Маданият, санъат

Қўҳна дунёни 1000 йил бошқарган империя тили - буюк Форс тили.        Саломат Вафо.


Marta o'qildi

Қўҳна дунёни 1000 йил бошқарган империя тили - буюк Форс тили. Саломат Вафо.

         “Инсон ўз сўзлари ортига яширингандир” форс мақоли.

  Мен бутун шарқ оламида хашамат ва  бойлик тимсоли бўлган  сирли Эрон мамлакатида ҳеч  қачон бўлмаганман. Бу юртни бир кўриш орзусида бўлган барча дўстлар каби Эрон тарихи, маданияти, санъати ва адабиётига ошно бўлиб қолаверганман. Психологлар фикрича: ижодкор одамнинг дунёқараши, ҳис-туйғулари  ёшлик   оламидан ҳали  узоқлашмаган бўлар экан. Мен бундан олти – етти йил олдин Холливуднинг энг номдор актиёрлари рол ўйнаган   “Форс шаҳзодаси” фильмини кўрганимдан сўнг Эрон  ўз тарихи ва мангу тилаклар айтиладиган“Ялдо кечалари” каби урф - одатлари билан янада улуғвор сеҳрли мамалакатга айланган эди. Тўғри, бу фильм саргузашт -  мистика йўналишида яратилган бўлса-да, жасур форс  халқлари ҳақидаги тасаввуримни янада бойитган эди. Фильмдаги на масофа, на тоғлар, на баланд қояларда жойлашган шоҳ саройлари ва минглаган соқчилардан   сира чўчимайдиган  ёвуз ассисинлар яратган хаус  қалбим хотираларини тўзғитиб юборган эди. Ўзим ёзувчи сифатида ёзаман деб  тасаввур этган  ўрта аср салтанатлари, империяларини қўрқувдан зир титратган  дарёю – денгиз, саҳро -чўлларни ошиб ўтиб энг  кучли  қўриқланадиган ошёнларда  подшоҳарни  тиз чўкдирадиган  қудратли  исмоилийларни эслатарди.Кичик бир лашкарлар тўпи недан бундай қудратли дея ўйлардим.Шунда Жалолиддин Хоразм шоҳнинг “минг аскар” яъни бир аскари ўнлаган юзлаган лашкарга  тенг келадиган аскарлари ҳақида эсладим.

    Мен 1985 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетининг кечки бўлимида ўқиганимда Тошкентда ижара уйда тожик қизлар билан яшаган эдим. Мен ўшанда бу тилни умумий маънода тушунар эдим. Танишув калималарини  билар эдим. 

  Ўша вақтда университетнинг филология факултетида форс тили ўқитилар эди. Биз  турли вилоятлардан улкан орзулар билан Тошкентга келган талабалар йиғилиб шеър ўқиганимизда тожик қизлардан  тожикча шеър ўқишни сўрар  эдик. Кейинчалик адабий  давраларимизда форс шоираси Фуруғу Фаррухзод  ижоди баҳс – мунозора  майдонига айланарди. Гўзал форс шоирасидан менинг машҳур шоира дўстларим  илҳомланиб, таъсирланиб ўз ижодида бурилиш ясаган эди..

  Студентлик даврдан дўстим  бўлган ўзбек ва тожик тилида инжа шеърлар яратган шоир ва таржимон  Одил Икром шеърларини, катта  шоира Ҳалима Аҳмедова шеърларини   ёд олиб давраларда  жўр бўлиб айтар эдик.

  Умримнинг энг гўзал дамларидан меҳр ва ҳайрат билан боққаним муҳаббат, поэзия тили деб аталадиган гўзал форс тили ҳақида ёзишга жазм қилдим.

Бу қарорни реаллашишига менинг Хоразм да туғилганим, тил ва тарихимиз , қолаверса  уруғ – аждодларимиз билан Эронга боғлигимиз  сабаб бўлди.

  Менинг  шоир ва созанда,  Хоразм  Хива хонлиги Моноқ беклиги ҳокими бўлган  бобом Нуржон Баҳодирхоннинг  Эрон ҳукуматига алоқадор амалдорлар билан яқин муносабати ва 1890 йилларда Хива хонлари  билан келишмай маълум муддат Эронда яшагани ҳам сабаб деб ёзишим мумкин эди.

  Менинг она тилим Хоразм  тили қисматига катта таъсири бўлган  форс тили ва унга  бўлган меҳрим туфайли  қўлимга қалам олдим.

  1.Мусиқий Эрон тилининг асрий жаранги.

  Россиянинг “Культура” журналнинг ёзишича  фарс тили дунёнинг  10 та  энг қадимий тиллари: тамил, литва, исланд, иврит, македония, баск, фин, гуржи, ирланд  тиллари қаторидан жой олган экан.

   Энди аниқ бўлмоқдаки, форс тили дунёда энг яхши асралган тиллардан бўлиб, асрлар давомида ўз жозибаси ва мусиқавийлигини сақлаб қола олган эди. Шундай тарихий ҳақиқат борки,  давлатлар, империяларни ушаб турадиган мустаҳкам устунлари, суянадиган тоғлари бўлади. Буни  Эрон мисолида  кўрадиган  бўлсак, империяларнинг мангулигинин сақлайдиган устунлар мисоли тоғлар каби улуғвор..бу Форс тили эди.

  Инсоният эрасидан  олдинги 7000 йил аввал барпо бўлган  Эрон халқларига  файласуф Гегел  “форслар..  биринчи тарихий одамлар ” деб баҳо берган эди.

   Эрадан аввалги 550 – 330 йилларда улуғ Кир хукмдорлигидаги биринчи форс империяси Болқондан Шимолий Африка, Марказий Осиё ва уч  континентни ўз ичига қамраб  олади.  Бу салтанат асрлар давомида жаҳон айвонида  қудратли Рим империяси ва унинг меросхўри Византия  билан рақабатдош ҳисобланган.Ўз навбатида Византия Усмонийлар империясининг ашаддий душмани ҳисобланган. Ана шундай ўша замонлардан тарих камони гоҳ Эрон, гоҳ Хоразм , гоҳ Усмоний султонлиги тамонга қараб  таранг тортилган эди.

  Ўзбекистон тарихига кирган   туркий сак  маликаси Тумариснинг  Ўрта Осиёга бостириб келган  ҳукмдор Эрон шоҳи  Кир билан курашгани ҳақида афсона бор. Афсонага асосан Кир қўшинлари Тумариснинг ёлғиз  ўғли Сапарангезни  ҳийла билан қўлга олиб ўлдиришади. Сўнг  эрлардан-да моҳир жангчи ҳисобланган  малика Тумарис жангда Кир қўшинларини енгади. .

  Балки, шарқ халқларининг илк тарихи  ана  шундай  афсоналарда уҳлагандир.

Менинг она юртим Хоразм  тили Ҳинд-Европа тилларининг  эрон гуруҳига киради.  Маълумотларга қараганда Хоразм  тили — эроний тилларнинг шарқий гуруҳига мансуб ўлик тил.  Хоразм  шевасида  Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмларида яшовчи   аҳоли сўзлашади. Аксарият   тарихий манъбаларда Хоразм  тили туркий тилларнинг ўғуз лаҳжаси туркумига кирувчи тил  деб белгиланади.Қаранг:
Ярадор арслоннинг сўнгги ноласи. - Nurzamon.uz 

..http://nurzamon.uz/article_view.php?id=838.. 

  Мен дунёнинг энг қадимий тилларидан ҳисобланган гўзал Хоразм  тилини Ўзбекистонда  адабий тил мақоми  даражасига кўтариш зарурати ҳақида туркум мақолалар эълон қилиб келмоқдаман.

  Форс тилининг қадимий,мусиқавийлиги ва  қадимий  Хоразм   тили билан ўзаро алоқаси ҳақида мақола давомида  маълумотлар бериб борамиз.

https://parstoday.com/uz/radio/programs-i12790

 “Колчер”(Культура) журналининг ёзишича: “Тилнинг ўзгариши биологик  ривожланишга ўхшайди. Кенг диққат - эътибор ва аждоддан аждодга ўтиши билан рўй беради..”..

  Журналда   тиллар  тараққиётини биологик ўзгаришга ўҳшатилиши..беиҳтиёр  менинг ёдимга “тиллар тақдири инсон тақдирига ўҳшайди ..улар туғиладилар, ўзгаришга учрайдилар ва ўладилар..” деган калимани ёдимга туширади. Бу калом она тилим Хоразм  тилининг қайғули тақдири туфайли ҳам хотирамга мустаҳкам ўрнашиб қолган эди.

  Мутахассислар эътирофига кўра  бугунги кунда дунёда 3 мингдан 7 мингтагача тил борлиги эътироф этилади. 2005 йилда тузилган ЮНЕСКО рўйхати 6 912та тилни қамраб олади. Бу тиллардан 32,8 фоизи (2 269таси) Осиё ва 30,3 фоизи (2 092таси) Африка қитъасига тўғри келади.

Масалан, ўтган минг йилликда дунё тилларининг 500таси ўлик тилга айланган бўлса, сўнгги юз йилликда эса 1000та тил тарих қаърига сингиб кетди.

Тилларнинг тараққиёти ва таназзулида қуйидаги ҳолатлар алоҳида ажралиб туради:
1) тилларнинг ўлик тилга айланиши (этруск тили, шумер тили, санскрит тили, қадимий  Хоразм  тили, сўғд тили)) тилларнинг бошқа тилга айланиши (грек тили, яҳудий тили, арман тиллари);
3) тилларнинг бўлиниб кетиши (герман тиллари);
4) тилларнинг қўшилиши натижасида янги тиллар вужудга келиши (ўзбек, туркман тиллари);
5) тилларнинг «тирилиши» (иврит тили).

Аммо, қудратли ва мусиқавий  форс тили  асрлар давомида бундай таназзулдан жуда баландда турган. Тилнинг сақланиши, асралиши бу миллатнинг, Эрон давлатининг  ёрқин келажагидан  далолат беради.

  “Колчер” журналида форс тилида сўзловчилар Эрон, Афғонистон ва Тожикистон ҳудудларигача кенгайгани ҳамда инсоният тарихидан кечган асрлар жараёнида нисбатан камроқ ўзгаришларга дуч келгани  ёзилади. Бу поэзия тилида сўзловчилар кўпайиб  боргани сабабли форс тили тақдири бошқалардан  фарқ қилади дея муаллиф  шундай ёзади:

“Бугунги форс тилида суҳбат қурадиганлар Шекспир ўқиладиган  инглиз тилига қараганда осонлик билан 900-чи йилларга тегишли бўлган ёзувларни ўқишлари мумкин”.

  Сизга маълумки, инглиз тилида сўзловчи бугунги авлод  Шекспир тилини тўла англамаслиги мумкин, негаки,  замонавий истеъмолчилар учун бир қадар қулай  инглиз бизнес тили пайдо бўлган.

Қадимий шарқ тиллари: моний, авесто ва портий тилидаги ёзувларда  форс тилининг ширинлиги, мусиқавийлигига ишора этилган. Узоқ ўтмишдан бошлаб сўзлашув ва  мулоқотда  берилган ушбу ҳусусият кейинчалик эронликлар ва хорижий эроншунослар томонидан фақат форс тили ҳақида қўлланилади.

  Форс тили тарихи ҳам Эронинг кўҳна  сарзаминидек қадимий умр ва минг йиллик тарихга эгадир. Форс тили ҳинд –европа  тиллар гуруҳига киради. Форс тилининг ҳинд тили билан эга бўлган муштаракликлари сабабли ҳинд тили ҳинд ва эрон тилларининг гуруҳини ташкил этган.

Шунинг учун Кавказдаги осий тили, Яғноб водийсида сўзлашадиган яғноб тили ҳамда Афғонистондаги паштун тили замонавий тилшунослик ва илмий нуқтаи назаридан Эрон тилларининг бир қисми саналади.

 2.Мусиқавий Форс тилининг  қўшни давлатлар.. Жайхундан то Уммон денгизигача  салобатли юриши..

Қадим замонлар ва кўчиш даврларида ҳиндлар Ҳиндукуш қояларининг бошқа томонига боришди ва эронийлар эса Эрон сарзаминига сукунат қилишди.  Бу тиллар кенг кўламда кенгайиб борди. Бу ҳудуд Шарқдан Мовароун-наҳрдан Сайҳун ва Жайҳун дарёсигача чузилди ва Мозандарон денгизи қирғоқлари, Кавказ туманлари ҳамда Хоразм  ва буюк Хуросон шимолини ўзига қамраб оларди. Ғарбда Рудоннинг ўртасигача давом этарди ва жанубда эса Форс кўрфази ва Уммон денгизигача кенгайган эди. Эрон тилларининг кенгайиб бориши қадим замонлардан бошланди ва ҳалигача давом этиб келмоқда. Нафақат Эроннинг ҳозирги ер-ҳудудларида, балки унинг сиёсий чегараларининг бошқа томонида, жумладан Марказий Осиё, Кавказ, Афғонистон, Ўрта Шарқнинг бошқа мамлакатлари ва Яқин Шарқда ҳам тарқалди.              

Тилшунослар нуқтаи - назаридан бу улкан  ҳудудларда қарор топган  Эрон тиллари.. қариндош тиллар ҳисобланади ва она тили деб номланадиган тилдан келиб чиққан. Бу тилларнинг келиб чиқишининг бирлиги, грамматикасининг тузилиши ва сўзларнинг келиб чиқиш илдизларининг бир хиллиги уларнинг қариндош эканлигини исботлайди.  

Тилшунослар форс  тили  тараққиётини  уч даврга бўладилар.Биринчи давр бу қадимий давр деб аталади. Бу давр эрон тилларидан қулимизда бўлган дастлабки белгилардан бошланиб Ахоманийлар давригача давом этади.

  Шу ўринда бир оз чекиниш қиламан. Ахоманийлар салтанатининг   бевосита Хоразм  тарихига алоқаси бор.

Эрон Ахоманийлари шоҳи Кайхусрав (Кир, Куруш) (милоддан аввалги 558-530 й.) Хоразм  ва унга туташ ҳудудларни босиб олади. Хоразм  милоддан аввалги 6-5 асрларда Ахоманийлар давлатининг 16-сатраплиги (вилояти) таркибига кирган. Шоҳ Кир  кўчманчи Сак (Массагетлар) қабиласи устига ҳужум қилганида Кайхусрав малика Тўмарисдан енгилиб, ҳалок бўлган.Мен бу афсонанинг қисқача мазмуни  ҳақида  юқорида тўҳталиб ўтган эдим.

  Балки. Форсча сўзлар тарқалиш илдизларини ўша малика Тумарис  ва шоҳ Кир савашлари давридан излаш мумкиндир.

Эронликлар тилининг иккинчи даври ёки ўрта даври Ахомонийлар салтанати ҳукмронлигидан бошланиб исломий даврнинг бошларигача давом этган. Бу даврдаги тиллар тил мувозанати ва жуғрофиясига кўра, икки гуруҳ шарқий ва ғарбий тилларга тақсимланади. Шарқий тиллар гуруҳига суғд, Хоразм, саккойи ва балхий тиллари киради. Бу ҳақида биз сўзимиз бошида ҳам хабар берган эдик.  Ғарбий тиллар гуруҳига эса порт ёки паҳлавий ашконий тили ҳамда сосоний паҳлавий ёки жанубий паҳлавий тиллар мансубдир.

 Бу даврдан қимматли ёзма мерос қолган. “Авесто”  ва бошқа таржималар шулар жумласидандир.

  Бундан сўнг учинчи давр ёки форс тилининг янги даври бошланади. Бу даврда форс тили мастаҳкамланди, яъни ушбу даврда ширин, мусиқавий  форс тили гуллаб яшнади. Адабиёт, шеър, маданият, илм, дин, ишқ ва ирфон тилига айланди ва мукаммаллашди..

   3.Форс  сўзлари Хоразм  тилида яшамоқда.

http://rektor.urdu.uz/Models/urdufiles/Автореферат%2014.12%20Норбаева%20.pdf

   Сўзимизнинг шу ўрнида Хоразм  тилида яшаб келаётган форсий сўзларнинг  моҳияти ҳақида мисоллар келтирамиз. Ўзбек тили луғат фондидаги форсча ўзлашмалар ҳусусида қатор тадқиқот ишлари  амалга оширилган бўлиб , уларга нисбатан «форсий ўзлашмалар»терминлар қўлланади.  Урганч  Давлат университети  докторанти  Шукуржон Норбоева  “Хоразм  шеваларидаги кийим-кечак номларининг структур-семантик тадқиқи”мавзусидаги илмий ишида қизиқарли мисоллар келтиради.

  Хоразм  шеваларидаги эроний тилларга мансуб кийим-кечак номларини дастлаб қуйидагича гуруҳлаш мумкин: 1) эроний тилларнинг умумий лексикасига мансуб номлар; 2) эроний тиллар учун умумий, аммо маъносига кўра фарқланувчи сўзлар; 3) Хоразм  тили материаллари асосида изоҳланувчи номлар. Кейинги гуруҳдаги сўзларни субстрат асосли бирликлар сифатида қайд этдик. Қуйида айни гуруҳларга мансуб айрим сўзларнинг таҳлили берилади. Эроний тилларнинг умумий лексикасига мансуб номларга соппаш (Хўжайли, Манғит) – кечаси кийиб ётадиган дўппи  маъносидаги сўзни киритиш мумкин. Ушбу сўз қайд этилган маънода Гурлан, Янгибозор шеваларида соппаш ва сопбаш шаклларида мавжуд. Сўзнинг А.Ишаев берган изоҳига асосан унинг эроний тилларга мансуб икки мустақил сўз бирикувидан ташкил топгани англашилади: шəб ва пош. Сўзнинг шəб қисми «тун» маъносида деярли барча эроний тилларда ишлатилади. Жумладан, қадимги форсийда xshapa, «Авесто»да (авестовий тилда) xshap, xshapan, shap, паҳлавийда shawâk, қадимги ҳинд тилида kshâp шаклида бўлган бу сўз курдчада shev, афғонча (пушту)да sha, балуж тилида shap, шуғнон тилида shab, сарикийда xab, мунжийда xshāwa, гилонийда shäb, фаризандийда shaw, ярнийда shaew тарзида қўлланади. Шунингдек, қайд этилган маънода форс  тилида шäб شب . Пош (ад.орф. пўш) қисми эса ҳозирги форс тилидатилида шäб شب  шаклига эга. Пош (ад.орф. пўш) қисми эса ҳозирги форс тилида «киймоқ», «яширмоқ» маъносидаги пушидан پوشیدن феълининг ҳозирги замон ўзагидир. Демак, соппаш сўзининг асл луғавий маъноси «тунда кийиладиган кийим»дир.

Эроний тиллар учун умумий, аммо маъносига  кўра фарқланувчи сўзларга күртəни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу сўз тожик тилида «кўйлак» маъносини англатади, Хоразм  шеваларида эса «ёш болаларнинг пахта солиб тикилган ёқасиз, олди ёпиқ уст кийими» (ала күртə, қурақ күртə)ни билдиради.

«Фарҳанг-и Рашидий» асарида бу сўзга «кўйлак ва яктак» деб изоҳ берилган. Тадқиқотчилар Сабзаворда жун кўйлакнинг «курта» деб аталишини ҳам таъкидлайдилар. 1879 йилда нашр қилинган «Курдча- французча луғат» (Auguste Jaba. Dictionnaire Kurde-Franças. Publié par Ferdinand Justi. St. Peterbourg)да курд тилидаги kurtek cўзи рус тилидаги куртка сўзи билан алоқадорлиги қайд қилинган . Бундай  мисоллар сифатида: моза кəвиш, чарсы, ла:с сўзлари  ҳам берилган. 

 Шундай сўзлардан бири паравъздир. Бу сўзни Ф.Абдуллаев пилта деб изоҳлайди ва мисол тариқасида жияк: көрпəньң паравъзънъ ҳəльмə тькть жумласини келтиради , А.Ишаев эса жияк (пўстиннинг енг учлари ва атрофларига қоракўл терисидан қўйилган жияк) деб қайд этади. Паравъз сўзининг этимологиясига диққат қилинса, унинг икки таркибий қисмдан иборат эканлиги маълум бўлади: пар ва авиз. Пар форс тилида кўплаб маъноларга эга бўлган. Масалан: пар (қушнинг пари); кафтнинг бошланишидан бармоқлар учигача бўлган қисми; ёруғлиқ, нур; қирғоқ, чекка, этак (пар-и кулоҳ – бош кийимининг чеккаси, пар-и биёбон – чўлнинг адоғи каби); дарахт барги; тегирмон, ғилдирак кабиларнинг парраги каби. Мазкур сўз англатадиган маъно паҳлавий тилида par, parr, авестовийда parena (қанот), қадимги ҳинд тилида parna шакллари ифодаланган бўлса, ҳозирги эроний тиллардан бўлган курд тилида per; вохон тилида parr; гилон, фаризандий, ярний, натанзий тилларида par, сурахаи тилида эса pər тарзида қўлланади23 . Паравъз сўзининг иккинчи қисми бўлган авъз эса «осмоқ» маъносидаги овихтан آویختن феълининг ҳозирги замон шаклидир. Âvixtan, âpixtan (овихтан) феълининг ўзи паҳлавий тилида авестовий осмоқ маъносидаги vaeg феълига â олд қўшимчасини қўшиш орқали ҳосил бўлган. Демак, паравъз сўзи «пар осилган (чеварлик буюми)» деган маънони англатар экан. Шунингдек,  келиб чиқиши Хоразм ий тилига оид бўлган кəллəкь, сандал, пəриш, дукард, жоррап, ла:с, нах, пешкъл, ро:пак каби сўзлар ҳам таҳлил этилган.. Хоразм ий тилига оид деб ҳисобланадиган мана шундай сўзларнинг эроний тилларда ҳам учрашини, аслида, бу тилларнинг бир оилага мансублиги билан изоҳлаш мумкин.

  4. Мангулик қадар узун Ялда тунининг ибодат оҳанглари. 

  Эрон Ислом Республикаси халқлари ўзининг  зардўштийлик даври ва минг йиллик урф – одатлари билан олам нигоҳида  янада сеҳрли оламга чўмади. Эрон  халқлари Эрон календари бўйича қишнинг биринчи ойи 21 – 22 декабрь тунини  муқаддас ва тантанавор Ялда  байрами сифатида нишонлайди. Бу тунда ошиқлар деб аталадиган мусиқачилар  дастаси қўшиқлар, мусиқалар ижро этишади.Шеърлар айтишади.Айниқса Шероз аҳолиси  Ялда оқшомида  ўз хонадонларида қариндош – довғонлари билан улуғ шарқ мутаффакири Хофиз Шерозий ғазалларини ўқишади.Унинг рубойилари билан келажакни башорат қилишарди.

  Бизда, ўзбек адабиётида ялда туни..муҳаббат оқшоми дея англанилади.

  Мен мақолага материал йиғиш жараёнида мусиқий форс тилини бу қадар қадимийлиги ва бойлигидан ҳайратга тушдим.

  Улуғ Форс империяси  жаҳонда  1000 йил ҳукмронлик қилган бўлса, демак, мусиқий форс тили минг йил давомида шу империяга бирлашган мамлакатларда давлат тили сифатида қабул қилинган. Улуғ форс тилида дунёнинг энг номдор асарлари, муҳаббат қиссалари битилгандир.

  Дунё математикасида ўзгариш ясаган буюк Муҳаммад Мусо Хоразмий, қомусий билим эгаси Абу Райҳон Беруний, араб тили грамматикасининг асосчиси Маҳмуд Замахшарий каби олимлар асосан форс - араб тилида ижод қилишган. Бошқа шарқ тиллари каби Хоразмшоҳлар давлатининг асосий тарихи ва  шоирлар асарлари форс тилида яратилгандир.

     Яқинда Ўзбекистонда 1000 йиллиги тантана этилган Хоразмшоҳларнинг дунёнинг илк кутубхоналаридан бири бўлган  Маъмун академияси китоблари, Хоразм тарихи  асосан форс тилида битилгандир. 

  Фақат улуғ  ҳазрат Навоийгина 14 асрда ўз асарлари, машҳур “Хамса” достонларини туркийчада битиб, туркий тилнинг гўзаллиги ва бойлигини дунёга намоён қилган эди.

      Улуғ форс тилининг  мангу сеҳрини  англашим баробарида ўз она тилим Хоразм тилининг  қайғули қисматидан қалбим ғусса ва ҳасратларга   тўлди.Негаки,Хоразм ҳам ер юзида улкан империялар қурган ўзининг оловли байроғи остига 33 мамлакатни жамлаган  улуғ салтанат  эди. Таассуфки, Хоразм ўз тарихида турли босқинлар, ҳусусан, коммунистлар иттифоқининг миллий ўлкаларга қаратилган ғаразли сиёсати  қурбони бўлди. Жадид оғаларимиз ўз қонлари билан  1924 йилда қурган  шарафли  Хоразм Халқ Республикаси шу йили тугатилди.Шу тариқа қадим “Авесто” қўшиқларида куйланган Хоразм тили тарих саҳнасидан тушиб кетди. Бу мухташам тил эндиликда фақат Хоразм халқ қўшиқларидагина ўз жилоларини сақлаб қолди. 

   Бугун масала қадим замонда аждодларимиз  қайси мамлакатни ишғол қилгани  ва  қайси тиллар   яшнаган, қолаверса қайси тиллар ўлик тиллар қаторига кирганида эмас. Бизнинг масала, мақсадимиз  жилокор форс тили ва кўмакка мухтож Хоразм тилини асраб – авайлаб келажак авлодларимизга етказиш орзусидир.

  Бизнинг аждодларимизнинг буюклигига тарих гувоҳ, бизнинг тилларимиз гўзаллиги ва бойлигига асрлар далолатдир.

  Зотан, тиллар  яшаса ..бизнинг фахру – ифтихоримиз  ва қалбимиз таянчи бўлган миллатлар яшайди.

 Илоҳим, муқаддас Ялда тунларида  мусиқий Форс тили ва иншаллоҳ келажакда яна кўклларда юлдузи порайдиган Хоразм тилининг  камоли, мангулиги ҳақидаги  тилаклар худо даргоҳида қабул бўлсин.

   Келажак аср..бизнинг она тилларимиз асри бўлсин.

       Тошкент.  20 - 29 Август. 

- - -


< Orqaga qaytish