Хабар

Қорақалпоғистонлик журналист ҳалок бўлди.


Marta o'qildi

Қорақалпоғистонлик журналист ҳалок бўлди.

Бугун, 8 июль куни Қорақолпоғистон Республикасида нохуш воқеа юз берди. Ёш журналист, блогер, «Kruz.uz» сайти асосчиси Фурқатбек Юсупов бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.

Қорақалпоғистонлик журналистларнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Ф.Юсупов қаҳрамонлик кўрсатган. Айтишларича, у бир кишининг чангалига тушиб қолган қизни қутқараман деб, сувга тушиб кетган. Орадан вақт ўтиб, унинг жасадини топишган.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини изҳор қилади.

Фурқатбек Юсуповнинг жанозаси эртага, 9 июль куни соат 7:00 да ўқилади. Сўнг ўзи туғилган Хоразмга олиб борилиб, дафн этилади.

Маълумот учун, Ф.Юсупов 1992 йил 11 декабрь куни таваллуд топган. Қорақалпоқ давлат университетини битирган.

- - -


< Orqaga qaytish