Маданият, санъат

Ёзувчи Саломат Вафо тақдири ва гейлар ҳақиқати.


Marta o'qildi

Ёзувчи Саломат Вафо тақдири ва гейлар ҳақиқати.

 Файласуфлар: “Ёлғон билан ҳақиқатнинг катта  фарқи бор,  ёлғоннинг ҳамиша гувоҳи бор,  ҳақиқатнинг эса ҳеч кими йўқ" дейишган.

  Агар..мен  ўзимни  соф ҳақиқатни гапираётган одам ҳисобласам,  менинг ёнимда ҳам ҳеч ким йўқ.

  16  ноябрь куни президентимиз Ш. М. Мирзиёевга Фейсбк live efirи  орқали “мени 22 декабрь.. Сайлов кунларида..рухий касалликлар касалхонасига ташлаш операциясидан қутқаринг ” дея  ўз ҳаётим ва Юлдузхон қизим тақдири ҳақида мурожаат қилган эдим.

Мурожаатимни шундай   конструктив  тарзда баён этдим:

Биринчидан,  2010 йиллардан бери менинг асарларим ва фотоларим Ўзбекистон расмий матбуотида босилмаётгани,ҳусусан Фейсбук саҳифамдаги суратларим фотошотдан ўтказилиб, касал қиёфали аёл пайдо этилаётгани ҳақида фикр юритдим. 2016  йилда  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  аъзолигидан ҳам чиқарилганим ҳолати ҳам шаҳс сифатида жамиятдан  яширин қолиш ҳолатини таъминлаган эди.

Иккинчидан,  2018 йил 15 августь куни Юлдузхон қизим Истанбулда  Алп Темизкан исмли фарзанд дунёга келтиргандан сўнг ўз уйида йўқолиб қолган эди.Мен қизимни излаб икки маротаба 2018 йил ноябрь ойида ва 2019 май ойида Истанбулга борган эдим. Қизим Юлдузхон йўқолгани ҳақида Аташеҳер полициясига ва Анадўлу Жумхурият Башсавжилигига ариза берган эдим. Орадан 1 йилу 3 ой  вақт ўтса ҳам Юлдуздан  на Истанбул, на Москва,на  Ўзбекистондан  дарак чиқмаётганлиги мени қайғуга  соларди.

  Учинчидан; 16 ноябрь куни  Фейсбук live efirи орқали президентимиз Ш. М. Мирзиёевга  қилган  мурожаатимда "мен ёзувчи Саломат Вафони рухий касалликлар касалхонасига ташланишдан  ҳимоя қилинг.Мени Сиздан бошқа ҳимоячим йўқ" дея  очиқладим.Аслида мен Президентимизга бу каби мурожаатни иккинчи марта амалга ошираётгандим. Биринчи марта  2019 йил августь- сентябрь ойида мени Муҳаммад Солиҳ шаҳси ва ижодига алоқадорликда айблаб озодликдан махрум қилиш ҳавфи бор деб президентимизга юзлангандим.

      Тўртинчидан:саҳифамни 5-6 йилдан буён кузатаётган  дўстларимиз...балки менга савол беришар: “Саломат Вафо, Сиз  турли қўрқинчли воқеалар ҳақида ёзасиз. Барча ўзбек аёллари  ўз оиласи ташвишлари билан тинч-осуда яшаётганида,Сиз  ҳаётимга ҳавф бор дейсиз.Балки, бу ёзаётганларингиз  Сизнинг ёзувчилик фантазиянгиздир.Балки, сизни 2015 йилда  Тошкент рухий касалликлар касалхонасига ташлаш ҳолатида   қандайдир асос бордир.Шу кунгача  соғлом одамни “психбальница”га ётқизганини эшитмаган эдик.Нега, соғлом ва адекват бўлсангиз Сизни қариндошларингиз   рухий касалликлар шифохонасига мажбуран ётқизишади.(“Мени руҳий касалликлар касалхонасига куч билан ташлашди”.С.Вафо.www.nurzamon.uz)

  Сизга  концептуал мунтазамликда  жавоб бераман.

Таъкидлашим лозимки,  президентимиз Ш. М. Мирзиёевга мурожаатимда қуйидаги  жараён ҳақида муносабат билдирдим. Хоразмлик шоир  Маҳмуд Ражаб, жамоат арбоби  Муҳаммад Солиҳ шаҳсига алоқадорликда айбланиб қамалди. Яна бир курашувчан  журналист Давлат Назар  ҳам бир неча маротаба қамалиб,  яқинда автоҳалокат  туфайли  ёруғ оламни тарк этди. Энг ачинарлиси Маҳмуд Ражаб ва унинг қариндошларининг ҳақиқат излаб Тошкентга пиёда "салб юриш"  ини Фейсбук тармоғи орқали  ёритган Нафосат Аллашукурова   10 кун  муддатга   қамалди. Сўнг  Хоразм вилояти психоневродиспанцерга жойлаштирилди.

  Президент жанобларига:  хоразмлик журналистлар фожеаси менинг тақдиримга мантиқан  алоқадор деган фикрни айтдим. Бу “версия”мни шу ҳолат фактлари билан  исботлайман.

  Мен хоразмлик журналистларнинг фожеаси менинг тақдиримга алоқадор деб ҳисоблайман. Маълум ситуациялар қурбони бўлган блогер Н.Аллашукурова аслида мен Саломат Вафога ўҳшаган жамиятда ўз позициясига эга бўлган журналистни  рухий касалликлар касалхонасига ташлаш учун..телбалар уйида  ушлаб турилибди. Хоразмлик уч нафар журналистнинг мураккаб тақдири, айтайлик мени рухий касалликлар касалхонасига ташлаш, ёки озодликдан махрум этиш каби уюштириладиган  операцияда..жараён табиий бўлишига хизмат этадиган фактор ҳисобланарди.

  Бу қора жараёнда, агар мени  фақат ва фақат двойник хотинга алмаштириш учун “психбалница”га ташлайдиган бўлишса, матбуот учун “Хоразмликлар аввалдан исёнкор халқ  бўлган..ана яқинда  уч нафар журналист бош кўтарган эди.Бири қамалди, Давлат Назар ўлди.  Ҳатто, Нафосат Аллашукурова дегани  аёл ҳам қамалди.Шу кунда Хоразмда рухий касалликлар касалхонасида даволанмоқда..Саломат Вафони..айтайлик.. 22 ноябрь  дам олиш кунлари, Хоразмда тўйлар уюштирилаётган вақтда, ёки 22 декабрь кунлари  рухий касалликлар диспансерига ташланиши бу..ягона ҳолат эмас” деган трактовка пайдо қилинади.

    Яна мавзуга қайтаман.Асосий ҳолатлардан бири; 16 ноябрь кечки соат 23 ларда Фейсбук жонли эфири орқали президентимиз Ш.Мирзиёев ва БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари” бўйича комиссиясига мурожаат қилдим. Live efirни бир соат мабойнида 48 нафар одам «просмотрь» қилди.Эрталаб, яъни 17 ноябрь куни персонал компютеримда жонли эфир статистикасида О цифри турганига гувоҳ бўлдим.Яъни бу ҳеч ким кўрмади деган соҳта  рақам эди. Live efir қилинганлиги ҳақида хабар янгиликлар тасмасига чиқмагани учун профилимда мовий айлана чизиқ ҳам йўқ эди.Саҳифамдаги бошқа материалларга лайк қўйилди, аммо президентга мурожаатимга кимса лайк қўймади.Менинг  жонли эфирим Фейсбук  электратидан яширилди.Асли live efirларим  кейинги 2-3 ой ичида янгиликлар лентасига чиқарилмаётганди.Нега бу ҳолатларни деталлар билан батафсил ёзмоқдасиз деган савол туғилар.Мен ушбу ҳолатларни батафсил  шарҳлашим билан юқоридаги 22 ноябрь..декабрь..Сайлов  кунги рухий касалхона операцияси ҳақиқат эканлигини баён қилмоқчиман.

    Энг қизиқ жараёнлар 17 ноябрь куни соат 11ларда  бошланди. Фейсбукнинг 10-20 нафар троллари, ёки сохта профил эгалари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларнинг ҳақоратлаган ва гейлар ҳақидаги аудио ёзувини эълон қилишди. Ва Фейсбукда Ортиқхўжаевни ҳақоратлаш, турли интригалар ва гейлар масаласи бўйича баҳслар тўфони  бошланди.Кейинчалик Ортиқхўжаевнинг ҳақорати ҳолатига  "ОБСЕ" ва турли элчихона вакиллари муносабат билдирди.

 Бу жараёнда пародоксли қизиқ ҳолат бор. Давлат номенклатурасида ҳисобда турадиган юксак лавозимли ҳоким  бу каби ҳақоратларни айта олармиди?.Умуман, Ўзбекистон учун узоқ бўлган "гей "  сўзини талаффуз қила олармиди?.Назаримда..йўқ..

  Психологияда маълум   фейк  информация билан электорат  фикрини чалғитиш, ҳақиқатдан узоқлаштириш масаласи инсонлар тафаккури ва  баён қиладиган ахборотни монипуяляция қилиш дейилади.

  Ҳуллас, менинг президентимизга “..қутқаринг,қизим Юлдузхонни топишга ёрдам беринг деган илтижом Фейсбукнинг бахтли, шодликка тўла, қайғулар, кўзёшлар сузиб юрган миллионлаб тақдирлар океани қарига сингиб кетди. Ва бечора ёзувчи аёлнинг мурожаатига дунё мазлум курашувчиларининг бошини силайдиган халқаро ташкилотлар вақт ажратишни эп кўрмади.  

  Бунинг устига яқинда 20 ноябрларда  Фейсбукда журналист Каримберди Тўрамуродни ҳимоя этиш компанияси бошланди. Яъни .ушбу  факт билан жамиятга "Саломат Вафо ҳаёти ..уни ёввойи ҳайвон каби таъқиб этиб..рухий хастахонага қамаш жараёни..яъни, жабрланган журналист фақат у эмас.." дейилмоқчи.

  Бир бечора ёзувчининг фарёдига қарши, балки минглаган кишилик Фейсбукнинг хитойларнинг қадимий теракотларига ўҳшаган  зомбилар армияси ҳаракатга келган эди.

    Марҳамат, менга қарши кучларнинг нақадар қудратли эканлиги ҳақида тасаввур қилаверинг. Ҳар қадамимда адекват бўлмаган шаҳс яратиш ҳаракатлари ҳақиқатлигига ишонишингизни  истардим.Бу ҳали фақат Фейсбукдаги  қаршиликлар ва барьерлар. 

  Ўзбекча ҳолатда..тўғрисини айтадиган бўлсак, аллақачон дунё мамлакатлари, Ўзбекистондаги халқаро доира..дипломатик корпус вакиллари, хоразмлик бечора журналистлар ва ёзувчи Саломат Вафонинг бошига келган қора куннинг инициатор ва муаллифлари ким эканлигини аллақачон англаб олишди. 

  Шу ўринда бир оз чекиниб,Фейсбук  баҳсу-мунозараси марказида бўлган гейлар ва сексуал озчиликни ташкил этадиган инсонлар тўғрисида мулоҳазаларим бор. Мен дунёвий одам сифатида бу тип инсонларга ҳамдардлик билан қарайман. Улар ҳам инсон фарзанди, худонинг бандаси деб муносабатда бўламан. Уларни ҳам бизга ўҳшаган она туққан деб ҳисоблайман. Ҳоҳ у голланд, америкалик,европалик, ҳоҳ у ўзбек бўлсин..дунё  оналари  фарзандлари бахтли бўлиши, набиралари кўпайишини орзу қилади.Гейларнинг Европа,Америка мамлакатларида катта кучга эга эканиликлари ўз байроқлари ва махсус бирлашмалари борлигидан хабардорман.Улар сафларида жуда талъантли санъаткорлар,актиёр,сиёсатчи ва миллиардерлар борлигини ўқиганман. Мен ..шулар ҳам ўз йўлига омон бўлсин дейдиган шукронали ўзбеклар тоифасиданман.

  Аммо, оилада консерватив исломий тарбия олган шарқ аёли сифатида бу хил оқимларни Ўзбекистонда пайдо бўлишини истамас эдим. Ўзбеклар ўзларининг минг йиллик анъаналарига эга бўлиб, оилали кучли инсонлар сифатида эл-юрт келажаги учун хизмат қилади деб ҳисоблайман.

    Мен баён этган фикрлар ғам-алам юки остида қолган  инсоннинг оғир эмоционал иқрори эмас.Бу маълум тафаккур базасига эга бўлган  инсоннинг ҳаётий хулосалари эди.

Суратда Юлдузхон Авезова.С.Вафонинг қизи.

  PS. Дунё юзида SOS... SOS информациясини бутун дунё халқлари бирдай англайди. Умримнинг ярмидан ўтиб бир куни шу информацияни ўзим  бутун ер юзига ёяаман  деб ўйламаган эдим. Надоматлар бўлсинким, бугун мен ёзувчи Саломат Вафо ва Юлдузхон қизим .. ана шундай SOSтизимидаги ёрдамга мухтожмиз.Ва юқорида баён қилган барча ҳолатлар ва фактларни анализ қилиб, Юлдузхон қизимнинг тақдири ҳам шу жараёнларга боғлиқмикан деган фикрга келдим.Балки, Жаҳон тиллари университетини битирган олий маълумотли қизим..бу жараёнлар оҳирига етиши учун, онаси "двойникка"алмаштирилмагунча.. қаерлардадир махсус  ушлаб турилгандир.

  Воҳ, рухий касалхонага ташланганлик  ҳолати жуда даҳшатли ҳодисот экан.Бу юрагимда шундай жароҳат қолдирган  эди: Авиасозлар(Кадешева бозорида) банкомат навбатидан икки жанжалкаш  хотин мени интрига этиб  сафдан  чиқариб юборади.

   Нашриётга топширган оригинал қўлёзмам “ҳатолар билан тўлдириб, бутун бошли саҳифалар тушиб қолдирилиб бошқатдан принтердан чиқарилади”. Сочларимни турмаклатмаслигим, чиройли бўлиб юрмаслигим учун..уйимиз ёнидаги мавжуд гўзаллик салони сартарошлари мени қабул қилмайди.Балки, уйимизда ҳам ит етаклаб сайрга чиқишим учун ит олиб келинади.Ит етаклаб "ҳақиқий маънода телба бўлиб кўриниш учун.."

  Во, ажаб эрталаблари сайрга чиқсам..ўнлаган ит етаклаган аёллар қаршимдан чиқади.Ҳатто, Юлдузхоннинг синфдошининг онаси  ҳам ит етаклаб чиқибди...

   Мен бу ҳолатларни сокин кузатаман, гарчанд ҳақиқат мен тамондалигини  билсам-да, жавоб қайтара олмайман..чунки “психбальница”билан тамғаланганман..Вақт-бевақт ҳуружлар такрорланиши ва байрамлар, хайт кунлари, Сайлов..  22 ноябрь кунлари қора операцияларни амалга ошириш учун.. бир ёввоий ҳайвон каби тамғаланганман.. умуман..буларнинг оҳири бормикан?.

 Сўзимни файласуфларнинг “Ёлғон билан ҳақиқатнинг катта  фарқи бор,  ёлғоннинг ҳамиша гувоҳи бор,  ҳақиқатнинг эса ҳеч кими йўқ" деган фикри билан бошлагандим.

  Афсуслар бўлсинки, чиндан ҳам ҳақиқатнинг ёнида ҳеч ким йўқ..Менинг ёнимда ҳам ҳеч ким йўқ..ми?.

    (Сайт конфиденциал тизимини бузиб кириб матнда пайдо этилган ҳатоларни тўғирладим..махсус қўшилган такрор сўзларни олиб ташладим.Ўқиганингизда ҳато учраса, Фейсбук саҳифамга ёзинг,илтимосю22 ноябрь 2019 йил)

- - -


< Orqaga qaytish