Маданият, санъат

2700 йиллик  империя шоирлари мамлакати..  Саломат Вафо.


Marta o'qildi

2700 йиллик империя шоирлари мамлакати.. Саломат Вафо.

 

    Туркий тилининг асосчиси ҳазрат Алишер Навоий дунёга машҳур “Ҳамса” асарининг “Фарҳод ва Ширин” достонида Фарҳод Шириннинг васлиги етиш учун тоғларни талқон этиб сув келтиргани ҳақида ёзилган эди. Буюк шоир “Хамса”ни бундан 500 йиллар олдин яратган эди. Маълум бўлмоқда-ки, ўша даврда Хиротда яшаган улуғ Навоий  Фарҳоднинг жасоратини тўқима яратмаган экан.

Манъба: https://travelask.ru/articles/persy-velikie-inzhenery-i-voiny

Нега-ки, Хоразмшоҳларга қон-қариндош бўлиб яшаган форслар диёрида подшоҳ Доро III даврида инсон ақл-тафаккури билан тасаввур қила олмайдиган ҳолда  Элбрус тоғидан Форс денгизи кўрфазигача 20-40 километрлик тоғ остидан туннеллар қазишган экан. Буюк форс олимлари ҳатто ўша даврда ҳам физиканинг мураккаб гравацион қонунлари ва сувда ювиладиган тошларнинг менералогик ҳусусиятларини чуқур англаб, аввал сувни вертикал туннеллардан ошоққа тушириб босим бериб, сўнг горизантал тўғри йўналишда яна тоғлар ости сув йўлидан Форс денгизи кўрфазигача қазиб  боришган экан.

    Тарихий манъбаларда ёзилишича Александр Македонский Форс ўлкасини ишғол қилиб Доро IIIнинг қизини хотинликка олади. Македонский сеҳрли  форс куч –қудрати, маданияти ва санъатидан таъсирланиб  гўзал форс маликасига уйланади.  Бунинг натижасида ўзини ахамонийлар давлатининг ажралмас қисми деб эълон қилади.

  Мен  оламни 12 аср бошқарган ер юзида давлат ўлароқ 2700 йил мавжуд бўлган Форс империясининг тили ҳисобланган мусиқий Форс тилининг мўъжизакор гўзаллиги ҳақида ҳикоя қилишдан  олдин маълум тарихий фактлар ҳақида ёзмоқдаман. Дунёнинг энг қадимий тилларидан бири ҳисобланган  Форс тилини ўрганиш нечун зарурлигининг  10 сабабини ёзишдан олдин.. ҳали дунё  аҳли яхши хабардор бўлмаган бир сирни очмоқчиман.. Яъни оламнинг 8 -  мўъжизаси  ҳисобланган инсон тафаккури билан яратилган, одам қўли билан қазилган тоғ ости каналлари  ҳақида ёзмоқчиман. Александр Македонскийни ҳайратга солган улуғ  Форс диёри   дунёнинг энг қадимий цвилизация ўчоқларидан бири эканлиги тўғрисида  ёзмоқдаман.

  Бутун инсоният  Миср пирамидаларнинг улканлиги ва ҳайбатидан ҳайратда қолишади. Тош сиймосида Миср фиравнлари ҳаётидан ҳикоя қиладиган  эхромлар туризми бу юртга миллиардлаб доллор фойда келтирмоқда. Аммо,ер остида тоғ тошларини майдалаб 20-40 километрлик туннеллар тортмоқ, тешмоқ   Миср пирамидаларининг улкан тошларини бир-бирининг устига таҳлашдан минг маротаба машаққатлироқ бўлса керак деб ўйлайман. Форс ўлкаси тоғлар остидаги сув йўллари бир кўнгилхушлик эмас, балки, эзгулик учун..  мамлакатни  сув билан таъминлаб ривожлантириш учун қурилгани  инсон ақл  закосининг энг қадимий кўриниши эканлиги  олқишларга сазовордир.

  Эҳ, агар менда беқиёс “Хамса”ни яратган хазрат Навоий қалами кучининг бир зарраси  бўлганда буюк Доронинг қаҳрамонлиги ва тоғ ости анҳорлари мўъжизаси  ҳақида дунёга жар солган бўлар эдим. Мен балки Форс кўрфазига яқин жойда ..Миср эхромлариданда баланд 3 та эхром тиклаб унинг энг баландига дунёга форс халқининг буюклиги ҳақида сўйловчи Доронинг Форс байроғини тутган  баланд  ҳайкалини ўрнатган бўлардим. Аҳир,недан бўлмасин, Таиланд каби мамлакатлардаги Будда ҳайкаллари, ёки Париждаги Эйфел минораси 1887-1889 йилларда  қўрилган эди. 

1.Гўзаллик ва қуёш ранги.

  Форс халқида “фарси ширин аст”..яъни  “форс тили..ширин” деган маънода мақол бор.Мусиқийлик,ипакдек мулойим  иссиқ товушлар – гуё-ки, бу тил мусиқа ва поэзия учун илохий  яратилгандек эди. Бу тилнинг оташли гўзаллиги  Эрон ўлкасининг олтин аср деб номланган  3 минг йил бошқарган қадим Ахурамазда, Митра даврларига бориб тақалар, чунки, улар оламни  осмон,сув тупроқ қудратида кўрган эди. “Бўл”деган сўз билан  борлиқни бўлдирган, олам гўзаллигини Қуёшда кўрар эдилар. Форс тили гўё офтобда етилган жаннат меваси анжир, хурмо,тотли  тарвуз..каби..ўзида қуёшнинг оташли тафтини асрагани учун у асрлар давомида инсониятга суюмли тил бўлиб қолмоқда.

  Қадимий диёр  подшоҳи Доро Форс империясининг янги пойтахти Персеполни қуришга қарор қилади, қайси-ки, муборак Библияда эсга олинган. Форс тили бу ўлканинг ривожланишига хизмат қилди.Натижада Доро даврида Форс империяси Мисрдан Хиндистонгача чўзилган улкан ҳудудга айланган эди-ки, шарқ афсоналарида айтилганидек.."кунчиқардан..кунботаргача ясатланган улуғ  ўлка".

2. Тушунарли грамматика.

  Тил ўрганувчиларда араб  ёзуви мураккаблиги учун араб тилини қийин тил деб ҳисоблашади. Аммо, форс тили, бу араб тилидан алоҳида юқорида таъкидлаганимиздек мустақил энг қадимий тил. Тил ўрганувчи дўстим. Агар сиз ўзингизга тиш, тил синдирадиган грамматика, интернет саҳифаларида нотўғри акс этган жадвалларни истасангиз, унда сиз Форс тилини танламаганингиз маъқул.

  (Узр, барча дўстларимизга тушунарли бўлиши учун русча бераяпман.В фарси нет согласований по роду и числу, нет падежей, окончания глаголов во всех временах одинаковые).

  Сиз ҳатто форс тилининг бошланғич қоидаларини англашингиз билан суҳбатдошингиз билан форс тилида элементар мулоқат қила олишингиз мумкин.

  Форс тили Хинд –европа тиллари оиласининг ҳозирги Эрон тиллари жанубий – ғарбий тармоғиган мансуб бўлиб, тил фонетикаси 8 унли, 23 ундош фонемадан иборат.Мулоқот  адабий тили сифатида  Теҳрон диалектикаси асос қилиб олинган. Форсий шундай қудрат ва имкониятга эга бўлгани учун 1970 йилларда Марказий Осиёда 13,5 миллион одам гапирган. Орадан ўтган 50 йилга яқин вақтда бу сон яна кўпайган бўлиши керак.Форс тили Хуросон(ҳозирги Афғонистон ва Эрон)қисман Хиндистон, юқорида таъкидлаганимиздек Марказий Осиё, Озорбайжон ҳудудларида, араб мамлакатида қўлланилган.

  Маълумотларга қараганда  оромий ёзуви – Хоразм, Парфия, Суғъд, ўрта форсий, монихейлик, қадимги турк  тилининг яралишига асос бўлган эканлиги баён қилинади. Қадимий форс ёзувига оромий ва ассирий алифбоси асос қилиб олинган экан.. Аҳамонийлар империяси даврида давлат тили оромий алифбоси асосида олиб борилган. Иш юритиш ҳам шу тил асосида бўлган .

     Марказий Осиё олимлари кўп йиллар захмат чекиб яратган ўрта турк тили алифбосига ҳам оромий ёзуви асос этиб олинган экан. Демак, араб ёзувидан олдин ота – боболаримизнинг алифбоси бир – бирига жуда яқин, балки бир хил бўлган экан. Бу тарихий фактлар менга яқинда манъбаларда ўқиганим. “Форсийлар форсча сўйлайдиган туркийлардир” деган фактни эслатди. Бу фаразларда асос бордир, балки, йўқдир. Инсон қуёшга, баланд тоғлар, улкан баҳри уммонларга яқин туришни истаганидек, бир ёзувчи сифатида мен ҳам буюк форс қуёшига яқинроқ туришни истагандирман. 

Манъба: ttps://www.facebook.com/groups/682112178637849/permalink/1548280458687679/

Оромий ёзуви.

 3. Образлилик, ёхуд милллат табиати..

  Агар рамзий маънода таърифлайдиган бўлсак, эронликларнинг барчаси маълум маънода шоир ҳисобланади. Балки, шарқ халқлари  ҳаммаси ҳам.  Табиатан қайси бир маънода бир оз шоир форс халқининг тили  эса..бутун бир маънода шеърият, шеър, мусиқий тил  ҳисобланади. Буни Сизга исботлаш учун баъзи таржима калималарини келтирамиз.”..менинг фикрим фалон нарса устига йиқилди”, “менинг қалбим сенга шуни айтишни истайди..”,”менинг юрагим шуни истайди..”,”..мен сен учун ўзимни, жонимни  қурбон қиламан”..Бу сўзлар хоразм тилида “..оғоларим ёмон яхши-да”, “ўлмагайсан, болам” сўзлари билан оҳангдошлигини англатади. Агар Эронга борар бўлсангиз  бу калималарни  ҳар ҳар қадамда кўчаларда,мангулик устунлари  Персеполь  ёнида,бозорларда, хушбўй  зираворлар растаси, анор шарбатига ботирилиб пишириладиган тотли форс таомлари ресторанларида учратасиз.

4.Бошқа тилларга калит.

 Тарихий вазият ва сабабларга кўра форс тилига  турк, хинди, арман,грузин, озарбайжон тилларининг  муъайян таъсири кўринади. Таббийки, барча ўғуз тилларининг онаси, афсуски бугун тарих саҳнасидан тушиб кетган  менинг она тилим  Хоразм тилининг таъсири бор. Ўз газзикида форс тилининг хоразм тилига боғлиқлигини аввалги мақолаларимда ёзган эдим. Хоразмда XII асрда ўрта синф зиёлилари орасида форс тили ҳам кенг қўлланилган эди.Балки, бунга бу икки буюк халқнинг қўнгши сифатида бир ҳудудда яшаши, маъданий-маърифий алоқалари  ҳам сабаб бўлар.Хоразмшоҳлар ўз амрларини асосан ёзилган асарлар, битикларни форсча ёзилиши истар эдилар.

Шунингдек Хоразм давлатининг расмий тили сифатида форсча қўлланилган.Девон ишлари шу тилда олиб борилган.Фармонлар, амрлар форсча ёзилган.Форс ва араб тилларини яхши билган Насавий Жалолиддин Хоразмшоҳ ҳақидаги асарни ислом оламига тарқалиши учун араб тилида ёзади.Сўнг форсча таржима қилинади.Хоразм тили сўзлашув ва ёзув тили сифатида араб,форс тили қаторида ўз аҳамиятини XIII аср оҳиригача сақлаб қолган.А.А.Фрейманнинг кўрсатишича Хоразм тили XIII-XIV асрлардан кейин тамомила турклашди.

Хоразмшоҳлар даврида форс тили илм тили сифатида араб тилидан устунроқ мавқега эришди ва бу аҳвол XII асрда янада кучайди. Авваллари арабча ёзилган илмий ва тарихий асарлар бу даврда форсчага ўгирилди. Эрон шеъриятининг ривожида ҳам ўзгаришлар бўлиб, қадимги Хуросон мактабига хос адабий анъаналар ўзгаришга учради. Ироқ, Аррон, Форс вилоятларида етишган буюк шоирларнинг таъсири остида Ироқ мактаби вужудга кела бошлади. Салжуқийлар давридаги адабиёт ривожи Хоразмшоҳлар даврида янада юқори даражага кўтарилди.

  Турк тилини билмасдан учоқ билетидаги туркча сўзларни англаш мумкин. Хиндини англаса бўлади, чунки, у асосан инглизча ёзилади.Билмадим, қачонлардир форс халқининг авлодлари дунёга, қон-қариндошлари бўлмиш  туркий оламга боғланиш, яқинроқ бўлиш  учун арабча алифбони лотинчага ўзгартирар, чунки, муқаддас араб алифбоси бошқа Марказий Осиё мамлакатлари сингари Эронга 7 асрларда кириб келган эди. Бу хулосаларимни форс диёрини севган, тарихи, адабиёт, санъатини  эъзозлаган ва уни гуллаб – яшнашини истаган хориждаги ёзувчининг орзулари, тилаклари деб тушунгайсиз.

Хофиз китобига ишланган суврат.

5. Гўзал форс шеърияти.

  Шарқнинг энг буюк шоирлари Умар Ҳайём,Хофиз, Саъдий,  Жалолиддин Румий форс тилида ижод қилишган. Буюк Навоий ўзининг форс тилидаги шеърларини “Девони Фоний”номи билан тўплаган эди.

  Улуғ шоир Паҳлавон Маҳмуд ҳам ўзининг гўзал рубоийларини форс тилида битган эди. Чунки, форс тили юқорида таъкидлаганимиздек, зиёлилар, киборлар, саройи аҳли мулоқот этадиган элита тили эди.

 “Уч юз Қўҳи қоф тоғини келида туймоқ..” дея бошланувчи фалсафий ғазал ва шоир девонини форс тилини билувчи устоз шоир Матназар Абдулҳаким таржима қилган эди.

   Шарқ  шоирлари  ғазал, рубойилари дунёнинг барча тилларига таржима қилинган эди. Аммо, форс тилини чуқур биладиган  таржимонларнинг ёзғиришича,улар форс шоирларининг  ғазаллари, рубоийларини баъзан қофия, баъзан маънони сақлаб қолиш учун  “ғазаллар қурбон” қилинган. Таржима ғазалларда бизгача  ҳеч қачон шеърлар мусиқавийлиги ва асл улуғворлиги етиб келмас экан.

  Азиз дўстим. Сиз форс тилини ўрганибгина Хофиз ғазалларининг тилсими, сеҳри,гўзаллигинни англайсиз.Негаки, виқорли форс тили минг йиллардан бери, ҳатто Хофиз,Румий давридан бери деярли ўзгармаган экан.

"Форс шаҳзодаси" фильмидан.

 6. Эрон киноси.

 Эрон киноси кучли ва баланд санъат ҳисобланади. Афсуски, бу олам юзида  кўп тарқалмагандир. Энди, форс киносининг баландлиги   ҳақида Сиз ҳам билмоқдасиз. Инглиз режиссёри Майк Ньюэль 2010 йилда ишланган тарихий, форс халқининг сир-синоатли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи,инсон фантазиясининг юксак махсули бўлган “Форс шахзодаси” фильмини Youtubeда  6,7 миллион одам тамоша қилган экан. “Форс шаҳзодаси” фильми инглиз режиссёри тамонидан ишланган эди. Асл эронлик режиссёрлар ҳам  чуқур маъноли, ҳаяжонли фильмлар яратишади. Эрон тарихи, урф-одатлари, санъати ва форс халқининг мардлиги ҳақида ҳикоя қилувчи фильм  режиссёрлари: Мажид Мажидий,Жафар Панахий,Асқар Фарҳадий(икки марта Оскар мукофоти олган),Муҳсин Махмалбафостами,Аббас Хиарастамий кино асарларини форс тилига қизиқмасангиз ҳам тамоша этишни маслаҳат бераман. Агар форсча тушунсангиз, фильмдан икки ҳисса завқ оласиз.  Шунда сиз тилсимли форс қалбига назар ташлаш имконига эга бўласиз.

 Мен 2010 йилда АҚШ Айова университетига дунё ёзувчиларининг “Бадиий ижод” дастурига қатнашганимда  америкалик ёзувчилар қизиқ хабар айтишган эди. Ўша вақтда  Америкада энг кўп ўқиладиган форс ёзувчиларининг китоби экан. Яъни айнан шу каби китоблар асосида эронлик  режиссёрлари машҳур фильмлар суратга олишмоқда.

Форс тарихий обидаси.

  7.Ўзига хос маданият.

Форс маданияти – бу зардўштийлик ва ислом анъаналарининг қоришмасидир. Инсониятнинг энг қадим китоби “Авесто”ни ўрганадиган махсус университетлар бор.Эрон халқининг ҳатто ўз календари бор.Бу ерда   Хофиз ғазаллари “Ялдо”тунида янграйдиган  муқаддас китоб саналади.  Айнан анъаналар қоришмаси  зардўштийлик ва ислом маданияти уйғунлашуви Хоразм урф-одатлари, тўй – тантаналарида, олов рақси  ҳисобланган "Лазги"  каби рақсларида  ҳам асралган эди.

  Зардўштийлик ва ислом маданиятининг уйғунлашуви ушбу мамлакатнинг  Исфахон, Шираз, Перспеполь, беш минг йиллик тарихга эга бўлган Йезд  қадимий шаҳарларда  сақланиб қолган обидаларнинг архитектурасида ҳам кўринади. Антик Перспеполь  ёдгорликларининг ўзи..бутун бир давр қаҳрамонлик ва бунёдкорлиги  ҳақида ҳикоя этади.

  Бу уйғунлашув..  қадимий форс  мусиқа санъатида яққол кўзга ташланади. Илдизи биринчи минг йилликларга бориб тақалган, Керманшах яқинидаги Тоғи Бўстон қояларида сақланиб подшоҳ Хусрав IIнинг созандалар билан ананавий ашулла  базм тантанаси тасвирланган девор суратлари бундан далолат беради.

  Форс диёрига сайёҳатга борар бўлсангиз, Сизни  Теҳрон кўчаларида қадимий эрон мақом қўшиқлари ва инсон руҳига таъсир этувчи мусиқалари кутиб олади.

Эрон бозори.

 8. Сайёҳат.

  Эрон ер юзидаги тарихий  бойликлари  дунёга очилмаган туристик ўлкалардан бири ҳисобланади. Ҳали жаҳон сайёҳлари бу диёрнинг гўзалликларидан хабардор эмас. Бу ер жуда ҳавфсиз..террорист деган сўзлар талаффуз ҳам этилмайди. Эронда  хилма- хил табиат гўзаллиги(қорли тоғлардан тортиб жазирама қумларгача)..Яъна таъкидлашни  истар эдик. Ҳали жаҳон туризм  саноати кашф қилмаган Форс шаҳарлари: Исфахон, Шираз, Перспеполь, беш минг йиллик тарихга эга бўлган Йезд  каби саёҳлик манзилларини.. фақат кўрмоқ лозим. Аммо, Сиз тинч- осойишта сайёҳат қилишингиз учун бошланғич ҳолда бўлса ҳам форс тилини билишингиз лозим. Мехмондўст маҳаллий халқ эса инглиз тилини билмайди.

9.  Эрон халқи.

  Сиз  форс тилини билмаганингиз учун маҳаллий одамлар билан мулоқат қила олмайсиз. Бу билан кўп нарсани йўқотасиз.Форслар жуда инсон севар ва меҳрибон, бу халқнинг мехмондўстилиги санъат даражасига кўтарилган дейилади. Улар Сизга чин дилдан кўмак  беришга интилади. Сизнинг ташрифингиз  учун  зиёфат уюштиришади. Агар форсларнинг уйида бўлганингизда бирор буюмни мақтайдиган  бўлсангиз, улар истаган нарсангизни хадя қилишади. Агар Сиз бир оз форсча гапирсангиз, улара яшнаб кетиб,  сизга  оламча мақтовлар айтишади. Аҳир, биз сизга бежиз..бу халқнинг ҳар бирида бир оз шоирлик бор демаганмидик.

  Бу ўлкага борган кўп сайёҳатчилар, гарчанд Эрон жуда гўзал жой бўлса ҳам, форс халқи уларда энг ёқимли таассурот қолдирганини таъкидлашади.

 Замонавий Эрон ИРси.

10. Хоразмда Боғот туманида  эронийларнинг  Оқдарбанд номли  элати бор. Муҳаммад Раҳимхон Феруз хонлик даврида эронликлар тўғрисўз ва жанговор одамлар бўлани учун улар билан ҳамиша ҳисоблашган. Оқдарбандлик эронийлар Хивадаги.. янглишмасам чоршанба кунлари  уюштириладиган мажлисга келмагунча  Феруз мажлисни бошламай турар экан. Маърифатли Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Ферузнинг оқдарбандликларга бундай  муносабати, форс халқига нисбатан юксак эхтиромини кўрсатади.

   Юқорида таъкидлаганимиздек, эронликлар жуда меҳмондўст, оқибатли халқ ҳисобланади.Бугунги кунда Ўзбекистонда Самарқанд, Бухорода,  ҳусусан Хоразмда ҳам форсларни учратиш мумкин. Уларнинг орасида зиёли, маърифатли жуда қизиқарли суҳбатдош бўладиган тўла маънода замонавий одамлар кўпдир.

  Сўзимизнинг сўнггида нима ҳам дер эдик.Тезликда форс тилини ўрганишга киришинг деб атайми..Бу ҳазил..Форс тили Сизга  бирор мансабни эгаллаб карьера қилишишингизга  ёрдам бермайди.Аммо, форс тили шубҳасиз сизнинг қалб ва юрак тилингизга айланиши мумкин, қайси-ки,бу тил билан Сиз юқорида баён қилганимиздек, Жалолиддин Румийни оригинал оҳангда англайсиз.Бугунги кунда Ўзбекистон, Марказий Осиё мамлакатлари ва Туркия кутубхоналарида тахланиб асрлар чангига ботиб ётган, аждодларимиз тамонидан форс тилида яратилган 100 минглаб қўлёзмаларни ўзбекчага ўгиришга ҳисса қўшишингиз мумкин.   Энг асосийси хотирангиз.. ёшингизнинг энг улуғлик давригача ўткир ва равшан бўлиб қолаверади.

   Зеро улуғ Вольтер “Кўп тилни билиш – бу бир қулфни  очиш учун кўп калитга эга бўлишдир” дея каромат қилган эди.

    Сиз туркий тилнинг асосчиси хазрат Алишер  Навоий “Хамса” достонининг бош қаҳрамони Фарҳодни нега тоғларни талқон қилгани сабабларини англаб олдингиз.Балки, форс тилини чуқур билган буюк Навоий бу билан тоғ остидан сув йўллари қазган форс халқининг қаҳрамонлигини кўрсатишни истагандир.

Азиз дўстим, форсларнинг сеҳрли оламига, юртига сафарингиз ҳайрли бўлсин.Иншаллоҳ, Шираз кўчалари, бозорларида менинг бу сўзларимни эсларсиз, деган умиддаман.

  26 - 29 январь. 2021 йил.

   Тошкент шаҳри.

  Бугун, 31 январь соат 10.45 да мақолани яна кўриб чиқдим. Матннинг "Бошқа тилларга калит" бўлимини оригиналдан тушиб қолган парчасини қўшиб, фикримни тугаллаб қўйдим. Материалга киритилган 5-6та имло хатони тўғирладим.Негадир, бу сафар шафқат қилишибди, яъни аввалги мақолаларим каби  "оёғи осмон бўлмабди".Бунга ҳам шукур..Илтимос,хатолар учраса Фейсбук орқали хабар қилинг.

 

- - -


< Orqaga qaytish