Хабар

31 июль  куни Қурбон хайити байрами нишонланади.


Marta o'qildi

31 июль куни Қурбон хайити байрами нишонланади.

 

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарори қабул қилинди.

 

  Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль, жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатда 2020 йил 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

  

 

  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади. 

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Мисрдаги «Дорул Ифто» фатво ҳайъатига таяниб, Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июлга тўғри келишини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май куни нишонланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Ҳайитни уйда, оила даврасида нишонлашга чақирганди.

    Daryo.uz

 

- - -


< Orqaga qaytish