Marta o'qildi
"Болаларни онасига қайтаринг, жаноб Саша Грауманн". Саломат Вафо
Бугун ёзган мақоламни яна қайтадан ўқиб чиқдим. Ва бу материални ёзмаслигим керак эди, деган фикрга келдим. Мен, шу йил 5 прелда эрталаб “Сокин” кўчасидаги уйимдан сайрга чиқиб, ҳали уйдан ҳали узоқлашмай туриб, номаълум қурилма билан масофадан йиқитилган эдим.Бу менинг уч – тўрт ой ичида тўртинчи марта “йиқитилишим”эди. Бу шундай даҳшатли йиқилиш эдики, оғриқнинг зўридан бўғзимдан “она” деган нидо отилиб чиқди. Тиббиёт рентгени кўрсатди:ўнг елкам синибди,ўнг қўлим чиқибди. Чап оёғимнинг тизза чаноғи жойидан чиқибди. Ҳозир ҳам елкаларим боғланган, ўнг қўлимни елкамга осиб юрибман.Бу матнни ҳам бир қўл билан ёзаяпман. Ўшанда тўпроққа беланиб ётган жойимда “яна ёзасанми Саломат Вафо, кўчинг етмаган ҳолатларга аралашасанми..” дедим кўз ёш билан ўзимга. Мана шу сабаблар ва 2015 йилнинг 28 майида бошимга тушган бошқа қора кунлар туфайли ёзмаслигим керак эди.
Аммо менинг ижодкор юрагим яна ёзишга қарор қилди. Бу на ўзини кўрсатиш, на ўз ҳоли ҳақида ҳасрат қилиш эди. Бу менинг ёзувчи сифатида ўзим севган юрт олдида бурчим ва оналик виждон амрим эди.
Каттақўрғонда аёл кишининг таҳқирланиши муносабати билан ўзбек медиа олами жунбушга келиб милиция ходими ва унинг оиласини сазойи қилишига оз қолди. Мен бу воқеа тафсилотларини такрорлашни истамасдим.Ҳусусан, билдирмоқчи бўлган фикрларим хотин – қизлар ва болаларга алоқадор бўлгани учун ёзаяпман. Уюштирилган Каттақўрғон воқеаси туфайли Фейсбук саҳифаларида Ўзбекистон хотин – қизлар қўмитаси, Республика маънавият ва маърифати маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияларнинг фаолиятини тугатиш ҳақида таклифлар кўтарилди. Яқинда ЁИ раиси Қаҳрамон Қуронбоев билан бўлган воқеа умумий моҳияти билан бир- бирига ўҳшаб кетади. Қ.Қуронбоев билан наманганда келинни таксига миндириш инсиденти уюштирилди. Ва тезликда Ёшар Иттифоқини тугатиш ҳақида яна совет давридаги мушт кўтарган яловбардорлар майдонга отилиб чиқди. Назаримда яқинда бундай компанияни қурбони сифатида Ўзбекистон Олий мажлиси ҳам майдонга чиқиши мумкин. Чунки Олий мажлис Ўзбекистонда тўй ва маъракаларни тартибга солиш ҳақидаги қарорни икки маротаба халқ ичида оммавий муҳокама қилиб, Олий мажлис сенати тўй ҳақида оҳирги.. қарорни чиқармади. Шу кунда ўзбек интернет сигментлари Олий мажлиснинг ер остидан чиқадиган сувларга ҳисоблагич қўйиш ва шу сувга пул тўлаш ҳақидаги космик ҳайратомуз қарорини муҳокама қилаяпти. Яқинда бу жараённинг ҳам натижаларини ўқиб қолармиз.
Жамият ҳаётидаги маълум чиновникларга боғлиқ беқарорлик ва англашилмовчилик ҳолатлари мақоламизга боғлиқлиги учун умумий ҳолатни шарҳлаш маъносида келтираяпман.
Мен ушбу мақолани ёзишдан олдин “Xabar.uz” сайтида “Бизга қандай хотин - қизлар қўмитаси керак” деган мақолани ўқигандим. Аммо материал ўчирилганми, сўнг кўрмадим. Бу мақолада жамиятда аёлларнинг: ажралиш, уйсизлик, ишсизлик масалалари кўтарилиб, муаллиф хотин – қизлар қўмитаси, ички ишлар, пракратура,ҳокимият, Олий мажлис комиссиялари қаёққа қараяпти, деган ғояни илгари сурган эди. Мен на хотин – қизлар қўмитаси, на маънавият ва маърифат марказлари тарафдориман.Уларнинг ҳам ҳокимият, сал юқорироқда вазирликлар, Олий мажлис қўмиталарига қўшилиб тадбир қилиб юришларини биламан. Ва ана шундай халқаро тадбир ҳақида атрофлича тўҳталамиз.
Ўзбекистон хотин- қизлар қўмитаси, маҳалла, ҳокимият ва бошқа ташкилотларнинг иш олиб бориш, хотин-қизлар ва уларнинг фарзандлари дардига малҳам бўлиш ўрнига қуруқ тадбирбозлик билан шуғуланаётганини ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев 7 февраль 2018 йилдаги фаоллар билан учрашувида қаттиқ танқид қилган эди.
Ўзбекистонда аёлнинг йўқчиликдан ўғирликка қўл уриши, ёки дунёнинг турли шаҳарларида фоҳишалик қилиши, иши, уйи йўқлиги, оиладаги иқтисодий етишмовчиликлар...маълум давлат ёки жамоат ташкилотларнинг эмас, балки йиллар давомида нотўғри олиб борилган сиёсат натижасида йиғилиб қолган жамиятнинг катта муаммосидир...Айни шу муаммолар сабабли Ўзбекистон президенти революцион ислоҳатлар олиб боришига қарамасдан, тадбиркорликка мисли кўрилмаган имкониятлар яратилаётган бўлса-да, ҳозирда Ўзбекистон аёллари дунёнинг энг кам иш ҳақи ва энг оз иш нафақаси асосида яшовчи мамлакатлар қаторига киради.
Назаримда, мамлакатимиз хотин – қизлар қўмитаси амалдорларининг иш юритиш методи эски совет даври фаолиятидан фарқ қилмайди. Эътибор беринг яна таҳлил қиламиз...Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ўғри хотин инсиденти ўртага чиқди.Эмоционал ва тажрибасиз .. ичига юзларча хизмат вакиллар ташланган ўзбек медиа олами кўтарилди..ва бу қўзғолиш бутун жамиятга акс садо берди. Сўнг юқорида таъкидлаганим: мамлакат миқёсидаги ташкилотларнинг истеъфосини сўраш компанияси ташкил қилинди.Афсуски, бунинг ичида обрўли мутахассислар ва номдор ижодкорлар шоирлар бор эди.
Ва ниҳоят асосий мавзуга етиб келдик. Яқинда 10 июль куни Тошкентда Европа Иттифоқи, БМТнинг халқаро болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ, Ўзбекистон хотин –қизлар қўмитаси ва қатор халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар “..Болалаларни миграция таъсиридан сақлаш” мавзусида халқаро дастур учрашуви бўлиб ўтди. Эътибор беришингизни истар эдим. Бу лойиҳа режасига кўра 2020 йилгача Бухоро,Хоразм,Сурхондарё ва Фарғона вилоятларига миграция таъсирига учраган болалар жойлаштирилар экан. Ушбу халқаро лойиҳанинг яна қизиқ тамони..Ўзбекистоннинг.. тўртта катта вилоятига жойлаштириши лозим бўлган минглаб ўзбек болалари ва оналари қаердан каелтирилади?. Бизнинг юқорининг “указка”си билан материал нашр қиладиган Ўзбекистон матбуоти, ҳусусан “Халқ сўзи”online сайти бу лойиҳани шундай шарҳлаган. “2010 йилда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг икки фоизини меҳнат муҳожирларининг фарзандлари ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу рақам 6 фоизга етган. Яъни, 250 нафарга яқин боланинг ота-онаси фарзандини давлат қарамоғига топшириб, даромад топиш мақсадида четга кетган.”.
Халқаро лойиҳа мақсадини: https://mahalladosh.uz , https://uz.uzdaily.uz/articles-id-4288.htm, insonvaqonun.uz/?q=ruknlar каби каби Ўзбекистон сайтлари ҳам бу дастурни xs.uz сайтига яқин, яъни чойхонада ўтирадиган чолнинг ҳикоясига яқин оҳангда шарҳлашган. Ҳўш, аслида ушбу халқаро лойиҳанинг асл мақсади қандай эди?. Масала шундай эдики, юқоридаги халқаро ташкилот вакиллари лойиҳанинг асл моҳиятидан келиб чиқиб тўғри номини ҳам ёзишмаган. Лойиҳа Европа иттифоқи ЕИнинг рус тилидаги сайтида ” Защита детей, затронутых миграцией в Южной, Юго-Восточной и Центральной Азии» деб мавҳум номланган. Яъни қайси Осиё..назарда тутилган. Шу жойда мантиқан савол туғилади.Ҳўш, бу қандай лойиҳа ва миграцияга учраган дунё болаларининг Ўзбекистонга қандай алоқаси бор?. Халқимиз каби содда ўзбек матбуоти англаганидай: ўзбек аёллари дунёнинг ҳар бир мамлакатида туғиб ўз болаларини меҳрибонлик уйига ёки болалар уйига ташлаб кетаётганмикан?. Ўзбекистоннинг 4 та вилоятига 2020 йилгача этап билан .. бўлиб жойлаштириладиган миллион – миллион болаларни ташлаб келганмикан ўзбек оналари?. Агар ...Сиз ҳам шу таҳлит ўйлаётган бўлсангиз янглишасиз..
Кейинги вақтда аср муаммолари,Орол, экология муаммолари тўғрисида кўплаб тадбирлар ўтказаётган халқаро ташкилотлар дастури, лойиҳаларининг моҳияти ва мақсади қандай эди?.
Халқаро ташкилотлар, ЮНИСЕФ ва Европа Иттифоқи 2010 йилдан юзага келган Европа миграция муаммосини.. мигрантларни Марказий Осиё республикаларига кўчириб келтириб ҳал қилишмоқчи..Ана Сизга очиқ ҳақиқат.. Миграция бўҳрони Европа мамлакатлари ривожига иқтисодий, бонкротлик,социал таъсирлар ўтказмоқдаки..буни қай йўл билан ҳал қилишга ЕИ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг боши қотганди.
“Урушнинг моҳияти зўравонлик”дир деган эди сиёсатчи файласуф Маколей Томас Бибингтон.
Мана шундай зўравонлик оқибатида 2015 йилнинг ўзида Европа мамлакатлари 1 млн 294 минг қачоқни расмий рўйҳатга олишга мажбур бўлди. Норасмий қанча миллион қачоқ бор, буни худо билади. Германия мамлакати ҳар бир қачоққа 360 евродан пул тўлашни зиммасига олмоқда. Европа мамлакатларида мигрантлар масаласи шундай долзарб ҳолат касб этдики, мамлакат сиёсати ва рахбарларининг сайланишига ҳам таъсир этмоқда. Яъни Европа мамлакатларида мигрантлар туфайли юз бераётган жиноят, тартибсизлик, антисанитария масалаларини бартараф қиладиган намзодга, мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборадиган намзодга овоз беришмоқда. Миграция масаласини ҳал қилишга мос ўлкалар Туркия, Ливан, Ливия ва Эрон каби давлатларга мигрантларни қабул қилиш ва бу дасурни ЕИ тамонидан молиялаштиришни таклиф қилишмоқда. Аммо бу таклиф ҳозиргача биронта мамлакат тамонидан қабул қилмаган. Туркиянинг Сурия чегарасида жойлашган ҳудуддаги 4 миллион қочоқ мигрантлар жойлашган лагерлари муаммолари ўзига етади. Тўрт миллион..бу сал кам пойтахт Тошкент аҳолиси билан тенг халқ.
Назаримда ЕИ ва ЮНИСЕФ ташкилотлари Марказий Осиё ва Ўзбекистонда 2015 йилдан кейин фаол ҳаракат олиб боришга эришди. Дунёнинг бой ва қадимий Европа мамлакатлари иқтисодини оғир аҳволга келтирган: Самали, Албания,Нигерия, Гамбия, Покистон,Косово, Мали,Афғонистон, Эритерия, Сурия ва қора Африканинг 30дан ошиқ мамлакатларидан келган миллион-миллион қочқинларни: Ўзбекистоннинг тўртта вилояти гўзал Фарғона, тоғли Сурхондарё,қадимий Бухоро ва менинг она юртим Хоразмга кўчириб келиб жойлаштиришмоқчи..Ана шу халқаро глобал муаммо ечими сифатида Ўзбекистоннинг 4 та вилояти танланган. Нега?. Нима учун?.Ўзбекистоннинг эгаси йўқ деб ўйлашармикан?.
Бугунги кунда юз берган миграция жараёни...бутун дунёнинг муаммосидир. Урушлар, табиий катаклизмалар туфайли ўлаётган,кўз ёш тўкаётган оналар, болалар...бутун дунёнинг боласидир. Аммо, олислардаги Европа мамлакатлари муаммоларини бизга Марказий Осиё ва Ўзбекистонга қандай алоқаси бор?. Аҳоли сони жиҳати анализ қилинганда Европа мамлакатининг халқлари йил сайин камайиб кетмоқда. Нега.. орзуси Европада яшаш бўлган бу шўрликлар Европа мамлакатига "этап билан..бўлиб.." жойлаштирилмайди. Ҳамма муаммо ва савол мана шу нуқтада.
Балки, улар халқ сифатида биз ўзбекларнинг психологик мустаҳкамлигимиз, бағри кенглигимизни йиллар давомида текширишганмикан?.
Ўзбеклар совет иттифоқи даврида депортация қилинган кичик миллатлар ва месхети турклари, немислар, яхудийлар каби халқларини бағрини очиб қабул қилган.. Иккинчи жаҳон урушида юз минглаган одамлар, болаларни бағрига олишган. Ўша даврда келиб қолган маълум одамларга Ўзбекистон ватанидан ҳам аъло туюлармикан..Тўрт фасили бисёр, тоғли, боғли, жаннатмонанд Ўзбекистон..Бу ҳолат менга яқинда “Дунё бўйлаб” ТВ каналида америка олимлари майна қуши билан ўтказган тажрибани эслатди. Майна тухумини бошқа қушлар уясига ташлаб кетар экан. Кўзи очилмаган майна боласи инстинктив ҳаракат билан тухумдан чиқиши билан иннинг асл эгаси бўлган қушнинг болаларини инидан улоқтириб ўлдирар экан. Қанча бўлса шунчасини ўлдирар экан. Бу ҳолат мени даҳшатга солган эди.
Менинг майна қушини ёвузлигини эслаганимнинг сабаби бор. Кейинги даврда 5 миллион ўзбек тирикчилик учун хорижда ишлаётгани ҳақида ўқигандим.Ва ҳар йили ҳозир мамлакатимизда очилган аҳолини иш билан таъминлаш миграция агентликлари орқали минглаб ўзбек эркаклари ватандан чиқиб кетмоқда. Уларнинг қанчаси қайтади ва қанчаси қайтмайди.Ва қанчаси ҳалок бўлади. Бу ҳақида аниқ статистика маълумотлари йўқ. Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган Инҳа, Турин каби хорижий университетларни тугатган билимли ёшлар ҳам чет элга кетмоқда. Бу каби хорижий университетлар ўз ишларини аниқлик билан йўлга қўйганларки, Инҳа ва бошқа университетлар.. “Кодлаш соати”, ментал математика каби йўналишлар ташкил қилиб иқтидорли ўзбек болаларини 5 ёшидан танлаб олишмоқда.
Яна майна қушининг ёзувлигига қайтамиз.
Маълумотларига қараганда 2015 йилдан кейин хомиладор аёлларни назоратга олиш, гўдак ёшдаги болаларни эмлаш, уларни ультура ташхисдан ўтказиш каби шу давргача давлат медицина ташкилотлари қатъий тартибда олиб борадиган ишларнинг маълум бир йўналишлари “Соғлом авлод” халқаро фонди фаолиятига ўтган. Биз “Habardor.uz” каби сайт маълумотларини ўрганганимизда болаларнинг туғилиш ва ўлим ҳолатига алоқадор шундай фактларга дуч келдик.
2016 йилнинг январь сентябрь ойларида Ўзбекистонда 532,4 минг нафар бола туғилиб, 108,9 минг бола ўлими қайд этилган. Тўғриси, бу рақамларни унча тушунмадим. Демак, 532,4 минг боладан 108,9 нафар бола вафот этганми?. Энди ўша туғилган болалардан 1 ёшгача бўлган 5,6 мингта бола ўлими қайт этилган.Узр, 5,6 минг бола, яъни 5 минг бола ..бу жуда катта рақам эмасми..1 ёшгача бўлган аллақачон инсон сифатида шаклланган болалар нега вафот этади?..Нима учун Орол бўйи вилоятлари Қорақалпоғистон ва Хоразмда янги туғилган чақалоқлар аллақандай номаълум касаллик туфайли миясига суюқлик йиғилиб ақли заиф бўлиб туғилмоқда. Ё, аллоҳ, бу ҳолатлар совет даврида бўлганмикан?.
PS. 2016 йилда республика бўйича кўчиб келганлар сони 106,5 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 128,2 минг кишини ташкил этди. Миграция қолдиғи минус 21,7 минг кишини ташкил этди (2015 йилда минус 23,1 минг киши бўлган).Демак, Ўзбекистондан ҳар хил ТВ радио ва матбуот ташвиқоти билан ҳар йили бу расмий қайд қилинган рақам яъни 23, 1 минг киши кўчиб кетар ва аҳоли ҳар йили 23 минг одамга камаяр экан.
Мамлакатимиз аҳолисини сувдан, ҳаводан, қуруқлик йўллари билан хорижга чиқиш йўлларига ташвиқ қилинаётган бир вақтда, Европа иттифоқи каби халқаро ташкилотлар..нима учун урушлар, этник мажоралар, очарчилик каби сабаблар билан ўз ватанидан чиқиб кетган миллион –миллион мигрантларни Марказий Осиё мамлакатлари ва Ўзбекистонга кўчириб келмоқчи..Марказий Осиё..ЕИ учун..учинчи дунёми?. Бу қандай ҳолат.. ҳар тарафдан таланаётган, балки бугунги кунда аслида 32 миллион нуфузда бўлмаган ўзбек халқи бора – бора бошқа Осиё ва Африка халқлар билан ассимиляция бўлиб йўқолиб кетиши учунми..Бу тинч, осойишта ҳолатда жуда кўркам юзига ярашган табассум билан мажлис ўтказаётган жанобларнинг мақсади нима?. Балки, бу бугунги кунда Ўзбек ТВлари ва матбуотида юз бераётган ғалати жараён билан боғлиқмикан?. Ким ҳам билар..биз кичик бир одамлар. ЎзТВ каналларидаги жуда нозик узоқни кўзлаган сиёсатни Ўзбекистон рахбарлари билармикан?. Фикримни шу тарзда исботлайман. Ўзбекистон ТВ каналларида энг кўп эфирга узатиладиган “Саховат” товуғи рекламасида актрисалар Зарина Низомиддинова, Асал Шодиева чиқишади.Бу икки қиз юз тузилиши корейс қизларига ўҳшагани учун ушбу реклама ролигига танланган. Ўзбек ТВ бошловчилари, яқинда сувратга олинган “Мехмонхона” сериали бош қаҳрамонлари, ҳатто кўрсатувларга интервью берувчилар, “Uz24TV” ахборот дастурлари интерьвючилари, спортчилар ҳам асли ўзбек миллатига ўҳшамаган қора профилли ва қисиқ кўзли осиё одамларига ўҳшаганлардан танланмоқда. Ёш қоп- қора бола.. қоралиги учун Шароф Рашидовнинг асарларига сценарий ва вилоят театрларига драма ёзадиган катта драматургга айланибди. Ана ҳалос. Олий мажлис депутатими, тадбиркорми,қайси бир соҳада қора одам, бошидаги желаги билан одамларнинг ҳатто тушига ҳам кириб чиқадиган актриса “чеча”га ўҳшаган аёлми, унга албатта урғу, аттенка берилади: Бу ўзбек. Мен Ўзбекистоннинг жанубида яшайдиган миллатдошларимиздан айб қидирмоқчи эмасман, улар ҳам ўз жигарларимиз. Таъкидламоқчиманки, улар ҳатто ўз қиёфа, фэйслари билан маълум мақсадларга ширма бўлаётганларидан хабарлари ҳам йўқ.
ЕИ ва бошқа ташкилотларнинг Осиё ва Африкадан келган мигрантларни Ўзбекистонга кўчириш ғояси...бугунги кунда бошқа соҳаларда, ҳусусан, ЎзТВ каналлари эфир жараёнида бўлаётган ўзгаришлар билан боғлиқлигини..узоқни кўзлаган сиёсат эканини кўрсатади.
Шарқ донишмандларининг: “маълум бир халқни йўқотиш учун унга қарши уруш очиш шарт эмас, унинг маданияти, тили, анъаналарини йўқотишнинг ўзи кифоя қилади” деган сўзи бор экан.
Мен сўзимнинг бошида Ўзбекистон хотин – қизлар қўмитаси фаолияти ҳусусида фикр юртиган ва президентимиз бу ташкилот фаолияти, рахбарини ўринли танқид қилганини ёзган эдим.Минг таассуфки, “..болаларни миграция таъсиридан сақлаш ” халқаро анжумани Ўзбекистон хотин –қизларининг муаасисслигида ва шаҳсан Танзила Норбоева хоним иштирокида ўтди.Ва Танзилахоним миграцияга учраган болаларга меҳрибончилиги, авайлаб- асраши ҳақида интервью ҳам берибдилар.
Ва бу йиғинда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон бўлими раҳбари жаноб Саша Грауманн асосий воизлардан бўлди. Модомики, ушбу лойиҳа ҳақида ёзар эканман, бевосита Саша Грауманнга мурожаатим бор. Европа Иттифоқи ташкилотининг Ўзбекистон бўлимининг сиз бошчилик қилган даври: маълум бир Марказий Осиё халқларни тарих саҳифасидан ўчириш даврига айланмаслиги лозим. Улуғ тарихга эга бўлган Ўзбекистонни ва буюк империялар қурган хоразмшоҳлар ватани Хоразмни, ҳусусан, ўзбек халқининг ассимиляция бўлишига олиб келмаслиги керак. Мен онаман денгиз, океанлар орқали яҳши яшаш учун Европага сузиб борган ҳар бир мегрант боласи тақдирига она сифатида қайғуриб қарайман. Нега у ўз ватанидан.. гўзал Сурия, мухташам Яман боғларидан ёки Африканинг саванналаридан айрилган болаларни икки карра ватанидан жудо қилмоқчисиз. Икки карра ватангадо қилмоқчисиз..Нега йиллар давомида иссиқ чой, қаҳва, шинам оила иссиқлигини соғинган мигрант оилаларини ЕИ тамонидан Марказий Осиёга кўчириш ва яшаши учун ажратиладиган иқтисодий маблағ, грантларни.. ҳар бир халқ, миллатни ўз юртига ўз онаси бағрига қайтаришга сарфламайсиз. Бу режалаштирилган "буюк кўчирилиш"нинг асл мақсади не ўзи?. ЕИ дунё халқлари тақдирини бир хил... тенг кўрмасдан шундай йўл тутаётган экан, ўзбек онаси қандай қилиб ЮНИСЕФ келтирган гўдакларга томизғи эмлов прививка дориларига ишонади?.Бу покиза гўдакларнинг бир йилга етмай касал бўлиб қолмаслигига ким кафолат беради?.Умуман, ўзбек халқига "...болаларнинг миграция таъсиридан сақлаш" лойиҳасини асл моҳиятини тушунтириб беринг, жаноб Грауманн. Европадаги мигрант оилаларни Ўзбекистоннинг тўртта вилоятига кўчириб келиш лойиҳа режаси..ростми?.
“Султон суягини хўрламас” дейди ўзбек халқи. Аминманки, 10 июлда хитой ва араб мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ҳамкорлиги форумида:уруш ва мажоралардан жабр кўрган араб мамлакатларига 3 $миллиард доллор маблағ ажратган Хитой ҳукумати.. мазлум араб болаларини ўз она юртига қайтаришга кўмаклашади. Ва аминманки, Араб лигаси мамлакатлари оғир тақдир зарбалар билан дунёнинг турли бурчагига сочилган араб болаларини ва араб оилаларини ўз ватанларига қайтаришга ташаббускор бўладилар.
“Буюк мамлакатлар манфаати танланмасдан тўғри сиёсат олиб борилганда, балки, ҳозиргача Европада миграция муаммолари ҳал қилинган бўларди”, маъносидаги немис олимининг сўзини ўқиганман.
Демократик қарашларим ва бошимга тушган воқеаларни рост сўзлаганим учун 2016 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқарилмаганимда: Америка, Хитой, Туркия, Изроиль, Россиянинг рус, инглиз, хитой, турк, яхудийларнинг номдор ёзувчиларига, Нобель мукофоти лауреатларига.. мигрант болалар ва оналарини ватанига қайтариш ҳақида уюшма номидан расмий хат йўллатган бўлардим. Чунки, дунёнинг улуғ ёзувчилари, олимлари, ҳусусан Лев Тольстой, Сахаров каби дахолар ҳамиша ва ҳамма замонларда урушларга ва ёш болалар, оналар тақдири устидан олиб бориладиган нотўғри сиёсатга қарши чиқишган.. Энди..афсуски, ўзбек зиёлилари, шоирлари, ёзувчилари лайк қўйишни ҳам раво кўрмайдиган..мана шундай мақолаларни ёзишга мажбурман.
Ана шу ёнган ижодкор қалбим билан Норбоева хонимга сўзим бор. Ҳурматли Танзила Норбоева хоним. Денгизда тўлқинлар таъсирида чайқалаётган кичик кемага ўз сиғимидан кўп ва оғир юк юкланса у муқаррар чўкади. Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш ва юксалиш йўлидаги.. рамзий маънодаги кичик бир кема.. Сиз..”...болаларни миграция таъсиридан сақлаш” лойиҳасини қўллаб – қувватлаб , Европага осойишта ва яҳши ҳаёт излаб борган оилаларни Ўзбекистонга кўчириб, шўрлик не балолардан..океан бўронлари, қирғоқ назоратчиларининг ўқидан омон қолган мигрант оилаларини ва Ўзбекистонни ҳам денгизга чўкдирмоқчимисиз. Танзила Норбоева хоним, ўзбек хотин – қизлари боласини боқиш учун танасини сотиб юрганда (узр, мажбурман), ўғирликка қўл урганда, 52 икки нафар навқирон йигит оиласини, болаларини иқтисодий таъминлаш учун Қозоғистон чўлларида тириклайин ёниб кетганда..янги туғилган чақалоқларнинг 108,9 минг нафари, 1 ёшгача бўлган болаларнинг 5,6 минг нафари номаълум сабаблар билан вафот этаётган..бир кунда, Сизнинг мигрант болаларни Ўзбекистонга келишига даъват қилишга маънавий ҳақингиз бормикан?.
Узр, сизнинг олиб бораётган фаолиятингиз ва ишларингиз, ўзбекча кийим кийган робот хотиннинг ҳаракатларини эслатади. Сизда ўзбекча исм ва фамиля бўлиши мумкин, аммо ўзбекча жоннисор қалб ва юрак йўқ экан. Чунки ўзбекнинг ўқимаган энг бечораси ҳам болам ёки онам, дейди. Мени кечирасиз Танзила Норбоева хоним. Сиз фидокор ўзбек хотин- қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун яхши ниятлар билан ташкил этилган Ўзбекистон хотин - қизлари қўмитаси раиси лавозига лойиқ эмассиз. Мен барча хорижда ишлаётган оналар, ёш гўдагидан айрилган келинлар ва болалигини яшай олмаётган болалар номидан Сизнинг истеъфога чиқишингизни илтимос қиламан.
Сўзим оҳирида ЕИ Ўзбекистон раҳбари жаноб Саша Грауманнга тилакларим ҳам бор. Билмайман, Сизнинг миллатингиз ким, жаноб Саша Грауманн, аммо дунёнинг ҳар қандай миллати, мазхаби, дини ва маданиятида.. ночорликда,ватандан айро тушган болалар ўз оналари ва ватани бағрига қайтарилади. Бу сўзларни оналик виждоним билан айтаяпман. Сиздай катта лавозимдаги инсонга мурожжаат этиш учун мен ҳеч ким эмасман. Фақат, ортимда турган 16 миллион ўзбек аёли ва онаси номидан гапиришга ҳақли бўлган ёзувчиман, ҳалос. Балки, сизнинг ҳам осойишта яшаётган оилангиз ва болаларингиз бордир. Биз ўзбеклар қалби дарё ва эътиқодли халқмиз. Мен сизнинг ва дунёнинг барча болаларига бахту – саодат тилайман. Демоқчиманки, Сиз, дунёнинг миллион - миллион оналари ва болаларининг дуои бадига қолишни истамасангиз.
“Болаларни ўз оналарига қайтаринг, жаноб Саша Грауманн”.
Ҳурмат билан Саломат Вафо, ёзувчи.
- - -