Хабар

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида ўз сайловчилари билан учрашмоқдалар.


Marta o'qildi

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида ўз сайловчилари билан учрашмоқдалар.

Давлатимиз раҳбари Қоракўл туманидаги Хўжалар маҳалласида аҳолининг яшаш тарзи билан танишди.
Маҳалла Қоракўл тумани марказида жойлашган бўлиб, 2 минг 800 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Бу ерда кўплаб савдо шохобчалари, тўқимачилик корхоналари бор.
Давлатимиз раҳбари шу маҳаллада яшовчи Соҳиб Хўжамбердиев хонадонида меҳмон бўлди. Хонадон соҳиблари билан самимий суҳбатда мамлакатимиздаги тинчлик, бугунги имкониятлар, ислоҳотлар натижаси ҳақида сўз борди.

- - -


< Orqaga qaytish