Эълон ва табриклар

ЭЪЛОН: Сувратларда акс этган қатағон йиллари: Хоразм тарихи. Рассом Тўра Қурёзов кўргазмаси.


Marta o'qildi

ЭЪЛОН: Сувратларда акс этган қатағон йиллари: Хоразм тарихи. Рассом Тўра Қурёзов кўргазмаси.

  

           ЭЪЛОН.   

  Ўзбекистон давлат тарихи музейида  2020 йил 30 сентябрь куни соат 15да   Ўзбекистон халқ рассоми  Тўра оғо Қурёзовнинг "Қатағон йилларида Хоразм тарихи" номли кўргазмаси очилади. Кўргазмада рассомнинг турли даврларда яратган мойбўёқ асарлари намойиш этилади.

  Тўра Қурёзовнинг  "Лазги" триптихини кўриб ҳайратланган эдим. Бу сувратларда  "Лазги" рақсида қотиб қолган аёл, ҳали хануз бўёқлар тўсиғи, сурнай авжи, мой бўёқ доираси ва вақт деворларидан ошиб..рақсга тушиб кетадигандай эди.

  Марҳамат, кўргазманинг  ранглар оламини  тамоша қилинг.

  Манзил: Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси 3.

  Мўлжал: "Мустақиллик" метро бекати, UZA  биноси қаршиси.

- - -


< Orqaga qaytish