Marta o'qildi
ЎЗБЕК ЭРКАКЛАРИ "ҚИЗИЛ КИТОБ"ГА КИРАДИМИ?.
Мамлакатимизда пенсия ёшини ошириш режалаштирилаётгани учун жиддий мақола ниятида интернет ва бошқа керакли манбаларни ўргана бошладим. Шу жараёнда кутилмаган ҳолатларга дуч келдим. Ўзбекистон мамлакати аҳолисининг урбанизацияси, миграцияси, аҳолисининг кўпайиши, ёки камайиши ҳақидаги материалларнинг камлиги мени ҳайратга солди. Ҳатто, рус тилидаги МДҲ мамлакатлари, ҳусусан Ўзбекистон аҳолиси урбанизация жараёни акс этган ссилкаларнинг номлари бор. Мақола ва маълумотларнинг ўзи эса йўқ. Бу ерда топилган материаллар эса бевосита бошқа мамлакатлар ижтимоий жараёнидан олинган досьелар эди.
Мавзуни ўрганиш жараёнида Ўзбекистонда 1991 йилдан кейин аҳоли миграцияси ўзгаргани ва туғилиш жараёни, ҳусусан Каракалпоғистан, Хоразм, Сурхандарё, Бухаро, Ташкент вилояти, Андижан, Кашкадарё вилоятларида камайган ҳолатларига дуч келдим. Бугунги кунда Хоразмда 1 млн 810минг аҳоли ва Қорақалпоғистонда1 млн 817,5 минг аҳоли яшар экан. Материал манбаасига қаранг. http://samnature.uz/uz/news/ozbekiston_aholisining_soni_32_5_milliondan_oshdi
Ва буларни тахлил қилиш жараёнида ўзимнинг анчайин эмоционал одам эканлигимни янгидан кашф қилдим. Негаки, мамлакат бўйлаб туғилиш жараёнини камайганини, оналар ва болалар ўлими қайт этилган жонсиз шкалаларга дуч келдим. 2016 йилнинг январь – сенябрь ойида 95 нафар ёш оналар ўлими қайт этилган. 95 рақами..назаримда 100га яқин рақам бўлиб, бу қабрстонда 100 лаган қабрларнинг пайдо бўлишини кўрсатарди. 2017 йил январь – сентябрида 6100 нафар бола 1 ёшга тўлган, шулардан болалар ўлими 11,6 рмни ташкил этган, бу рақам 2016 йил январь- сентябрь ойларида 10,2 нафар бўлган. Болалар ва оналар ўлими бўйича экологик фожеа ҳудуди бўлган Қорақалпоғистон ва Хоразм энг олдинда тураркан. Демак, 1000 нафар тирик туғилган боладан Хоразмда 16 рм, Қорақалпоғистона 15 рм бола нобуд бўлган. Аввало бу рақамлар қандай ўлчов билан ўлчанган, тўғриси унча тушунмадим. Аммо, бир она сифатида, 1000 нафар.. бир ёшга тўлган тўлган шаклланган инсондан 160 ва 150 нафари нобуд бўлаётгани бир она сифатида қалбимни изтиробга соларди. 160 дона Хоразмнинг ўлим рангидаги қабристонлар четида эгасиз ётган бўш ўриндиқлар.. шамолларда ғувиллаб йиғлаётган бешиклар..Эгасиз бешиклар..Қайси бир шоирнинг “О.худойим тақдир синовлари билан қанотлари синган... куйган оналарга мададкор бўл” деган шеърини ўқигандим..
Мақоланинг шу ерига келганда материалнинг давомини ёзишга қандай куч топаман деб ўйлардим. Бунинг устига мамлакат вилоятларида хорижга миграция ҳолатининг кучайгани, туғилишни пасайгани, аҳолининг вафот этиши даражасини ошиб кетгани маълумотларини ўқидим. Масалан, 1 млн 800 мингдан ошиқ Қорақалпоғистон аҳолиси 1991 йилдан 36,4 дан 1996 йилда 25,0 кишига қисқарди ва бу жараён давом этаяпти.
Мен тахлил қилган қора рақамларнинг туғилиш, ўлиш ва миграция масалаларини бир қарашда пенсия ёшининг оширилишига қандай алоқаси бор деб ўйларсиз. Бу бир –бирига қизил ипдай боғланган муаммоларни мақолани ўқиш давомида тушуниб оларсиз деган умиддаман.
Мен ўзимни университетни ва бошқа халқаро дастурларни имтиёзли битирган зиёли ҳисобласам-да, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясида:фуқароларни пенсияга чиқишида эркаклар учун 35 йил, аёллар учун 30 йилдан ортиқ стажи талаб қилинишини ва нега шундай эканлигини тушунмадим. Пенсия ислоҳатчилари бу борада “халқаро амалиётни чуқур ўрганиш ва МДҲ мамлакатлари тажрибасини таҳлил қилиш асосида”, пенсия ёшини кўтариш таклиф этилмоқда, деб таъкидлашади.Ва бу ҳужжатнинг конструкциясида ўзбекларнинг минталитетига хос бўлмаган совуқ бир ҳийла борлигини ҳис этасиз. Яна ушбу ҳужжатда жумлаларнинг ғализлиги ва ўзбек тилига хос бўлмаган сўзларнинг қўлланганидан, ушбу ҳужжатнинг аввал бошқа тилда ёзилиб, сўнг таржима қилинганини англайсиз. Негаки, умум халққа тегишли бўлган давлатнинг жиддий лойиҳасида пенсияга чиқувчининг аниқ ёши ва аниқ рақам кўрсатилмасдан : “эркаклар учун 35 йил, аёллар учун 30 йилдан ортиқ стажи талаб қилинади” дейилади. Лойҳа иштирокчилари дунё тажрибасига таянилди деган тушунтиришларида қуйида юклаётган жадвалга асосланишган. Жадвалнинг сўнгида Япония мамлакатининг пенсия ёшини эркаклар учун 65 ва хотин – қизлар учун 65 ёш белгиланган бўлими бор.
|
Ўзбекистон |
Қозоғистон |
Беларусь |
Жанубий Корея |
Буюк Британия |
Япония |
Аёллар |
55 |
58 |
55,6 |
60 |
60 |
65 |
Эркаклар |
60 |
63 |
60,6 |
60 |
65 |
65 |
Модомики, Ўзбекистонда хотин – қизларнинг 55 ёшдан, эркакларнинг 60 ёшдан пенсияга чиқиш ёши дунё.. Европа мамлакатлари ва МДҲ давлатлари аҳолиси билан қиёсланаётган экан. Биз бу мавзуга киришидан олдин..маълум концептуал саволларга жавоб берилишини ҳоҳлаймиз.
Биринчидан: Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр давомийлиги ёши ҳақидаги масалага аниқлик киритсак. Аёлларнинг ўртача умр давомийлиги баъзи манбаларда 75,6 эркакларники эса 69,7 ёшга тенглиги маълум қилинган. Зеро, тадқиқотларда пенсияга чиққандан сўнг аёллар(пенсия ёши 55) ўртача 20 йил, эркаклари(пенсия ёши 60) 9,7 йил яшаши маълум бўлди. “Kun.uz” сайти Ўзбекистонда ўртача ёш давомийлиги 73,8 ёшга етди деб эълон қилади.Ҳўш, бу фактлар қай даражада реал воқеаликни акс эттиради?. Ўзбекистонда ўртача умр давомийлик неча ёшни ташкил этади?.
Жаҳон банки сайти хабар беришича, демография масаласи бўйича Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари аҳолиси ўртача умр яшаш давомийлиги..Туркия ва Марказий Осиё мамлакатларининг ёш фуқароларига нисбатан ўртача 10 ёш юқори, деб таъкилайди. Яъни Европа халқларининг ўртача умр давомийлиги Марказий Осиё ва Туркия мамлакати фуқароларига нисбатан 10 йилга кўп. Демак, Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон аҳолсини Европа мамлакати гражданлари ёши билан қиёслашини асоссиз деб ҳисоблаймиз.
Иккинчидан: Қудратли Россия дунёнинг ва МДҲ мамлакатлари ичида иқтисодий, ижтимоий, социал жиҳатдан ривожланган мамлакат сифатида аҳолининг ўртача яшаш давомийлиги жиҳатидан ҳамиша олдидан бўлган. Итар Тасс агентлиги мухбири Александр Алпаткиннинг хабарича: 2015 йилда Россияда ўртача ёш давомийлиги эркаклар учун 65,81 , хотин – қизлар учун 76,61 ёш этиб белгиланган. Бу ерда бир мантиқли савол туғилади: Россияда хотин – қизлар учун ўртача ёш 76, 61 ёш деб белгиланган. Лекин Россияда юқори кўрсаткич маъносида рус аёлларининг 76,61 ёши ўртача ёш сифатида олинмаган. Ўзбекистонда хотин – қизларнинг ўртача умр давомийлиги 75,6 эркакларники эса 69,7 ёшга тенглиги маълум қилинган.(рақамлар қиёсланаётгани учун такрорланаяпти) Тадқиқотларда пенсияга чиққандан сўнг аёллар(пенсия ёши 55) ўртача 20 йил, эркаклари(пенсия ёши 60) 9,7 йил яшаши маълум бўлди. Шундай қилиб шўрлик ўзбек эркаклари пенсияга чиққандан сўнг энг кам яшайдиган кўп азоб – уқубатлар билан қўлга киритилган пенсияни бор – йўғи 9, 7 ой олишлари мумкин экан.
Россия ва Ўзбекистон аҳолисининг умумий ёшига алоқадор досьеларнинг нима мақсад билан келтирилаётганимизни мақола давомида тушуниб оласиз.
Учинчидан: Дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти, ВОЗнинг маълумотига кўра: дунёнинг ривожланган мамлакатларида, масалан Японияда ўртача яшаш давомийлиги 84 ёш экан. Энди марҳамат қилиб, Ўзбекистонда пенсия ёшини оширишни таклиф қилаётган Пенсия фонди вакиллари айтингларчи, бу қандай парадоксли ҳолат...Кейинги вақтларда оширилиб кўрсатилаётгган Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр давомийлиги 74 ёш белгиланган. Буни қай тарзда оширилиб кўрсатилаётганини исботлаб берамиз. Юқоридаги жадвалда ўзбеклар билан қиёсланган японлар... ҳатто энг узоқ яшаган ўзбеклардан ҳам яна 10 йил кўп пенсия олар экан. Ваҳоланки, японларнинг 90 ва 100 ёш атрофида яшаши бутун дунёга маълумдир.
Тўртинчидан: Ўзбекистон аҳолисининг ўртача яшаш давомийлиги сифатида кўрсатилаётган рақамининг соҳталигини қуйдаги фактлар билан исбтлайман. www.krugosvet.ru/enc/strany_mira/UZBEKISTAN.html.
Ушбу сайт маълумотларига қараганда: 2005 йилнинг июль ойида Ўзбекистонда ўртача ёш давомийлиги 64,19 ёш қилиб белгиланган экан. ВОЗнинг хабар беришича ўртача ёш аҳолининг пропорционал кўпайиши, умр кўришига боғлиқ ҳолатда ўн, йигирма йиллар давомида 1 ёки 2 шкалага тушиб ёки чиқиб турган. Масалан: РСФСРда 1961 -1962 йилларда бу кўрсаткич 68,75 ёш этиб кўрсатилган. 1990 йил Россияда 69,19, 2014 йида ўрача ёш давомийлиги 70,93 ёшни ташкил этган. Ушбу фактларни юқоридаи фикрларимизни исботи сифатида келтирдим.Мен Россия ва МДҲ мамлакатлари аҳолиси собиқ СССР таркибида яшагани ва ушбу маълумотлар биз кўтараётган муаммони реал очиб бергани учун Россия урбанизация жараёни билан қиёслаш маъносида, ушбу давлатига алоқадор фактларни келтирдим.
Ўзингиз анализ қилинг, 2005 йилнинг июль ойида Ўзбекистонда ўртача ёш давомийлиги 64,19 ёшни ташкил этган бўлса, бу ёш қандай қилиб 2017 йилга келиб “Kun.uz” сайти ёзгандай Ўзбекистонда ўртача ёш давомийлиги 73,8 ёшга етади?.Қандай қилиб бу рақам 10 йил давомида 10 шкалага кўтарилади?.
Умуман, негадир интернет ва бошқа манбаалардан Ўзбекистон сиёсати, демография тарихи ва ҳатто хориждаги имгрант ўзбеклар ҳаёти статистикаси ҳақида ҳам маълумотлар топа олмадим. Афсус билан таъкидлашни ҳоҳлардим, ўзбек халқининг кўпайиши ёки озайиши, неча ёшда пенсияга чиқиши ва бу фактларни сохталаштирилиши кимларни қизиқтиради?.
Бешинчидан: Бугунги кунда.. пенсия ёшини белгилашда мамлакатимиздан ташқарида ишлаётган ўзбекларнинг жамғарилиб борилаётган пенсия фондига бадалини тўламагани ёки пенсия тизимига ихтиёрий суратда пул тўланмаётгани мамлакатда умум бадал қопланмаслигига асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ваҳоланки, жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига хорижда ишлайдиганларнинг бадал тўлаш имконияти энди ..2017 йилдан пайдо бўлди. Хорижда ишлаётган ўзбеклар хабардор бўлмагани учун пенсия жамғармасига бадал тўламаган ҳолати тўғридир, аммо “ўзбек гостербайтерлари” мамлакатга ҳар йилга 3- 4 млд доллор жўнатма қилаяпти. Мен хорижий сайтларда чет элда ишлаб Ўзбекистонга пул жўнатаётган аҳолининг умумий пули Ўзбекистоннинг бир йиллик бюджетига тенг миқдорда деган маълумотларнни ўқигандим. Бу қанчалик ҳақиқат буни билмадим.
Аҳолининг шундай қисми мавжуд, улар 55 ва 60 ёшида пенсияга чиқишни истамайди. Пенсия ёши уларни ваҳимага солади. Бундай фуқаролар учун Япония мамлакати нафақа сиёсатини қўллаш мумкин. Японияда пенсияга чиқиш 60 ёш қилиб белгиланган, аммо фуқаро 60 ёшдан пенсияга чиқадиган бўлса унинг иш ҳақининг 25 фойизи кесилади.
Умуман, бу тоифа фуқороларимизга қонун доирасида танлов ҳуқуқини инъом этиш лозим.
Олтинчидан: Мен сўзимнинг бошида аҳолининг туғилиши, вафоти ва Хоразм ва Қорақалпоғистон вилоятларидаги урбанизация масалалари ҳақида тўҳталган эдим.
Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилган юқоридаги маълумотлар фақат Хоразм ва Қорақалпоғистон вилоятига тегишли эмас, бу муаммолар: Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий ва ҳатто Самақанд вилоятининг шимолий ғарбий қисми ҳудудлари аҳолиси ҳаётига тегишли деб ўйлаймиз.
Мамлакатнинг ушбу ҳудудининг кескин континентал иқлими, қишда --35, ёзда жазираманинг 45 даражадага етиши Африка мамлакатлари иқлимидан қолишмайди. Дарёю – денгизлари бор Африка саванналарида туз ва қум бўронлари қутурмайди. Атроф мухит ва ҳаво тоза.
Орол денгизи экологик фожеаси таъсири эса, эндиликда қум ва туз денгизига айланган ҳудудда йилига миллион – миллион тонна туз ва шўр ҳавога кўтарилиб, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига ҳам етиб келмоқда. Биз мисол сифатида кўрсатаётган Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий ва ҳатто Самақанд вилоятининг шимолий ғарб қисмида Ўзбекистоннинг сал кам ярмига яқин аҳолиси яшайди. Орол денгизининг қуриши денгиз ҳудудида Оролқум пайдо бўлиб йилига у ердан 4 млд тонна туз ҳавога кўтарилаяпти. Яқинда Хоразм ва Қорақалпоғистон, ҳусусан Навоий ва Бухоро вилоятининг маълум қисмларида шундай туз бўронлари бўлиб, туз дов – дарахтлар, ўсимликлар ва полиз ҳосилларини куйдириб ташлаган эди.
Орол денгизи стимулиация миссиясини йўқотганидан сўнг, иқлим 5-10 даражага совиб ёки исиб кетди. Бунинг оқибатида ушбу ҳудудлар аҳолисининг ўртача умри бошқа вилоятларга қараганда 10- 15 ёшга қисқариб бормоқда. Аҳоли ва ёш гўдаклар орасида юқорида таъкидлаганимиздай ўлим даражаси юқорилиги қайд этилмоқда. Фуқаролар орасида оғир касалликлар ўпка касалликлари, туберкулез, ўт сафро касалликлари, гастрит, буйрак, юрак, хотин- қизлар аъзолари саратони, овқат ҳазм қилиш йўллари саратони кўпайиб кетган. Буларнинг оқибатида ушбу ҳудудларда бутун –бутун қишлоқ ва овуллар бўшаб қолди.Ва шу ҳолатлар туфайли жамиятда аҳоли орасида умумий стресс вазиятлари юзага келмоқда.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистонда нафақат пенсия ёшини ошириш,балки, миграция бўҳронлари ва Орол денгизи экологик катаклизмаси ҳудудида яшаётган ўзбек халқи пенсияларини ошириш ва экология таъсирида яшаётган Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳолиси ойлик маоши ва пенсияси учун алоҳида квоталар тўланишни таклиф қиламиз.
Биз ушбу ҳудудлар иқлими, оби- ҳавосини Африка мамлакатлари билан қиёслаётган эдик. Африка мамлакатлари аҳолисининг ўртача ёшини анализ қиламиз. Маълум бўлишича Мали ва Нигер мамлакатида ўртача ёш давомийлиги 57- 59 ёшни ташкил этар экан.
Еттинчидан: Ўзбекистонда Орол бўйи экологик фожеа зонасининг иқлими, бу тузли ҳаётнинг фуқароларга, оналар ва болалар соғлиғига, ўртача умр давомийлиги таъсири ҳақида статистика тахлиллари олиб борилганми?. Назаримда йўқ. Агар хорижий ташкилотлар тамонидан ушбу муаммо ўрганилган бўлса ҳам, у Ўзбекистон жамоатчилигига ошкор этилмаган.
1993 йилларда тиббиёт фанлари намзоди О.А.Аминова тамонидан Орол бўйи вилоятлари, ҳусусан Қорақалпоғистон туманларида репродуктив ёшидаги хотин – қизларнинг аҳволи тўғрисида олиб борган тадқиқотлари натижалари одамни ларзага солади. Тахлилчи ушбу ҳудудда яшайдиган репродуктив ёшдаги 1202 ёш оналарни қон тахлилларини кўриб чиқади. Анализлар Тошкент гематология ва қон қуйиш иститутининг лабараторияларида ўтказилади. Хуллас, мураккаб медицина терминлари билан баён қилинган биохимия тахлиларидан камқонлик, темир етишмаслиги, турли гармонлар таҳлили, ички азъзолар касалликлари ва ҳатто 100 йиллар давомида Орол денгизига қуйилган пахтага сепилган заҳар таксинлар миқдори ёш оналарнинг қонидан топилади. Мен бошқа бир манъбада одам қонидаги етишмовчилик, хужайраларнинг шикастланганлиги ва маълум таксинлар, ҳатто, умумий миқёсда халқнинг генафонига тасир қилади деган маълумотларни ўқиган эдим.
1990 йиллардан бери Орол ҳалокати таъсири ўзгардими, мамлакатимиз президенти Ш.М.Мириёевнинг олиб бораётган революцион ислоҳатига қарамасдан улкан масштабдаги дунёвий Орол муаммосида кескин яхшиланишлар бўлмади. Таъкидлаш мумкинки, маълум бир мураккабликлар, яъни кейинги вақтларда туз бўронлари тез-тез содир бўладиган бўлди.Бунинг устига Орол денгизи экологик фожеасини баъзи халқаро ташкилотлар бизнесс- тижорат марказига айлантириб, халқаро ташкилотлардан ажратилган грант маблағларини номига саксовул ва тўронғил экиш компаниясига айлантиришди..
Саккизинчидан: Мен Ўзбекистондаги демографик ва урбанизация жараёнларини аниқ кўрсатиш ниятида ушбу маълумотларни келтирмоқдаман. Мен ватанини ва ўз халқини севган бир ёзувчи аёлман. Мен мамлакатимда бўлаётган ҳар бир ислоҳатдан .. айтайлик 20 йиллар давомида ижарада яшаган минг- минглаб оддий ўзбек хотин - қизлариниг уй олганидан бошим осмонга етади, чунки ўзим ҳам 10 йиллар давомида икки нафар бола билан Тошкентнинг турли бурчакларида ижара уйларда яшаганман.
Улуғ файласуф Шарль Монтескьенинг “Қонун ҳамма учун баробар бўлиши керак” деган фикри бор. Демак, халқ манфаатини кўзлаб яратилаётган ҳар бир қонунда.. халқ манфаати ва муаммолари акс этиши лозим.
Марҳамат, қилиб айтингчи, Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режаси билан чиққан Пенсия фонди лойиҳачилари, Ўзбекистонда миграция масалалари билан аҳоли камаяётган, оналар ва болалар ўлими юқори бўлган, Орол бўйи ҳудудларида яшаётган аҳолининг ўртача ёши 59 ёшни ташкил қилаётган бир вақтда Сиз қайси манба ва досьеларга асосан пенсия ёшини оширмоқчисиз?. Жаноблар, Ўзбекистонда 25 йил давомида олиб борилган нотўғри иқтисодий, сиёсий ва ижимоий сиёсат туфайли ёши улуғ бечора ўзбек нафақахўрлари ..МДҲ мамлакатлари ичида энг оз миқдорда пенсия олади.Сиз бу бечораларни..ҳатто шу оз пенсиядан махрум қилмоқчимисиз?. Ўзбекистоннинг турли шаҳар, қишлоқларида иш йўқлиги учун фақат қари ота – онасининг пенсия пулига яшайдиан, ёки социал тўловларини амал – тақал тўлайдиган минг – минглаб оилалар бор. Агар пенсия ёши ошириладиган бўлса ушбу оилалар қашшоқлик гирдобига ташланган бўлади.
PS. Энг асосий масала: айни кунда Ўзбекистонда аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан пенсияга чиқади. Гўёки, сохта ўртача умр давомийлиги (бу муаммо ҳақида юқорида ёзганмиз) эркаклар учун 69..ёш этиб кўрсатилган. Ва буни қарангки, бизнинг, ота –онасининг дуоси учун тўлиб – тошиб, ҳатто Америкадан келадиган саховатли ўзбекларимиз, пенсияга чиққанидан сўнг, уй қуриш, тўй – маъракалар, болаларни ўқитиш, уйли – жойли қилиш, қариндош – уруғлар яҳши кунларига тўёна қилиш синов давонларидан ўтиб, 60 ёшида пенсияга чиқса, 9 йилгина нафақа олар экан. 9 йилгина пенсия оладиган ўзбек эркаклари МДҲ бўйича, ҳатто Россиядан ҳам олдин энг узоқ умр кўрувчи одамлар эмиш. Бу ҳолатда.. Орол денгизи ҳудудида яшовчи одамлар, Қорақалпоғистон ва Хоразмда яшайдиган ўртача ёши 56 – 59 ёшни ташкил қиладиган, ҳатто пенсия ёшига етиб ҳам бормайдиган.. менинг, узр, тақдирнинг қарғишига қолган ҳамюртларим МДҲ бўйича энг..энг узоқ умр кўрувчилар рўйхатига кирадими?.
Ўзбек халқи дунёдаги энг меҳнаткаш, толерант, жафокаш халқ ҳисобланади.Бу халқнинг соддалиги, бағрикенглигидан фойдаланиб..уни ҳақорат қилмаслик лозим.
Жаноблар. Мен Ўзбекистонда песия ёшини ошириб бўлмаслиги ҳақидаги барча маълумот ва досьеларни келтирдим. Ушбу муаммо юзасидан тахлил қилишга бошқа кучим етмайди. Ва мақола сўнгида мамлакатда туғилиш тўҳтаган, миграция бўҳронига учраган, Орол бўйида туғилаётган гўдакларнинг икки карра кўп вафот этаётгани ҳақида фикрларимни хотималай олмайман, чунки бир эмоционал ижодкор ва она сифатида кўз ёшларимни тўҳтата олмайман..
Сўзимнинг оҳирида конструктив таклифим бор эдики, президентимиз Ш.М.Мирзиёев яратаётган катта имкониятларга қарамасдан юқорида келтирган оналик ва болаликнинг аянчли аҳволга келиб қолганини ҳисобга олиб, янги ташкил бўлган мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини тугатмоқ керак. Бу масалани ҳам ўргандим, бундай вазирлик Германияга ўҳшаган оилада бир - икки нафар бола туғиладиган европа мамлакатларида ташкил қилинган экан. Бизнинг аллақачон инсон сифатида шаклланган болаларимиз, ҳатто 1 ёшида ҳам 160 нафарлаб вафот этаётган гўдакларимиз .. Таълим вазирлиги таркибида кўз ўнгимизда бўлмоғи лозим. Ўзбекистонда, ҳусусан Орол бўйида оналар ва болалар ўлимининг юқорилиги учун..мактабгача таълим вазири, узр оналик жозибасидан узоқ Агрефена Шен хоним ишдан бўшатилиши лозим. Аграфена Шен хонимни ўзига мос Спорт вазирлигига вазир этиб тайинлаш мумкиндир. Биз оддий ёзувчи.. халқим деб кўз ёш тўкадиган, бепул ишлайдиган сайтнинг мухбири..бошқа ортиқча ҳолатларни билмаймиз. Ўзбек миллати ўз урф –одатлари, қадриятлари ва минталитетини ҳурмат қиладиган халқ ҳисобланади. Бу лавозимга ўзбек минталитети билан тарбияланган хорижий тилларни биладиган, оилали ёш ўзбек хотин – қиз мутахассисини тайинламоқ лозим. Яна шуни таъкидлашни истар эдимки, мамлакат учун жуда мухим бўлган таълим, соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим вазирликлари фаолиятида хорижий ташкилотларнинг улушини камайтирмоқ лозим. Акс ҳолда пенсияга чиқиб 9 йилгина пенсия олишга эришадиган ёки Орол бўйида бу ёшга етиб ҳам бормайдиган ўзбек эркакларига ўҳшаб, яқин орада ёш ўзбек гўдак болаларимиз ҳам инсониятнинг "Қизил китоби"га кириши мумкин.
Ҳурмат билан Саломат Вафо, ёзувчи.
- - -