Хабар

3 январь - ёзувчи  Нурали Қабул туғилган кун.


Marta o'qildi

3 январь - ёзувчи Нурали Қабул туғилган кун.

Бугун таниқли ёзувчи Нурали Қобул таваллуд топган кун.
Маълумот: Нурали Қобул 1950 йил 2 январда Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Ўсмат қишлоғида туғилган. Фарғона Давлат университетини тарих факультетини тамомлаган (1974). «Ойқор» (1978), «Салом тоғлар» (1979), «Одам, Ойқортоғ ва Дайди шамол ҳақида эртак» (1980), «Тубсиз осмон» (1981), «Каптарлар қайтмаган тун» (1984), «Яшаш учун кечикма» (1985), «Унутилган соҳиллар» (1988), «Оқ каптарлар» (1990), «Буғдой пишиғига етмаганлар» (1992), «Сен ватансан, муҳаббат» (1994), «Ватандан яхши ёр ўлмас» (1995) ва бошқа асарлари нашр этилган.Г. Маркеснинг «Танҳоликнинг юз йили» романини, Ч. Айтматовнинг «Болалигим» асарини ўзбек тилига таржима қилган.
25 жилдлик "Темурийлар" эпопеяси ва ўн икки жилдлик роман памфлетлар муаллифи.
Ш. Жўраев ижросидаги машҳур "Шаршара","Яралган", "Оқ қайин","Сиз буюксиз" қўшиқларининг муаллифи.
Муножот Йўлчиева ҳақидаги "Муножот" фильми сценарийси автори. Асарлари дунёнинг барча етакчи тилларига таржима қилинган, Амазонда инглиз тилида энг кўп ўқиладиган, Ўзбекистонда асарлари энг қўп чоп этиладиган ва ўқиладиган ёзувчилардан биридир.

- - -


< Orqaga qaytish