Хабар

Тележурналист Эркинбой Эгамов вафот этди.


Marta o'qildi

Тележурналист Эркинбой Эгамов вафот этди.

  Хоразмга борганларимда Эркинбой билан  кўришиб турардим. Эркинбой  Хоразм тарихи, адабиёти ва санъатининг билимдони эди. Мен Тошкентда туриб дўстимнинг муваффоқияти, орден ва медаллар олганини  кузатиб турар эдим. У хоразмча айтганда садавасли ва ақлли инсон эди.

    Эркинбой  ўзига мурожаат этган ҳар бир инсоннинг  дардига бефарқ бўлмади, журналист виждони, қолаверса қалб амри билан элдошларининг муаммо ва талабларини эфирга олиб чиқди. Ана шундай шижоат билан Эркинбой  Эгамов Хоразм вилоят телевидениесида рейтинги баланд кўрсатувлар қилди.

  Хоразм ва  Қорақалпоғистонда таниқли журналист Эркинбой Собирович Эгамовнинг ҳали ижодий  режалари кўп эди. Афсуски, бевақт ўлим уни орамиздан олиб кетди. www.nurzamon.uz  адабий  сайтимиз кичик жамоаси номидан Эркинбойнинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия изҳор этамиз.

  Ётган жойлари ёруғ бўлсин. Оҳиратлари обод бўлсин, журналист дўстимизни..

- - -


< Orqaga qaytish