Мақола

Туркия осмондан жуда чиройли кўринади.   мулоҳаза.   Саломат Вафо.


Marta o'qildi

Туркия осмондан жуда чиройли кўринади. мулоҳаза. Саломат Вафо.

 

  Дунёнинг турли давлатларида содир бўладиган давлат тўнтариши ҳодисалари  жуда қалтис  ҳолатдир. Ҳарбий ҳаракатлар, ўлимлар, кўз ёшлар.. Замонлар ва   турли  мамлакатларнинг сиёсий-ижтимоий аҳволи ва вазиятини тўла билмаганимиз учун..бу мавзуда фикр юритиш маълум даражада нозик масала ҳисобланади.

https://daryo.uz/k/2020/11/26/turkiyada-2016-yildagi-davlat-tontarishi-qatnashchilarining-bir-guruhi-umrbod-qamoq-jazosiga-hukm-qilindi/

«Korrespondent.net”нинг хабар беришича: Туркияда 2016 йилнинг 16 июлига ўтар кечаси юз берган давлат тўнтаришига уриниш  иши қатнашчилари устидан суд ҳукми ўқилди. Ўта оғир жиноят ишлари бўйича Анқара шаҳри суди ҳарбий давлат тўнтаришига уринишнинг тўққиз нафар иштирокчисини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

   Бу информацияни ўқиб  бир ёзувчи ва она сифатида оғир ўйларга ботдим. Аслини олганда ҳозирги халқаро коронавирус пандемияси даврида Туркия бизга қўшни қардош мамлакат, у ерда бўлаётган воқеаларнинг менга аҳамияти бўлмаслиги мумкин эди.

  Аммо, бутун умр туркий халқлар тарихи, анъана-қадриятлари  ва дарду - хасратлари ҳақида ҳикоялар ва романлар ёзиб келаётган ёзувчи сифатида бу ҳақида фикр билдиришга маънавий ҳуқуқим  бор деб ҳисоблайман.

  Туркияда содир бўлган 2016 йил июль воқеалари..тола-тўплар, уруш, кўз ёшлар, қурбонлар ҳақида  ўйлаганимда  кўз олдимда тарихий воқеалар бўй беради. Бу ҳодисалар хотирамга 1961 йилда  ҳарбий тўнтариш  оқибатида  Туркиянинг дорга осилган  бош вазири Али Аднан Эртекин Мендерес тақдирини  келтиради. Бош вазир ҳарбий тўнтариш ва давлатга ҳиёнатда айбланган экан.

    “Daryo.uz”да босилган  хабарга кўра: 2016 йил июлдаги давлат тўнтаришига уриниш  жинойи иши бўйича   Анқара шаҳри суди ҳарбий давлат тўнтаришига уринишнинг тўққиз нафар иштирокчисини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Туркия прокуратураси  айбловига мувофиқ ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этган Туркия қуролли кучларининг кўплаб собиқ офицерлари учтадан 79 тагача умрбод қамоқ жазосини олди.

   Ҳукм қилинганларнинг кўпчилиги Анқара яқинидаги Акинжи авиабазасида хизмат қилган  ҳарбий ҳаво кучларининг учувчилари ҳисобланади. Бу иш бўйича жами 475 нафар айбланувчи суд олдида жавоб бермоқда.

  Туркияда 2016 йил 16 июлига ўтар кечаси исёнчиларнинг ҳарбий давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниши оқибатида 250 нафардан ошиқ инсон ҳалок бўлган эди.

  Давлат тўнтаришига уринувчилар уюштирган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлди.. Бир гуруҳ ҳарбийлар ўз миллати ва Туркия Конституциясига ҳиёнат қилдилар.Албатта,  қонун бўйича  жиноятчилар қилган қилмишлари учун жавоб беришилари керак.

    Мен Туркия мамлакатидан четда яшайдиган, аммо Туркиянинг, оғаларим туркларнинг тақдирига бефарқ бўлмаган ёзувчи сифатида  масаланинг маънавий – ижтимоий тамонига аҳамият   бермоқда эдим. Мен юқорида  ҳарбий тўнтариш оқибатида дорга осилган  1950-61 йилларда бош вазир лавозимида ишлаган  Аднан Мендерес қисмати ҳақида бежиз эсламадим. Бош вазир Аднан Мендерес ҳам буюк Мустафо Камол Отатурк асос солган  Республика Халқ партиясининг аъзоси эди. Яъни Аднан Мендерес ҳам ўз ғояси бўйича Туркия республикаси ва халқи юксалишига хизмат қилаётган эди.

  Туркия ва бошқа мамлакатларда ҳам  замонлар,даврлар давомида  олиб борилган сиёсат жуда ўзгарувчан ҳисобланарди. Ҳар бир инсон ёки маълум бир партияларнинг  ўз ҳолича олдинга сураётган ғоялари, яъни сиёсатлари ўша давр учун  ҳақли ва адолатли эди..

  Туркияда фаолият олиб борган партиялар, ҳар – хил  қарашдаги кучлар турлича эди. Аммо ватан, Туркия битта эди Тарихнинг турли даврларида яшаган ҳар хил  структурадаги ҳукуматлар, сиёсий кучлар барча замонларда Туркияга хизмат қилишган эди. Ғоялар фарқли, йўллар бошқача, аммо манзил ягона – бу турк халқи ва  Туркия эди.

  Агар  азиз ўқувчига мақсадимни тушунтира олган бўлсам, асосий мавзуга қайтамиз.

   «Korrespondent.net»  хабар беришича:(юқорида таъкидлаганимдек) Туркия  Прокуратураси  тамонидан  Ҳарбий қуролли кучларнинг кўплаб собиқ офицерлари учтадан 79 тагача умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Айбланувчиларнинг аксарияти  Анқара яқинидаги Акинжи авиабазасида хизмат  қилган ҳарбий ҳаво кучларининг учувчилари ҳисобланади. Бу иш бўйича жами 475 нафар айбланувчи суд олдида жавоб бермоқда.

  Азиз турк қардошларим, турк оғаларим. Мен юқорида ушбу масаланинг маънавий- ижтимоий тамони ҳақида ёзмоқдаман дея эълон қилган эдим.

  Қардошларимиз. Ватан, Туркия осмондан жуда  чиройли кўринади, учувчилар шу гўзаллик ичида  ҳар шанба кунлари эрта тонгдан бўрак, гўзламалар пишириб қаҳвалти тайёрлаб кутадиган  онаси, ҳар парвоздан сўнг уй йўлагида бўйнига осиладиган  қора кўз ва сепкилдор, жингалак соч қизи борлигини ўйлайди. У ҳар сафар иншаллоҳ ерга тирик қайтсам, маҳалладаги камбағал одамларга хадя уюштираман, шу сафар онамнинг туғилган кунига  олтин сирға совға қиламан  дея орзулайди.

  Чунки, писохология мезонлари бўйича учувчилар энг катта  идеалистлар ҳисобланади. Чунки, ҳарбий тўнтариш  уринишига қатнашган учувчиларнинг ёши  медицина  қаътий кўриги назоратида тургани  боис  25-35 ёшгача бўлган, назаримда.

  Аҳир, болалигида учувчи бўлишни орзу қилмаган ўсмир йигитча топилармикан?. Шунинг учувчиларни осмон идеалистлари деб атамоқдамиз.

  Бу жараёнда эътиборимизни тортадиган  энг асосий аспект бор. Ўша қора кун учувчиларнинг аксарияти буйруқни бажарган, улар ердаги пиёда аскарлар эмаски, танлаш имкони бўлса.. Бугунги кунда...умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинаётган учувчиларнинг аксарияти берилган буйруқни бажарган деб ҳисоблаш мумкин.

  Мен масаланинг маънавий тамони ҳақида мулохаза юритаётганим учун. Менинг  мурожаатим яна турк оғаларим ва турк ҳуқуқий маъмурларига бўлади.

  Биз бугун халқаро пандемиянинг мураккаб кунларида яшамоқдамиз. Бутун жаҳон бўйича  коронавирусдан 1 миллиондан ошиқ бемор  вафот этди. Туркиянинг ўзида ҳар кун 100-150 нафар одам коронавирусдан  ҳалок бўлмоқда. Шундай шароитда инсон инсонга шафқатлироқ бўлса, мантиқли иш бўлар эди. Умрбод қамоқ жазоси деган факт, асли бу ўлимдан ҳам оғирроқ жазодир. Чунки, одам боласи ўлганда..бир ўлиб қутулади. Умрбод қамоқ жазоси ҳукмида эса  махбуслар кунлар, ойлар, йиллар ..бир кун даҳшатли ўлим етиб келишини кутиб яшайди. Бунинг яна энг азобли тамони маҳкум этилган одам..реал дунёни ҳис қила олмайди, камера деворлари, кичик туйнук орқасида кўз ёш тўкаётган онаси, кекса отаси ва ўғил-қизларининг нигоҳларини кўради. 

  Негаки,  умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар ҳам ўзимизнинг турклардир. Улар ҳам  бир кун Туркиядаги энг бой одам бўламан, жами турк ТВ каналлари мен ҳақимда ҳикоя қилади деб ҳаёл қилган. Улар ҳам тушлик пулини тежаб,жамоат транспортлари, йўловчи кемаларида ярим оч юриб, бир кун одам бўламан дея университетларда қийналиб ўқиган эди.  Учувчиларнинг не-не умидларда ўқитган ота-онаси, ҳар  парвозига дуо билан  кузатадиган  юзлаб, балки минглаб анна-анналари,боболари бор. Балки, боғчага, балки, мактабга борадиган юзлаб, балки минглаб қалби ўксик ўғил-қизлари бордир..

   Мен икки – уч йил олдин ҳам бу каби баҳс – мунозараларга қўшилиб,  Фейсбук саҳифамда Туркияда ўлим жазосини қўлламаслик ҳақида: бир туркни бошқа турк тамонидан  ўлим жазосига ҳукм қилиниши.. бу коннибализмдан бошқа нарса эмас,  дея ижтимоий тармоқнинг катта гуруҳларига қарши чиққан  эдим.  

 Мен хоразмлик бир турк онаси сифатида  умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган учувчиларни ўз фарзандларим деб ҳисоблайман.  2016 йил июль ойидаги ҳарбий тўнтаришга уриниш ҳаракатларига хизмат юзасидан қатнашиб, билиб – билмай жиноятчига айланиб қолган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ёш турк учувчиларига амниция акти  қўлланилиши ва тайинланган  жазони юмшатилиши  тарафдориман.

  Ушбу  мурожаатимни Туркия  президенти ҳурматли Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва  ҳуқуқ маҳкамалари, ҳусусан, Туркия диний идораси раиси,бош  муфтийсига  йўлламоқдаман.

   Биз  бугунги ҳаёт ва бугунги  ҳолатимизни тўғри баҳолай олмасак, кўп нарсани ўзгартира олмаймиз.2016 йил июлида бўлиб ўтган воқеа – ҳодисалар атрофидаги  эмоцияларга берилсак,реал  ҳақиқатни ҳеч қачон кўра олмаймиз.  Аҳир, муқаддас китобларда ҳам “тавба қилгувчилар - кечирилгувчидир” дея  ҳитоб этилган эди.

 Тарих — энг катта ўқитувчи. Инсониятнинг минг йилликлар орасида топган ҳақиқатлари шундай! Бироқ қачонлардир одамзодни зор қақшатган кулфатлар, йўқотишлар борки, улар туфайли ҳосил бўлган қалб жароҳатларининг асорати асрларни қаритса ҳам изсиз йўқолмайди.

  Балки, бугунги кунда бошқа вақтлардан-да, бағрикенгроқ, раҳмдилроқ, кечиримлироқ бўлишимиз керакдир.

  27 ноябрь. Тошкент. 

  Мақолага киритилган 4 та имло хатони ва гапларда бир хил сўзларни қўлланилиши, қайтариқларни тўғирладим.Илтимос, яна хато учраса, Фейсбук саҳифам орқали хабар беринг. Олдиндан раҳмат. 27 ноярбрь, соат 15.25.

Бугун,2 декабрь соат8.40да яна матнга киритилган 5 та имло хато,қайтариқ ва бир хил сўзлар қўлланилишини тўғирладим.Афсус..Яна ҳато учраса, менга Фейсбук саҳифам орқали ёзинг.Илтимос.

 

 

 

- - -


< Orqaga qaytish