Маданият, санъат

Тиллар ўлганда нечун мотам тутилмас..Юз йил унут бўлган Хоразм тилининг қайғули тақдири.


Marta o'qildi

Тиллар ўлганда нечун мотам тутилмас..Юз йил унут бўлган Хоразм тилининг қайғули тақдири.

                                   

http://ysia.ru/oon-obyavila-mezhdunarodnoe-desyatiletie-yazykov-korennyh-narodov/?fbclid=IwAR1qG5TVOo_I5Kk6txpCGykTmezWr8wfIFPAflIqkD3AtXFIFfhqd9l7_BU

  БМТнинг 2019 йил  февралида Парижда тантанали қабул этилган “2022 – 2032 йиллар   туб халқлар  тилларининг халқаро ўн  йиликлари ” қарорида ҳам йўқолиш даражасига келиб қолган туб халқлар тилларини асраш,тирилтириш, популярлигини ошириш, ҳусусан,  келажакда миллий  ва  халқаро доирада жиддий тадбирлар қабул қилиш  кўзда тутилди.

      

 

     21 аср инсоният қудрат-иродаси, уни ер юзида сақланиб қолиши, унинг маданияти, она тилининг  асралиши  учун катта синов даври  бўлиб қолди. Афсуски, бу синовга  халқларнинг мулоқат тили она тили тақдири  ҳам дуч келмоқда. Инсониятнинг турли даврларида  ҳам тиллар пайдо бўлган, муомалада бўлиб, қанчонлардир  йўқ бўлиб кетган. Аммо, дунё тиллар тақдири учун бугунгидай  таҳликали вазият одамзод тарихида кузатилмаган эди.

  Маданият, этно  таҳлилчилар  тилларнинг йўқолишига глобаллашув жараёнидан ташқари, баъзи давлатлар олиб бораётган сиёсати, тил муаммосини энг сўнгги масалала сирасига кириб қолгани  ҳам сабаб этиб кўрсатилмоқда.  Тил масалаларига варвар, ёввойиларча ёндошув  асосан Африка мамлакатларида кузатилмоқда.

ЮНЕСКОнинг 2017 йил 15 июндаги хабарига кўра, ўлим ёқасида турган 2,5 минг тилдан 15таси Марказий Осиё минтақасига тўғри келади. Жумладан, Ўзбекистондаги Марказий Осиё араблари тили, Бухоро-Самарқанд яҳудийлари тили, Марказий Осиё лўлилари (парё) тилини келтириш мумкин. Қолган тилларнинг 2таси Қозоғистон ва Қирғизистонда (дунган ва ойрот тиллари), биттаси Туркманистонда (трухман тили), 9таси Тожикистон ҳудудидаги (вохон, ишкомиш, санглич, рошорв, шуғон, бартанг, рушон, язғулоб, яғноб тиллари) мавжуд тиллар эди.

Ер юзининг турли жуғрофий кенгликларида жойлашган халқлар тиллари тақдири  ҳам одамларга ўхшайди. Тиллар  ёнма-ён яшайди ва  бир-бирига таъсир қилиб, ўзгаради – ривожланади.Аммо, тиллар жим, сокин  ўлганида, тил учун  мотам тутувчи кимса бўлмайди.

  Бир замонлар маълум давлатларнинг ривожида катта ўрин тутган бутун-бутун халқлар муомила қилган тилларнинг ҳалок бўлишини ҳеч  ким билмайди, таассуфки, вақт ўтиши билан унутила боради.

  Жаҳон мамлакатларида тараққиёт тезлашиши натижасида дунёнинг ягона ахборот маконига айланиб бориши тиллар тақдирига ҳам катта таъсир кўрсатади. Аянчли фактларни таъкидлашга мажбур бўламиз. Масалан, ўтган минг йилликда дунё тилларининг 500таси ўлик тилга айланган бўлса, сўнгги юз йилликда эса 1000та тил тарих қаърига сингиб кетди.

Йўқолиб кетиш арафасидаги тилларни сақлаб қолиш йўлида амалга оширилаётган саъй - ҳаракатларнинг асосий мақсади ҳам маданиятлар ва тиллар хилма-хиллигини таъминлашдан иборатдир. Чунки айнан тил туфайли миллат ва элатларнинг маданияти, урф-одатлари сақланиб қолади.

  Тилларнинг таназзули қандай ҳолатларда кўринади?.

  Дунё барибир глобализация бўҳронларидан қочиб қутулолмайди,деган ақидага таянган мутахассислар бор. Табиатда кечадиган  катаклизмалар, иқтисодий кўрсаткичларнинг тушиши, ер юзи давлатларида коронавирус каби пандемияларга қарши туриш учун янгона маданият, ягона тиллар туркуми ҳолатини тарғиб этувчи оқимлар  бор. Бу ўз манфаатлари юзасидан турли ғояларни илгари сураётган мутахассисларнинг фикри, бугунги  тилларнинг ўлаётган жараёнини фақат тезлаштириши мумкин,дея ҳисоблаймиз.

    Олам юзида рўй  бераётган жаҳон тиллари таназзули бугунги кунда мавжуд тиллар ҳолатига қандай тасир қилган?. Марказий Осиё  мамлакатларида тарихий тиллар масаласи қандай, бу ҳудуддаги истеъмолда бўлган тиллар нега  ўлаётган тиллар гуруҳига кириб қолди?.

  Инсоният ривожланиш тадрижи цивилизация босқичлари  халқлар тиллари  тақдирида муҳим роль ўйнайди. Юқорида қайд этганимиздек, тараққий этган қитъаларда тиллар сони кам,  ривожланган минтақаларда эса тиллар сони анча кўп. Масалан, Еропа қитъасида 240та тил мавжуддир. Буни Осиё ва Африка қитъалари тиллари сони билан қиёслаш етарли ҳисобланади.

Шумер тили.

Тилларнинг тараққиёти ва таназзулида қуйидаги ҳолатлар алоҳида ажралиб туради:

1) тилларнинг ўлик тилга айланиши (этруск тили, шумер тили, санскрит тилиқадимги хоразмий тилисўғд тили);

2) тилларнинг бошқа тилга айланиши (грек тили, яҳудий тилиарман тиллари);

3) тилларнинг бўлиниб кетиши (герман тиллари);

4) тилларнинг қўшилиши натижасида янги тиллар вужудга келиши (ўзбек, туркман тиллари);

5) тилларнинг «тирилиши» (иврит тили).

«Ўлган» иврит тили эса дунё яҳудийларининг саъй-ҳаракатлари билан қайта жонлантирилди – мулоқот воситаси тусини олди. Бунда жонкуяр мутахассислар ва фидойи тил соҳиблари катта хизматлари бор.

      Дунёнинг ўлаётган тиллари рўйхатига киритилган қадимий хоразм тили тақдири Хоразм юртининг фарзанди сифатида қалбимни адоқсиз ҳасратга тўлдиради. Негаки, дунёнинг энг қадимий ва энг бой тилларидан ҳисобланган,дунё туркий тилларининг онаси бўлган Хоразм тилининг тарихи “Авесто”дан ошиб эрадан олдинги V-III  асрлардаги оромий(арамий) ёзуви даврларига  бориб тақалади.

  Бугунги кунда Ўзбекистонда тил масалалари бўйича олиб борилаётган жараён, тил қонунлари,тил байрамларининг эълон қилиниши қалбимизда унут бўлаётган Хоразм тилини тирилтириш ва расмий мулоқотга киритиш маъносида  умид туғдиради.

“Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди".
Ҳўш, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибаси нимада, қандай манбаларда эди?. Ўзбек тилининг бойлиги ва ранг-баранглигини қандай омиллар таъминламоқда эди?.

   Она тилимизнинг бор жозибаси улкан ўзбек тили дарахтининг бағрида ўнлаб шева ниҳоллар ўзбек тилининг гўзаллиги ва жозибасини таъминлаб келишида кўринади.
Шулардан бири ўғуз лаҳжасидаги Хоразм тилидир. Тош битикаларда сақланиб қолган қадимий ўғуз Хоразм тили  тўғилиши 5000 йилдан 8500 йилларгача борар экан. Хоразм тили бугунги кунда тиллар, хорижий тиллар гегемонлиги остида эзилиб ётган  қадимий ва бой тилдир. Унинг тарихи юқорида таъкидлаганимиздай  эрадан олдинги  оромий ёзуви даврларига бориб тақалади. Дунё туркий тилларининг онаси ҳисобланган Хоразм тили босқинлар ва зўрликлар остида қолган қайғули  тил ҳисобланади.

    YI аср араб босқини даврида Абу Райҳон Берунийнинг таъкидлашича:"Хоразм тилида ёзилган китоблар хирмон этиб ёқилди. Хоразм тили ва ёзувини биладиган одамлар  қатл этилди.Шу таҳлит Хоразм ёзуви тупроққа кўмилди. .".("Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар" асари).

   XII асрда Хоразмшоҳлар империяси ҳудудидаги  33 та давлатда Хоразм тилида  амалий иш юритилди.Расмий ҳужжатлар тузилди, мухрлар босилди.

   Ҳатто, Навоий ҳазратлари яратган   "Хамса"  туркий тил, Навоий замонида истеъмолда бўлган 100та туркий тил феълининг ҳозирги Туркия ва Хоразм тилидан кўп  фарқи йўқлиги аён бўлмоқда.

  Надоматлар бўлсинки, 1924 йилда Советлар Хоразм Халқ республикасини тугатиш билан бу гўзал тилни юз йилларга расмий тил мақоми, статусидан махрум этди. Бу зарба шонли Хоразм тилини тарих сахнасидан тушиш,унут бўлишига  сабаб бўлди.

     Инончли  тарихий китобларда вақт олий ҳакам деган сўзларни учратамиз. Аммо, жараёнларни анализ қилиб айтмоқдамизки, вақт ҳам ҳамиша олий ва адолатли хакам бўла олмас экан. Негаки, дунёнинг энг қадимий муқаддас китоблари “Библия”, “Инжил”каби китоблари яратилган жафокаш иврит тили..улуғ яхудий халқининг дунё юзига фожеавий  сочилиб кетиши оқибатида 2000 йиллар давомида ўлик ҳолатига келганди. Оламда тарихга алоқадор мўъжизалар кўп бўлганидек, ўз миллати ва ватанини севган  яхудий халқининг ҳали дунё тарихида учрамаган шижоати  билан 2000 йил ухлаб ётган  гўзал иврит тилига қайтадан жон бағишланди. Яъни 2000 йилдан сўнг энди забун бўлган, унутилган дея табу қўйилган иврит тилининг қадимий қўшиқ каби тирилиши улкан мўъжиза эди. Халқларнинг ўз она тили билан 2000 йилдан сўнг юзлашиши улкан ҳодиса  эди. Инсоният тарихининг узун  2000 йилидан сўнг тирилган иврит тилида эса, бугунги кунда 9 миллион яхудий  ва бошқа ахоли сўзлашмоқда.

  Яхудийларнинг  олам цвилицазиясининг илк китоблари яратилган ғуссали иврит тилини тиклагани ва мулоқот воситасига киритгани қалбимизда Хоразм тили тақдирига алоқадор сўнмас умид пайдо қилмоқда.

   Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон давлатлари, ҳусусан азалдан қон-қариндош туркий тилли мамлакатлар  билан сиёсий, иқтисодий, маданий муносабатларини юқори даражада ривожлантирмоқда. Туркий тилли мамлакатларнинг ўзаро яқинлашувида   ўн йил олдин ташкил топган  ва бош офеси Истанбулда жойлашган “Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши”нинг хизмати катта бўлмоқда.     Ўзбекистоннинг  Туркий тилли мамлакатлар билан яқинлашиш  муносабати Ўзбекистонда адабий тил  масаласини қайтадан кўриб чиқиш вазифасини кўндаланг қўймоқда. Шу юзадан ўғуз туркий тиллар лаҳжасига кирувчи  Хоразм тилини адабий тил сифатида   белгилаш зарурати ҳақида таъкидламоқдамиз. Ўзбекистонда Хоразм тилига расмий статус берилса, биз ер юзидаги 200 миллионли туркий халқлар билан мулоқот қила оламиз.Хоразм тили расмий статус оладиган бўлса, биз дунёнинг, туркий халқларнинг умиди улуғ Туркияга яқинроқ бўламиз.
   Эътиборингизга бир тарихий фактни ҳавола қилмоқчи эдим. Бунинг энг асосий мотивацияси жадидлар лотин имлосини танлаш билан Ўзбекистонни ривожлантириш учун Туркияга ва туркий халқларга яқин бўлмоқ режасида эдилар.
Модомики, 21 аср туркий халқлар асри бўлажак дея эътироф этилаётган экан, демак тилга бўлган муносабатимизни ўзгартирмоқ фурсати етди. Негаки, тил қотиб қолган догма ғоя ёки  схоластик дунёқараш эмас. Тил миллатни юксалтиришга хизмат этадиган восита ва у миллат қалби каби мангу тирикдир.


Бу борада конструктив таклифим:
ЮНЕСКО мутахассислари ўлиб ва йўқолиб бораётган тилларни қутқариб қолиш мумкинлигини таъкидлашмоқда.  Афсуски, гўзал Хоразм тили ҳам ташкилот қайд этган   йўқолиб бораётган тиллар  гуруҳига киради.Энди қадимий тилларнинг тикланиши, мулоқот  доирасига киритилиши ҳақида мисолларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  Ўтган асрнинг 80 йилларида атиги 8 киши сўзлашган Япониянинг Хоккайдо оролидаги айн тили.. Бугунги кунда тикланди ва бу тилда бир неча минг киши гаплашмоқда.
  Юқорида ёзганимиздек, 2000 минг йил давомида ўлик тил хисобланиб келинган иврит тили ҳам қайта истеъмолга киритилди. Бугунги кунда иврит тилида 9 миллион киши сухбатлашади.
   Яхудий халқининг иврит тили сал кам инсоният онгли тарихи билан тенг даврда икки...минг..йил ўлик бўлиб ётди.Бугун бу кўҳна тилда ҳозир кунда  9 миллион халқ сўзлашади.
  Ўзбекистонда расмий статус берилиши лозим бўлган Хоразм тилининг расмий истеъмолдан чиққанига эса юз йил бўлди, ҳалос.
Хиндистон дунёда энг кўп тилли мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакатда ахоли 845 тил ва лахжада сўзлашади. Иккинчи ўринда эса 600та тил ва шевада сўзлашувчи Папуа — Янги Гвинея туради.
  Шу кунларда тилшунос  олимлар хоразм тилининг нақадар буюклиги ва бойлиги ҳақида ўз фикрларини айтишар.Мен шу фактни алоҳида таъкидлашни истар эдимки,биз  Хоразм тилига расмий мақом бериб, расмий мулоқот учун  бошқа  ёт хорижий тилни тавсия этмаяпмиз. Хоразм тили ҳам, ўзбек тили ҳам..ўзимизнинг ўзбек тилининг турли лаҳжалари ҳисобланади.


ТАКЛИФИМ ИЗОҲИ:
    Биз ЮНЕСКОни дунё халқлари  маданияти ҳақида қайғурадиган ташкилот сифатида таниймиз.Ушбу ташкилот қадимий цвилизация ўчоқлари сифатида 2019 йил декабрда “Хоразм Лазги”сини инсониятнинг номоддий мероси сифатида қайт этган эди.  ЮНЕСКО ташкилоти бу хайрли ишини давом эттириб 2020-21 йилларни ўлаётган тилларни қутқариш, ҳусусан қадимий Хоразм тилини ҳаётга қайтариш йили деб эълон қилмоғи лозим.

  Жаҳон туркий тилли мамлакатлар манфаатини кўзловчи “Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши” ҳам    “Хива шаҳри  2020 йилда дунё туркий мамлакатлари  маданияти пойтахти”  дея эълон этган эди. Ўз навбатида туркий тилли мамлакатлар сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида катта ўрин тутаётган “Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши” миллий мулоқот тиллари  борасидаги концептуал дастурларини яратиши лозим. Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик Кенгаши  2020-2021 йилларни туркий маданият ва туркий тилларни асраш:Хоразм тилини Ўзбекистонда расмий адабий тили сифатида белгилаш йили деб эълон қилиши керак деб ўйлайман.

   PS. Модомики, бугунги кунда турк тилига инглиз тили каби халқаро мулоқот статуси берилаётган экан.Туркий тилли мамлакатлар орасидаги мулоқот тили гўзал турк тили, ёзуви лотин имлоси бўлмоғи лозим. Шу ўринда жаҳон саҳнасига чиқаётган гўзал турк тили истиқболлари ва таркибини аналитик маънода кўриб чиқмоқ, лозим бўлса зарур ҳарфлар қўшиш керак. Чунки, жаҳон миқиёсидаги ўзаро мулоқот тили маълум даражада мукаммал ва ўз миллий жилосини асраб қолган бўлиши керак бўлади.  Бугунги кунда туркий тилли халқлар ўзаро муомиласи учун  ўрта турк тилини яратиш, унинг алифбосини  амалиётга киритиш ғояси  тарафдорлари бор. Аммо,ҳозирги мураккаб шароитда  яна бир мулоқот тили ва ёзувини яратиш.. халқларни чалғитиши мумкин деб ўйлайман.
  Дунёнинг 200 миллион халқи сўйлашадиган гўзал турк тили мулоқот тили сифатида дунё саҳнасидан жой олганидан сўнг бизнинг Хоразм тили ҳақидаги таклифимиз алоҳида жозиба ва мантиқий маъно касб этади.

   Ана ўшанда Хоразм тилида мулоқот этадиган Ўзбекистон.. Туркия ва барча туркий тилли мамлакатлар билан бирлашади. Бирлашмоқ, яқинлашмоқ  эса, бу Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижтимоий, маданий юксалишини белгилайди.

  Бу эзгу ишларни амалга оширишга бел боғлаган дўстларимизнинг  амалларига худо ёр бўлсин. Уларни XV  асрда туркий тил ҳақида қайғурган хазрат Навоий ва тарихда ўтган улуғ пийрларимиз,  армонли жадид боболар, ёзувчилар, шоирлар руҳи қўлласин, деймиз.

    Матнни тайёрлашда олим Бахтиёр Менглиев ва сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановлар материалларидан фойдаланилди.Муаллифларга чин дилдан ташаккурларимни билдираман.

- - -


< Orqaga qaytish