Энг сара асарлар

Ёмғир булути хотираси. янги ҳикоя. Саломат Вафо
2029 Marta o'qildi

  “Саилий, айтчи шунча катта бўлган ва улкан ер шарини  нима кўтариб турар экан. Улкан коинотда  ер шари, ер сайёраси қандай тортишиб турар экан. Бизнинг ёмғир булутлари нерларда бўлар экан?.Қуёш ботганидан сўнг ер улкан қаронғи бўшлиқда бирор ёққа Фарғонанинг хандалагидай юмалаб кетмайди. Билмайсан яна шоирсан. Энам тоғли жойларда зилзила бўлса: хўкиз ерни бир шоҳидан иккинчи шоҳига олди. У кун бўйи ерни кўтаравериб хориган  эди", дерди.

Davomi »

Лайлак хотин. янги ҳикоя. Саломат Вафо
1967 Marta o'qildi

  Анжела қошларини  баланд кўтариб кампирга боқди. “Мени кечиринг, кетаман, мен энди бу денгизларга, қушларга, кемаларга қарай олмайман. Уларнинг ҳар бири денгиз тубида чингуллар, маржонларга ўралиб қолган Рўзанинг фарёд ва илтижоларини олиб келади".

Davomi »

Денгиз қушлари. янги ҳикоя. Саломат Вафо
1874 Marta o'qildi

Шу онда Сафохоннинг кўзи ҳиёл очилиб кетди. Аёл ҳайратга тушиб  ҳали уҳлаётган, мудраётган шуури билан атрофга боқди: чор атроф оғочлар, кўп қаватли уйлар, ресторанлар, тунги клублар томи, майдоннинг  кафелли  йўлаклари ва  ҳатто мағрур ҳилпираётган Туркия байроғи  усти ҳам  қор рангидаги қушларга тўлиб кетганди.

Davomi »

ЎЗБЕК ЭРКАКЛАРИ "ҚИЗИЛ КИТОБ"ГА КИРАДИМИ?.
1853 Marta o'qildi

Яна шуни таъкидлашни истар эдимки, мамлакат учун жуда муҳим бўлган таълим, соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим вазирликлари фаолиятида хорижий ташкилотларнинг улушини камайтирмоқ лозим. Акс ҳолда пенсияга чиқиб 9 йилгина пенсия оладиган ўзбек эркакларига ўҳшаб, яқин орада ёш ўзбек гўдак болаларимиз ҳам инсониятнинг "Қизил китоби"га кириши мумкин.

Davomi »

"Болаларни онасига қайтаринг, жаноб Саша Грауманн". Саломат Вафо
1788 Marta o'qildi

Демократик қарашларим ва бошимга тушган воқеаларни рост сўзлаганим учун 2016 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқарилмаганимда: Америка, Хитой, Туркия, Изроиль, Россиянинг..рус, инглиз, хитой, турк, яхудий  миллати номдор ёзувчиларига, Нобель мукофоти лауреатларига.. мигрант болалар ва оналарини ватанига қайтариш  ҳақида уюшма номидан расмий хат йўллатган бўлардим.

Davomi »

75 йиллик чинқириқ. янги ҳикоя. Саломат Вафо
1153 Marta o'qildi

 Тумшайиб ётган қаронғиликда  ҳаётдан  ва одамлардан узоқда айвон  ва қаронғу  саҳнларда ғалати сафарбарлик шовури  пайдо бўлган эди.  Узун катакомба йўлакларда ва йўлакларнинг ойлаб, йиллаб очилмайдиган,  эгаларининг оламдан ўтиб кетганига аллақачон 75 йилдан ошиб кетган делолар..

Davomi »

ҚИЁФАСИЗ АЁЛ ..ЁЗУВЧИ САЛОМАТ ВАФОНИНГ МУРОЖААТИ: ЯШАШГА РУҲСАТ БЕРИНГ..
1319 Marta o'qildi

Пробиркаларда инсонларнинг клонлари яратилаётган, 30 – 40 тонналик китларнинг спутник орқали ер шарининг қайси  океанида сузиб юргани ва юрак уришини эшита оладиган техника  даврида бутун бошли институтлар  фаолиятига ... аллақандай шўрпешона ёзувчининг бурни ёки кўзини ўзгартириш нима бўлибди?. Аммо, нега келиб - келиб айнан менинг юзим ўзгартирилади?.

Davomi »

Сэ Бин Син (1900-1991). Хитой шеърияти туркумидан. Гулноза Аъзимова таржимаси
1146 Marta o'qildi

Унинг юзидан, чиннигул янглиғ,
Нотайин ғам-ҳасрат уфурарди,
Гул атри билан
Ўз атрофини чулғарди.
Ғамгин ва мотамсаро юз билан
У ёрқин чечакни эмас, балки
Ғам-андуҳни хиёбон бўйлаб олиб ўтганига
Менинг ишончим комил.

 

Davomi »

"Олим Бўри, Бўри эдими?". Саломат Вафо
1201 Marta o'qildi

      Уҳҳ.. 21 аср одами шунча шавқатсизми... 2006 йилдан сўнг  тўрт  маротаба  “..ўша ёққа” ётқизишга муваффақ бўлган дейишади. Ва ҳатто, яқинда  2016 йилнинг январь ойида,  эгилмас шоир  Олим Бўрини  Миробод туманлараро фуқаролик судига бериб, уни барча инсоний ҳуқуқларидан маҳрум этиб, одамлар билан муомила қилишга лаёқатсиз деб хукм чиқаришга муваффақ бўлган,  дейишади.

Davomi »