Ҳикоя, шеър

Ўзбекистон ёш хотин-қизлари орасида рухий касаллик эпидемияси тарқалмоқдами?.    Саломат Вафо


Marta o'qildi

Ўзбекистон ёш хотин-қизлари орасида рухий касаллик эпидемияси тарқалмоқдами?. Саломат Вафо


  Мен ушбу репликамда жаноб вазир Бахтиёр Сайфуллаев сўзи ва журналист Барно Султонова мақоласи ҳақида фикр билдирмоқчиман. Маданият вазирлигини барча вазириклар ичида кўп ишлаётган фаолияти шаффоф ва муваффоқиятли ташкилотлардан бири деб биламан Жаноб вазир билан Фейсбукдаги минглаб ўзбек маданияти санъати, фольклори тарафдори сифатида мен ҳам дўст бўлганман. Аммо, жаноб вазирнинг яқинда автоҳалокатда вафот этган Гавҳар Шарипова ҳақида "у рухий касал эди"деган фикрини  дўстларимиз постида ўқиб жуда ҳафа бўлдим. Ҳурматли вазиримиз қандай мотивация билан ёш актрисани рухий касал, деди экан. Негаки, одатда ўзбек урф -одати бўйича вафот этган одам, айниқса аёл киши ортидан ножойиз сўз айтилмайди. Қандай сабаб билан бундай ҳулосага келинган экан.
Узр, Гавҳар Шарипова аҳлоқсизлик қилган эдими, коллегияларига иснод келтирдими..нега у руҳий касал эди деган сўнг сўз айтилди. Қандайдир сабаблар билан машинадан сакраган актриса рухий касал ҳисобланадими?. Машинадан ўзи сакрадими, ёки, уни биров итариб юбордими?. Буни ҳеч ким билмайди.Фейсбук ижтимоий тармоғи жамоасининг фикрича "рухий касаллик тамғаси" актрисага вафотидан кейин ёпиштирилган, дейилмоқда.

Суратда Гавҳар Шарипова.


  Ўзбекистон жамиятининг хотин-қизларга бўлган муносабатини тушунолмай турибман. Балки, бугун жамиятда аёл бўлиш, журналист бўлиш ҳавфли ҳолат бўлиб қолдими?. Умуман, бугунги кунда ўзбек зиёли аёлларини рухий касал сифатида кўрсатиш нима сабабдан керак бўлиб қолди. Балки, бу ҳолат менинг Live efirга чиқиб хоразмлик журналистлар ҳалокатига таянган ҳолда Муҳаммад Солиҳ шаҳсига боғлаб..мени озодликдан махрум қилишмоқчи деб дунё аҳли, Фейсбук аҳлини ёрдамга чақирганимдан сўнг пайдо бўлдими?.Балки, блогер Нафосат Аллашукурова мен Саломат Вафо каби "весь"и каттароқ журналистларни рухий касалликлар касалхонасига ташлаш учун ушлаб турилибди..дея нидо қилганим учунми?. Ва дунё аҳлига SOS.. SOS тизимида ёрдам беринг дея юзланганимдан кейин содир бўлдими?
Афсуски, ҳозиргача бу саволлар очиқ қолмоқда..
Айнан шу каби мулоҳазаларимни  журналист Барно Султонованинг "Гавҳар камида Вайонона Райдердек юлдуз бўларди, агар.." мақоласи муносабати  билан билдирмоқчиман. Барнохон, мақолангизни ўқидим.Актриса Гавҳар Шарипова хотирасини ҳимоя қилиб ибратли фикрлар ёзибсиз.Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг бечора актриса ҳақидаги фикрларига қўшилмабсиз.Журналист сифатида бу позициянгизни қўллайман.

Аммо, Сизнинг мақолангизни ўқиган одам дунёнинг барча машҳур актиёрлари,санъатчилари рухий касал экан деган трактовкани илғаб олади.Гўё Сиз фикр ва ғояларингиз билан "руҳий касаллик айб эмас, бунга кўникиш керак" деган платформани илгари сурмоқдасиз.Умуман, бугун муҳокама қилинаётган аёллар Гавҳар Шарипова, Нафосат Аллашукурова... рухий касал бўлмаса-чи..Балки, "тамғаланганим" боис "Саломат Вафо ҳам бу касалликка чалинганми.." дея сўралар.. Агар мен касалга чалинган бўлсам, бу каби концептуал пост ва мақолаларни ёза олармидим. Ёки, ҳамма биладиган www.nurzamon.uz сайтини қандай юритган бўлардим. Сайтдаги Ўзбекистон сиёсати, иқтисоди, маданияти ва адабиётига оид мураккаб мақолаларни қандай ёзган бўлар эдим. Умуман, бу йўналишда саҳифамда материаллар жуда кўпдир.


Барно, узр, Сизнинг ушбу мақолангиздан сўнг, кимларнингдир рухий касал тамғаси расмий тус олар..Ўзингиз ёзганингиздек, Гавҳар Шарипованинг рухий касаллиги ҳақида бирон далил ва ҳужжат йўқ-ку..Айнан мана шу фактнинг ўзи..ҳатто, юқоридаги номдор хорижий актиёр ва санъаткорларнинг "касаллиги" ҳақида ёзишингизга, уларни рухий касал дея эълон қилишингизга ҳуқуқ бермайди.
Мана Сизнинг постингиздаги иборалар:"Умуман руҳий носоғломларга нисбатан одамлар орасида стереотиплар қачон йўқолади? .Қайсидир мамлакатларда руҳан хасталиги бор одам қадрланиб соғлар қаторига қўшилаётган бир пайтда, бизнинг жамиятда соғ одам атрофдаги худбин одамлар туфайли руҳан касалга айланмоқда, айлантирилмоқда".
Барно, билганмисиз буни, йўқми, бу тўғри йўл эмас..Модомики, Сиз дунё ва Ўзбекистон рухий касаллари ҳақида мақола ёзишга жазм қилибсиз, нега, хоразмлик шўрлик блогер қиз Нафосат Аллашукурованинг тақдири ҳақида ёзмадингиз.Уни яна диспанцерда даволанишга қолдиришибди. Шу 32 ёшлик, икки фарзанднинг онаси навқирон аёлни рухий касаллигига ишонасизми?. Ўзбекистон жамиятига нима бўлди?..Вафот этган актрисага шафқат қилинмайди, барча журналистлардай ФБга репортаж қилиб юрган Нафосат Аллашукурова "рухий касал". Яна бир хоразмлик шоир Давлат Назар бечора ўлиб қутулди, балки уни ҳам руҳий касал деб тамғалашармиди?.
Дунёнинг энг қудратли кучлари менга рухий касал тамғасини ёпиштириш учун не-не йўллар қўлламоқда... Нега, менинг гуноҳим не..Қизим Юлдузхоннинг ҳасратлари етмайдими?.
Барно, азизим, мен 215 йил май ойида ўша касалхона даҳшатларини бошимдан ўтказганим учун куюниб ёзаяпман.Мен у касалҳона ҳаётини, махсус қўйилган диогнозлар ва "рухий касал" тамғаси ўзбекона муносабатларга қурилган кундалик ҳаётда нақадар оғирлигини, баъзан чидаш имконсиз бўлганини айтмоқчиман. Ва буни инсон зотига раво кўрмаслигим учун ўз сингил, қизларим ҳимоясига "ё,раббим"деб ўрнимдан қўзғолмоқдаман.
Дўстим, бундай "подтекст"ли мақола ёзгунча ўзингизга хос ёруғ материаллар ёзинг эди.
Мулоҳазаларимни хулоса қилиб, шуни таъкидлайманки,Сизнинг мақолангиз..рухий хасталар бўйича..антиреклама метариал..антирекламани қандай кучга эга эканлигини биларсиз, балки, айнан шундай материаллар сўнг ..яна кимларнидир бўйнига бундай умрлик тамға тавқи - ланъатилари  илинар..
Сиз юқорида барча севадиган актиёрларни номларини рухий касал деб санаб ФБ электоратига эълон қилибсиз. .Сизнинг бу фикрларингиздан актиёрларнинг агентлари хабардор бўлса,балки ўз инсонийлик, актиёрлик, ёзувчилик номуси, шаънини ҳимоя қилиш учун Сизни судга беришармиди..Ва аминманки, халқаро суд Сиздан миллион доллорлик маънавий зарар ундиришга ҳукм чиқарарди.


Дўстим, журналистнинг ёзган Сўзидан инсонларга фойда, хайр тегиши,аксинча бўлмаслиги лозим. Балки, Гавҳар ҳам, Нафосат ҳам аввало...оддий сўзлар, муносабат,баҳо..сўнг рухий касал деган айбловларнинг қурбони бўлгандир. Сўзнинг, матбуотнинг  ва раҳбар айтган  фикрнинг.. ана шундай қудрати бор. Надоматлар бўлсинки, бу топташлар "рухий касалликлар касалхонаси" билан тамғаланганим учун менинг тақдиримга ҳам алоқадордир.
Марҳамат, журналист Барно Султонованинг Гавҳар Шарипова ҳақидаги "коса тагида ним коса .." мақоласини ўқинг.

https://xabar.uz/cuyx?fbclid=IwAR3fONUBmTs8RiS6--RXvsFyftwdnIF1JIYN38sr6d_Y6kFCfoLqdlIz-i0

  Тошкент

 ноябрь. 2019 йил.

- - -


< Orqaga qaytish