Ҳикоя

Сен ва мен.  қатра.    Нодира Даврон


Marta o'qildi

Сен ва мен. қатра. Нодира Даврон

Бугун сендан яна ҳар доимгидек мактуб олдим...
Севгилим! Қандайсан? Истанбул ҳалиям совуқми? Кетаётганимда ёмғир ёғаётган эди.Кетаркан,овозингни эшитмоқ умидида сенга қўнғироқ қилдим. Аммо улашолмадим. Бироз хафа ҳам бўлдим. Дарҳол шоша пиша саҳифаларингга боқдим. Яхшиям, шу ҳисобларинг бор, сендан хабар бериб туради. Ҳар кун эрталаб кўзимни очар очмас телефонимни қўлга оламан...менинг қаҳваранг кўзим нималар ёзди экан дея титкилайман бирма бир саҳифаларингни...
сўнг деразам пардаларини очаман. Хонамга офтоб эмас,сен кулиб боқасан гўё... Океаннинг шовқини ва қушларнинг сасини тинглаганча, аввал ота онамизни, қизларимизни, сўнгра ҳаммани дуо қиламан. Кейин навбат иккимизга келади. Дуодан аввал дудоқларингдан бир ҳовуч ўпич келтирсин дея, оппоқ қанотли, пешонасида ишқнинг суръати бор капалакларимни йўллайман сенга....оппоқ малакларим бир зумда жавоб келтиришади менинг катта дунёимдаги кичкина гўзалимдан. Сўнг хотиржам исмингни ёзиб капалакларим қанотларига пичирлаб энг ширин дуоимни ўқийман...
Аллоҳим менга сени раво кўрсин!
Биласанми, сени қачон танидим...мен сени тишларинг орасига яширинган яраларингдан танидим. Ҳар кулганингда ярқ этиб кўзимга ботди у яралар. Уларни қандай қилиб тишларинг орасига бекитдинг ҳайронман. Ҳавасларингни,
орзуларингни қандай қилиб бўғзингга яшира олдинг? Бу жасоратни кимдан олдинг ҳайронман ...
Ажабо ўша жасоратинг бизни лабингдаги табассумларда яшата олармикан? Табассумларингда бирга қарий олармиканмиз?
Биз биздан бир қадам наридамиз фарқиндамисан? Биз бормиз аммо ўртамизда масофалар ҳам бор...
Кел ёшлигимизга хат ёзиб,масофаларни қисқартирамиз... Кел чиндан ҳам хат ёзайлик...бизни олсин кетсин лолақизғалдоқзорига...қайтадан ёшариб,ҳасрат-ла кўзларидан ўпайлик кўнгилнинг...балки қайтмоқ учун умидларни ўзимизга ишонтирамиз...орзуларимизни қаҳрамон этамиз...иккимизга келар йўлларга гуллар сочамиз..ёшлигимиз қайтиб, қайтадан ёшарамиз балки...ҳа мен умрнинг қоқ ўртасидаман...ёшармоқ истагим ғалати туюлмасин сенга гулим. Мен сен учун ёшармоқ,бунданда кўркам бўлмоқ истайман...
Табиат фасллари бир бирини қувиб етгани каби, инсониятнинг тўрт фасли ҳам қувлашмачоқ ўйнайди дедингми?
Ҳақлисан!
Ҳар фаслнинг ўз гўзаллиги бор дедингми?
Ҳақлисан!
Тўғри кўнгил қаримайди.Фақат бизни нотаниш бекатларда куттиради, эгри бугри сўқоқларда адаштиради.
Тўғри йўлни,дуруст инсонни топганимизда эса умримиз оқиб кетган бўлади..сочларимизга оқ тушиб, гўзал юзимизни ажинлар қоплаган бўлади...аммо кўнгил янада севмоқ истайди...
Менинг кўнглим сенга ошиқ бўлди гулим. Сендан эса ҳануз аниқ жавоб йўқ..
Сени доим дуо этгувчи капалаклар соҳиби...
Nodira Davron
İstanbul.20.04.2023

- - -


< Orqaga qaytish