Жаҳон адабиёти

DRABBBLE - қисқа ҳикоялар. Жаҳон адабиёти.


Marta o'qildi

DRABBBLE - қисқа ҳикоялар. Жаҳон адабиёти.

 

Минг тўққиз юз саксонинчи йилнинг баҳорида Буюк Британия олийгоҳларининг бирида янги адабий жанр дунёга келди. Унинг ташаббускори “New Time” журналининг бош муҳаррири Стив Мосс эди. Ғоянинг мазмуни шундай бўлди.

Тамомила тўлиқ шакл ва мазмун билан ким фақатгина юзта сўздан фойдаланиб ҳар жиҳатдан мукаммал ҳикоя ёза олади. Бу жанрга ном ҳам берилди. Drabble. Маъноси – сачратиш, сачратқи ва шунга ўхшаш бир гап.

Орадан етти йил ўтиб, бу шакл Бирмингем университетида адабий танлов даражасига етказилди. Энди худди шу ишни эллик бешта сўз билан бажариш талаб қилинар эди. Бошқа талаблар ўзгармагани ҳолда, ҳикоя тугал сюжет, тўла шаклланган персонаж ва кутилмаган ечимга эга бўлмоғи керак эди. Кейинчалик Стив Мосс ана шу танловда қатнашган ҳикоялар асосида китоб чоп эттирди. Бу, албатта, адабиётга ташна кишилар учун янгилик бўлди. У адабиёт ихлосмандлари орасида қўлма-қўл бўлиб кетди.

 

Марк КОЭН

“Бахтсиз ҳодисалар”

Режинальд Кук Сесиль Норвудга уйланмасдан олдин уч хотинини тупроққа топширган эди.

– Бахтсиз тасодифлар, – деди у эндигина уйланган аёлга.

– Нақадар ғамбода ниҳоя, – жавоб қилди Сесиль. – Улар… бой хотинлармиди?

– Нафақат, чиройли ҳам эдилар, – деди Режинальд.

Уларнинг асал ойлари Альп тоғларида ўтган эди.

Кейинчалик Сесиль эндигина турмушга чиққан эрига шундай деди:

– Биласанми, жоним, биринчи эрим тоғда содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган.

– Нақадар ғамбода гап, – дея жавоб қилди Жастин Марлоу.

 

 

Эл Жей БАРНЕТТ

Қотиллик ҳам рекламага муҳтож

“Саргузаштларга ташна қалб, шамлар оғушида кечки овқат қилиш учун ўз маҳбубасини излайди…”

Лаура бўлажак кўнгилхушликдан суст кетиб, титраганча денгиз соҳилидаги кошона олдига келди. Қўнғироқни босди.

Дарвоза очилади… Ва… қароқчилар ўз қурбонига ташланади. Шамлар ёниб турар эди.

– Бу ўн тўққизинчиси, – қағиллади Лукреция ва Лауранинг бўёғида лабларига зеб бера бошлади. – Улар менинг янги куйлагимни кўриб эслари оғиб қолади!

“Ниҳоятда башанг бир жонон саргузаштларга ўч ўктам йигитни изламоқда…”

 

Рус тилидан

Маҳмуд БЎРОН

таржимаси

- - -


< Orqaga qaytish