Шеърият

Моноқ юлдузи. Комил Хоразмий


Marta o'qildi

Моноқ юлдузи. Комил Хоразмий

 

 
 
 
МОНОК, ЮЛДУЗИ
Машҳур ёзувчи Саломат Вафога
бағишланади.
 
Ваянгон шаҳридан қолмиш фақат ном,1
Аммо, шон-шавкати ҳамон бардавом.
“Гўрўғли” достонин ўқиган маҳал,
Тасаввур уйғонар шаҳар ҳақда сал.2
Авазхон шу ерда туғилган ахир,3
Шу ердан бошланган ғаройиб тақдир.
Гўрўғли ¬ Ғиркўки ўйноқлаган он,4
Кўкка парвоз қилган ботир Авазхон!
Ҳаёт ва хаёлот ёнма-ён бунда,
Руҳлар кезиб юрар қоронғи тунда.
Гулдирак солгандек гоҳо ароба,
Жинларга макондир қалъа – хароба...
Унгадир парилар ҳамиша муштоқ,
Кўшклар шаҳридир бу – исми ҳам Моноқ.5
Ваянгон Моноққа шундай эврилган,
Буюклар шаҳри, деб мақом берилган.
Ферузшоҳ бу элдан олгач хавотир,
Дардга малҳам бўлган Нуржон баҳодир.6
Жоҳилни қўрқитган Нуржон қиличи,
Фирибгар аҳлининг бузилмиш тинчи!7
Қайдаки адолат бўлганда поймол,
Нуржон етиб борган от ила дарҳол!
Унга ҳамроҳ бўлиб қирқ нафар навкар,8
Наъра тортганида титраган ерлар.
Минг танга бўлганча сичқоннинг ини,
Ўғри-ю қароқчи қолган бекиниб...
Ожизларга эди доимо қалқон,
Моноқ қаҳрамони – баҳодир Нуржон!
Аммо, фитна-фасод иш берар гоҳо,
Шайтоннинг шумлиги тутгандек гўё.
Ғанимга жанг чоғи ташланган маҳал,
Орқадан ўқ еди – қисмат бўлди ҳал.9
Оҳу зор тортгандир Моноқнинг эли,
Ариқларда оқиб ғам-андуҳ сели.
... Ярим аср ўтди шундай орадан,
Бир чечак унди10
Бир ёнда шодумон аждодлар руҳи,
Бир ёнда алқагай пари гуруҳи.
Мозийдан таралиб турарди саслар,
Қуёшга талпиниб оташпарастлар.11
Қақнус жўжасидай пайдо бўлди у,12
Ўт билан бирлашди бир вужудда сув!
Иштиёқ гулханин турарди ёқиб
Унга далда бериб падар – Матёқуб.13
Йиллар ўтаверди йиллар изидан,
Нишона пайдодир Моноқ қизидан.
Қачонки Тошкентга келган маҳали,
Шуълалар тарқатди ижод машъали.
Одил Ёқубов ҳам унга бергач тан,14
Қаламга нур инди яна қайтадан.
Туғилган маскани қолмиш нарида,
Уни жўштирганди китоб – “Фарида”.15
Олис-олисларга йўналмиш хаёл,
Гўё “Ўзини излаётган аёл”.16
“Кўнгил фариштаси” қанотин ёзди,17
Саломат бошлади шундай парвозни!
“Тилсим салтанати” бўлди-ку пайдо,18
Ўзлигин топганди “Оввора” гўё!19
Сақлади сўз ичра ширин шевани,
Даъфатан яратиб “Қора бева”ни.20
“Номсиз кема” дея қўйди кейин от,21
Орзунинг қушлари қоқмишдир қанот.
Бу қушлар учганди Амриқо сари,22
Океанлар ошиб Қақнус сингари.
Унинг битикларин этдилар писанд,
Турли юртдан келган адиблар хурсанд!
Инглиз забонин ўрганди шитоб,
Шу тилда чиқарди иккита китоб.23
Турк эли сўзига қолмишдир қойил,24
Қалами эди-да мозийга мойил.
Жалолиддин ҳақда битди у асар,25
Руҳнинг яқинлиги кетмас бесамар.
Жангчи аёлларни этганди тасвир,26
Қонда шу хотирот уйғонмиш ахир!
Ҳикоя ичида яралмиш маскан,
Хаёлот меваси гўё Давсаман.27
Унинг қаламига бўлғай тасанно,
Баъзида ҳурлар ҳам қилур тавалло.
Буюк қизинг бордур Хоразм, керил,
Унга офаринлар айтганди Меррил!28
Қиссадан ҳисса шу: ботирнинг қони,
Томирда жўш урмиш ишқ аро қониб.
Шовот каналидай жўшиб оқар у,29
Турли ёғдуларни қўшиб оқар у!
Йўли самолардан ўтгани аён,
Ғанимнинг ўқлари етмас ҳеч қачон!
Аммо, кучуклар кўп ерда дайдиган,
Буюк инсонларни кўролмайдиган.
Кучуклар ҳуриши шунчаки ўйин,
Кучуклар суякка қолишар тўйиб.
Шарқу Ғарб усулин этар экан жам,
Балки устун келар Камюлардан ҳам.30
Ёввойи усуллар очганда куртак,
Тинмай айланади хаёл – югурдак.
Аёл қўллари-ла шундай мўъжиза
Яралиб, ҳайратбахш туюлар жуда.
Ундан аввалгилар бундоқ ёзмаган,
Сирли қудуқларни илкис қазмаган.
Одамзот феълини очганмиш тугал,
Ўқувчи сезмас ҳеч: қай алпоз тугар?
Усуллар жилваси рақс этар бетин,
Китобин ўқишар ола билмай тин.
Баъзида йўқолиб кетади парда,
Уни “Уятсиз!” деб қилишар зарда.
Ёритмаган жойи қолмас қаламнинг,
Қизиқ хислати бор ахир оламнинг.
Оллоҳнинг ҳикмати ҳар аъзода жо,
Минг тусда чақнайди ғаройиб дунё.
Асосан зиддият тасвири аниқ,
Ҳар ким ўз-ўзини олгувси таниб.
Содда асарлардан борми экан наф,
Денгизнинг остида яшагай садаф.
Тиллони мислардан айирмоқ жоиз,
Олислардан кичик кўринар юлдуз.
Қачонки идрокка яқинлашса у,
Кўнгил уммонида бошланур ғулув.
Сен ҳам юлдуздирсан – шу қадар улкан,
Буни тез англагай – кимки тушунган.
Кимки тушунмаса унга барибир,
Сўзларнинг жилоси этолмас таъсир.
Гоҳида ёзувни қизғонмоқ керак,
Олмосдек кўринар бировга кесак.
Ҳар кимнинг дилида бор эрур орзу,
Ҳар кимнинг қўлида ҳар хил тарозу.
Зар қадрини аммо билгувси заргар,
Муносиб баҳони олгунг муқаррар.
Фахр этар сен ила бутун Хоразм,
Гавҳар битикларга солганча разм!
Кун келар китоблар англанар буткул,
Тилсим чечаклари ёниб бўлур кул.
Комил Хоразмийдан ушбу қасида,
Сенга тортиқ бўлсин нур ёқасида!
Ёзувлар дурдона, гўзал, алома-ку жигарпорадан.
Қизалоқ туғилди тирноқ – аломат,
Исмини қўйдилар шу кун Саломат!
  ************************
БАҒИШЛОВ
 
Улуғ насрнавис Саломат Вафо
таваллуд кунига табрикнома
 
Бугун порламоқда январь қуёши,
Гўё эримоқда тоғларнинг тоши.
Барчаси меҳрдан бермоқда дарак,
Таваллуд санаси бўлсин муборак.
Кўрганлар дейдики, бунчалар сулув,
Сеҳрли кўзлардан юракда ғулув.
Овози жарангдор, дилга ўт ёқар,
Ҳаттоки фаришта қошини қоқар.
Нафақат суврати, сийрат ҳам гўзал,
Ё Оллоҳ, ижодинг бунча мукаммал.
Навоий даврида туғилса агар,
Достон битар эди унга муқаррар.
Бизга насиб қилди жамолин кўрмоқ,
Аёлми ё малак - шу эрур сўроқ.
Илоҳий оҳангдек унинг ёзуви,
Асло ерда эмас, ойда қазуви.
Маъно заминини қазиб кўрар гоҳ,
Ўшанда ёғилар зангори япроқ.
“Тилсим салтанати” унинг ижоди,
Тарихдан ўчмагай ҳеч қачон оди.
Исми - Саломатдир, унвони - Вафо,
Руҳи ҳам, сўзи ҳам доим мусаффо.
Хоразм қизидир, мавқеи юксак,
Арзийди шаънини кўкка кўтарсак.
Бағишлов ҳадядир, ишора, рамзий,
Унга салом йўллар Комил Хоразмий.

- - -


< Orqaga qaytish