Хабар

Менинг бобом ҳақида


Marta o'qildi

Менинг бобом ҳақида "Нуржон Ботир" асари нашр қилинди. Саломат Вафо.

   26 апрель  куни Хоразм вилояти Шовот тумани Марказий кутубхонасида Моноқ беклиги ҳокими,шоир ва созанда бобомиз Нуржон Баҳодирхон ҳақида Ортиқбой Менглибоев ёзган "Нуржон Ботир" асари тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимотда маданият вакиллари,шоирлар, ёзувчилар, журналистлар қатнашди. 
  Тадбирни Хоразм вилояти Ёзувчилар уюшмаси масъул ходими, шоир Болтавой Бекметов олиб борди. Устоз журналистлардан Нурмат Ражабов Нуржон Ботир тақдири ҳақида янги маълумотлар сўйлади.  Туманда ўттиз йилдан буён "Шовот мавжлари"  ёш ижодкорлар ижодий гуруҳи фаолият кўрсатади.
Тақдимотда тўгарак аъзолари  ҳам қатнашди. Ёшлар ўз шеърларидан ўқишди.Шовот тумани маданият уйи санъаткорлар дастаси жонли қўшиқлар куйлашди.
Бахшилар достонлардан парчалар айтишди.
Устоз ёзувчи Ортиқбой  Манглибоев Нуржон Баҳодирхон ҳаёти ва ижодини ўрганиб "Нуржон Ботир" китобиини ёзди.  Асар муваффоқиятли чиққанидан руҳланиб,ёзувчимиз энди роман ёзиш ниятида..
  Анжуманда шовотлик ёш ижодкорлар менинг ижодим билан ҳам қизиқишди. Хоразмлик элдошларим эътирофидан бошим осмонга етди.Ҳаётимдаги мураккабликлардан сўнг, бу меҳр - муҳаббатдан кўзларимга ёш келди.
  Хива хонлигининг довруғли шаҳсларидан бири Нуржон Баҳодирхон тақдири ҳақида келажакда яратилажак асарларга муваффоқиятлар тилаймиз.

- - -


< Orqaga qaytish