Маданият, санъат

Маҳкумлар пенсия оладиган бўлди:  Энг сўнгги пулимни бердим..   Саломат Вафо..


Marta o'qildi

Маҳкумлар пенсия оладиган бўлди: Энг сўнгги пулимни бердим.. Саломат Вафо..

       Жамиятимизда бирор ўзгариш бўлса, ёки президент  бирор ибратли фикр айтадиган бўлса уни шарҳловчилар, ҳайбаракаллачилар, «сўзлардан ҳаяжонланадиган маддоҳлар» кўпайиб кетади.

    Мен сизга ўз характеримдан келиб чиқиб жамиятдаги  эврилишлар, тола -тўплар оддий инсонлар ҳаётида қандай акс этади..Агар бугунги қонунлар ўша вақтда мавжуд бўлса..не-не инсонлар тирик қолган ва синмаган, бунинг оқибатида асралиб қолиши мумкинлигини баён қилмоқчи эди.

  Ўз оғам 1957 йил 15 августда дунёга келган  пахта саноатчиси,  тарих ва футбол фанати туғишганим  ҳаёти мисолида ҳикоя қилиб бермоқчи эдим.

  1990 йилларда Тошкент вилоятидаги Озодликдан маҳрум этиш муассасасига  оғам Саъдулла Вапаев билан учрашишга боргандим.Акам яқинда олтмиш ёшида  2018 йилда раҳматли бўлиб кетдилар. Оғам моноқлик бир ҳамқишлоқ профессор  ҳамкорлигида   “Гужум” номли Белорус -Ўзбек  қўшма  кархонаси  ташкил этишганди. Ўша даврдаги иқтисодий беқарорлик, конвертация тизимининг  ишламаслиги бу икки  хоразмлик одамнинг яҳши ният билан барпо этган  “Гужум” кархонасини иқтисодий таназзулга олиб келган эди. Шунинг оқибатида бу иккала инсонни юз кўришмас этдилар. Шулар сабаб.. гўё давлатга келтирган зарари туфайли яъни  иқтисодий жиноятлари учун   оғам Саъдулла Вапаев  аввалига 20 йилга, “кўп сарф-ҳаражатлари”дан сўнг  12  йилга озодликка маҳрум қилинган эди.

  Ҳуллас, маҳбусларни озодликдан маҳрум қилиш муассасасининг учрашув жойига етиб бордик.Отам, Бахтигул бийим билан бирга борган эдик. Мени у ерда кўрган манзарам ҳали ҳам кўз олдимдан кетмайди. У майдонлар узра,катта темир дарвозалар, юртнинг турли жойларидан отаси, ака-укасини кўришга учрашувга келган қишлоқ кийимидаги кекса отахонлар, катта рўмол ўраб гулдор кўйлаклар кийган онахонлар, рангпар, озғин келинчакларнинг юзида катта ғамнинг сояси бор эди. Назаримда бу ғам минглаган одамлар юрагидан чиқиб улкан кулранг катта бинонинг дераза, эшиклар ва  Ўзбекистоннинг кичик  байроғини қоплаб олган эди.

  Мен муассасанинг учрашув жойини совет давридаги  пахта терим вақтида говжум бўладиган, аммо ҳар нарсаси  ва ҳолатида омонатлик, оний бир тараддут зоҳир  ташландиқ дала шийпони шароитига ўҳшатдим. Эшиклардан кириб чиқаётган кўкрагига “УЯ..” ва рақамлар ёзилган  кўкиш либос кийган маҳбусларнинг юзлари зарҳил ва кўкиш эди. Муассасада  маҳбуслар тўла миқдорда  витаминли  овқатланмагани ва ойлар, йиллар давомида қаронғи зах жойларда ётгани учун ўпка сили билан касалланар, суяклари мўртлашиб, сочлари тўкилар, тишлари тўкилар экан.

    Оғам Саъдулла Вапаевнинг “Гужуми”ни йиқилиши..  1890 йилларда Хоразм тақдирини ҳал қилган Нуржон Баҳодирхон авлоди отам Матёқуб Вапаевнинг  катта династиясининг йиқилиш жараёнини бошланиши экан.

    Бугунги кун 2020 йилда кўриб турбмизки,   ўшанда турли иқтисодий жиноятлар билан  ўнлаб, юзлаб Хоразмлик зиёлиларнинг бошига қора кун олиб келган иқтисодий жиноятлардан ..оддий жарима билан қутилиши мумкин экан.Мана сиёсат ва қонунинг кучи  оддий инсонлар тақдирида қай даражада акс этади.

    Таассуфки, Хоразм вилоятининг пахта тозалаш заводи, асфальт заводларининг директор..,умуман Шовот туманида, вилоятда раҳбар лавозимларда ишлаган оғамни озодликдан маҳрум этишган эди.

     30 йил олдин инсонларга муносабат шундай эди. Матбуот ёпиқ, адолат, ҳуқуқ маҳкамаларининг эшиклари ёпиқ эди. Ўша вақтда  Ўзбекистон мустқил бўлган, аммо иш юритиш  тартиби ва раҳбарлар ҳам совет даври раҳбарлари,  қудратдаги  системаси ҳам шундай  эди.

      Оғам Саъдулла Вапаев бир кун сарҳуш пайтида кўзларига ёш олиб “Саломат сенга ҳеч кимга айтмаган сирларимни айтаман” деди. У кийимларини кўтариб чандиқ ва қизил доғлар билан қопланган ялонғоч  белини очиб кўрсатди.  “Ука, мен улар сўраган одамлар фамилясини ёзиб бермаганман. Белимга қорнимга кўкармайдиган жойларимга  энли резинка тасма, қайиш билан уришарди. Сўнг ҳафталаб қон сийиб юрардим. Лекин ука Саломат, фақат буни бирор  жойга ёзиб юборма яна.. шу одам сиёҳтиндағи дяволлар, сволочлар (оғам..маълум сўзларни раҳбарларга хос ҳолатда русча айтарди ) биз бола-чоғоли одамларни ҳамманинг олдида  ялонғочлашарди. Бир-иккиларина ..шундай қилишган ўзинг биласан..тушунасан..Эй, мунгом шукур “Жаслиқ”да  дим даҳшатмиш..ву ерда аркаклара буруч билан ҳуқна этишаркан” деганди. Ўшанда оғамнинг ҳолатидан менинг кўзларимга ҳам ёш келган эди.

  Оғамга берган сўзим устида туриб бу ҳақида  сира ёзмагандим. Менинг яқинимни огоҳлантиришида бир маъно бор эди. Ўшанда оғам Саъдулла Вапаев  иши билан  республика прократурасини  маълум бир бўлими ходимлари шуғулланган эди. Мен бу ишни ўрганиб чиқиб оғамни ноқонуний қамашгани ..конвертация  системаси ишламаслиги ва бошқа сабаблар инобатга олинмагани учун .. юқори инстанцияларга ёзган эдим. Ушбу шикоят аризамдан сўнг  тўпалон бўлиб кетиб, ишни олиб бораётган пракурорлар “бу аризани бизни орқамиздан тушган профессионал юрист ёзган” деб акамнинг делосини бирортаси олмаган экан. Балки, ўша даврдаги  ходимлар, “аризани фақат профессионал юрист ёзмаслигини, маълум интеллект ва  юракка эга бўлган журналист ҳам ёза олишини билишмагандир ”..

  Энди бу ёруғ оламда суянишим мумкин бўлган тоғлардай оғам дунёдан ўтиб кетди. Шунинг учун оғам ва бошқа  айбсиз азоб торган одамлар ҳақида ёзишга қарор  қилдим. 

   Президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистон қамоқхоналарида мавжуд бўлган қийноқлар ҳақида кўп ёзилган.Мен буни Сизга оғам С.Вапаев тақдири асосида  ёзмоқдаман.Кўпгина халқаро ташкилотлар бу сабабдан Ўзбекистонга босим ўтказишга ҳаракат қилишган..Ўша даврда ҳам озодликдан маҳрум қилиш муассасалари тартибини замонавийлаштириш ҳақида маълум қарорлар ва қонунлар қабул қилинган эди. Аммо, булар фақат расмиятчилик ва қоғозларда қолган эди.

    Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этиш муассасаларидаги  шароитлар 2016 йилдан сўнг  Шавкат Мирзиёев   президент лавозимига келганидан сўнггина ўзгарди.

    Бугунги кунда  Ўзбекистонда ҳам 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва мазкур ҳужжат бўйича  камситишларсиз, инсонга эркин ва мақбул шароитларда ижтимоий адолатни тиклаш йўлида  салмоқли қадамлар ташланмоқди.

  Айни шу даврда  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилди. Бутун оламга маҳбусларга қарши қийноқлар қўллаши сабаб  қўрқинчли жойлиги  билан машҳур бўлган “Жаслиқ” президент қарори билан  2019 йил 3 августда ёпилди.  “Жаслиқ”  қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатилди. Буни қаранг-ки, бу муассасанинг номи “Ёшлик”эмиш, не-не ёш олим, зиёли ёшларнинг ёшлиги, айбсиз одамлар ҳаётидан  айирган қамоқхона номи “Ёшлик”эмиш..Шукурки, энди қамақхоанинг баланд ва катта темир дарвозалари мангуга ёпилди.

  Оғам Саъдулла Вапаевни  2015-2016 йилларда унинг атрофидаги нокаслар кредит операцияси билан шундай йиқитишди, хоразмчасига айтганда чалақанчасига йиқитишди.Яъни ўртага одам қўйиб  кридит пулларини  машина олиб берамиз деб алдаб қочиб кетишган эди.  Шу йиқилишда оғам ўрнидан тура олмади, ўзини ўглай олмади.Бир яҳши одам ёнди куйди.. ва  2016 йил 13 мартда кридитлар, ҳақоратлар билан таъқиб этилмайдиган жойга  ҳақ ҳузурига кетди.

  Сизларга айтсам, кредит сиёсати ҳам, маълум одамларни букиш, синдириш учун  бир восита экан. Бақувват фермерлик ҳўжалиги раҳбари 1969 йилда туғилган халқ хўжалиги институтини битирган укам Шуҳрат Вапаевни наманганлик бир йигит 250 миллион кредит пулига  туширди.Уни укам уч-тўрт йил давомида хону-монини сотиб 500 миллионга яқин миқдорда  тўлади. Ва Тошкентга кўчиб келган эди.

  Буларни ёзишдан мақсадим..менинг ва оғаларимнинг ёнган ҳаёти кимгадир сабоқ бўлар, ҳаёт йўлларини белгилашда кўмак берар  деган умиддаман.

  www.norma.uz  сайти чоп этган  “Маҳкумлар ҳолати яҳшиланади”  хабарида   келтирилишича:”  8.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунда назарда тутилган қатор тузатишлар туфайли: 

 манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга пенсия тўланади.

  Тасаввур қилинг шу давргача инсон ҳисобланмаган озодликдан маҳрум этиш  муассасаларидаги маҳбусларга пенсия тўланадиган бўлибди. Яна навбатдаги қадам – уларнинг сайловлар ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқи, ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти, бемор маҳкумларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш бўлди.

  Энди озодликдан маҳрум этилган биродарларимиз сил касалига чалинмайдиган, соч-соқоли тўкилмайдиган бўлибди.

   Мен президенимизнинг бу қарорини сўнгги даврларда эълон қилинган энг инсоний қарорлардан бири деб биламан. Оддий халқ тили билан айтганда қамоқдаги жиноят этган одамга ҳам давлат тамонидан раҳм-шафқат қилинмоқда..Бу қарорни тарихийлиги шундаки, совет даврида ҳам, мустақилликнинг то бугунги кунигача маҳбусларга пенсия тўланмасди, улар сайловларда қатнаша олмасди.

  Психологларнинг таърифича, ота-онасидан кўп калтак еган  фарзанд қалби қотиб шафқатсиз одам бўлиб етишади.. Аммо, бу парадоксни қарангки,балки йўлбарс мучалида, балки январда туғилганим ва қайсарлигим учун оилада энг кўп калтак еган одам ҳисобланар эканман. Аммо, худонинг инояти билан  биз шафқатсиз бўлиб камолга етмадик. Акам ўшанда  қамоқда  пайти хат юборибди. “Саломат..менга фалон пул..жуда зарур..” деб ёзибди.У пул ҳозир ҳам катта  пул бўлгани учун..мен кўп ўйланиб ўтирмадим. Бахтли кунларимда олмос сирға ва узук олган эдим. Мен ҳеч иккиланмай ўша тақинчоқни ярим пулига сотиб, бериб юборган эдим. Биз олти нафар фарзандни қишлоқи отамиз, ўқитувчи онамиз..энг сўнгги пулини ҳам яқинидан аямайдиган саховатли, мард ва жасур қилиб тарбиялаган эди.

   Билмадим, оғам Саъдулла Вапаевнинг тақдирида  мен юқори  ҳуқуқий маҳкамаларга ёзган аризам рол ўйнадими, йўқми..Одатда..мени бирор нарса ёзадиган бўлсам..отам Матёқуб Вапаевнинг сўзича “ишлар тарсина гетарди..”..аммо, бу сафар ишлар тескари  кетмади. Менинг.. сўзлардан кўзарига ёш оладиган, дунёнинг энг саховатли ва меҳрибон одами ҳисобланган оғамни озодликдан маҳрум этиш муассасасидан  1 йилдан сўнг чиқаришган эди.

  Сўзимни  оҳирида, бир армоним борлигини баён қилмоқчиман. Агар ..ўшанда  Тошкент тўқимачилик институтини битирган оғам Саъдулла  Вапаев қамалмаганида..бугунги кундагидай жарима билан қутулганида ..бу одам “синмаган” бўлармиди..Бу ёзганларим  ..қонунларнинг оддий инсонлар ҳаётига таъсири не чоғлик катта эканини кўрсатувчи..   ҳасратли бир ҳикоядир.    

  

 

- - -


< Orqaga qaytish