Мақола

Японларнинг  кодокуси фожаси ва ўзбекларнинг 30 кишилик тўйи ҳангомалари.  Саломат Вафо


Marta o'qildi

Японларнинг кодокуси фожаси ва ўзбекларнинг 30 кишилик тўйи ҳангомалари. Саломат Вафо

    Япония мамлакати  бизни   ҳаёт тарзи, ғаройиб урф – одатлари билан ўзига жалб этиб келади. Мамлакатимиз телеканалларида намойиш этилган “Ошин” сериалини турмуш қийинчиликларига енгилмаган япон хотин – қизларининг қаҳрамонлик салномаси деб ҳисобланса бўлади. 1980 йиллардан сўнг Японияда техника инқилоби содир бўлди: компютер, интернет, тонгларга уланадиган тунги клубларда кечадиган  жайра сочли,танасини татулар безаган япон ёшларининг саргузаштли ҳаёти..Ота-она, яқинлари, қайин ота – қайин она ва эрининг ҳурмати учун остонада тиз чўкиб ўтирадиган гўзал япон аёллари, Ошин каби қаҳрамонлар Токионинг осмонпар мегаполислари деворлари ортида қолиб кетгандай  эди.

 Япон императорлари улуғлаган  асрий анъаналари асосига қурилган япон ҳаёти тезлик билан европалаша бошлади. Айни 1980 йиллардан сўнг Японияда “кодокуси” и номли термин  пайдо бўлди. “Кодокуси” -  ўзбекча  “ёлғизликдаги ўлим, ёлғиз ўлим” деган маънони англатар экан.Манъбалар:

https://bigpicture.ru/?p=606913

https://russian.rt.com/nopolitics/article/611600-rtd-yaponiya-smert-statistika-kodokushi-pensionery

Бугунги кунда Японияда 129 миллион атрофида  аҳоли яшайди.  Бу мамлакатнинг   учдан бир  қисм аҳолиси, яъни  32 фоизи ёлғиз яшар  экан. Фақат 2009 йилнинг ўзида Японияда кодокуси тарзида  32000 нафар одам ўлган экан. Бу  давлатда ҳар соатда 3 одам кодокуси ҳодисаси билан вафот этаркан.

  Бу ҳодисани соддароқ тушунтирадиган бўлсак, ёлғиз яшайдиган одам ўз уйида касалликдан ёки  кўмак берадиган одам бўлмагани учун бахтсиз тасоддифдан вафот этади. Унинг жасади ҳафталаб,баъзан ойлаб қолиб кетади. Айни шу ҳодиса “кодокуси” деб аталиб,бугун  дунё жамоатчилигини ҳаяжонга солмоқда.

  Япон кодокуси ҳодисаси  уммонлар орасида жойлашган япон оролларининг булутларга тегадиган баланд бинолари орасидан инсониятга узатилаётган SOS  товушларига  ўхшамайдими?.

    Мен ҳозир  кўтармоқчи бўлган Ўзбекистондаги  тўй мавзусига дунёнинг бир четида яшайдиган япон халқининг ҳаёт тарзини қандай алоқаси бор деб ўйларсиз.

  Буни  шу фактлар ва ҳолатлар билан тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

 1.Жаҳон  ва япон психологларининг тадқиқотича..кодокуси(руслар кодокуши деб олган) рақмли технология ва  техникалашган ҳаёт тарзида инсоннинг жамиятдан ёлғизланиш, изоляцияланиши ва асрлар двомида давом этиб келаётган япон миллий анъаналарининг унутилиб ҳаёт тарзининг чуқур европалашиши фактлари..

  2. Японларнинг ўз ишига ва карерьасига фидокорларча ёндашиши, феноменал даражада меҳнаткашлиги..энг асосийси ишни оиладан устун қўйиши..японларнинг  40-50 ёшгача оила қурмаслиги.. 

  3. Халқаро тадқиқотчиларнинг фикрича, бу фожеанинг энг асосий сабаблардан бири оила институтига ўнгланмас даражада зарба берилиши, яъни  таъкидлаганимиздек ота-она ва оила  институти қадриятларига дарз кетгани..

  Юқорида санаб ўтган фактлар сабабли Японияда пайдо бўлган инсонларнинг кимса билмас уйларда, Япониянинг осмонга санчилган   мегополис уйларининг 29 қаватида сукунатда жон бераётган ва уларнинг жасадлари ойлаб  ўз уйларида қолиб кетиш кодокуси ҳодисаси бутун дунёни ларзага солмоқда.

Мен энг аввало ўзимни Ўзбекистон фарзанди  деб билганим ва  номуси учун ўзини харакири қиладиган жасур самурайларнинг жангномалари билан олам халқлари қалбидан жой олган япон халқига ҳурматим учун бу сўзларни ёзмоқдаман.Қолаверса, ёзувчи сифатида япон тарихи, адабиёти ва азалий урф-одатларига меҳрим борлиги учун Юлдузхон қизимни Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетининг япон тилида ўқишига рағбатлантирган эдим.

  Бутун дунёда тарқалган коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистонда аҳолининг  соғлиғи ва осойишталигини учун   никоҳ ва бошқа тадбирлар 30 кишилик қилиб белгиланмоқда.

  Шу ўринда  халқимизнинг олий фазилати ҳақида фикрламоқчи эдим. Ўзбеклар қариндош-туққанлари,  қўни – қўшнилари, ҳатто етти ёт бегоналарга ҳам бағри кенглик билан тўй бериш  нияти билан яшайдиган орзуманд халқ..Ўзбек шундай халқ, бу қалоқликми, ибтидойилик белгисими, билмайман..У ана шундай ўзининг бағрикенглиги ва сахийлигини кўрсатиш орзуси билан яшайдиган халқ.

  Ҳукуматимиз тамонидан тўй ва бошқа маросимларга  катта аҳамият берилиб Ўзбекистон Олий Мажлиси..  тўйлар ҳақида  пандемия карантинидан олдин  низомлар..ва бошқа ҳужжатларни эълон қилган эди.Қаранг.

https://uza.uz/oz/society/t-y-ashamlarni-tartibga-solish-b-yicha-atiy-aror-abul-ilindi-14-09-2019

  Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси..тамонидан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди.

"Тўйлар ва оилавий тадбирлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. 

Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди. 

Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади". 

  Тўйлар ҳақидаги ушбу  низом халқимиз тамонидан  қўллаб -- қувватланди. Мамлакатимиздаги мухташам тўйхоналарда тўйлар қаътий тартиблар билан ўтказила бошланди.

  Аммо, бутун дунё давлатлари каби бугун халқимиз бошига коронавирус пандемияси карантини муаммоси тушди.

  Аҳолининг соғлиғи, қора тож вируси тарқамаслиги учун жамиятда баъзи чекловлар эълон қилинган эди. Бутун халқимиз, ёшу – қари карантин тартибларига риоя қилиб яшамоқда.

  Карантин талаби билан ўзбек никоҳ тўйи  ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказиш  таъкидлаганимиздек, 30 киши этиб  белгиланди. Бу чеклов жуда тўғри ва ўз вақтида қилинган тадбир эди. Ҳукуматимиз ушбу чекловларни ўз вақтида амалга оширгани учун бизда..қурбонлар кам бўлмоқда.

  Ўзбек тўйларини 30  киши билан ўтказиш ҳақида мулоҳазаларим бор эди.

  1. Ўзбеклар ўзига хос бағрикенг  халқ бўлгани, уларнинг қариндош-уруғлари, дўст-биродарлари кўплиги учун 30 кишилик тўй чеклови..маълум бир салбий ҳолатлар келтириб чиқарди.

  Интернет маълумотларидан маълум бўлишича, халқимиз никоҳ тўйларини ўтказишда қариндошлар,қудалар,қўшнилар, келин – куёвнинг ишхонаси вакилларини чақириш учун ўз уйида икки- уч маротаба 30 кишилик мехмон кутишга мажбур бўлмоқда. Баъзи ҳолатларда  тўй ўтказиш учун қўни- қўшнилар, қариндош-уруғлар уйлари безатилмоқда. Дастурхон ёйилмоқда. Назаримда, бу югур-югур ва бесаранжомликнинг ўзи карантин талабларига зид келиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда уй ҳовлисида  карантин, ҳатто гигена талабларига риоя этиш мураккаб жараён ҳисобланади. 

  Ўзбек  ўз ҳаётининг моҳияти, фарзандлар камоли учун юксак  идеал даражасида қарайдиган тўйларни ўтказиш учун ортиқча харажат қилиб, ҳатто  қўни-қўшнилар хонадонини безамоқда. Алоҳида дастурхон, қўшиқчи,мусиқачилар,бошловчилар, ҳовлиларни алоҳида безатиш, ошпазлар ва ҳаказо..

Яна таъкидлаймиз: халқимиз қонун ва карантин талабига риоя  қилиш учун қўни-қўшни уйида тўй ўтказишга мажбур бўлмоқда. Энди тўй эгаларининг икки - уч хонадон орасидаги минг хил ташвиши ва  сарсонлигини тасаввур этаверинг.

  2.Карантин талаблари юмшатилди. Бозорлар, кафе – ресторанлар ўз фаолиятини бошлади. Муддаога ўтамиз. Ўзбекистондаги аксарият тўйхоналар 500-700 кишилик  катталикка  эга. Ана шу тўйхоналарга 100 нафар мехмон чақирилса карантин талабларига риоя қилинган, ижтимоий масофа сақланган  бўлади. Халқимиз ҳам уч марта мехмон кутиб, ёки қўни - қўшнига сарғайиб сарсон бўлмасди.

  Шулардан келиб чиқиб никоҳ ва бошқа тўйларни 100-150 кишилик қилиб белгилашни таклиф қилмоқдаман.Албатта, бу менинг шаҳсий фикрим.

  Карантин эълон қилингач  6 ойдан бери мамлакатимиздаги мухташам тўйхоналар бўш ётибди. Биз интернетдан пандемия  яна чўзилиши мумкин деган хабарларни ўқимоқдамиз.  Ёпилган тўйхоналарда  эса  минг – минглаб ходимлар ишсиз қолди. Ваҳоланки, тўйхоналар шаҳарлармиз кўрки бўлиб, энг асосийси улар энг катта миқдорда солиқ тўловчи субъектлар эди.

3.Тўйхоналар раҳбариятига  қатъий талаб қўйилсин. Мехмонларнинг қучоқлашиб, қўл бериб кўришиш мумкин эмас деган катта белги қўйилсин. Тўйхоналар кондиционер  билан вентиляциялари ҳам ишлатилиб заллар ҳавосини тозалаб турилсин. Катта айвон ва ҳовлилари бўлган тўйхоналар тўй маросимларни айвонларда ўтказсин..

  Карантиннинг бу каби талабларни бажармаган тўйхоналар яна ёпиб қўйилсин..Шунда улар жону – дили билан карантин қоидаларига риоя этиб фаолият кўрсатишади..

Ўзбек халқининг фахрли иш  йўналиши бўлган тўйхона бизнеси  6 ой давомида  бонкрот ҳолатига келиб қолди. Тўйхона ресторани фаолияти ҳам Ўзбекистоннинг катта тажоратининг кичик бўлаги ҳисобланади.

  Сўзимни оҳирида  эътиборингизни шу ҳолатга қаратишингизни истар эдим. Мен мақолам бошида бугунги 2020 йилда осмонимизда қуёш  чарақлаб  турганда, кўчаларда машиналар денгизи оқаётганда япон халқининг бошига тушган Кодокуси ҳодисаси ҳақида бежизга ёзмаган эдим.

  Японларда ҳам юқорида ёзганимдек..миллий минталитет..оила институтининг бузилиши, ота – онани қадрлаш урф – одатларнинг унутилиши бирдан  содир бўлмаганди..Бугунги кунда ёлғиз яшаётган японлар.. бутун умр ишлаб, ўз қалбини унутган эди. Чунки, оила, урф-одатларнинг ..инсон қалбини меҳр-муҳаббатли, эътиқодли  қилиб  тарбиялашда катта ўрни бордир.,У инсон қалбини бойитади, ёшларни оиласи ва ватанини севадиган шаҳс  сифатида шакллантиради.

  Ўзбекнинг тўйи ҳам қалб бойлиги, минг йиллик урф-одатларидан бири ҳисобланади. Тўй - ўзбекнинг қалб кўзгуси, унинг  қапбидир.

 Иншаллоҳ, бу мураккаб карантин даври ҳам ўтиб кетади. Айтиш лозимки, биз карантин учун яшамаймиз. Ҳаёт давом этмоқда.  Биз ..мамлакатимиз ва халқимизнинг эллик йиллар, юз йилликлар атрофидаги ҳаёти ҳақида ўйлашимиз керак.

  Ҳуллас,  ҳозир ёзадиган фикрим учун узр сўрайман. Мени англашлари учун  сўзимни шу таҳлит тугатишга мажбур бўлмоқдаман.

PS. Яна 20-30 йилдан сўнг японларнинг  кодокуси ҳодисаси бизнинг  бошимизга тушиб, ёшми – қарими,бойми, камбағалми ..мангулик  каби чўзиладиган сукунат ва ёлғизликда..кодокусида ўлмаслик учун ..ўзбекнинг тўйи  ва бошқа анъаналарини асрашимиз лозим.

  12 сентябрь 2020 йил

   ДАВОМИ:  ҚАРАНГ.

 " Японларнинг  кодокуси фожаси ва ўзбекларнинг 30 кишилик тўйи ҳангомалари" мақоласидан сўнгги хулосаларим.

Ҳукуматимиз  ўзбек минталитети  ва оилалари манфаатини ҳимоя қилувчи “Оила ва маҳалла” вазирлиги ўз вақтида ташкил қилди. Бу вазирликнинг айни бугунги пандемия карантини шароитида ҳам иқтисодий, ҳам маънавий хизматлари каттадир. Карантин даврида яна шу масалаларга эътибор берилса яхши бўларди.

1.Вазирлик хомийлигида мамлакат бўйлаб  “Маҳаллий хунармандлик” миллий ҳаракат платформаси эълон қилинса..Бу ҳаракатнинг  қисқа  концепциси ишлаб чиқилса..Шу ҳаракат ичида МФЙ қошида  турли марказлар  ташкил этилса. Масалан: 5-10 нафар ишсиз ёшлар  бешикчилик, миллий либослар ва ҳакоза.. йўналишларида ўқитилса..Маҳаллалар ФЙ қошида замонавий бешиклар ясалса,зар аралаштириб тўнлар тикилса..(зар тўнлар қимматлиги учун...Барқут материалларни хитой технологиясида ишлаётган Андижон фабрикасидан олинади. Тўнлар арзон-гаров бўлмаслиги лозим, Балки “Президент совғаси - 2020”деб ёзилар). Бу йўналишлар халқ ҳаётига сингиб кетиши ва оёққа туриб олиши  учун МФЙ махсулотларни сотиш имконини ҳам бериш лозим.Балки келин – куёвларга буларни сотиб олиш учун чегирма ваучери берилар..

 2.”Маҳаллий ҳунармандлик” платформасининг 2 – босқичида, масалан..ўнлаган турмуш қураётган, ёки  оила қурган ёш оилаларга президентимиз Шавкат Мирзиёев ёки вазирлар  бешиклар совға қилсалар. Суннат тўйларида  болаларга кичик тўнлар..Бешикнинг боланинг физиологик ва руҳий шаклланишидаги фойдаси ҳақида тушунтиришлар берилса.. Бешик олиниши мажбурий этиб белгиланса..Аҳир, бешик..бола оламидаги ватаннинг илк  кичик сувратларидир.Матбуот ва ТВ каналлари орқали..

3. Ўзбекистон “Мода..либослари ” индустрияси тижоратига миллий либослар санъатини ривожлантириши учун йўналиш берилса.Махсус дастурлар яратилса..Боғчалар, мактаблар.. университетлар ўқитувчи ва студентларига миллий унсурлар бўлган dresskotлар жорий этилса..Мен 2008 йилда Хиндистон Хейдарабод университетида бўлганимда ўқитувчиларга сарий кийиш мажбурий эканлигини кўрган эдим. Биласиз, сарий жуда ноқулай узун  либос  ҳисобланади. Балки, хиндлар  бу каби омиллар, миллий кинолари билан хинд халқи  қалбини асраб рақамли технологиялар соҳасида дунёдаги олд ўринга чиққандир.Халқимиз ўзбекча тўй урф-одатларини билмас, аммо, олов атрофида айланадиган зар либосларга кўмилган хинд тўйлари ва келин - куёвларини яхши биладилар. Мана, урф-одатлар ва кийим-либосларнинг халқ руҳиятида тутадиган ўринига мисол.

 3. Ўзбекистонда тўй технологиясига чуқур ёндошмоқ лозим. Халқимиз  ва ҳар бир вилоят  инсонлари ҳаётига алоқадор урф-одатлар, масалан никоҳ тўйидаги: келин салом,чарлар,қуда чақирди, суннат тўйдаги маросимлар  ва ҳакозо..ривожлантирилиши лозим. Қўшиқчиларнинг миллийлик маъносида репертуари  назоратга олиниши керак. Айтайлик, нега тунги клубларда 90 фоиз миллий қўшиқлар, валслар учун Султонали Раҳматнинг.. қўшиқлари ижро этилмайди. Тунги клуб нега қаронғи бўлиши керак..Ёшларнинг тунги клублардаги ҳаёти -  бу катта сиёсат..

   Ортиқча харажатларга йўл қўймаслик учун..масалан: тўйлардаги қуда чақирди маросимини..ва ҳакоза.. маҳалла ФЙида ўтказиш мумкин.Маҳалла ФЙ раиси қудаларни таништиради..балки..келинларни эксплуатация қилмаслик, сахарги соат 4дан кўча супуртирмаслиги учун.. бешик ва бошқа одатларнинг мажбурийлиги ҳақида МФЙ ва ота-оналар, келин-куёвлар    орасида шартнома имзоланар. Бу шартнома оиланинг мустаҳкамлиги учун ҳам хизмат этади. Бу  тортмаларда чанг босиб ётадиган оддий  ҳужжат бўлмаслиги лозим. Ота – оналар, ёшлар  бунинг ортида куч, давлат турганини ҳис этмоғи лозим.  МФЙларнинг жамиятда ўрни ва обрўсини оширади. Ҳужжатлар масаласини  ҳуқушунослар бажаришса маъқулроқ бўлади.

Хоразмда ҳафтанинг чоршанба, жума  кунлари, хайт байрамида қабристонга чиқиларди. Садақа этиб жонлиқ сўйилиб, бўғирсоқ, патир, қатлама пишириларди.Бу одатнинг қай тарафи ёмон..аҳир, бу одатлар одамни, ёшларни  Ватанга, ўтганларга, катталарга, ота- онасига ҳурмат руҳи билан тарбиялайди. Қабристонлар обод бўлади. Саховатли одамлар хайрия қилади. Бу маросимларни тартиба солиш, шароит яратиш лозим, ҳалос.

Хайит ва бошқа диний  байрамлари  маросимлари ривожлантирилиб бир қоидага солинмоғи зарур.

  Эслаб кўринг. Совет Иттифоқи бежизга дин ва урф-одатлар захарлидир, деб элон қилмаган. Советлар ўз ғоялари билан инсон қалбига, инсон шаҳсига қарши эди.

    4.  “Миллий хунармандлик”(бу рамзий ном)ҳаракатида масжитлар ва қориларнинг ўрни жуда катта бўлади. Улар жума намозида Ватан, миллат, қўни-қўшни, ота-она, эр-хотинга, фарзандларга  ҳурмат маъносида ваъз этсалар ёшларимизга фойдали бўларди.

     Мен...мақоламдан сўнг Ўзбекистон, балки туркий халқлар келажаги  ҳақида қайғуриб, ёзувчи ва онаси сифатида фикрларим, таклифларимни ёздим.

  Сўзимни буюк япон халқи фожеасига муносабатсиз битира олмаслигимни англаб турибман.

  Японияда “Оила институти” механизми тубдан кўрилиб чиқиши лоим. Энди у ерда юқорида ўзбек халқи урф – одатлари учун ёзган таклифларим иш бермайди. Йиллар ўтиб кетган, вақт бой берилган.

  Аммо, япончада худонинг номи бошқача айтилса ҳам..худо бирдир, унинг, аллоҳнинг  марҳамати, мўъжизаси  буюкдир. Японияда ҳар бир япон эркаги ва хотин-қизига 35 ёшдан оила қуришни мажбурий этмоқ жоиз..Фарзанд кўрган оила рағбатлантирилмоғи лозим.Японлар феноменал даражада меҳнатсевар ва карерьачи бўлгани учун..35 ёшгача оила қурмаган одам ишга олинмаслиги ва ишдан бўшатиш масаласи қўйилиши керак.

   Ўзим ёзадиган мақолалар тақдири ва ўзимча Америка,Турк, энди Япон халқлари муаммолари  ҳақида ўйлайман. Мен нега булар ҳақида ёзаман, ким мендан сўрайди, ёки ким менга интеллектуал меҳнатим учун ҳақ тўлайди деб фикрлайман. Ҳеч ким.

  Балки, мен дунёда худонинг ягоналиги, одам боласининг бир Одам Ота ва Момо Ҳаводан тарқалганлиги учун ёзарман.  Балки, дунёвий ёзувчилик деган  қисмат  шудир.

   15 сентябрь 2020

    Тошкент

- - -


< Orqaga qaytish