Хабар

Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин.


Marta o'qildi

Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май, душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Бундан келиб чиқадики, мўмин-мусулмон халқимиз Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади:

30 апрель – одатий дам олиш куни (беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун);

1 май, якшанба – одатий дам олиш куни (барча учун);

2 май, душанба – Рамазон ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);

3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун);

4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун).


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
islom.uz

- - -


< Orqaga qaytish