Мақола

Тижоратдан баланд турган муқаддас


Marta o'qildi

Тижоратдан баланд турган муқаддас "Қуръони карим" ... Саломат Вафо.

 " Қуръони карим” осмондан ерга туширилган аллоҳнинг узун арқонидир".  Муҳаммад  с.а.в Расуллоҳ сўзи.

  Куни кеча “Чорсу” бозорига иш билан борган эдим.Яъни совға учун “Қуръони карим” олиш ниятида эдим. 44 – автобуснинг “Хадра” бекатида тушиб китоб дўконлари тамонга юрдим. Бу ерга янглишмасам,  баҳор ойларида келган эдим. Ўшанда дўстим Карим Баҳриев таржима этган  “1984” китобини олган эдим.  Баҳорда келганимда аввалги машҳур “Гум”супермаркетининг қаршисидаги кўплаб китоб дўконларни яйраб айланган  эдим. Дўконларда мамлакатимиз ва хориж нашриётида босилган минглаб бадиий асарлар ва болалар адабиёти намуналари бор эди. Оҳтиқ, набираларимга уч – тўртта рангли сувратли китоб олган эдим. Энди қарасам биттагина китоб дўкони бадиий асарлар, яъни дунёвий китоблар сотадиган дўкон қолибди. Қолган ҳаммаси.. “Чорсу”бозори яқинидаги ва ичкарисидаги дўконлар ҳам диний китоблар, лавхлар, мушки анбарлар, тасбеҳлар  сотадиган дўконларга айланибди.
   Дўконлар катта трасса йўлнинг четига жойлашган. Ичкарига машиналар шовқини, одамларнинг ғола-ғовури кирарди. Кўзларим билан Таврот, Забур, Инжил, Қуръони карим китобларини изладим. Булардан Таврот Мусо Пайғамбарга, Инжил Исо Пайғамбарга, Забур Довуд Пайғамбарга ва ниҳоят Қуръони карим ҳазрат Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани ҳақидаги маълумотларни эсладим.

  Баҳорда борганимда китоб дўконларнинг ўнтадан саккизтаси  бадиий китоблар эди. Энди  дўконларнинг ўндан тўққизтаси  диний китобларга айланибди. Мен бу ҳолатда бирон бир камчилик кўраётганим йўқ. Шу хил китобларга эхтиёж борки, диний  ашёлар сотиладиган дўконга айланибди. Ўзим ҳам намоз ўқийдиган одамман, ўзим ҳам инсонларни эътиқодга юз буришларининг тарафдориман..

  Аммо, бу жараёнда маълум мураккаблик ҳолатларини кўрмоқдаман...Ўзбекистоннинг келажаги, дунёвий китоблар ўқиоса ..не бўлар деб ўйланмоқдаман.Афсус, билмадим, карантиндан сўнг энг аввало газета- журналларни асраш, китобларни сотиш ҳақида қайғуриш керакмиди?..Билмадим, мен ҳам оддий харидор сифатида  расталарни айланиб юрдим.

  Чорсу бозори тамонида кўрганиларим менга қаттиқ таъсир қилган эди.

  Қариндошларимизга ёрдами тегсин деб “Қуръони карим”нинг кириллча имлода нашр қилинганин  танладим. Китобни  ғилофи билан 170 минг сўмга олдим. Муқова,ғилофлари жуда қиммат экан. Намоз жойлар 80 минг сўмдан бошланар экан.Рангдор сумкалар, диний аксессуарлар ҳаммаси арзон эмас. Ўзимча ўйладим, диний китоблар нашри ҳам  яхши бизнес экан.

 Улуғ шайҳимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Қуръони карим” ва ўзбек тилидаги  маънолар таржимаси,(“Hilol - nashr”2013)китобининг сўз бошида ҳали биз билмаган маълумотларни келтирган эканлар.

   Ривоят қиладиларки, форслар Салмон Форсийга розияллаху анҳуга мактуб  йўллаб ўзларига “Фотиҳа”сурасини форсча ёзиб беришни сўраган экан.”Салмон Форсий розияллоҳу анҳуга мактуб ёздилар. Бас, у киши”Бисмиллаҳир Роҳмонир Роҳим” – Ба..номи..”деб ёзди ва Набий аллаҳиссаломга кўрсатганларидан кейин уларга юборди”..

  Исломшунос устоз Муҳаммад Ҳамидуллоҳнинг ёзишича ҳозирги кунда “Қуръони карим” деярли барча тилларга таржима этилган экан.  “Ҳижрий тўртинчи  асрда подшоҳлик қилган Мансур ибн Нуҳ Сомоний хижрий 345  - санада  туркистонликларнинг  катта бир жамоасига “Қуръони карим”нинг ҳаммасини форс, шарқий ва ғарбий турк тилларига таржима қилишни  амр этди. Тобарий тафсирининг хулосасини ўша таржималарга  зиёда қилишга ҳам фармон  берди.Аллоҳ, талога хамд бўлсинки, бу таржималар бизга ҳам етиб келди. Ва улар Теҳрон ва Истамбулда чоп этилди”.

  Устоз Муҳаммад Ҳамиддуллоҳнинг таъкидлашича, урду тилида “Қуръони карим” маъноларининг     уч юздан ошиқ таржимаси, форс ва турк тилларида юздан ошиқ таржимасиси мавжуд.

  Ушбу тарихий мисолларни келтиришдан ниятим мақолам давомида баён этадиган мақсадим ғояларини тўлароқ англатиш эди.

    “Чорсу”  бозори яқинидаги дўконда, балки, бошқа дўконларда ҳам  сотилаётган “Қуръони карим”, ҳадислар, дисклар, мангнитли ёзувлар  ва бошқа ҳакоза китоблар...аксарияти  муборак араб тилида экан. Энди халқимизнинг  тил билиш имконияти ҳақида мантиқан фикр юритамиз. Тадқиқотлардан маълум бўлади*ки, аҳолининг 5  фоизи ҳам араб тилини билмайди.

  Мен китоб дўконида  юрган вақтимда баъзи ёш намозхонлар сотувчидан форс тили, турк тилида  чоп этилган “Қуръони карим” ва бошқа диний китобларни сотиб олмоқчи бўлди. Афсуски,  бутун бошли 5 минглаб китоблар жой олган дўконда “Қуръони карим”нинг  форс , турк  ва бошқа тилларда   биргина нашри бор экан. У ҳам магнитли бўлгани учун янглишмасам 450 минг сўм турар экан.

  Шу маънода Ўзбекистонда форс тили ва турк тилини ўрганиш, бу тилларда  “Қуръони карим”  маънолари ва бошқа тарихий китобларни нашр қилиш маъносида  маълум бир таклифларим бор эди.

  1.Ўзбекистонда  1970 йиллар маълумотига қараганда 13,5 миллион аҳоли форс тилида мулоқот қилар экан. Аминманки, орадан ўтган эллик йил мабойнида бу сони балки 20 миллион бўлгандир.

 2.Мамлакатимизнинг Самарқанд, Бухоро,Фарғона водийси, Қашқадарё, Сурхондарё воҳасида ҳам бизнинг жуда кўплаб форсийзабон аҳолимиз яшайди. Ана ўша  улғаяётган  ёш авлодимиз учун ҳам форс тилидаги диний адабиётларимизни кўпайтириш вақти келмадимикан?.

  3. Туркий халқларнинг тарих, адабиёт, фалсафа, тиббиёт ва бошқа соҳалардаги  кўп асрлик мероси, бебаҳо қўлёзмалар мероси форс тилидадир. Маълумотларга қараганда Марказий Осиё мамлакатлари,Туркия, ҳусусан, Ўзбекистон кутубхоналари, музейларида, адабий фонларида турк, форс ва араб тилидаги  юз минглаган қўлёзмалар, китоблар, факсимлье нусҳалари  сақланмоқда.  Минг йиллик маъданий меросимизни ўрганиш учун махсус мутахассислар керак бўлади.

 4. Балки, Ўзбекистондаги ўқув марказларида шарқ тиллари ҳусусан, форс, турк тилларини ўргатишни кенгроқ йўлга қўйиш керакдир.Бевосита, кутубхоналар қошида ушбу тилларни чуқур ўргатиладиган мутахассислар курслари очиш керакдир. Бу йўналишдаги турли китобларни таржима  этиш ва  нашр қилишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.

 5.Шарқ мамлакатлари билан маъданий – маърифий алоқаларни кучайтириб, араб мамлакатлари, ҳусусан Марказий Осиё мамлакатлари, Туркия, Эрон ИРси билан имтиёзли ҳолатда  зиёрат туризмини йўлга қўйиш лозимдир.

  Маълум бўлмоқдаки, инсонлар ўз мустақиллиги ва тараққиётига сабаб бўлган  муқаддас “Қуръони карим”ни ўз тилларида англаш учун узоқ асрлардан бери  изланишлар  олиб бормоқдалар.

  Биз ҳам муқаддас китобимиз маъносини тўла ва чуқур англашимиз учун  муборак “Қуръони карим”нинг маънолари таржимасини туркча, форсча  ва ўзбекча нашрларини ўқисак..кўп йиллик орзуларимизга етган бўлар эдик.Жаҳон халқларининг “ўзгаларни бот-бот кечир, ўзингни эса – ҳеч қачон кечирма..”. Ер юзидаги 7 миллиарддан ошиқ халқнинг бир – бирини кечиришидан коинотнинг улкан тинчлиги яралади. Бу тинчлик, осойишталикнинг яралиши учун инсон мустаҳкам эътиқодли бўлмоғи лозим. Эътиқодни эса   “Қуръони карим” каби муқаддас китоблар тарбиялайди.

  30 - 31 январь 2021 йил

  Тошкент шаҳри. 

 

 

 

- - -


< Orqaga qaytish