Ўша кун..Мактаб болалари йўл – йўл ёзувли дафтарига, 1992 йил апрель деб ёзиб қўйган эди. Ҳар кун тонг саҳари совуқ эпкин эсадиган тоғ чўққиларида яшил, қизил қушлар пайдо бўларди. Қушлар ҳар тунни Оҳангарон Озодлик чўққиси бағрида ўтказиб, эрта саҳардан тоғнинг тўрт тарафига тарқалиб кетарди
Очилнинг кўзидан учқунлар сачради. “Навчун урасан, Қизларгул..” деди юзини ушлаб, афтидан у раққосанинг мамасини ушлаш мумкин деган ишонч билан келганди. Аммо нега бундай қилаётганини англайдиган аҳволда эмас эди.
Бой хотин, ёшлигидан тоққа тирмашавериб, гавдасига нисбатан оёқлари калтароқ аҳолининг орасида... рус эртагидаги бўйдор маликалар: Василиса, Артемида, Европага ва от минган шарқ маликалари Тумарисми, Заринага ўҳшаб кетар эди. У ёши элликлардан ошиб қолган, аллақандай ялтироқ тўн кийган, гўё тунда бошқа сайёрадан келиб қолган хотинга ўҳшарди.
Айова университетида ташкил этиладиган ушбу дастур дунёга машҳур бадиий ижод дастурининг таркибий қисмидир. “Бадиий ижод” халқаро дастури ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан Давоми 10-бетда Ўзбек ёзувчиси “Бадиий ижод” халқаро дастурида иштирок этди. 30 га яқин пешқадам ёзувчини Айова штатидаги ЮНЕСКО “адабиёт шаҳри” деб атаган Айова шаҳри университетида ўтказиладиган уч ойлик семинар ва лекцияларга йиғади. Саломат Вафо дастурда Жанубий Корея, Арманистон, Янги Зеландия ва Либерия сингари тур- ли мамлакатлардан келган шоирлар, сценарийнавис- лар, романнавислар ва ҳужжатли асарлар ёзувчилари билан бирга бўлди.
Айни шу ўрталиқда ғалати жой бор эдики, бу ер сув юзига оролдай қалққан деганининг боиси, оролнинг сувдан уст қисми чиққан, асосан ясси дўнгалак мисол катта қисми сув остида қолган эди. Бу орол сувларининг ғалати ҳусусияти бор эди. Осмон ва уфқ этагида жойлашган сувлари ҳайқириб қўпикланиб ётган кўлнинг шу жойида ҳар куни қоқ пешинда улкан лаққа балиқлар йиғиларди. Овул оқсақолларининг айтувича бу атрофдаги лаққа балиқларни сув остидан чиқадиган иссиқ маъданли булоқ сувлари чорлар эмиш.
Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Абдураҳмон Ташановдан умрбод миннатдорман. Мен бу журналист йигитни дадил адабий мақолалари ва жаҳон адабиёти, фалсафасидан хабардор журналист сифатида ўзбек ёзувчилари билан қилган суҳбатларини ўқиганман. Шунинг учун ҳам миннатдорманки, 2015 йил 28 майдан 14 июнгача бўлган муддатда Тошкент шаҳар психодиспансерига ташалганимда, дунёдан узилган ва бари умидларим чил - парчин бўлган одам аҳволида эдим. Абдураҳмон ана шундай умидсизлик, чорасизлик оламида бир нур элчиси бўлиб кириб келди. Шу фактни ҳам таъкидлашни истардимки, у ер ёпиқ рухий касалликлар муассасаси бўлгани учун журналистларнинг кириб - чиқиши осон эмасди. У ерга кириши учун ҳам журъат ва жасорат керак эди.
Фақат мақоланинг баъзи бир жойларига қатъий эътирозим бор.