Мақола


Marta o'qildi

"Makonim" - Америка ҳақидаги инглиз ва ўзбек тилидаги ҳикоялар.

  Америка Қўшма штатлари масс-медиа, газета – журналлар гуллаб – яшнаган буюк мамлакат ҳисобланади. Фейсбукдаги америкада яшайдиган асли тўркўллик Ҳалима  Авазмуҳаммад устозларимиз чиқарётган  “Makonim” газетаси учун материал тайёрлаш жараёнида жуда қизиқ маълумотларга дуч келдим.

  2010 йил Америкада чиқадиган   «Уолл-Стрит джорнэл»газетаси 2,1 миллион, иккинчи ўринда  «Ю-Эс-Эй тудэй» газетаси 1,8 млн, учинчи ўринжа “Йорк тайме» 876,6 минг, тўртинчи ўринда “Лос-Анджелес тайме» 600,4 нусҳада чоп этилган экан. Газета – журналларнинг бундай рекорд адади ер юзининг бошқа бирор мамлакатида йўқ.

Ўзим 2009 йилда Америкага борганимда Айова шаҳрида биз яшаган хотелга газеталарни текин олиб келиб беришар эди. Бу орзулар мамлакатидаги текин – мут неъматларнинг ўзи катта мавзу, у ҳақида келажакдаги мақолаларимизда ҳикоя қиламиз.

  Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари тамонидан Нью-Йоркда чоп этила бошлаган  инглиз ва ўзбек тилидаги маьнавий-маьрифий,ижтимоий-сиесий, адабий-бадиий жанрдаги  “Makonim” газетасини АҚШдаги  ўзбекистонликлар севиб ўқишмоқда.Газетанинг бош муҳаррири Дилдора Салоҳиддин,  Ҳалима Авазмуҳаммад-Жуманиёзова бош муҳаррир ўринбосари лавозимида  фаолият кўрсатишмоқда.

“Makonnim” газетаси  Америкада яшаётган  ўзбекистонликларга мўлжаллаб нашр қилинмоқда. Газетада  улуғларимиз ижоди, таълим, ёзувчилар ижодидан намуналар, ўзбек ва америка қандолатчилик сирлари ҳақида маълумотлар берилган.

  Эзгу ниятлар билан нашр қилинаётган газета, иншаллоҳ, Америка ва Ўзбекистон маданий – маърифий  муносабатларини кучайтириш ва тарғиб қилиш йўлида катта хизматлар  қилади.

  Америкадай  матбуот ва сўз эркинлиги таъминланган ўлкада дунёга келган ”Makonim” газетасига оқ йўл тилаймиз. Газетага бутун дунё матбуотининг фахри бўлган  2,1 миллион нусҳада чиқаётган “Уолл-Стрит джорнэл»газетаси равнақи ва юксалишини тилаймиз.

  “Makonim” медиа-оламга илк маротаба қадам қўйди, газета ҳақидаги  маълумотимизни.. яна давом эттирамиз.

  25 февраль 2021 йил.

    Тошкент.

 

 

 

 

 

- - -


< Orqaga qaytish