Мақола

Ҳужжатлар таҳлами остидаги кичик тақдирлар садоси.    Саломат Вафо.


Marta o'qildi

Ҳужжатлар таҳлами остидаги кичик тақдирлар садоси. Саломат Вафо.

                              

  Мени 1969 йилларда анам, яъни Сопоргул холам фарзанд қилиб олган эди. Анамнинг эски ҳовлиси  дераза ойнасида гужум ва оқ толлар сояси ўйнаб турадиган, ёз айвонда пашшахоналар шамолда  учиб ховузида ўрдаклар сузиб юрадиган,  гўё эртаклардаги ғаройиб  уй эди. Мен ўзимдаги раҳмдиллик,  чин инсоний туйғуларини ўша оддий хоразм аёлидан олган эдим. Ёмонлигимга бориб ..муштипар анам чойга тўрт чақмоқ қанд солмагани учун пиёлаларни тепиб тўрт – беш ёшли қиз қочиб кетганман. Шундан сўнг анам, “Чўқли” қишлоқ ФЙ раиси бўлган эл ичида Рейма шўро  номи билан танилган онам билан элат туғруқхонасидан бир қиз чақалоқ олиб унга Меҳрибон дея исм қўйишган эди.  Аммо, тақдири муракаб келган бу қиз.. раҳматли онамнинг сўзича уларга ҳеч меҳрибон бўлмаган экан.  Тирноққа зор оилалар ҳасрати ва фарзанд асраб олиш ҳодисалари менга болалигимдан таниш манзара эди.

   Шарқ мамлакатларида, ҳусусан Ўзбекистонда ҳам фарзанднинг дунёга келиши энг катта оилавий байрам ҳисобланади. Ўғилми,қизми фарзанд кўрган оила  худонинг берган  неъмати сифатида хурсандчилик билан тўй қилади. Биринчи фарзанд кўрган ёш келин – куёвлар учун бола  туғилиши  эса катта оилавий тантаналар, сарпо – суруқларга тўла бешик  тўйлар, тоғора тўла қовурдоқлар,ширинликлар...катта  тўй тантана  ҳисобланади.

  Аммо, ҳаёт турли воқеа- ҳодисалар,  синовларга, бахт – бахтсизликларга тўла..Кейинги вақтда афсуски, гўдагини туғиб кўчаларга  узр, чиқинди ташланадиган жойларга  ташлаб кетаётган, калтаклаб ўлар ҳолга келтираётган, ўз боласини  сотаётган оналар,  баъзан ота – оналар учрамоқда.

  2019 йил ИИВги маълумотларига қараганда  бир йилда Ўзбекистонда 23 нафар аёл ўз боласини сотишга ҳаракат қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси, вилоят ДХХ ва ИИБ бошқармалари ходимлари  бир ёшли боласини 17 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлни ушлашган.

  Аввалроқ Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир ойлик чақалоқни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар ушланган эди. Манъба:

https://kun.uz/news/2020/05/15/sirdaryoda-oz-farzandini-10-ming-dollarga-sotmoqchi-bolgan-ayol-ushlandi

Ёш оналар ўз жиноятлари учун Ўзбекистон ЖК кодексига асосан озодликдан махрум этилиб, қамоқхоналарга жўнатилмоқда.

  Шу ўринда мен оиланинг муқаддаслиги ва оилада фарзанднинг дунёга келиши  ва аёлнинг ўз боласини сотиши  мислсиз гуноҳ гуноҳ эканлиги ҳақида кўп сўзлар ёзишим мумкин.

  Аммо,  зиёли  инсон сифатида ва юқорида ёзганимдек,  бола асраб олган холамнинг оғир тақдири хотираларидан келиб чиқиб, ушбу масалага объектив қарашни истар эдим. Оила, фарзанд муқаддаслиги, ҳусусан, жиноят қилишда қонун ва аллоҳдан қўрқиш  руҳида тарбияланган ўзбек аёли нега бундай жиноятга қўл урмоқда. Ҳатто, хон замонида, совет иттифоқи даврида ўзбек хотин – қизи фарзандини сотиш каби жиноятга қўл урмаган эди. Бу оғир саволлар инсонни ўйга толдиради.

  Масалага бугунги 21 аср мезонлари билан қарсак. Ёш аёл турли сабаблар билан ўзи истамаган ҳолатда фарзанд кўрган бўлиши мумкин. Ёки, оиласидан ажрашган, ёлғиз она болаларини боқа олмай қолган бўлиши мумкин.Баъзи ҳолатларда ўзбек, ҳусусан шарқ оилаларида ўғил фарзанд кўриш рабатлантирилади. Масалан, иқтисодий ночор оила бешинчи қизини дунёга келтирди. Оилада исталмаган бечора қиз фарзанддан  қутлиш чоралари изланади. Ҳаёт ҳодисалари  хронологиясида ноқонуний равишда бировдан фарзанд сотиб олувчилар кимлар деган савол туғилади.

  Бу тоифага оиласида фарзанд кўра олмайдиган эр ва хотинлар кириб, оғир операциядан сўнг она бўла олмайдиган оила бекалари, сўққабош хотин – қизлар, баъзи ҳолатларда эркаклар ҳам бу жиноятга аралашади. 

  Кўп ҳолатларда ўзбеклар, ҳусусан бошқа халқлар ҳам  мехрибонлик уйларидан фарзандликка  бола олишни исташмайди. Бу муаммонинг асл мотивацияси шундай. Мусулмон халқларида насл – насаб, авлод жуда муқаддас саналгани учун  махрибонлик уйларидаги беайб, аммо ота – онаси номалум болаларни асраб олишга шошишмайди.

Ўзбекистон Республикасида фарзандликка олиш Оила кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида”ги Низомда фарзанд асраб олишнинг ҳуқуқий асослари кўрсатилади.:

 Манъба:https://uza.uz/oz/society/zbekistonda-farzand-asrab-olish-tizimi-ta-lili-muammo-va-ech-14-02-2020

  Қолаверса,  буни бошидан ўтказган одам сифатида бола асраб олишнинг мураккаб механизм, ортиқча хужжатбозлиги кўплигини қайд этмоқдаман.Ўзим ҳам баъзи оилавий муаммолар сабабли меҳрибонлик уйидан бола асраб олиш учун икки йилдан бери сарсон бўлмоқдаман. Бу  жуда қийин жараён  бўлгани учун  одамлар бу йўлни кўпда танлашмайди.

  Шу ўринда ушбу масалага ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Бу ҳаёт унинг ёзилмаган қонунлари бешафқатдир..Ҳўш, юқорида келтирган  ҳолатларда билиб – билмай  жиноятга қўл урган она ва болани қутқариб қолиш йўллари қонунимизда акс этганми?. Йўқ, бизнинг  1990 йилларда яратилган қонунларимизда аёлнинг бу каби жинояти учун жазо ёки ҳимоялаш ҳуқуқи тўла  акс этмаган.Ўзим она ва мутахассис  бўлганим учун  юқорида таъкидлаган ҳолатларда онани ва болани асраб қолиш  маъносида  ўз мулоҳазаларим бор эди.

  Биринчидан:  Ўзбекистонда бола асраб олиш механизми замонавий мезонлар, медицина талаби  асосида тубдан кўриб чиқилса..Боласидан воз кечмоқчи бўлган  оила ва хотин – қизларнинг анонимлиги сақланган ҳолатда  фарзандини  янги ташкил бўлган  меҳр ва ишонч уйига топширса.. Балки, бу уйлар  ҳусусий бўлар, шунда ёш аёллар  ташкилотга қўрқмай мурожаат қилиши мумкин. Бундай муассасалар  “Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш вазирлиги” ҳузурида ташкил бўлади..Бу ташкилот инсонлар тақдири билан шуғуллангани учун.. вазирлик назоратида  бўлиши лозим. Бу меҳр ва ишонч уйи болани олиб қолса.. қонун билан белгиланган тартибда.  янги ота – ота она топганидан сўнг  болани маълум маблағ асосида янги ота – онага расмийлаштирилиб берилса..Бундай тажриба хориж мамлакатларида қўлланилади. Янги ота – оналар анонимлиги сақлангани ва боланинг ота – онаси маълумлиги учун маблағ эвазига расмийлаштиришни маъқул топишади.

  Иккинчидан:  Дунёда, Ўзбекистонда ҳам фарзандга, тирноққа зор ота – оналар   юқорида ёзганимдай Мехрибонлик уйиданидан бола асраб олишни истамай турли ситуацияларнинг қурбонига айланиб қолмоқда. Сўнгги даврда иқтисодий бақувват ўзбек оилалари Россияга бориб   суррогат она топишга мажбур бўлишмоқда.”Суррогат она” -  ўзбек тилида бегона она маъносини беради. Яъни бу оналар.. бегонанинг  уруғлантирилган оналик хужайраларини   ўз қорида 9 ой кўтариб туғади.

  Бегона она тажрибаси бутун дунёда муваффоқиятли қўлланиб келмоқда. Масалан, кейинги ўн йилликда Россияда 2300 нафар бола бегона она қорнидан туғилди. Россияда бегона она учун қонуний талаблар мавжуд. У 35 ёшдан катта бўлмаслиги, ўзи икки фарзандга эга бўлиши керак. Яна бу бегона  она ўз оналик хужайраларини сотмаган бўлиши лозим. Бу болага Россия  миқиёсида 2-3 миллион  рубл  тўланиши  белгиланган  экан.

  Суррогат  - бегона она масаласи Россиянинг ўзида ҳам кўп баҳсу – мунозарага сабаб бўлмоқда. Россияликлар бизнинг хотин – қизларимиз  хориж оилалари учун  “тирик конвейер” вазифасини ўтайди  деб ҳисоблашмоқда. Масалан, Германия, Австрия. Франция,Италия, Швеция ва Норвегияда бегона она химати қонун билан таъқиқланган.

   Буюк Британия, Исроил, Нидерландия,Хиндистон, Канада ва бошқа мамлакатларда фарзандни бегона она ёрдамида туғилишига расмий руҳсат берилган. Бу хизмат туридан тижорий мақсадларда  фойдаланиш таъқиқланган экан.Манъба:

https://www.mk.ru/social/2019/07/02/zakon-o-surrogatnom-materinstve-reshili-izmenit-izza-mnogochislennykh-kazuzov.html

  Учинчидан: Таклифим, бизда Ўзбекистонда ҳам қонун талаби ва халқимиз минталитетидан келиб чиқиб  бегона она хизмати ташкил этилса..фарзандга зор оилалар, хотин –қизлар турли ситуацияларнинг қурбонига айланмасди. 

  Бу каби муаммолардан қийналаётган ўзбек оилалари сарсон  бўлиб, бегона она хизмати учун Россия ёки  бошқа мамлакатлар тиббий муассасалари эшигини қоқиб юрмасди.

  Мен ўтган йили интернетда оқ танли ўзбек қизларидан  шарқ мамлакатларида бегона она  хизмати маъносида фойдаланишганини ўқиган эдим. Гўзал, оилам – болам дея яшайдиган, ҳурмат ва андиша руҳида тарбияланган ўзбек хотин – қизлари кимларни қизиқтирмайди дейсиз.

  Яна масаланинг муҳим тамони..бегона она хизматини  расмийлаштириш билан хорижда ёки яширин ҳолатда ўзбек хотин – қизларидан бу ишда фойдаланишларига йўл қўйилмас эди. Бу каби муаммолар  қонун даражасида ҳал этилса, ўзбек хотин – қизларини одам савдоси қурбонига айланишини олди олинган бўлар  эди.

   PS. Сўзим сўнггида  Ўзбекистонда бола асраб олиш муаммоси замонавий талаблар билан кўриб чиқилиши лозим. Бу масалалар қаторида: фарзанд кўриш борасида ҳали халқимизга нотаниш бўлган ЭКО,  хотин – қизларнинг  оналик хужайрасининг сотилиши..ва ҳаказо. масалалар очиқланиши  зарур.

  Жаҳон мамлакатларида қўлланилаётган “суррогат она”яъни бегона она масаласи ҳам қонунчилигимизда акс этилиш ва  минталитетимизга тўғри келмайдиган тамонлари таъқиқланиши  лозим.

  Бола асраб  олиш муаммоларига  ўзбек минталитети асосида юқорида таъкидлаганидай бугунги 21 аср мезонлари билан ёндошилса, балки ўзбек оналари ўз фарзандларини сотиб гуноҳга ботиб қамалиб кетмаган бўларди..Бу муаммонинг рамийлаштирилиши шу каби жиноятлари билан қамалиб  озодликдан махрум этилган юзлаган хотин –қизларнинг қамоқдан ҳалос бўлишига ёрдам берарди.

Юқоридаги  фикрларимни якунлаб шуни таъкидламоқчи эдимки, менинг жоннисор, дунёни яхшилик қилиш деб англаган бечора анам, яъни менинг иккинчи онам, фарзанд қумсовида асралган фарзандидан меҳр кўрмай ҳасратда  дунёдан ўтиб кетди.

  Мамлактимизнинг олис – яқин қишлоқларида фарзандга зор ўзбек оилалари ҳам, замонавий медицина техника тараққиёти  билан ечиш имкони бўлган муаммолар  учун  умр бўйи  азоб чекиб яшашмаса дегандим.

  Масала  эса ..фақат бу янгиликларни тўла англаб етиб  ҳаётга тадбиқ этишда қолади.

   октябрь. Тошкент. 

     Мақолани  5 октябрь соат 18.35да  янгидан таҳрир қилиб, троллар тамонидан сайт конфиденциаллиги бузилиб киритилган 14 та хато  ва қайтариқларни тўғирлаб чиқдим.Бундай ҳаракат менга нисбатан катта адолатсизлик ҳисобланади. Чунки, мақолаларни жуда қийналиб ёзмоқдаман

 

- - -


< Orqaga qaytish