Хабар

Пасха муборак бўлсин, азиз насроний дўстларим.


Marta o'qildi

Пасха муборак бўлсин, азиз насроний дўстларим.

Бугун юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қилиб келмоқда. Мамлакатимизда диний бағрикенглик, дин ва эътиқод эркинлиги тўла кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган барча христиан черковларида “Пасха” байрами нишонланди. Мавжуд диний тартиб-қоидаларга мувофиқ, Рус православ черкови, Рим-католик черкови ва Арман апостоллик черковида Пасха байрамига бағишланган тадбирлар куннинг кечки вақтларида ўтказилди.  Байрамни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича белгиланган тартибда махсус тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга ошириш юзасидан барча зарур чоралар кўрилган. Жумладан, диний ташкилотлар ва қабристонлар жойлашган ҳудудлар ободонлаштирилиб, жойларда ёнғин хавфсизлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда тиббиёт хизмати ходимларининг узлуксиз навбатчилиги ташкил этилди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жаҳон ҳамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланиб келинаётган бир даврда, мамалакатимизда истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиз- халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётидир. Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда.
 
 
 

- - -


< Orqaga qaytish