Маданият, санъат

Телефондан қутилишнинг ўзбекча йўллари..  таклифлар. Саломат Вафо


Marta o'qildi

Телефондан қутилишнинг ўзбекча йўллари.. таклифлар. Саломат Вафо

 Бугунги ер юзининг бутун бир авлоди ҳаётини интернет, кундалик  турмуш тарзини телефон бошқараётган бир вақтда.. қўлида телефони бўлган одамларни қай тарзда реал ҳаётга қайтармоқ керак?.  Ёшларни қай тарзда ота-оналарни, асрий анъаналарни қадрлайдиган қалб эгаси  этиб тарбиялаш керак?. Қандай ҳолатда 24 соат телефонга тикилиб вертуал дунёнинг асирига айланган ёшларни..моддий олам гўзалликларини ҳис қилишга ундаш мумкин?.

  Бу бир қарашда унча муҳимдай кўринмайдиган масалалар..ҳар бир зиёли ва ота – оналарни оғир ўйларга толдиради.

   Айнан дунёнинг глобал муаммоси ҳақида 19 январда президентимиз Шавкат Мирзиёев  тамонидан маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Анжуманда  замоннинг энг долзарб  масаласи ҳақида  давлат раҳбари “..ёшларни телефон тарбиялаяпти..” дедилар куйиниб.

  Мен маънавият ва маърифат ҳақида мақолалалар,  Фейсбукда live efirлар ёйинлаб,  постлар ёзганим учун..  конкрет таклифларимни баён қилмоқчиман.

  Таклифларим.

    Биринчи: Янгидан реорганизация этилаётган  “Ижод” фонди маблағлари асосида мамлакатимиз шаҳар қишлоқларида кичик уй кутубхоналари ташкил қилиниши лозим. Кутубхона китоблари сони 1000донадан ошган бўлиши керак. Миллий мусиқалар эшиттириш имкони бўлиши керак. Балки, шашка-шаҳмат, мусиқа асбобларини чалишни ўргатиш  тўгараги ташкил этилар. Шарқ тиллари турк ва форс тилларини ўрганиш йўлга қўйилар. Уй кутубхонага 2 иш  штати  берилса.. Кутубхоналар юртимизда нашр этиладиган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”,”Китоб дунёси”, “Миллий  тикланиш”,“Оила ва жамият”, “Оила даврасида” газеталари, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, "Шарқ юлдузи",“Гулистон”, “Фан ва турмуш”, “Мозийдан садо” каби журналларга обуна этилса.. Бу ечимда газета-журналларнинг тиражи ҳам ошади.Кексалар ва мактаб ўқувчилари шу руҳдаги газеталарни ўқишга ўрганишади..Агар “Даракчи” каби газеталар бўлса..ўқувчилар бошқа газета ўқимайди.

  Кутубхонада уй шароити яратилиши керак.Чой, кофе,шакар таъминоти учун маълум маблағ ажратилиши керак. Европа мамлакатлари каби китобхонлар уйларидан масаллиқ келтириб, енгил таомлар пишириш имкони уюштирилса..   Ўқувчилар кутубхонада   чой, кофе ва биргаликда овқат пиширишга қизиқиб келишди. Албатта, 2 соат газета-журнал, китоб ўқиган китобхонларга бундай имконият яратилади.  Уй кутубхоналари фақат маҳалла ФЙга эмас, балки туман кутубхонасига боғланиши лозим.

  Ишни яхши ташкил қилган уй кутубхоналари иш фаолияти туман марказий кутубхоналари тамонидан назорат қилиниб, лозим бўлса шататлар, ёки имкониятлар кенгайтирилиши мумкин.

    Иккинчи: Мамлакатимиз туманларида Bookkafe  русмидаги уй кутубхоналари ташкил этилиши лозим. 1 штат берилса бўлади. Мавжуд биноларни мослаштирса ҳам бўлади. Кафелар кофе, чой, енгил тамадди таомлари сотиш имконига эга бўлади. Бу хил замонавий кафелар бевосита ёшлар аудиториясига мўлжалланган бўлади. Бу ерда ҳам  “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”,”Китоб дунёси”, “Миллий  тикланиш”,“Оила ва жамият”, “Оила даврасида” газеталари, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “Гулистон”, “Фан ва турмуш”, “Мозийдан садо” каби журналларга обуна этилади..Бу каби кафеларда китоб, газета-журналларга боғлаб мусиқа ва рақс оқшомлари ташкил этилади. Университетда ўқиб бойиган касб эгалари, ёшлар..шоир, ёзувчилар  билан учрашувлар ўтказилади. Байрам, тадбирлари, туғилган кунлар уюштирилади.

  Учинчи: Масалан: “Бахтли кун” номли якка маърифий тадбиркорлик иши ташкил этилади.Бу маърифий тадбиркорликка 1 штат ажратилади. Бошқа аъзолар валантёрлар сифатида иш олиб боришади.  “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”,”Китоб дунёси”, “Миллий  тикланиш”,“Оила ва жамият”, “Оила даврасида” газеталари, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “Гулистон”, “Фан ва турмуш” ва “Мозийдан садо” каби журналларга обуна этилади..

  Булар ёзувчилар асари, ёки шеъридан парчалар,хадислар, ибратли ҳикоятлардан буклетлар чоп этишади. Айтайлик, ичига тилаклар битилган киндер шаклидаги ёнғоқлар, қутичалар,  туғилган кун деб ёзилган рўмолчалар, деворга иладиган нақшли тахталар, таёқларга тортилган оилавий расмлар коллажи, сувинер буюмларини тайёрлашади. Маърифий тадбиркорлик иши рангли пакетлар, экологик қоғоз халтачалар босадиган мини рангли саноат принтерига эга бўлар..Булар  бу жойда  ёзувчи шоирлар расмларини, шиорлар, тўй эгаси, туғилган кун соҳиби, ота-онаси   сувратларини босишади. Ўзлари тайёрлаган махсулотларни хунармандлик кўргазмалари, дўконларда сотишлари мумкин бўлади.  Булар маҳалла ФЙни билан келишиб, турли тадбирларга бориб, юбилей ва туғилган кун эгасини табриклашади. Бу хизматни пулли қилса ҳам бўлади.  Бу тадбир ва расмларни  ўзларининг  ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилишади. Шу йўл билан эзгу ишлар тарғибот этилади.

Тўртинчи: Йигирма – ўттиз китобдан иборат бир хил рангдаги кўча кутубхона шкафлари ташкил этилади.Китоблар кўнгилли равишда йиғилиши мумкин. Жавонда тилаклар катрочкаси ва ҳаказо.. ташкил этилади. Яъни китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи ўз исмини туғилган кунини ёзиб қўяди. Бошқа ўқувчилар уни табриклайди. Жавонга кичик совғалар қўйишади. Бу билан китоб ўқиш орқали ёшларнинг дўстлашуви юзага келади.

  Бешинчи: Кўчалар, бозорларда солиқ ва бадалдан холи равишда  эски китоблар, газета-журналлар сотуви йўлга қўйилади. Буларга 2 штат ажратилади. Уларнинг олдига “хайрия қутилари”  ташкил этилади. Бу пуллардан йўл кирага яна янги эски китобларни сотиб олишга ишлатади. Кўча китоб бозорларини масштабини кенгайтирса ҳам бўлади.

Олтинчи: “Хотин - қизлар” уй клуби ташкил этилади. 2 штат берилади.  Бу ерда 30-40 нафар хотин – қиз қатнашиши мумкин. Раҳбар сайланилади. Аъзолик ишлари тартиби белгиланади. Балки, ёшига қараб гуруҳга ажратилади. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”,”Китоб дунёси”, “Миллий  тикланиш”,“Оила ва жамият”, “Оила даврасида” газеталари, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “Гулистон”, “Фан ва турмуш” ва “Мозийдан садо”  ва ҳакоза.. каби журналларга обуна этилади..

  Клубга аъзо бўлиш шарти 2 та газета-журналга обуна бўлади. Бу масканда қизлар, хотинлар иш бошлашдан олдин 1 соатча газета- журнал, балки, китоб  ўқишади. Иш жараёнида газеталар-журналлар шарҳланади. Маърифий суҳбатлар олиб борилади. Миллий қўшиқлар тинглаш имкони бўлади. Клубда 1 ёки 2 машинада тикиш, попоп тўқув ташкил этилади. Яна 3-4 нафар қиз сўзана тикади. Бошқа аъзолар расм чизар ва бошқа санъат турлари билан шуғулланишади. Клуб аъзолари тайёрлаган махсулотларини сотиши мумкин. Балки, бу каби уй кутубхоналари учун  сотиш ва айрибошлаш имкони бўлган алоҳида сайт яратилар..

Еттинчи: “Миллий мусиқа” уй мини студияси ташкил этилади. Бу фаолият учун 1 штат ажратилади. Бу мини студиялар ўзбек миллий қўшиқлари, мақомлари, халқ қўшиқларини йиғилади. Ретро қўшиқлар алоҳида диск, файл, флешкаларга ёзишади.Марказий Осиё, турк халқлари халқ қўшиқлари йиғилади.  Масалан, боғча, мактабларга халқ қўшиқлари, ретро ашуллалари сотилади.Лицей, техникум, университетлар маънавият ишлари бўйича раҳбарларга миллий қўшиқлар пакети сотилади. Ёки, байрам, тадбирлар, айтайлик боғчада масхарабозлар билан биргаликда, университетларда санъаткорлар билан тадбир  ўтказиши мумкин. 

   PS: Сўзимни оҳирида мавзуга алоқадор бир муаммо ҳақида тўҳтамоқчи эдим. Ўзбекистон “Маънавият ва маърифат” маркази...масалан.. республика солиқ инспекциясига хат билан чиқиши лозим. Хат ҳужжатда мамлакатимиздаги тадбиркорлик субъектлари ресторанлар, кафе, чойхоналарда  газета ва китоб сотишни йўлга қўйиш, тўй,банкет тадбирларида  ресторан маъмурияти китоб совға қилиш, газета тарқатиш хизматини ташкил қилиш, ресторан, кафе созанда дасталари миллий, халқ, ретро, туркий халқлар  қўшиқлари билан таъминланиши ва улар ижро этадиган репертуарнинг 70-80 фоизи миллий қўшиқлардан ташкил топиши белгиланмоғи лозим. Бу ҳужжатда  3 муҳим аспект кўзда тутилмоғи лозим.

1.Ўзбекистон мобил компаниялари мусиқий коллажи  ..босқичма - босқич  миллийлашиши лозим. Телефон компаниялари миллий, халқ, ретро, туркий халқлар  қўшиқлари билан таъминланиши керак.

2.Интернет Google, Yandex  ва ҳаказо..браузерлари орқали туркий, ўзбек, хоразм миллий мусиқалари реклама этилмоғи лозим.  

3. Санъат соҳасида бастакорлар тамонидан “Мендирман Жалолиддин”композицияси  ёки “Ялла” гуруҳи, улуғ Ботир Зокиров ижро этган гўзал ретро қўшиқларга ўҳшаган ашуллалар яратилмоғи лозим. Балки, бу йўналишда конкруслар эълон этилар.

  Мен бир ёзувчи сифатида  президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларини кўтариб чиққанлари боис, ўз ҳиссамни қўшиш ниятида, қолаверса, эл-юртга фарзандлик муҳаббатим билан ҳеч қандай таъмасиз, манфаатсиз  таклиф, истаклармни ёздим.

  Менинг бу таклифларимни йўналиш, тезислар маъносида ёздим. Бу тезислар   қотиб қолган шаблон қоида эмас, уни креатив ҳолатда истаганча ривожлантириш, ҳуқуқий тамонини мустаҳкамлаш  мумкин.

  Бир файласуфнинг “Ватан – барча гражданларнинг умумий онасидир” деган фикри бор экан. Демак, давлат раҳбаридан тортиб то биздай кичик фуқароларгача барчамиз ..ватанимиз Ўзбекистон, қолаверса она юртим Хоразмнинг гуллаб – яшнаши ҳақида қайғурмоқдамиз.

   25-26 январь 2021 йил.

  Тошкент

 Мақолани 26 январь соат 17.35да яна кўриб чиқдим. Ва ҳайратда қолдим. Материал ғаламислик ва пасткашлик билан "таҳрир" этилган..Мақоланинг бошида  ҳаёт сўзининг 4 марта такрори киритилган. Матндаги ..биринчи..сўзи, "биринчидан"га ўзгартирилган. Энг кечириб бўлмас интрига Мақоланинг хронологик баёнида 7 (еттинчидан бўлими...умуман олиб ташланган..ва ҳаказо..).Трол деганнинг уруғи кўп бўлар экан. Мен эса ёлғизман, бир ўзим бу дверцияларни тузатишга кучим етмаяпти. Илтимос, хато учраса..менга хабар беринг.

 

 

 

- - -


< Orqaga qaytish