Хабар

Улли ҳовлидаги улли орзулар...Мансур Қурёзов қўғирчоқбоз.


Marta o'qildi

Улли ҳовлидаги улли орзулар...Мансур Қурёзов қўғирчоқбоз.

 Хоразм вилоятида нега миллий хунармандчилиги бошка вилоятларга караганда суст ривожланмокда? Нега мехнат вазирлиги,бандлик идоралари,касаба уюшмалари билан етарлича хамкорлик килинмайди? 2017 йилдан бери устахона учун президент фармонида белгиланган ер участкаси сураб мурожаат килган хунармандларнинг аризалари нега кондирилмади? Нега Улли Ховлида хунармандчилик маркази ташкиллаштирилмади,узи умуман Янгиариклик мархум уста Алланазвр ака юртбошимизга шахсан мурожааткилмаганида Хоразмда хунармандчилик маркази булармиди? Халкаро Кукон хунармандчилик фестивалида Хоразм хунармандчилиги шахарчаси нега маьсулиятсиз холда ташкил килиниб,вилоят хунармандчилиги етарли даражада узини курсата олмади? Охирги икки йил ичида Президент совгаси учун утказиладиган Ташаббус курик танловида вилоят хунармандчилиги республикада хатто номинацияга хам эриша олмади? Республика томонидан чет эллардаги халкаро хунармандчилик фестивалларида нега хоразм хунармандчилиги намойиш килинмайди? Миллий хунармандчиликнинг белгиланган 34 йуналишнинг кай бирида Хоразм етакчи? Нега Хоразм хокимлиги охирги уч йил ичида хунармандлар билан учрашмаган? Хокимиятнинг еки бошкарманинг вилоятда хунармандчиликни ривожлантириш буйича бирон стратегияси борми? Нега Хива шахрида бор йуги 20 - 30 фоиз хоразмлик хунармандларнинг ижоди ,колгани бошка вилоятники еки Хитой махсулотлари ханузгача сайехларга сотиб келинмокда...Хоразмда сайёҳларбоп ёдгорлик буюмлари ишланиши кай ахволда? Бошкарма халкаро микёсда фаолият курсатишга хамкорлик шартномалари борми? Махаллий шароитда вилоят миқёсида хунармандларнинг кургазма савдолари нега ташкиллаштирилмайди? Карантин шароитида вилоят махаллаларида хунармандчилик борасида нима ишлар амалга оширилди ? Пандемия кунларида хунармандларга ёрдам тарикасида интернет магазинлар ташкил килиндими....натижа борми?....
   
Давлат ёки халкаро грантлар асосида охирги икки йил ичида нима ишлар килинди? Йуколиб кетаётган кайси хунар тури моддий ёки номоддий мерос сифатида кайта тикланди? Ривожланиш стратегиясига бошкармада илмий ёндашув борми? Агар янгиариклик кулол президентимиз Шавкат Мирзиёевга мурожаат килмаганида вилоят бирон катта лойиха булиши мумкинмиди? Нима учун биз оддий хунармандларда бу саволлар туғилаяпти,нахот 4000 га якин хунармандни бирлаштириб,илҳомлантириб ижодий ютукларга даьват киладиган,кетидан эргаштира оладиган халол,маьнавий етук рахбар инсон топилмаса?.......Сенатор ва хоким уринбосарига берган саволларим...
Гапиргандан гапирмаган яхширок,гапиргандим бошимга тегди таёк.. деганларидек.Нима дейсизлар энди кимнинг бошига таёк тегаркан?...
     www.nurzamon.uz  сайти ижодкорларидан:
  Хоразм жуда катта санъат, маданият ва хунармандлик маркази ҳисобланган. Хоразм шаҳарларида қадимий Ипак йўлида бутун жаҳонга сотилган ҳунармандлик йўналишларини тиклаш фурсати етиб келди. Булар: кулоллик,сопол идишлар,  мис идишлар, ёғоч лавхлар, қошиқлар,ёғоч ўймакорлик, тандирчилик, тикочлар, нақшли ўқловлар, бешик ва бешик анжомлари, баки рўмол, ўрамасам ўлгайман рўмоллари,ипак рўмоллар,  шарфлари, бахмал кийимлар, нимчалар, пўстинлар, чўгирмалар, хоразмча тахёлар ҳунармандлик турларини йўлга қўйиш керак. Энг муҳими хоразмда олтин,,,,. кумуш, мис  тақинчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши керак.

- - -


< Orqaga qaytish