MENU

Саломат Вафо асарлари

Девор.    қатра ҳикоялар.   Саломат Вафо


Marta o'qildi

Девор. қатра ҳикоялар. Саломат Вафо

                               

  Қўнғироқ энди жирингламай қўйди.Баъзан кўчада ўйнаб юрган болалар ўйнаб қўнғироқни босиб қочишарди.Камера мониторида ҳеч ким кўринмайди.Бозор кунлари болаларини етаклаган годо хотинлар пул сўраб келишади.Булар пул бергани учун улар ҳар ҳафта ишга келгандай буларникига келишади.Энди қўнғироқ жирингламай қўйди.Чунки,келин икки боласини олиб бу ердан кўчиб кетган эди.

 

Бу уйда чироқ кўпда ёнмайди.Агар чироқ ёниб қоладиган бўлса кўчадан ўтувчилар,қўни-қўшнилар ҳайрон бўлиб деразага тикилади.Ким келган экан.Бир вақтлар бу уйда катта оила яшарди.Тўй-тамошалар,зиёфатлар,туғилган кун байрамлари авжида эди.Бу ерда ота оналар,қизлар,ўғил-келин ва болалари яшар эди.Сўнг она вафот этиб ҳар ким ҳар ёққа тарқаб кетди.Энди уларнинг ҳар қайсиси ҳар ёққа,катта шаҳарларга кетишди.Уй йил,ўн икки ой бўш туради.Байрамларда хайтларда кенжа ўғил келиб,икки-уч кун туради.Сўнг  уй деразаларига  яна соғинчли  зулмат чўкади.

 

   Орадан ўн ўн беш йил ўтибди.Уни таниган авлодлар қарибди,ёки дунёдан ўтибди.Бир вақтлар у билан туман,шаҳарлар идораларида учрашувлар бўлар эди.Мактаб,коллежларга расмини илиб қўйишар эди.Китобларига дасхат қўйдириб олишар эди.У бир куни тоза ҳаво олиш учун кўчага чиқди.Кўчада сумка,тўрҳалта кўтарган гуррос-гуррос одамлар иш билан  у ёқдан,бу ёққа ўтар эди.Уни ҳеч ким танимас,салом бермас эди.Дунё уни четлаб ўтиб кетган эди.

 

Унинг қўл телефони жирингламай қўйди.Дунё билан унинг ўртасида қўл телефони бор эди.Ҳар сафар телефон овоз чиқарганда чўчиб тушар эди.Ким менга қўнғироқ қилди деб,телефонни жон ҳолатда  олиб қарар эди.Бу дори ичиш вақтини кўрсатадиган сигнал бўлиб чиқар эди.Унинг телефони жирингламай қўйди.Дунё уни унутган эди.

 

Шаҳар марказидан иш чиқди.Яшашга яхши жой чиқди.Аммо у уйини ташлаб кета олмади.Негаки уйининг тўғрисида Ваёнгон қабристони бор.Қабристонда бир йил олдин вафот этган йигирма тўққиз ёшли  эри ётибди. Уйининг боғ томонига чиқиб қараса қабристон ва эрининг қабри кўринади.Уларнинг уйи элатда,эри қабристонда.Ўртада икки олам чегара ҳудуди бор.

 

Авваллари 44-автобусда ишга бориш  учун “Гўзал”бекатига чиқиб турарди.Автобусга чиқиб охирги бекатдан икки бекат олдинроқ тушарди.Энди соғлиғи туфайли ишга бормайдиган бўлди.Ҳали ҳам кўп қаватли уйи деразасидан “Гўзал” бекатини кузатади.Ёмғирлар ёғади,қорлар ёғади,бостирмасиз бекатда одамлар совуқдан қўнишиб туради.Автобус келади,44-автобус энди бекатда тамом бегона одамларни олиб кетади.

 

Эрталаб тонг сахар тонгги соат 4.Катта шаҳар бўлса ҳам йўловчи машиналар кам.Олис вилоятда туғилган Опа-ука бир бозорда ишлашади.Қўшни туришади.Опа укасига қўнғироқ қилади:эрталаб мени ҳам олиб кет.Ука,мол юклайман деб баъзан опасини олиб  кетмайди.Катта шаҳар.. ука машинада,опа бекатда.Ҳали қуёш чиқмаган. Абу Сахий бозоригача ҳали узоқ.Улар бир вақтлар бир уйда туғилиб,бир уйда катта бўлган эди.

 

Тўққиз қаватли уйнинг лифти тинмасдан шақир-шуқур қилиб юради.Тунги соат 3ларда дон махсулотлари заводида ишлайдиган  6 - қаватдаги қўшни келади.7 -қаватда ижарада турадиган кафеда ишлайдиганлар ҳам тунги соат 3да келишади.5 қаватда лифт тўхтамайдиган бўлган,кимдир уни бузиб қўйган.Лифтдан шиптир хиди келади.Кўп қаватли уй ҳовлисида юрадиган уйсизлар,балки ёш болалар лифтга сийиб қўйишарди.9-қаватда бир квартирада етти-саккиз одам ижарада туради дейишади.Шунинг учун лифт ҳамиша тўққизинчи қаватда туради.Биринчи қаватда туриб уни чақирсангиз,лифт тўққиз қават йўлни босиб уч-тўрт минутда шақир-шуқур қилиб  пастга тушади.

 

   Қип-қизи атиргул баргларида  юқори шиша ойнадан тушган нурлар ўйнарди.Қизил атиргул бир боғ,бир теплица  оқ атиргулларнинг ичида яшнаб турарди.Гўё у тўлқинлари кўпириб мавжланиб ётган оқ денгизда қип-қизил маёққа ўхшарди.Шу атиргулни тўй дастурхонига сўраб келишди.Келин-куёвнинг ёши улуғ ота-онасига совға қилишмоқчи бўлишди.Теплица эгаси кўнмади.Қизил атиргул хотинимники,мен бу гулни у учун ўстираман. Кун ора,тўғилган кунлари ва байрамларда совға  қиламан деди.

     Эшик олдидаги ерда ҳар баҳор турли-туман гуллар очиларди.Уй эгасининг бошига иш тушиб ер сотилиб кетди.Гулларнинг ўрнида турли-туман техника машиналар ишлади.Усталар ғишт терди.Кранлар уй томини ёпди.Тез орада икки қаватли бино кўтарилди.

  Энди уй деразаларидан қуёш ҳам,осмон ҳам кўринмай қолди. Уй билан дунё орасида баланд девор пайдо бўлган эди.

 

Тонг сахарда деразани очиб қўярди.Баҳорнинг салқин ҳавоси ичкарига ёприларди.Ҳаволар жавонларга,уй ўртасидаги диванга,девордаги телевизорга,тош ойнага,китоб жавонига уриларди.Бир оздан сўнг қуёшнинг мунаввар нурлари хонани нурафшон этарди.Бирдан қўшнининг экскаватори ўт оларди.Ҳамиша кўчани тўсиб турадиган юк машинаси оппоқ тутун чиқариб йўлга отланарди.У дераза табақаларини ёпарди.Тутунли оғир ҳаволар дераза ортида ичкарига кириш учун жонхалак югурарди.

 

Пластик карта ғалатдонда чанг босиб ётарди.Ой бошида унинг рақамлари ўзгариб 3 миллионга етади.Бу пуллар пластик картада узоғи билан икки-уч ҳафта яшайди.Минг хил нарсага сарф бўлиб кетади.Картада кўрсатилган пул рақамлари яна нолга айланади.Пластик  карта яна стол ғалатдонида чанг босиб ётади.

 

Ота – она тирик пайтида оила,болалар жам эди.Орадан йиллар ўтди.Кўп нарса ўзгарди.Ёшлари эллик-олтмишдан ошди.Опа-укалар келин-неварали бўлди.Ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлди.Энди улар қуда-андалар билан жам бўладиган бўлди.

 

У акса урса болалар жўр бўлиб,”кўп яшанг,кўп яшанг” дея ҳайқиришарди.Энди акса урса ҳеч ким эшитмайди.Овози сукунат чўккан деворлар ора,диванлар,китоб жавонлар,тошойналар,эшиклар орасида сирғалиб ғойиб бўлади.Акса овозини улкан сукунат ютади.

 

 

- - -


< Orqaga qaytish