Маданият, санъат

Ярадор арслоннинг сўнгги ноласи.  долзарб мақола.  Саломат Вафо


Marta o'qildi

Ярадор арслоннинг сўнгги ноласи. долзарб мақола. Саломат Вафо

  

 Болалигимда Моноқда Марита опа деган немес хотин бўларди. Бу бўйлари узун  мовий кўз хотинни элатимизга отамнинг ошнаси Қодир  Бейжан деган одам  армияда хизмат этганида  олиб келганди.Совет даврининг гуллаган даврида харбий хизматдан хотин олиб келиш урфга кирган эди. Балки, бу халқларнинг интернационаллаштириш ва ўзлигини тилини, урф одатларини йўқотиш  маъосида совет сиёсатининг яширин ўйинларидир. Халқ ичига, айниқса ген сифатида кучли миллат бўлган Хорзамликларнинг ичига агент ташлашнинг бир йўлимиди, билмадим.   Яна элатимизда кўп ҳикояларимнинг қаҳрамонлари бўлган  тотор хотинлар  Нойила, Сапира тоторлар,жуҳуд врач Мария  деган опалар бўларди.Айтишларича Мария опа мен туғилганда энага бўлган экан. Хоразмда тил, бугунги Ўзбекистон жамиятида шева деб айтиладиган Хоразм тили шу қадар кучли эдики, балки шундандир элат ва туманда ..  бошқа миллат деган туйғу бўлмасди. Ён қўшнимиз Тожигул анага муносабат қандай бўлса, немис Марита, балки Маргаритадир,биз уларнинг немис, ёки жухудлигини билмасдик, бирон марта ўқитувчи онамиз Раҳимажон..ановилар ундай,  булар бундай деб айтмаган. Балки, шунинг учун ҳам хоразмликлар миллатларга нисбатан бағри кенглик маъносида ўсишган.

   Хоразмга алоқадор воқеаликни ёзишдан  мақсадим, хоразмда яшаган бошқа миллатлар  барчаси  хоразмча гапиришарди. 1970 йилларда Хоразм тили  шу қадар кучли ва ҳаётий эдики,  хоразмда яшайдиган руслар, корейслар, жухудлар, тоторлар хоразмча сўзлашарди. Улар хоразмча гапиришни ўзларига шараф деб  билишарди. Бу ҳолат назаримда Туркияда кўп миллатлар яшаса-да, улар гўзал  турк тилида сўйлагани учун мағрурланганидай бир фазилат бўлса  керак.

  21  октябрь Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кунда.. мустақилликка эришганимизга 30 йил тўлган бўлса ҳам, тарихан жуда буюк, айтиш лозим бўлса ўзбек тили дунёга келмаган вақтда  эрадан олдинги 1 мингинчи йилларда туғилган  она тилим Хоразм тили ҳақида фикр юритмоқчиман.

  Биз барча изхор қиладиган ғоя ва фикрларимизга БМТнинг 2019 йил  1 февралда Парижда тантанали қабул этилган “2022 – 2032 йиллар   туб халқлар  тиллари халқаро ўн  йилликлари ” қарорини мақоламизга асос қилиб оламиз. Биз БМТнинг ушбу қарорига кўра дунёнинг энг қадимий туб халқи ҳисобланган Хоразм халқининг  Xоразм тили тақдири ҳақидаги мулоҳазаларни баён қиламиз.

  1919  йилда улуғ  Фитрат  “Тилимиз” номли мақоласида “Энг бой ва бахсиз тил қайси, биласизми?.Бу Туркча..” дея ёзганди..Мен ҳам туркий  ўғиз тилларининг асоси  бўлган Хоразм тилини, Ўзбекистондаги бошқа вилоятлар шева тиллари мавқеи ва қадр-қимматини камситмаган ҳолатда, Хоразм тилини  энг бой ва бахтсиз тил дея айта оламан.

   Хоразм жуғрофий жиҳатдан марказдан йироқ ва бошқа халқлар билан ассимляцияси кам бўлгани учун совет даврида рус тили гегимонлиги остида эзилиб ўз таркибини ўзгартира бошлаган эди. Чунки, у вақтларда барча миллий ўлкаларда рус тили хукмрон эди. Рус тили элита тили ҳисобланарди, барча раҳбарлар,ташкилот ходимлари ва бойлар рус  тилида мулоқот этишарди. Аммо, рус тили, инглиз тили шарқ рухидан узоқ, тамоман бошқа тил бўлгани учун  Хоразм тилини истеъмолдан суриб чиқара олмаган эди.  Минг таасуфки, мустақиллик йилларида   Хоразм тилининг вужуди тилка-пора қилиниб,  улкан шоир Омон Матжон: “орадан 50 йил ўтмай  буюк Хоразм тилидан фақат “галди, гетди” деган сўзлар қолади” деб жуда аччиқ башорат қилган эди. Надоматлар бўлсинки, бугун айни ана  шундай Хоразм тилининг  йўқолиб кетиш даврида турибмиз.

    Мен адабий ўзбек тилининг  мулоқотида бирон камчилик  кўрмайман.

    Маълумотларга қараганда ҳар 14 кунда Ер юзида  бир тил ўлар экан. Ҳозирги кунда дунё юзида 6700 мулоқот тили қайд этилган. Ушбу тилларнинг орасида кўпгина кичик тиллар ўлимга махкум ҳисобланади. Йўқолиб бораётган тилларнинг қора рўйхатига кирган гўзал ва оҳангдор Хоразм тилининг тақдири ва келажаги ..шу юртнинг фарзанди сифатида мени қайғуга солади.

   Абулғози Баҳодирхон “Шажараи турк ” асарида Хоразм тилининг қадимий ва бой тил эканини...  эроний, араб, форс, муғул тиллари билан қиёслаб,  жуда кўп тарихий мисоллар билан исботлаб берган. Абулғози Баҳодирхон ўз асарида Хоразм тилининг жуда кам ишлатилган 2680 сўзни қиёсий ҳолатда кўрсатган.. 

  Бугунги кунда Хоразмда   боғча ва мактаб, университетларда фақат адабий тилда ёки рус тилида  сўзланади.Хоразмча гапирган болалар қаттиқ жазоланди ва баҳоси пасайтирилди.Ва оддий аҳоли муомила қиладиган халқ тили  ҳам  телевидение, газта - журналлар тасири остида  адабийчага ўта бошлашди.Ўзаро мулоқотда 3чи шаҳс бирлик ва кўплик фелига "лар" қўшимчаси қўшилгани жуда ачинарли ҳолатдир.

  Яна такрор ёзаман, болаларнинг адабий ўзбек тилида сўйлагани жуда яҳши..аммо, шу ҳудуднинг ўз тили.. дунё ўғиз тилларининг онаси бўлган қадимий  Хоразм тилининг йўқолиш даражасига келиб қолганини таъкидламоқдаман.

    Маҳмуд Қашғарий “Девону луғати - т-турк” асарида келтирган  сўзлар ва уларнинг маъноси бизга..  тушуниб бўлмайган архив ёзувларини эслатади. Биз она тилимиздан, Ўзбекистоннинг  қишлоқларида сақланиб қолган ҳозирги жамият тили билан айтганда Хоразм шеваси,Фарғона шеваси, Самарқанд шеваси, Сурхон-қашқа, Бухоро  шеваларидаги она сўзларимизни тушунмайдиган ҳолга келдик.

   Бунинг асосий сабабларидан бири бугунги кунда 1 миллион ўзбек боласининг   она тили.. рус ва инглиз тилида чиқаётганлиги, ўзбеклар дунёни русча  ва бошқа тафаккур билан  англаётганлигида деб биламан.

   Ёшларимиз  жуда мураккаб тил ҳисобланган япон ва хитой тилини билишлари мумкин. Лекин ўз она тилида  фикрини равон ифода олмайди, дарров  фахр  билан русча ёки инглизча гапиришга ўтадилар. Мамлакатимиз  шаҳарларида, айниқса Тошкентда барча расмий  мажлис ва тадбирлар русча, ёки инглизча олиб борилади.Пойтахт кўчалари  дўкон пештахталарида бирорта ўзбек сўзи учрамайди. “Мы открылись”, “Корзинка”,”Салон красата”, “Таль Пич”, “Туры в Дубай”, “Wunderkind”, “Profi Educations”, “Makro”, “Indenim» каби  ёбончи сўзлар билан тўлиб ётибди.

    Юқоридаги омиллар туфайли йўқолиш даражасига келиб қолган бечора Хоразм тили мавзусига қайтамиз. Бугунги кунда Хоразм тили икки –уч  тамонлама босим остида қолгандир. Хоразм тили.. рус тили, инглиз тили ва ўзбек тили остида эзилиб инграб ётган ярадор шеърга ўҳшайди. Чунки, Хоразм инсоният тарихида  ер юзида империя қурган   беш буюк  мамлакатнинг   бири ҳисобланади.  Бир замонлар Хоразм тилида 33 та мамлакат подшоҳларига мактуб битилган, Хоразм тилида дунё мамлакатлари билан шартномалар тузилган. Ва хоразмшоҳлар  тангалари хоразм тилида зарб  этилган.Хоразмнинг  қора ва олов тусли байроқлари дунё юзида музаффар ҳилпираган.  

  Ана шундай ўз тарихи, маданияти ва санъати билан феноменал миллат ҳисобланган улуғ ўлканинг тили  бугун шу қадар қашшоқлашиб  тилка-пора этилганки, хоразмликлар бир –бири билан “отец чаққонми, урагачдаги сестралар ничик” деб сўрашадиган бўлди. Хоразмнинг шаҳарлари Урганч, Хива ва Хонқада халқ ўзаро мулоқотда сўзларнинг феъллари, олмошларини русча айтадиган бўлишган. Бу сўзларни   ўзбекча қандай  эквивалентга эга эканлигини билишмайди ҳам.

  Бечора она тилимнинг оғир аҳволи қалбимизда турли  саволлар туғдиради. Хоразмда тил, ёзувлар қайси даврларда пайдо бўлган?. Бу маълумотлар  қайси манбаларга асосан эълон қилинган эди?.  

   Хоразмнинг логографик  ёзуви эрамизгача  1 минг йилликларда  мавжуд бўлган эди. Бу тарих қолдиқлари ..зарб қилинган кумуш тангалар Тупроққалъадан топилган эди.  IV-VII асрларда аҳмонийлар империяси таркибида бўлган Хоразмда  .. арамий(оромий) ёзуви кейинчалик квадрат шаклли  иврит тили, парфия, суғд, араб ва хоразм ёзувининг яратишига асос бўлгани таъкидланади.

  Аммо, Хоразм  тили алифбоси  шу вақтгача тўла ўрганилмаган, ҳозиргача 20 ҳарф аниқланган, ҳалос. Буюк олим Абу Райхон Беруний асарларида Хоразм маданияти,тарихий анъаналари ҳақидаги маълумотлар  сақланиб қолган. Аммо Беруний надомат билан  “Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида “ У1 аср араб босқини даврида хоразм ёзуви тупроққа кўмилди. Китоблар ёқилди ва хоразм ёзувини биладиган  одамлар ўлдирилди” деб ёзган эди.

  Хоразм тилининг бугунги ғариб аҳволи ҳақида маълумотлар ва фактларни истаганча санашимиз  мумкин.Мамлакатимизда ўзбек тилига Давлат мақоми берилганига 30 йил тўлиши муносабати билан  ўз она тилим .. Хоразм тили ҳақида мулоҳаза ва таклифларимни баён қилмоқчиман .

  Биринчидан: Бугунги..2019 йилда дунё юзида туркий тилли давлатларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий яқинлашуви муносабати билан Ўзбекистонда адабий тил масаласи янгидан кўриб чиқилиши лозим. Яқинда 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Бокуда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатларнинг хамкорлик кенгашида ҳам кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган масалалар, ҳусусан маданий муносабат,китоблар, луғатлар чоп этилиши масалалари   кўриб чиқилди. Ушбу Кенгашда Озарбайжон,Қозоғистон, Қирғизистон,Туркия, Ўзбекистон мамлакатлари  доимий  ва Венгрия, Туркманиятон давлатлари кузатувчи сифатида қатнашди.

  Демак, ўзаро мулоқот воситаси ҳисобланган турк тилининг истиқболи ва келажаги ушбу кенгашда қатнашган барча мамлакатлар учун қадрли ва улар  манфаатини тўла акс эттиради.

   Бобомиз Маҳмуд Қашғарийнинг “Луғати-т - турк ” асарида келтирган соф туркча сўзлар  бугунги кунда Хоразм, Қорақалпоғистоннинг ўғиз уруғлари, Қашқадарё, Сурхандарё, Бухоро, Навоий  вилоятларида кенг истеъмолда экан. Қашғарий минглаб сўзлар қатори:  бу ерда сўзини “мунда” деб келтиради. “Мунда ”сўзи юқорида номларини санаган вилоятларда, ҳатто туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо давлатларнинг аксариятида ҳам  қўлланилар экан.  Демак, Ўзбекистоннинг барча вилоятлари алоқа воситасига  Хоразм тилига тўғри келади.. 

  Иккинчидан; 21 асрда қардош туркий халқларнинг яқинлашуви Марказий Осиё халқлари қозоқ, туркман,хоразм, қирғизистондаги ўзбек уруғлари;ҳусусан,озарбайжон,Турк ва шимолий Сибирнинг кичик туркий халқларининг ўзаро  мулоқот заруратини юзага келтирмоқда. 

  Тилшунос олим   Анвар Бўронов “Олтойлар” китобида, Россия Федерациясининг Олтой республикасида яшаётган қардошларимиз никоҳ орқали боғланган эркак қариндошларни қуда, аёл қариндошларни эса қудағай, холанинг фарзандларини бўла, тўёнани соун, жонлиқни соғум, курашда тўй эгаси қўйган совринни табақ, жигарни бовур, бўғирсоқни бовурсоқ, тўнни тон, пахта ва жун савашда ишлатиладиган савағични собов, оғизни овуз, пастликни тёмен, эртага сўзини эртен дейишар экан, деб хабар беради.(“Тирик  кўмилган кўзлар”.Олим Тошбой. UzA)

     Хоразм тили мамлакатимизда адабий тил сифатида қабул қилинадиган бўлса Марказий Осиё халқлари, турклар,озарбайжон, туркман, юқорида таъкидлаганимиз кичик сибир халқлари ва бевосита хоразмшоҳлар тарихига алоқадор венгер, можорлар  билан  мулоқот қилишимиз осонлашади. Ва  Хоразм  тили  Давлат тили қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан  мамлакатимиз бўйлаб ҳаётга тадбиқ  қилинадиган лотин ёзувига ва ҳарфларнинг оҳангдор талаффузига  ҳам мос келади.

  Учинчидан;  Боку шаҳрида бўлиб ўтган “Туркий тилли мамлакатлар Кенгаши” йиғинида туркий республикаларнинг иқтисодий, сиёсий алоқлари билан бирга маданий алоқасига ҳам кенг ўрин берилмоқда. Кейинги вақтда  олимлар, ёзувчилар тамонидан ўрта турк тилини яратиш,  гўзал турк тилининг  ингиз, француз,рус тиллари каби дунё мулоқот тиллари қаторига киритиш ғояси кўтарилмоқда.

  Туркиянинг ўзида ҳам 1923 йил Туркия республикаси ташкил этилгандан сўнг,  турк тили софлигини сақлаб қолиш йўлида.. мамлакат учун оғир иқтисодий шароит даврида Турк тили  алифбоси  ислоҳатлари уюштирилди. 1932 йил ташкил қилинган “Туркия лингвистик жамияти”ташаббуси билан   замонавий Турк тили истиқболи йўлида   маъданий инқилоб содир этди. Ушбу жамият ҳозиргача  гўзал турк тилининг софлиги ва манфаати ҳақида махсус дастурлар асосида  фаол ҳаракат   олиб бормоқда.

  Олимларимиз тамонидан кўтарилган бу  ғоя тарихий ҳақиқатларни  акс эттиради, чунки бутун ер юзида улуғ турк тилида 200  миллион аҳоли ўз аро мулоқот этади.

 

  Демак, ўрта турк тилини яратиш, ҳусусан гўзал турк тилининг мавқеини ошириш  ғояси концепцияси  асосига қадимий хоразм тили асос бўлмоғи лозим.Чунки, пойдеворсиз уй қурилмайди, бахтсиз Хоразм тили  эса барча туркий ўғиз тилларининг онаси ҳисобланади.   Ана ўшанда мамлкатимизда мавжуд бўлган тиллар, шеваларни..қонун асосида  шаклланган тизим ва система орқали  ҳимоя қиламиз.

http://ysia.ru/oon-obyavila-mezhdunarodnoe-desyatiletie-yazykov-korennyh-narodov/?fbclid=IwAR1qG5TVOo_I5Kk6txpCGykTmezWr8wfIFPAflIqkD3AtXFIFfhqd9l7_BU

  БМТнинг 2019 йил  февралида Парижда тантанали қабул этилган “2022 – 2032 йиллар   туб халқлар  тилларининг халқаро ўн  йиликлари ” қарорида ҳам йўқолиш даражасига келиб қолган туб халқлар тилларини асраш,тирилтириш, популярлигини ошириш, ҳусусан,  келажакда миллий  ва  халқаро доирада жиддий тадбирлар қабул қилиш  кўзда тутган.

  Мақолада баён қилаётган барча ғоя ва мулоҳазаларимиз БМТнинг ушбу тарихий қарори асосида  Хоразм тилининг тиклаш йўлидаги изланишларимиз  махсус баёнидир.

 Тўртинчидан; Ўзбекистонда Хоразм тилининг адабий тил сифатида шакллантириш учун   Ўзбекистон ҳукуматининг ва Олий Мажлиснинг ҳужжатлар тўплами  яратилиши  лозим. Ушбу қарорга  БМТнинг “2022 – 2032 йиллар   туб халқлар  тилларининг халқаро ўн  йиликлари ” қарори асос бўлади.  Бу қарорда  Хоразм адабий тилининг  тирилтириш, илмий шакллантириш асослари,дастурлар,концепциялар, ғоялари илгари сурилмоғи лозим.

   Ва ушбу дастурлар асосида энг аввало Хоразмда Хоразм тилида мактаб, университетда  дарсликлар киритилиши лозим. Хоразм тилида газета, журнал, телевидение дастурлари  ташкил этилмоғи лозим.

  Хоразмда..Хоразм тилини ҳимоя этадиган  “Геч ёқтилиқ” номли адабий, маърифий газета фаолиятини қайтадан тиклаш ва бошқа матбуот органларини ташкил этиш ишларини уюштириш кўзда тутилади.

  Илмий асосда Хоразм адабий тилининг тарихи, турли хил луғатлари яратилмоғи лозим.Олим Фаттоҳ Абдуллаевнинг 1961 йилда нашр эттирган “Хоразм шевалари” луғати ноёб китоблардан ҳисобланарди. Афсуски, бу асарлар  жуда кам нусҳада босилди. Бизга маълум бўлишича бу китобдан сўнг Хоразм  тили тилшунослик осмонини қора булутлар қоплаб, тил бўйича бирорта  жиддий тадқиқот олиб борилмади.

 

  Мен  чуқур йўналишдаги  тилшунос мутахассис  эмасман.  Аммо  бу мақолани изланиб  янги илмий фактлар билан   жуда катта ҳажмда ёзишим мумкин  эди.Мен ёзувчи сифатида  ушбу мақолани дунё  юзида йўқолиб, ўлиб бораётган тилларни асраш масалалари кўтарилаётган даврда, мамлакатимизда йўқолиш даражасига келиб қолган тилларни асраш ва тарихий ҳақиқатларни тиклаш ҳаракатида  ёздим. Энг муҳими... жамиятда қадимий Хоразм  тилини тирилтириш уни адабий тили воситаси сифатида  шакллантириш жараёнига  инерциал туртки бериш маъносида   ёздим.

  Бу мақолани ёзиш: менинг бечора, ғариб, аммо гўзал, жилокор..фақат қадимий ашуллалардагина сақланиб қолган  она тилим Хоразм тили асраш ҳақидаги   фарзандлик бурчим эди.

 (Мақолани сайтга юклаганимдан сўнг яна кўриб чиқдим.Шу ўтган ё соат давомида 6 та хато киритилибди.Хотимага яқин бир гапда "китоб" сўзи 4 марта такрорланибди. "Ўғиз" сўзи - "ўғуз"га ўзгартирилибди ва ҳаказо..Ҳозир 9 июнь, соат 13.31дақиқа ўтди. Матнда бирор хато йўқ..Мақоладан фойдаланадиган дўстларимдан ҳам шу фактга эътибор беришларини истайман.Менинг мақоламда  хато ва такрор сўзларнинг учраши мумкин эмас.Узр, чунки, мен ёзувчиман..мен сўзга ҳиёнат қилмаганман.)

- - -


< Orqaga qaytish