Адабий тадқиқот


Marta o'qildi

"Яхуда Искариот": Яхуда Искариотдан нафратланмай нафратланиш . . Саломат Вафо.

  Яхуда Искариотни билар эдик. Диний манбалар, тарихий асарлардан..Барча салбий қаҳрамонлар сингари унга нафратимиз бор эди.Нафрат жуда катта нафрат, бу тарихий нафрат, бу балки, инсониятнинг нафратидир.

Тарихий асарлар, диний қиссалар қизиққаним сабабли Фейсбукда “Яхуда Исскариот”ни  “Ойдин” нашриётида босилганини эшитиб, дўстим шоира Ойдиннисодан бу китобни сотиб олишга шошилдим. Китобни қўлимга олиб бир оз ҳайронлигим ошди. Чунки, китоб юмшоқ муқовада 2021 йил, 1000 нусҳада нашр қилинган эди.   

   Яхуда Искариотни кўп манбаларда Рим императорини жосуси деб ёзишган.Уни қалбида  ҳиёнатни яширган сотқин деб ёзишган. Янги топилган манбаларда Яхуданинг сотқинлигини оқлашга уриниш  ҳолатлари содир бўлмоқда. Бу асарлар ховорийларнинг сусткашлиги, дўстлари Матвей, Лука, Маркларнинг лоқайдларча Исони  ташлаб кетишига асосаланиб Яхуданинг хоинлигини оқлашга интилиш содир қилинмоқда.

  “Яхада Искариот» қиссасини  ёзувчининг ўзи “сотқинлик психологиясини очишга уриниш тажрибаси” деб ҳисоблаган.

   Мен буни  “Библия”, “Инжил” каби муыаддас китоблар воқеотларига , Яхуда Искариот каби  образларга ўзига хос қараш деб таъкидлардим.

  Бу тенденция “Қуръони – карим ” оятлари, Будда ҳикоятларини  ёдимга солади. Муқаддас китобларнинг мотивациясида яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва зулм, асосан “душманни ҳам севиш”  ғоялари ётади. Бу  душманни ҳам севиш, одамни умидга элтувчи  ёпиқ эшиклар тақиллатса очилиши,   асрий эзгулик ўша “Библия” китобларидан бизгача  келгандир. Жаҳонниг барча динлари хрестиан,яхудийлик, ислом. будда, хиндийлик  ботинида яхшилик ва бағрикенглик ётади. Бу тенденцияларнинг “Яхуда Искариот” асарида акс0 этган дейиш мумкин.

  Агар  асарда Яхуда  Искариот  севилмаганда  ёзувчи Леонид Андреев ундан нафратлана туриб, бу каби муваффоқият билан ёза олмасди. Ёзувчи Яхуда қиёфасини, кўринишини  қийшиқ мийшиқ,касал кўзи, ингичка овозли деб ёзади. У саккиз оёқнинг бақрайган кўзлари ва  пайпаслагичларни ифодалайди. Леонид Андреев  нафратланмай, ғазабланмай туриб, Яхуда ҳақида уни бир кўзи ва пайпаслагичлари билан  ёпишқоқ саккиз оёққа ўхшатади.

  Оддий ўқувчида мураккаб асарлар, тарихий романлардан қочиш ҳусусияти бор. Чунки, у оддий  ўқувчининг унчалик катта бўлмаган интиллектига оғирлик  қилади.

  Яхуда Искариот воқеаси ҳам тарихий факт..у ҳақида жуда кўплаб асарлар , достонлар, шеърлар ёзилган. Жаҳонниг Ленардо до Винчи, Рафаэлга ўхшаган рассомлар  расмлар чизган. 

  Яхуда олам санъати учун қора  негатив образга айланиб бўлган эди.

  Ёзувчи Леонид Андреев ўша жуда кўп, минг бир йўлларнинг ичидан “нафратланмай нафратланиш” йўлини топди.. Ўқувчи учун оғир бўлган воқеаликни китобхонни ўзидан бездирмайдиган жараёнда асарни шеърга, оғангга  ўхшатиб ёзишни уддалабди. Албатта, бу ерда шоира ва таржимон Нодира Афоқованинг заҳматларини таъкидлаб ўтамиз. Шу йўл билан ўзбек ўқувчисининг қалбига кириб келди. Қиссани қўшиққа ухшаган тили..энг катта  яна кўп йиллар яшашидан дарак берувчи муваффоқияти   саналади.

  Келажакда “Яхуда Искариот”қиссасини қаттиқ муқовада фотолар  билан тўлдирилиб, 5-10 минг нусҳада босилишини истардим. Бу каби асарлар бизни диний базамизни  бойитади, эътиқодимизни мустаҳкамлайди.

   1 июнь 2021 йил.

 

- - -


< Orqaga qaytish