Мақола

Истанбул ва Нью Йорк кўчалирида таом бозори.. мавзу давоми.. Саломат Вафо.


Marta o'qildi

Истанбул ва Нью Йорк кўчалирида таом бозори.. мавзу давоми.. Саломат Вафо.

 

  Бутун дунё мамлакатларида панднмия карантини давом этаётган экан. Мақола мавзусини кенгайтиришга қарор қилдим.Мавзуни давом эттиришимга сабаблардан бири  кўча таом бозорлари Осиё мамлакатлари, ҳусусан Таиланд давлатида яхши ривожланган бўлиб, бу бозорлар сайёҳларнинг энг севимли  жойига айланган эди. Кўча бозорининг энг асосий ҳусусияти..бу ерда овқатлар мазали ва арзон эди. 

  Мен "Хоразмда овқат бозори бўлганми?"  мақолам давомида ўзим яхши билган мамлакатларим Туркия ва Америка мисолида кўча  бозорлари муаммоси  ҳақида тўҳталмоқчи эдим.

Туркларни қардошим,Туркияни ўз мамлакатим  ҳисоблайман. Турк ошхонаси дунёдаги энг машҳур  kitchenлардан  ҳисобланади. Ўйлайманки, коронавирус пандемияси шу кунда  Туркияда 83 миллион аҳоли(Википедия маълумоти) яшаётган бўлса, маълум фойиз  ишсиз, камбағаллар сонини оширди. Айни бу вақтда кўча бозорларини ташкил қилиш жуда ўзини оқлайди.

  Туркия кўчаларида ҳозирги кунда  лимонли медия, қоврилган чавақ балиқлар ва қоврилган  каштан янғоқлари сотилади.Бу янғоқар номини “Мухташам юз йил” сериали тамошаси шаҳзода Мустафо сўзидан билиб олган эдим. Ўйлайманки, энди шу тарқоқ бозорларни яхлитлаштириш, ривожлантириш вақти келди.  Туркияда Истанбулда, денгиз бўйи курорьт жойларида  кўчалар танланиб таом бозори ташкил этилса маъқул  бўлади. Туркия ошхонаси минг хил  тури ва лаззатлилиги  билан кўча таом бозорига жуда мос келади.Турк емаклари хилма – хиллиги жиҳатидан ўнлаб косаларга солинадигапн Хитой таомларидан билан бир  ўринда турса керак.

   Мен 2013 йилда Туркиянинг денгиз бўйидаги  Сиде дам олиш жойида бўлганимда, биз яшаган хотел ресторанларида all inclusive  хизмати  жорий қилинган бўлиб, барча таомлар эртаклардагидек текин эди. Куннинг ҳар хил вақтида  хотелнинг турли жойлардаги гўзал ресторанларида турли таомлар пишаверарди.Дастурхонлар юзлаб хил емаклар билан безатиларди. Яна ҳаммаси пулсиз, мут .. жуда қадрли вақтлар эди. Назаримда, турк хотеллари ўзининг    all inclusive  хизмати  билан дунё  дам олиш хотелларини “синдириб ташлади” деса бўлади. Биз яшаган хотелда оддий турк аёли тўнкарилган қозондай товада гўзлама деган  қатламага ўҳшаган таом пишириб иссиқлигида орасига сир, сариёғ, ёки асал қўйиб тарқатарди. Бу таомнинг мазасини йилларки унута олмадим. Шунга ўҳшаган  емаклар учун  кўча овқат бозорлари ташкил қилса бўлади.

  О, ишбилармон турк оғаларимиз бу ишни қойиллатиб бажаришади деб ўйлайман. Бу  бозорда сорол, ёғоч, газмолдан қилинган Туркия ва Истанбулни эслатадиган кичик сувинирлар сотса бўлади.  Машҳур “Тақсим ” майдонидагидек мусиқачилар  бозорда чалиб ўтирса бўлади.Бу каби емак фестивалларини Туркиянинг адалари ва кемаларда уюштирса ҳам бўлади. Бу бозор ташкил бўлиши билан минг-минглаб одамлар, ёшлар иш ерига эга бўларди.

  Мен бу фикрларни пандемия карантинидан сўнг ҳамдардлик  маъносида ва турк халқининг имкониятлари жуда кенг бўлани учун ёзмоқдаман.

   Америка кварталларида..

  Мен 2009 йилда Американинг  Айова шаҳрида уч ярим ой яшаган эдим. Ўшанда бутун дунё ёзувчиларининг “Бадиий ижод” дастурига қатнашган  эдим.Мен кўпинча сўзларимда Америкада яшаган одам “Америкача ҳаётга  мубтало бўлиш ” касаллигига чалинади деб  ёзиб келмоқдаман. Ҳақиқатдан мен ҳам Америкага бориб, оддий америкаликлар, шоир-ёзувчи дўстларимни яхши кўриб қолган эдим.

  Мақолада кўтараётган кўча таом бозори мавзусига Америка ҳаётининг уч  мухим тамони тўғри келади. Биринчидан Америкада озиқ – овқат махсулотлари бошқа жойга қараганда  жуда арзон. Кафеларда нон текин,фас-фут есангиз Pepsi  пулсиз. Катта бокалларга ўзингиз истаганингизча қуйиб оласиз.Иккинчидан, Америкада кўча бозорлари учун, айниқса пандемия даврида  энг  керакли восита , бир марталик идиш- тавоқлар паст нархда. Ресторанларда бир марталик идишлар учун пул олишмайди.

  Учинчидан:  Америкада миллатлар этник котегориялари  жуда кенг. ҳусусан, афро – америкаликлар, америка хиндулари, аляска, хавай ва Осиё халқлари яшайди.Аҳолининг турли миллат қатламлари кўча бозорлари учун турли туман байрамлар, турли тамомлар тури сотувини ташкил қилиш имконияти мавжуддир.

  Американинг Нью Йорк, Вашингтон ва бошқа шаҳарларида  кўча  таом бозорлари учун кўчалар танланиб, масалан, шукроналик кунида турли халқлар таомлар фестивалини ўтказиб, одамларга сотиш имконини бериш керак.  Умид қиламанки, америка маъмурлари кўп имтиёзлар ҳам эълон қилади.  Узр сўрайман, америка аҳолисининг энг  қуйи қатлами ҳам  тўқ “мен сенга тегмайман, сен ҳам менга тегма” тоифасидан  ва бир оз дангасароқ бўлади. Аммо, барибир уларнинг ичидан ишлаб  пул топаман деган одамлар топилади.  Шунинг  бу одамларни  турли байрамлар, фестиваллар билан уйидан чиқариш мумкин.

  Агар Америка кўча бозорлари, шу ҳудудда яшайдиган Хитой кўча бозорларидай оммалашиб кетса..минглаб, юз минглаб одамлар, студентлар ишли, пулли бўлади.

  Бу жараён Америкада халқаро пандемиядан сўнг юзага келган катта ишсизлар армияси ва камбағал аҳоли сафини қисқартиради деб умид этаман.

   Менга савол берарсиз, Саломат Вафо..сизга нима Америка  Атлантик океанининг  нариги тамонида бўлса, умрингизда кўрмайдиган одамлар тақдири ҳақида қайғуриб..Мен шундай жавоб берган бўлар эдим. Бутун дунёни қон – қақшатган коронавирус пандемияси дунёни, инсонларни бир-бирига яқинроқ қилди. Қолаверса Америкаликларга ўзимнинг меҳрим бор. Ва у ерда минглаган ватандошларимиз яшайди.

  Инчунун, бу ҳолатлардан қаътий назар..мен ўзимни дунёвий ёзувчи ҳисоблаганим учун ўз қардошларим ватани Туркияда ва Америкада ҳам тинчлик – осойишталик бўлсин деб дуо қиламан.   

    3-4 сентябрь 2020 йил.

 

 

- - -


< Orqaga qaytish