Маданият, санъат


Marta o'qildi

"Мендирман Жалолиддин" - олисларга отланган зафарли карвон. Саломат Вафо.

  ”Инсоният тарихи – озодлик эволюциясидан бошқа ҳолат эмас” деб ёзган эди А.Лосев.

  Шу маънода тарихий фильм – сериал яратиш  осон иш эмас.. Икки серияли фильмни қилиш учун жуда кўп миқдорда маблағ ва меҳнат керак бўлади.Ўртача эллик – олтмиш кишилик техник ходимлар гуруҳи иши ҳисобланади. Аммо, “Мендирман Жалолиддин” каби  мураккаб сериални  суратга олиш жараёнини ўзбек ва турк ижодкорлари муваффоқиятли   уддалабди. Негаки, турк кино ижодкорларининг “Мухташам юз йил”, “Кўсем султон”, “Эртурғул”,”Ҳукмдор Усмон” ва  донишманд Султон Абдулҳамид ҳукмронлиги ҳақидаги “Сўнгги  император” фильмларини суратга олишда йиғилган  катта ижодий  тажрибалари бор эди.

   “Мендирман Жалолиддин” сериални 1 - сериясини кўра олдим, ҳалос. Гўёки оғир жангга отланган қўшиндай  жуда маҳорат билан ишлаган сериал ижодкорларини муваффоқиятли картина билан табриклайман.

  Ижтимоий тармоқларда Жалолиддиннинг арслонни қафасга тушириш саҳнасига кўп одам қарши бўлган эди. Бу эпилог  анимацияда қилинган, соҳта- тўқималиги билинади, дейишди. Билмадим, балки, нелардир ажраб қолгандир. Аммо, дунё киноиндустриясининг анимациядан кенг  фойдаланаётганига ўн йиллардан ошиб қолди. Масалан: машҳур фильмлар “Аппокалипсис” каби  бугунги замонавий фильмлар  ютуғи асосида технологиялар ётибди.

  Қолаверса, 1910 йилларда Моноқ беклигининг ҳокими бўлган Нуржон Баҳодирхон бобомнинг Амударё қайирларида сувда йўлбарс билан олишиб йўлбарсни енггани ҳақида тарихий факт бор.Бу ҳақида ёзувчи  Ортиқбой Менгиевнинг “Нуржон Баҳодирхон”  асарида ёзилган.

  “Жалолиддин Мангуберди ” сценарийси  маҳорат билан ишлаган, ўша давр колоритини бериш учун кўп изланган. Албатта, тарихий  фактлар доимо сақланиши лозим. Фильмга 13 аср қадимиятини бериш учун оч жигар ранг, яъни фоточилар архив ранг деб атайдиган  тус танлангани ўзини оқлаган. Декорациялар, либослар, тақинчоқ аксессуарлар юксак  дид билан танланган. Гарчанд, фильм сериал бўлса-да, масалан, Муғулистонга сафар, ёки жанг мизансеналари..табиий ҳолатда сахроларда тасвирга олинган.

Умумий кадрлар, дрон тасвирлари, жанг мизансеналари, актиёрларнинг жанг қилиши, отларда эркин юриши маҳорат билан уюштирилган. Ўзим фильм яратиш  машаққатлари билан таниш бўлганим учун ..айтайлик оммавий жанг  саҳналарни сувратга олиш нақадар машаққатли фаолият эканлигини жуда яхши тушунаман.Демак, сериал яратувчилари ..ҳар серияда янгидан фильм, яна тарихий фильм яратишга эришишган. Бунга олқиш айтмай илож йўқ.

  Жалолиддин ролини ўйнаган Эмре Кивилжим турк актиёри менга жуда маъқул бўлди. Унда шоҳ Жалолиддинга ҳос ҳамма ҳусусият ва тамонлар бор экан. Мен туркларни хоразмлик ҳисоблаганим учун  аввалдан ҳам Жалолиддиннинг ролини турк актиёри ўйнашини орзу қилган эдим. Фақат бир ҳолат.. маҳоратли актиёр Эмре Кивилжим кейинги сериаларда шижоатли, нигоҳларида қатъият,иссиқлик, меҳр акс этса..дегандим. Негаки,  сериал бошланишидаги Мирзо Улуғбекнинг Жалолиддин Хоразмшоҳнинг мардлиги, буюклиги ҳақидаги сўзни эшитдингиз. Актиёр Жавоҳир Зокиров Чингизхон ролига,Гуленай Калкан Туркон Хотун образига жуда мос тушишган. Ўзим Хоразмда туғилганим учун..гарчанд Туркон Хотун тарих олдида тузалмас хатолар этган бўлса-да, уни маликаларга хос кўркам,виқорли,бикахонум посангисида кўришни орзу этардим. Айтайлик, Клеопарта гўзал ва адолатли  хотун бўлмаган, аммо, “Клеопатра” фильмида уни Элизабет Тейллор дунё маликаси сифатида намоён этган эди. .

  Асли ушбу муборак сериал ҳақида 1 –сериясини кўриб, фикр ёки хулоса этиб бўлмайди. Ўзим ҳамиша реал фикрлаб тўғри ҳулоса этишга интилганим учун..бу фикрларимни менинг она юртим тарихини, ҳусусан, Жалолиддин Хоразмшоҳ ҳақида сериал яратаётган дўстларим, коллегаларимнинг келажак ишларига кўмаги тегсин деган маънода ёзаяпман.

  Мулоҳазаларим:

  Биринчи:Агар мендан фикр сўралганда, зудлик билан фильмнинг номини ўзгартирар эдим. “Жалолиддин Хоразмшоҳ”. Тамом.

  Иккинчи: Мен сериал бошидаги арслон саҳнасини қўллаб – қувватлаган эдим. Шундай бўлса ҳам,балки, жамоатчилик фикрини инобатга олиб, бошланишига  фильмни кўтариб туриш учун  оловли бир саҳна қўшиш керакмикан..Чунки, арслон саҳнаси Туркларнинг  “Кўсем султон” сериалида ҳам ишлатилган эди.

  Учинчи: Жалолиддин Мангубердини Чингизхон билан учрашиши..бу каби саҳналар, яъни тарихий ҳақиқатни бузилиши кейинги серияларда бўлмаса яхши бўлар эди. Гарчанд, сериал профессионаллик билан олинган бўлса-да, бу каби қусурлар, фильм келажагига зарар етказиши мумкин.

  Тўртинчи: Сериал сценарийси тили равон, саводли яратилган. Шу ўринда ўзбек,хоразм диалектикасидан хабардор ижодкор  сифатида бир фикрим  бор эди. Фильм персонанжлари, яъни актиёрларнинг 1 шаҳс келишикда сўйлаётган “боргай, келгай” феълини ..”боражак, келажак..” дея тузатилса...

  Тўғри, ҳақиқий санъат намуналарини миллат, алоҳида маданият, маконга қаратилмайди. У дунёвий мақомда   умуминсониятга хизмат этади. Аммо, бу йил “Оскар” мукофотига лойиқ топилган Пон Жун-хонинг  “Газандалар”(“Паразитлар”)” фильми ҳаддан ташқари корейсча, яъни корейс ҳаётини ёрқин ёритгани учун ушбу  номдор мукофотга лойиқ топилди.

  Шу боис сериалнинг келажак қисмларида  хоразмча сўзлар қўлланса ва баъзи жойларда “галади, гетади” феъллари ишлатилса..деган орзуим бор эди.

  Фильм юксак профессионаллик билан яратилгани учун баъзи саҳналарини..тарихий турк сериалларидан ажратиш қийин бўлади.

 Бешинчи:  Фильмда мусиқа катта сиёсат ҳисобланади. Шундайки, баъзи машҳур фильмларни саунтрекини эшитсангиз ҳам кўз олдингизда ўша  фильм сюжетлари пайдо бўлади.

  Дўстларим.Мен бу сериални дунё тамаддунини ер билан яксон этган Чингизхонга қарши чиққан мислсиз жасур фожеавий шаҳс  Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги фильм деб биламан. Йўқ, аҳир, нега шундай улуғ лойиҳа, сериалга “Мендирман Жалолиддин” замонавий қўшиғи  лейтматив трек этиб олинади. Ишонинг, уни эшитиши билан тамошабиннинг кўз олдига қўл жангини амалга ошираётган ҳарбийлар келади. Имкон бўлса, буни олиб ташлаш лозим.  Сериалнинг баъзи жойларида мусиқа кўп берилганидан  публицистик кўрсатувларни ёдга солади.

  Яна бир ҳолат. Сериал бошида карнай чалинади. Хоразмда ҳеч қачон карнай бўлмаган. Биламан, балки, карнайни режиссёр фильм маҳобатини ошириш учун фойдалангандир. Буни катта ноғора ясатиб, кўплаб сурнайчиларни деворларни устига чиқариб амалга оширса ҳам бўлар эди. Шавкатли Хоразмшоҳлар қўшинларида  улкан жанг ноғора – довуллари қўлланилган. Балки, бугунги кундаги  муборак рамазон ойидан олдин Истанбул кўчаларида эшиги олдига хадялар билан чиқиб турадиган турк оналари, болаларини  олқишлаб юрадиган довулчилар ўша даврдан  сақланиб қолгандир. Чунки, хоразмли турклар ўзлари билан она юртининг Кўнё, Қорамон каби азиз номлари, Уллидоғ каби орзулари, нурли хотираларини олиб кетган эди.

  Қўшиқ, мусиқа Хоразмда, ҳусусан  туркий оламда катта сиёсат ҳисобланган. У билан турк Султони  Сулаймон Қонуний юз минг лашкари билан  ғалаба довулларини чалиб ярим дунёни эгаллаган эди.

  Олтинчи: Фильм актиёрлари либослари ҳақида қисқача сўз. Сериалда актиёрлар фойдаланган саҳна либослари тарихий давр маълумотларига асосланиб яратилгани мақтовга сазовордир. Айтайлик, Хоразмда, ҳатто ўрта хол оиланинг хотин – қизлари ёқут,феруза, қаҳрабо тошлар билан безатилган  олтин тақинчоқлар таққан. Хизматчилар оқ тус кумуш тақинчоқлар осишган. Буни Тошкентдаги миллий  санъат  музейларидан кўриш мумкин.

  Хоразмлик ижодкор сифатида бир мулоҳазам бор эди. Хоразмда очиқ ранглар суйимли ҳисобланган. Қизил, яшил,олов, ангоб рангли матодан  кийимлар тикилган. Масалан: қишда кийиладиган қўй терисидан тикилган пўстин сирти  қизғиш  сариқ рангда бўлган. Бош кийим папахлар Хоразмда асосан шерозий тус кийилган. Чўгирмалар ҳам зинҳор қора рангда бўлмаган. Қора чўгирмалар ўша даврдаги кўчманчи  туркманларнинг   миллий бош кийими  ҳисобланган,бу бош кийим уларни саҳрода яшагани учун  қишда совуқ, ёзда иссиқдан сақлаган эди.

  Бош кийимга катта эътибор қаратиш лозим, негаки, папах – ўша даврда эркакларнинг шаънини белгилаган. Яна буни туркий халқларнинг символи маъносида  кўтариш мумкин.

  Еттинчи: “Мендирман Жалолиддин” сериалида “қипчоқ” сўзига кўп урғу берилади. Хоразмшоҳ Отсизнинг онаси Туркон хотун Хоразмнинг қипчоқ уруғидан бўлган. Бу тарихий ҳақиқат, аммо, назаримда уруғлар, тийралар, жузлар каби бўлинишларга эътибор қаратмаслик лозим. Жаҳоннинг буюк империялари, улуғ давлатлар  юқори маданиятини диний бўлинишлар, мазхаблар, касталар, уруғлар даъвоси ..барбод этган.  

  Биз яратган фильмларимиз, асарларимиз  билан дунёга  бизнинг бобомиз Жалолиддин Хоразмшоҳ, шундай буюк бўлган, у Хоразмшоҳ бўлгани учун она ери,денгизи, саҳроси, давлати ва онаси, фарзандларини ҳимоя қилиш, озод этиш учун Чингизга қарши ёлғиз ўзи жангга отланган деган маънода келажак авлодларимизни тарбиялашимиз керак.Уларда миллий ғурур пайдо этишимиз даркор.

  Мен ушбу мухтасар сўзни ёзиш учун машҳур турк сериаллари яратилиш тарихини ўрганаётганимда бир тарихий фактга дуч келдим. Маълум бўлишича  улуғ турк актиёри Холит Эргенч  бош ролда ўйнаган, чин маънода мухташамлиги учун ўнлаб мамлакатларга сотилган  “Мухташам юз йил” сериалининг бош қаҳрамони Султон Сулаймон Можористонда ҳалок бўлган экан. Умри қаҳрамонлик урушларида кечган турк Султони Сулаймон Қонуний Венгрия  билан  40 йил урушиб  Можористонни ишғол этганида улуғ ғалабасидан ҳаяжонланиб ўз чодирида вафот этган экан.

  Мен туркий халқлар  тарихининг  мухлиси, кичик бир ёзувчиси..бундан жуда ҳаяжонландим.Балки,бу ҳам худонинг амри..яратганнинг тақдири эканми деб ўйладим. Негаки, Жалолиддин Хоразмшоҳ ҳам бутун дунёни босиб ўтиб, онаси, фарзандари, дойи, аммаларини Хинд дарёсига чўкдириб, энг яқинларидан ҳиёнат кўриб...1231 йилда Туркияда ..Маййафирикан тоғи қоялари  бағрида вафот этади.

  Ярим дунёни ишғол этган Султон Сулаймон ҳам 1566 йилда  Можористонда пойтахти остонасида вафот этди. Ҳатто,  Француз давлат мулозими кардинал Ришалье бундан 447 йил олдинги Sziget венгер қалъаси қамалини “Цвилизацияни қутқарган жанг..”деб баҳолаган  эди.Шавкатли Султон Сулаймон вафот этган пайтда унинг барпо этган имппериясининг бир сарҳади  Шимолий Африкага, яна бир тамони эса Болқон,замонавий Можористонга етган эди.

  Мен мангу тарих ..коинот, оламларни, осмонларни яна бир айлантирдимикан..Негаки, венгерлар..хоразмликларнинг қадим аждодлари  деган хабарлар бор эди. Жангавор ўғуз хоразмликлар тарихи аввалдан бошлаб венгер ҳукмдорларининг қўшинларида жанг қилган экан. Бугунги  кунларда ҳам олис можор элат, кўйиларида хоразмча, туркча сўзлар сақланиб қолган деган маълумотлар бор. Улар ҳатто нонни “чўрак” деб аташади. Қадим битиклар шавкатли турк Султонини ўз ота –боболари ватанини озод этиб,кўнгли ором олиб..қирқ йиллик мақсадига етиб  шу тупроқда кўз эмдимикан деган ёруғ  муждалар беради. Аммо, энди бу..янги фильм,янги  сериаллар яратиладиган бошқа мавзу.

  PS. Мен “Мендирман Жалолиддин” сериали ўзбек ва турк  ижодкорларини кино оламидаги катта қадам, зафарлари билан қутлайман. Жалолиддин  Хоразмшоҳ  Мирзо Улуғбек лутф этганидек...мислсиз қаҳрамон шаҳс..илоҳим янги сериалнинг  ҳам “Муҳташам юз йиллик” сериали муваффоқияти каби зафарлар кутсин. Қутлайман, иншаллоҳ, бу сериал..тарих, аждодлар ва манзилларни бирлаштиражак.

   20 февраль 2021 йи

- - -


< Orqaga qaytish