Ташқи савдо вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги президенти Сердар Чам билан музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Музокаралар якуни бўйича турк томони билан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, жумладан, Туркия иқтисодий тизимлари ва ўқув юртларида ёш тадбиркорлар иш ўрганиши ва малакасини оширишини ташкиллаш юзасидан келишиб олинди.

Шунингдек, томонлар Туркиянинг тегишли вазирликлари билан ҳамкорликда бизнес-форумлар, семинарлар ўтказиш, икки томон учун ҳам қизиқиш туғдирадиган лойиҳалар амалга оширилишига техник кўмак жалб этишни режалаштирди.