Ҳикоя

Сен ва мен. қатра. Нодира Даврон
1232 Marta o'qildi

Кел ёшлигимизга хат ёзиб,масофаларни қисқартирамиз... Кел чиндан ҳам хат ёзайлик...бизни олсин кетсин лолақизғалдоқзорига...қайтадан ёшариб,ҳасрат-ла кўзларидан ўпайлик кўнгилнинг...балки қайтмоқ учун умидларни ўзимизга ишонтирамиз...орзуларимизни қаҳрамон этамиз...иккимизга келар йўлларга гуллар сочамиз.

Davomi »

Икки қутб . ҳикоя. Умид Али.(1978)
1084 Marta o'qildi

– Ундай деманг, – жувоннинг кўнглида уйғонган меҳр ўрнини алланечук оғриниш эгаллади, – ундай деманг!
Йигит анграйиб қолди. Севинчи ичига сиғмаётган рафиқасининг фавқулодда тўнини тескари кийиши таажжубга солди.

Davomi »

"Мастиржамият". ҳикоя. Аҳмад Аъзам.
1055 Marta o'qildi

— Э-эй, кечирасиз! Сира бунақа ўйлаганим йўқ. Узр сўрайман, узр, унақа мастерларни айтмадим. Ҳалиги… мураббий, ўз ишининг устаси деган маънода. – Собир хотиннинг қарашидан унинг тушунмагани, тўғрироғи, ўзининг тушунтира олмаганидан хижолатга тушди.

Davomi »

""Як 40". ҳикоя. Исажон Султон
1070 Marta o'qildi


Ота бечора яна нимаям десин? Умрида биринчи марта учган бўлса? Ҳаво кемасининг хусусиятларини қай тарз тушунтириб бера олсин? Боласиям, ўзиям “Т-28” тракторидан бошқасини билмаса?

Davomi »

Яхшилик. Ҳикоя. Одил Ёқубов.
1464 Marta o'qildi

Эгнида кўк кўйлак, бошида кўк рўмол, у яқин бир ой мотам тутди. Кўнглим хуфтон, мен кечаю кундуз унинг йўлини пойладим, бир оғиз сўзига зор, уйдан чиққанида кўзларига тикилдим, лекин у ҳар сафар мени кўрганда узоқдан тескари бурилиб кетар эди. Бир ойдан кейин келинойим ўз элига кетадиган бўлди. Мен лоақал хайрлашар, ақалли яхши кунлар хотираси учун бир оғиз бир гап айтар, деган умидда эрталабдан йўлини пойладим.

Davomi »

Қисмат. мактуб ҳикоя. Олим Отахон.
1056 Marta o'qildi

Синглим бечора касалга чалиниб шунақа инжиқ бўлиб қолгандир-да, дейишингиз мумкин. Майли, ҳечқиси йўқ, ака, чунки дадамдан кейин сиз менга ота ўрнидасиз. Аслида бундай ўйлаб қарасам, отамиз ҳам, онамиз ҳам сизсиз, негаки, сира унутолмайман,

Davomi »

Сукунат манзили. ҳикоя. Дилмурод Назар.
1101 Marta o'qildi

Одамларнинг какликларни отиб қулатгандаги қийқириқларини, омон қолган бечора қушларнинг дилини босган ваҳмни тасаввур қилиб, бу ҳол гўё кўз ўнгимда содир бўлаётгандек сесканиб кетдим. Шом тушди. Ўрнимдан туриб йўл юришда давом этдим.

Davomi »

Ёмғир. ҳикоя. Фарҳод Мусажон.
1093 Marta o'qildi

Кейин ётавериш жонига тегди, секин туриб приёмникни қўйди. Шўх куй берилаётган экан, эшитиб ўтириб нонушта қилди. Нонушта қилиб бўлганида «твист» бошланди. Эркинжон жиннилик қилиб ўйинга тушиб кетди. У ўз қилиғидан ўзи куларди. Кайфи чоғ эди. Аммо вақт ўтиши билан аста-секин зерика бошлади. 

Davomi »

Мамдуа, Мамдуҳ. ҳикоя. Маъруфжон Йўлдошев.
1177 Marta o'qildi

Дераза ромларининг кўчган жойларидан эски бўёқлари ҳам қатма-қат бўлиб кўриниб турарди. Бир жойидаги бўёқ кўчиги инсон юзи шаклини пайдо қилганди. Кенг пешонаси, сочи, узун чанаси ва беўхшов қулоқлари билан бир ҳамқишлоғимни, капитан Турғут Тунчқояўғлини эслатарди.

Davomi »