Маданият, санъат

Денгизнинг 17 минг 600 йиллик фарёди.     Саломат Вафо


Marta o'qildi

Денгизнинг 17 минг 600 йиллик фарёди. Саломат Вафо

                                                        

  Оламда  Оролдай улкан денгизидан айрилган  биздай туркий халқлар бормикан?. Аҳир, Орол денгизининг ер юзида пайдо бўлганига 17 минг 600 йилдан ошган экан.
Маълумотларга кўра, бундан 21 миллион йил аввал Орол, Каспий ва Қора денгиз ҳаммаси бир бўлиб бу уммон Тэтис деб номланган. Бугунги Устюрт кенгликлари, Қорақум, Қизилқум саҳролари ана шу улкан Тэтис уммони билан қопланган эди. Сўнг тектоник силкинишлар таъсирида  денгизлар ажралиб кетган экан.

  Аҳир,  тарвуздай думлоқ ер шарининг шимолий ғарбий қисмида  Касбий, Америкадаги Буюк кўл ва Байкал кўлидан сўнг дунёнинг энг катта кўлларидан бири бўлган Орол денгизи мовий бир парча сифатида   бор эди. Унинг катталик  ҳудуди 7297 – 8303 км2 ташкил топган, 75 километр  узунлик масофасига эга бўлган. Туркий халқлар  Кўк денгиз  деб атайдиган Оролга яралганидан Помир ва Тянь-Шан тизмаларидан сув оладиган дарёлар қуйиб турган эди. Қани энди у денгиз..биз юз йилдан кейинги авлодларимиз ўзбеклар,қорақалпоқлар,туркманлар, қозоқларга, тожиклар, умуман дунё халқларига  не деймиз.. Денгизимиз Советлар Иттифоқининг  ғаразли сиёсати, пахта яккаҳокимияти қурбони бўлди деймизми?. Биз  Марказий Осиё халқларининг Совет даврида Бухоро, Хоразм республикаси, Туркистон мухториятини  қуриш орзуси билан яшаган жадид боболаримизнинг қурбон берганмиз озмиди?. 2 жаҳон урушида  энг кўп қурбон, балки 10 миллион навқирон эркаклари қирилиб кетган Осиё халқлари эди. Уруш фронт орқасини мустаҳкамлаган, 100 минглаб етим болаларга бағрини очиб уйидан жой берган, хоразмшоҳлар  авлоди онасидан қолган энг сўнгги олтин тақинчоқларини фронт учун топширган  эл-улус ҳам шу халқ эди.

  Энди 2020 йилларга келиб тамоман қуритилган денгиз ўрнида саксовул, юлғун экаётган шу халқ эди. Тўғри,  Ўзбекистон ҳукуматининг фидойи ҳаракатида бирон негатив ҳолат кўрмайман. Ўзгарёган иқлим,  фарёд чекаётган денгиз ўрнидан кўтарилаётган  миллионлаб тоннали петсидцидли, тузларнинг ҳавога кўтарилиб ер юзига тарқаётгани олдини оилиш учун қилинаётган улкан тадбирдир.

   Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 23 сентябь куни БМТнинг 75 йиллик онлайн анжуманида ҳам Орол фожеаси ҳақида тўҳталдилар.  Шу кунгача Ўзбекистон вилоятларининг халқ харакати ва хашари билан 2 миллион гектар ерга  қум кўчишига қарши саксовул, юлғун каби шўрга чидамли ўсимликлар экилганини эълон қилдилар.

  Бугунги кунда Орол денгизининг аҳволи узр, деб ёзай коронавирус пандемиясидан жон бераётган ёш йигитнинг ҳаёт билан видолашуви ҳолатига ўхшайди. Бутун дунёга ўлат келтираётган пандемия бўлмаганда дунёнинг ёш йигитлари, ёш хотин-қизлари ва хомиладор аёллари  ўлмаган бўлар эди. Совет Иттифоқи  зулм империяси ва пахта яккаҳокимли сиёсати  бўлмаганида Орол ҳам қуриб, бу ҳудудда яшайдиган қорақалпоқлар, хоразмийлар, қозоқлар ва бошқа туркий халқларнинг келажаги ҳавф остида қолмасди. Негаки, Орол бўйи ҳудуди  ва Хоразмни  ёш эркак ва хотин- қизлар пул ишлаш учун тарк этмоқда. Бу уйларда  қари-қартанглар ва тирик етимликка махкум бўлган, мактабларда бутун – бутун  синф отасиз ўқиётган, меҳр – муҳаббатдан айри, ўксик, она меҳри ўрнини онлайн машғулотлар, турли компютер ўйинлари, смс ёзишмалари эгаллаган   мактаб ўқувчилари  қолмоқда. Ким билар.. бу тирикчилик ташвиши билан дунёнинг Америкадан тортиб, Кореая ва Қозоғистон давлатига кетган ота – оналарнинг қанчаси қайтар  ва қанчаси ўша олис юртларда қолиб кетар. Наҳотки, бир замонлар гуллаб-яшнаган оламнинг  Рим, Форс, Чин цвилизациялари билан тенг  улуғ империялар қурган Орол бўйи Хоразмни Қорақум ва Қизилқум сахролари ютиб Орол денгизи каби ер юзидан йўқолса..

  21 асрга келиб,Орол бўйи фожеаси ва  бу  халқларнинг тақдири билан ким қизиқар..дунё жамоатчилиги Орол бўйида ҳаёт билан видолашаётган улкан Хоразм тарихи, маданияти тақдиридан хабари бормикан?.

        Орол денгизи тарихи ва амалга ошмаган лойиҳалар.

  Маълумотларга қараганда миллион йиллар олдин  Орол денгизи Касбий билан яхлит бўлган экан. Ҳозир унинг ўринида кўллардан ҳам кичик заҳарли шўр  кулмак сувлар қолган.

  Ҳали яқин 1980  йиллари.. Совет Иттифоқи даврида  Оролда йилига 60 минг тонна балиқ етиштирилган. Ёзма манъбаларга қараганда II- жаҳон уруши ғалабасининг  моҳиятида Орол денгизи балиқлари ва консервалари таъминоти  ғоят катта  ўрин тутган экан.

    Орол бўйида..  мавж урган Амударё бўйларида туғилиб – ўсганим учун  ўз халқим тақдиридан қалб фарёдларим тўҳтамайди. Чунки, инсоният тарихида бу қадар қадимий ва улкан денгизнинг қуриши ҳали учрамаган экан. Инсоният тарихида  қуриган денгиз ўрнига шод – хуррамлик билан  экин экаётган, боғлар барпо этаётган ғаройиб халқ йўқ экан.

    21 аср рақамли технологиялар даврида  яшаётган жаҳон мамлакатлари учун  дунёнинг четида бўлса-да улкан бир денгизни.. 10 миллион халқлар келажаги ҳалокатга юз тутгани  ҳеч нарсани билдирмайдими?. Биз нега жиммиз, йўқлик қарига  чекиниб  кетаётган денгиз ва халқларнинг ҳалокатга маҳкум ҳаётига тамошабин бўлиб турмоқдамиз.

  Аҳир, коммунистлар даврида Орол денгизининг қутқариш бўйича  100лаб махсус лойиалар яратилган эди. 20 йилдан ошиқроқ вақт давомида СССРдаги 160дан ошиқ турли ташкилотлар, жумладан, 48та қидирув-лойиҳа, 112та илмий-тадқиқот институтлари (уларнинг 32таси СССР Фанлар Академияси таркибидаги институтлар эди), 32та министрлик ва 9та иттифоқдош республикалар министрликлари ишлаган эди-ку. Нега шу лойиҳалар кўтарилмайди..Нега бутун дунё олимлари, Россия, Қозоғистон,Ўзбекистон, Туркманистон олимлари бу лойиҳаларни энг оптималини танлаб, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларига  тезкорлик билан иш бошлашни таклиф қилишмайди.

  Совет Иттифоқи даврида қурий бошлаган Орол денгизини қутқариш учун Сибир дарёларини Марказий Осиёга буриш ғоялари кўтарилган эди.  Бу ғоя устида шу вақтда 300га яқин илмий текшириш институтлари  Орол денгизининг қутқариш йўлларини  ишлаб чиққан эди. Бу  лойиҳа, таклифларнинг ўзи 50 томдан ошган эди.

  Аммо, миллий ўлкаларга, ҳусусан Марказий Осиё мамлакатларга қарши  шовинистик сиёсат олиб борган коммунистлар бу ғояни амалга оширишга шошмади. Бу лойиҳа   Орол  денгизи  батамом қуригунча Сибир дарёларини Марказий Осиёга буриш ғояси амалга оширилмади. 

   1991 йил эса Орол батамом қуриб ўрнидан кўлмаклар қолди.  Қудратли Совет Иттифоқи парчаланди.

  Коммунистларнинг ғаразли  сиёсати, қора дастури 1960 йиллардан бошалаб авж олган  пахта яккаҳокимлиги  сабабли денгиз қуритилган эди.

  Буни қарангки, Ўзбекистоннинг Шимолий ғарбий вилояти  сув таҳчилиги энг баланд  бўлган,  Қорақум, Қизилқум саҳролари орасида жойлашган  Хоразмда жуда кўп сув талаб қиладиган шоли етиштириш жорий қилинди. Олимларнинг хабар беришича, Ўзбекистон, балки бошқа туркий республикалар.. денгиз, кўлларига  минглаб тонналик илон балиқ овулдириқлари сочилган экан. Бунинг оқибатида  илонбалиқлар  бу сувларда  мавжуд бўлган зоғора, усач,лаққа  каби маҳаллий балиқларни овулдириқлигида  еб биритиришган. Ё, аллоҳ,  балки, коммунистлар бу ишни 1980 йиларда Оролда 60 минг тонна балиқ етиштирилганидан сўнг  амалга оширишгандир.

  Бу каби  муаммолар  ҳақида мақола давомида маълумот бериб борамиз.

  Ҳуллас, ер юзида 17 минг 600 йилдан бери мавжуд бўлган  Орол денгизи  ер шари харитасидан  йўқолиш даражасида турибди.

  Орол денгизини  қутқариш  Сибир дарёларини Марказий Осиёга буриш ҳақида шу қадар кўп ёзилдики, оҳири масаланинг боши ва сўнгги  йўқотиб қўйилди.   Орол бўйида туғилган ёзувчи сифатида  ва  бу ҳудудларда яшайдиган халқларнинг оғир экологик аҳволини объектив билганим учун, шу вақтгача яратилган лойиҳаларга асосланиб  конкрет ғоялар таклиф қилмоқчиман.

Объ дарёси.

   Сибир дарёлари ва сув тошқинлари.

  Асосий  мавзуга  ўтишдан олдин  Сибир дарёларини Марказий Осиё ҳудудларига  буриш ўринлими деган саволга жавоб бермоқчимиз. Бу ҳудудларда юз бераётган сув тошқинлари ҳақида  қуйидаги фактларни келтирамиз . Қаранг.

  https://ria.ru/20130926/966016499.html

    РИА Новости маълумотларига қараганда  иқлим ўзгариши оқибатида 2013 йил ёз оҳирида Узоқ Шарқ ҳудудида 115 йил давомида юз бермаган энг кучли  сув тошқини юз берди. Сув  8  миллион гектар ҳудудни босиб қолмай,37  муниципиал район, 235 аҳоли пункти, 13минг  аҳоли уйларини босли. 100минг аҳоли жабр кўрди. 23 минг аҳоли тинч жойларга эвакуация этилди. Сув тошқинидан Амур, Хабаровск области ва Еврей автаном области катта жабр кўрди.

  2012 йил 7 июль ёзнинг қоқ ўрасида сув тошқини Галанжак, Крим ва Новороссия ва Краснодар  ўлкаси аҳоли ҳудудларига катта талофат етказди. Электр ва газ таъминоти издан чиқди. Маҳаллий прокуратуранинг маълумотича  168 нафар одам ҳалок бўлиб, 2 нафари бедарак кетган. Асосий қурбонлар Кримда бўлиб 153 нафарни ташкил этган.Сув тошқинидан 60 минг одам жабр кўрган.6,1 минг аҳоли уйлари яроқсиз ҳолатга келган эди. Умуман, сув  тошқини Россия федерациясига 20 миллиард рубл зарар келтирган эди.

   Россия дарёларининг тошиб маҳаллий ҳудудларга миллиардлаб рубл зарар келтираётгани ва  инсонлар ҳалок бўлаётгани ҳақида ўнлаб мисоллар келтириш мумкин.

   2001 йил майида мутахассислар Лена дарёсини 20 метр кўтарилиб, халқ хўжалигига мисли кўрилмаган даражада таълофат етказишганини ёзишди.

  Россиянинг айниқса Сибир ҳудудидаги дарёларнинг тошиб  бугунги кунда ҳам  мамлакат иқтисодига жиддий зарар келтираётгани ҳақида рус матбуоти ва    телеканаллари хабар бермоқда.

   Оролни қутқариш йўлидаги -  бир асрлик лойиҳалар.

  Асосий мавзуга   ўтамиз. Сибирь дарёларининг сувини бу ҳудудга буриш бўйича фаразлар ХIХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган. 1868 йилда Киев университети битирувчиси Яков Демченко Обь ва Иртиш дарёларининг сувини Орол-Каспий пасттекислигига оқизиш режасини ишлаб чиққанди.

  Мен мақолани ёзиш жараёнида Сибир дарёларини Марказий Осиёга буриш  лойиҳасининг турли йилларда дунё ва Совет Иттифоқи илмий марказлари, ҳусусан, ўзбек олимлари  тамонидан ишлаб чиқилган  вариантлари билан танишдим.  Шулардан бешта  лойиҳани танлаб олдим.  Modern технологиялар йўналишидаги ўзбек олимлари яратган тўртинчи  лойиҳани ўзим қўшдим.

 1 – ЛОЙИҲА. Тобольск шаҳри ёнида Тобольск сув омбори қурилиши кўзда тутилган. Бу сув  омборига тўпланиб, кучли насослар ёрдамида кўтариб берилади. Сув Тўрғай йўлаги орқали ўта бошлайди. Келаётган  сув йўлида яна бир неча сув омборлари барпо этилади. Масалан Юқори Мингбулоқ сув омборида йиғилган сувнинг бир қисми Орол денгизига, бир қисми Сирдарё ва Қуйи Амударёга, у ердан эса канал орқали Туркманистон саҳроларига оқизилади. Сибирь суви ёрдамида катта майдонларни ўзлаштириш ҳам кўзда тутилади.

  2 – ЛОЙИҲА.  Енисей-Обь-Иртиш-Тоболь каналлари тармоғини ҳосил қилиш мўлжалланади. Бунда Осиново шаҳри яқинида Енисей дарёсига тўғон қурилади. Кўтарилган сув канал орқали Кеть ва Чулим дарёларига қуйилади. Чулим дарёсига яна битта тўғон қурилади ва сув Томь дарёсининг Обга қўшилишидан шимолроқда қурилган сув омборига канал ёрдамида туташтирилади. Бу ердан сувни яна Новосибирск шаҳри яқинидан қазилган салкам олти юз километрли канал ёрдамида Иртиш дарёсига оқизилади. Омск шаҳри яқинида яна бир тўғон вужудга келтирилади. Беш юз километрли канал орқали сув Тоболь дарёсига қўшилади. Қўрғон шаҳри яқинида дарёда яна бир тўғон бунёд қилинади. Натижада сув Тўрғай водийси бўйлаб қазилган канал ёрдамида Орол сари оқиб келади.

 3. ЛОЙИҲА. Обь суви Волга дарёси орқали келади. Аввал сув Печора дарёсига, сўнг Кама дарёсига қўшилади ва Волга дарёсига қуйилади. Сўнгра Волга-Урал каналига ўтади. У ердан сув Орол денгизи ва Ўрта Осиёга оқиб келади.

4.ЛОЙИҲА.  Оролни булутларни  генерация қилиб  сунъий ёмғир  ёғдириш технологияси  ёрдамида тўлдириш. Ўзбек олимлари тамонидан  Орол денгизини тиклаш учун сунъий ёмғир ёғдириш технологияси ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган тизим булутларни генерация қилиш ва кимёвий моддаларсиз сунъий ёмғир ёғдириш имконини беради. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, денгиз қайта тикланиши учун 5-7 йил керак бўлади.

 5. ЛОЙИҲА. 1971 йили қурилган узунлиги 548 километр бўлган Иртиш-Қарағанда канали  давом эттириб Оролга олиб келиш лойиҳаси. «Сибирь-Марказий Осиё канали» — бу лойиҳа бўйича қуриладиган илк канал бўлган. Ушбу канал орқали Обь дарёсининг сувини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Оролга  оқизиш мўлжалланади. Канал узунлиги – 2 550 километр, кенглиги – 130-300 метр, чуқурлиги – 15 метр бўлиши лозим эди.Бу лойиҳа муваффоқиятли амалга оширилса, балки, сув йўли орқали денгизларга чиқиш имкони очилармиди деган орзу ҳам туғилади.  Иқтисодий  тежамкорроқ  ва жуғрофий масофа жиҳатидан яқинроқ ушбу лойиҳа қиймати ўша пайтда 32,8 миллиард рублни ташкил этган. Бундан 8,3 миллиард РСФСР, 11,2 миллиард Қозоғистон, 13,3 миллиард рубль Ўзбекистон ҳудудида ишлатилиши мўлжалланганди. Лойиҳа ишга тушгач ГЭСлар ва бошқа воситалардан  келадиган йиллик соф фойда 7,6 миллиард рубль бўлиши кутилган.

Маълумотларга кўра   Объ дарёсининг катта ирмоғи Иртиш маълум вақт Орол денгизига қуйиб турган.Бу даврларда Иртиш дарёси Тўрғай дарвозаси орқали  Орол денгизига оқар  эди. Кейинчалик Иртиш Оролдан бош олиб кетди.Манъба:

https://ziyouz.uz/matbuot/sovet-matbuoti/ziyoviddin-akramov-risqitilla-nurinboev-orol-muammolari-1979/

         Амалий  таклифларим.

  Биринчи таклифим: Юқорида баён қилганимиз 5 - лойиҳага асосан «Сибирь-Марказий Осиё каналлари» лойиҳаси ишга туширилса.. Ушбу канал орқали Обь дарёсининг сувини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга оқизилади. Мисол учун режалаштирилган   бу канал жаҳон мамлакатлари, ҳусусан, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон  мамлакатларининг бирлашган кучлари ёрдамида ўн жойиданми, юз жойиданми қурила бошланса..Бу глобал лойиҳа фаолият қанча вақтда тугайди, билмайман. Аммо, каналлар орқали денгизга сув келиш вақти тупроқ  музлаган вақтга тўғри келиши керак. Шунда сув ерга сингмай, буғланмай   Орол сатхи кўтарила бошлайди.

  Иккинчи таклифим: Оролни қутқариш йўлида кўп вақт, замон бой берилгани учун “Сибирь – Марказий Осиё каналлари”  денгизнинг эҳтиёжини тўла қоплай олмаслиги мумкин, яъни Оролкўл  тўлишига йиллар кетиши мумкин. Лойиҳаларнинг кўп муддат ва йилларга чўзилиши бошқа муаммолар  келтириб чиқариши мумкин. Шунинг  мен таклиф қилган лойиҳаларнинг энг арзон ва яқин масофани ташкил қиладиган яна бир йўналишини кўриб чиқмоқ лозим. Балки, улкан каналнинг денгизга қуядиган ясқа жойида яна бир канал келиб қўшилар..

  Учинчи таклифим: Ўзбек олимлари тамонидан  Орол денгизини  сунъий ёмғир ёғдириш технологияси..  «Сибирь-Марказий Осиё канали» Орол денгизига очиб юборишдан  икки- уч кун олдин ишга туширилади. Яъни денгиз туби ёмғир ёғдирилиб  музлатилади. Шунда каналлардан оқиб келаётган миллион тонналик сув ерга сингмай  қирғоқ бўйлаб кўтарила бошлайди. Иншаллоҳ, каналлардаги муқаддас Олтой тизмаларидан  келган ҳаётбахш сувлар  ва сел бўлиб қуйиладиган сунъий ёмғирлар Оролга ҳаёт ато этади.

 Туркий халқлар Кўк кўл дейдиган она денгизимиз аввалги ҳолига қайта бошлайди.

А

  Тўртинчи таклифим. Навбатдаги таклифимни журналист сифатида  жаҳон жамоатчилиги эътиборини  Орол денгизига  қаратиш  учун ёзмоқдаман.

  Иншаллоҳ,  «Сибирь-Марказий Осиё каналлари» қурилиши оҳирига етаётганда, Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги масжит қорилари  Орол бўйида рамзий маънода масжит қуриш ташаббуси билан чиқишса..ва  кўнгиллиларни Орол бўйидаги масжитга келиб  ўтган авлодларимиз ва она  денгиз учун қуръон, намоз  ўқишга чақиришса....Сўнг масжитда    минглаб  ёшу – қари намоз ўқишса, хайр – саховат ишлари амалга оширилса ..минглаб қўйлар қурбонлик,  қилиниб етим – есирларга тарқатилса..Хоразмча садақа яъни худойи  урф -  одатлари қилиниб, қорма деб номланган овқат тарқатилиши мумкин.

  Модомики, Объ дарёси  Ғарбий Сибирнинг Бии ва Катуни дарёларидан сув олар экан.Сибир тайга ўрмонларида ҳам бизнинг кичик туркий халқларимиз яшайди. Шимолий улусларимизнинг барча шомонларини Орол бўйига чорласак. Шомонлар олов атрофида ўз маросимларини уюштиришса..Қуриган Орол денгизи бўйидаги бу тадбирлар ТВ ва интернет онлайин каналлари орқили live  тарзда  намойиш этилса.. дунё жамоатчилигининг албатта, эътиборини тортади.

        Каналлар  қурилиши тарихи. 

           Шу ўринда дарёларни каналлар билан боғлаш, узоқ масофаларга канал қазиш ўзини оқлайдими  деган саволга жавоб бериб ўтамиз.   Дарё сувларини қурғоқчилик бўлган жойларга оқизиш  ғояси  дунё тажрибаси  қўлланилиб келмоқда. Биз қитъа қуруқликларидан ўтган Панама, Сувайиш, қолаверса ўзимизнинг Шовот ва  катта Фарғона канали тарихини биламиз. Жаҳонда канал қурилишига жуда қадим замонларда асос солинган. Масалан: Энг қадимий Буюк Хитой каналининг узунлиги 1774 км бўлган. Канал 2 минг йил давомида VI асрдан -  VIII асргача қурилган экан. Буюк Хитой канали  ҳозирги кунда кемалар қатновини  Тинч океани билан боғлайдиган мухим сув йўли ҳисобланади.

  Сўзимни оҳирида бир фактни таъкидлаб ўтишни истар эдим. Мен  каналлар, сув омборлари   қурилиши бўйича катта мутахассис эмасман. Балки, “Сибир дарёларини Марказий Осиёга буриш” лойиҳаси  аҳамияти ва қиммати иқтисодий, жуғрофий пропорциясини сув мухандислари каби чуқур билмасман.

  Аммо, мен Орол денгизи бассейинидаги  мазлум хоразм ва қорақалпоқлар, умумий олганда 53,7  миллион Марказий Осиё туркий  халқларининг  келажаги ҳавф остида эканлигини биламан.

 Бугунги, 21 асрда  бутун дунёда коронавирус пандемияси давом этаётган кунда, бу қаро вабога  миллионлаб  қурбон берилаётганда  биз дунёнинг жуда яқинлигини, халқларнинг бирдамлигини чуқур  англадик. 

  Бу умумий дард бизга ер шари, ҳар бир дарё, ҳар кўл одам боласига  умумий маънода дахлдор ошён  эканлигини кўрсатди.

  21 асрнинг 2020 йилига келиб Орол денгизи инсоният харитасидан тамоман йўқолиб кетмаслиги, Оролнинг номи эртак ва афсоналарда сақланиб қолмаслиги учун ёзувчи сифатида бутун дунё халқларига, БМТ ва Орол дардига бефарқ бўлмаган АҚШ,Хитой,Эрон ИР, Араб давлатлари, Япония мамлакатлари президентларига  мурожаат қилардим. Ер юзида яшайдиган 250 миллион туркий халқлар учун ватан, туркий халқлар ўғиз турк тилида  Кўк кўл деб атайдиган Орол денгизини қутқаринг дея ҳитоб  қилган бўлар эдим.

  Орол денгизи фожеасидан энг кўп жабр кўраётган  Марказий Осиё туркий халқлари бўлгани боис, расмий офеси Анқарада жойлашган Туркий Тилли мамлакатлар Кенгаши раисига ўз юрти, буюк тарихи, маданиятидан айрилиб, ватанини ташлаб кетаётган қорақалпоқ, хоразмликлар номидан  мурожаат қиламан..  Орол денгизини қутқариш ..лойиҳасини дунё жамоатчилиги эътиборига кўтариб чиқинг.

   Орол денгизи ва Оролбўйи халқлари тақдири учун фидойи инсон ҳисобланган президентимиз Шавкат Мирзиёевга мурожаат қиламан.  Дунё ва биз.. халқимиз вакилларининг  Орол ташлаб кетган шўр ерларда қаҳрамонлик кўрсатиб, 2 миллион гектар ерда  ўрмон кўкартириш  фаолиятини олиб бораётганини биламиз. Бу фидойилик заҳматлари на фақат Ўзбекистон, балки, ўз тупроғида Оролнинг заҳарли тузли моддасини  учратаётган мамлакатлар: Америкадан тортиб Япония халқлари келажаги учун қайғураётганликларини чуқур эхтиром билан кузатмоқдамиз.     Ҳаммамиз гувоҳ бўлмоқдамизки, президентимиз  Шавкат Мирзиёев БМТ анжуманларида кетма-кет Орол фожеаси ҳақида  дунё жамоатчилиги диққатига бонг урмоқда.

  Жаноб президент Оролбўйи ҳудуди, Хоразм фарзанди, ёзувчиси  сифатида  Сиздан ўтиниб сўраймиз. Токи, денгиз батамом қуриб битмасдан, келажак авлод ва тарих  олдида кечирилмас гуноҳга қолмаслигимиз учун Оролни қутқариш лойиҳаси атрофига   дунё  мамлакатларини чорлагайсиз. Бу ишни бугун қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.

  Биз Сибир дарёларидан тортилган каналларни 10 йилда,  1 йилда эмас, балки, бир фаслда қурармиз. Аҳир, биз  оддий белкурак, от арава билан  40 кунда Шовот канали ва кечалари машъала ёқиб  Катта Фарғона каналини  қурган улуғ  ота-боболар авлодимиз.

  Қадимий битикларнинг хабар беришича Амударё ва Сирдарё 8 минг йиллардан бери Орол  денгизига қуйиб турган экан.

  Энг кўна ёзувларда ёзилишича Оролнинг ўзи ер  юзида 17 минг 600 йилдан  бери  шамолларда сувлари тўлқинланиб турадиган денгиз бўлган эди.

  Ровийларнинг хабар беришича не – не босқинчилар...  замонлар эврилувида  Хоразмни енголмай, тиз чўкдира олмасдан Жайхунни бу юртларнинг бошига йўналтирган экан.  13 асрда  Хоразм Гурганжини  қамал қилиб  эгаллай олмаган Чингизхон бир қора тунда яна Амударёнинг тўғонларини бузиб ташлаб, бу диёрнинг кўзидан қонли ёшлари, гўдаклари,минг йиллик қўлёзмалари ва тарихини қутурган сувларга оқизган экан. Чингизхон босқинини ҳақида ёзган  ёзувчи В.Янинг хабар беришича, " Амударё суви жуда узоқ йиллар Хазар денгизи саҳроларига оқиб ётган экан".

  Бугун, 2020 йилнинг шу кунларида Чингизхон, Ленин, Сталин каби  дунёни сувга бостирган, ўт ёққан, ғаразлилик билан харита чизган, саҳролар орасида азоб чеккан халқнинг  кўрпасидаги  пахтасини ҳам  олган, миллатлар зиёлилари  душмани ҳисоблвнган  мустабид ҳукмдорлар  қилган  тарихий хатоларини тўғирлаш вақти келди.

  Захмли ярани куйдириш, хатоларни тўғирлаш керак дейди, шонли боболар, улуғ аналар.

  Акс ҳолда эртага эшикдан кириб келадиган қора кўз, мовий кўз туркий авлодларимизнинг “Она Орол қани, бобо?” деган сўровига  “..Кўк кўлинг олисларга кетди, болам..” дея кўз ёш тўкмагаймиз деб ўйга толаман..

     сентябрь 2020 йил.

   Тошкент

 

- - -


< Orqaga qaytish