Маданият, санъат

Инглиз тилида:


Marta o'qildi

Инглиз тилида: "Кеча ва кундуз" романининг ёруғ кунлари.

17-январь куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонасида замонавий ўзбек шеърияти ва адабиётининг асосчиларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг биринчи марта инглиз тилига таржима қилинган “Night and Day” (“Кеча ва кундуз”) романининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Таржима муаллифи ёш олим, АҚШнинг Мичиган университети славян тиллари ва адабиёти кафедраси маърузачиси Кристофер Форт ҳисобланади. У деярли бир йил давомида Ўзбекистонда яшаб ХХ асрдаги ўзбек адабиёти бўйича илмий-тадқиқот иши учун материаллар тўплаган ва ўзбек тилини ўрганган.

2019-йилда  К.Форт  диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Илмий ишида бир пайтда ҳам халқимизнинг маданий-тарихий анъаналарини, ҳам ўзбек мусулмон ислоҳотчиларининг тараққийпавар ғоялари, Европа, рус адабиёти  адабий мактаблари тажрибасини ўзида мужассам этган ХХ аср бошидаги ўзбек соцреализми адабиётининг ноёблигини исботлаб берди. Кристофер Форт фикрига кўра, Чўлпон ўзбек адабиёти ривожига муҳим ҳисса қўшган, чунки сатира ва элегия жанрлари билан чекланиб қолмай жадидизм дунёқарашининг эстетик қадрияларини тўлиқ очиб бера олган.

Таржимон Чўлпон асари илк саҳифаларидан ўз юмори ва жозибадорлиги билан уни ром этгани ва у дарҳол таржимага киришганини қайд этди. Бунда у ўз ишга илмий тадқиқот сингари ёндошди: бошида ўқувчига мазкур роман нима учун қизиқарли эканлиги ва ўзбек адабиётида алоҳида ўрин эгаллашини тушунтиради, кейин Чўлпон ҳаёти ва ижодининг ўзига ҳос жиҳатларини очиб беради, “Кеча ва кундуз” романининг яратилиш тарихи ва кейинги тақдири ҳақида ҳикоя қилади ва охирида атама ва тушунчаларининг изоҳли луғатини келтиради.



Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси романнинг таржима қилиниши ва чоп этилишига амалий ёрдам кўрсатди. Китоб ўқувчилар ўртасида оммалашиб бормоқда ва “Амазон” савдо платформасида фаол сотилмоқда. Қатор хорижий университетлар Марказий Осиё тарихи ва адабиёти бўйича ўқув дастурларига Чўлпоннинг мазъкур асарини киритишни режалаштирмоқда.

Кристофер Форт ўзбек классик адабиёти вакиллари ижоди намуналарини таржима қилишни давом эттиришини таъкидлади. Яқин вақт ичида Ғофур Ғуломнинг “Шум бола” қиссасидан парчалар ҳамда Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар” қиссасини таржима қилишни режалаштирмоқда эканини баён қилди.

  Darakchi.uz

- - -


< Orqaga qaytish