Маданият, санъат

Турон қоплони....Султон Жалолиддинни ...ёдлаб...


Marta o'qildi

Турон қоплони....Султон Жалолиддинни ...ёдлаб...

         

   Балки, дунё тарих жангномаларида, Жалолиддин Мангубердидай буюк шахс йўқдирки,  ўз  юрти Хоразмдан  йироқда, 11 йил давомида муғул босқинчиларига қарши кураша олган.

  Жалолиддиннинг бувиси Муҳаммад Хоразмшоҳ Отсизнинг онаси Туркон хотин Жаҳон ойимнинг салтанатдаги мавқеи, она ва ўғилнинг зиддиятли муносабатидан хабардормиз. Ва Туркон хотиннинг мудҳиш ҳатоси билан 1220 йилларда Хоразм бой берилганини биламиз.

 Энди Хоразм ҳақида:

Шундай қилиб, Хоразмшоҳлар империяси янада кенгайиб, Сирдарёдан Ироқи Арабга чўзилган улкан ҳудудга эга бўлди ва  ўша давр Ислом оламининг энг қудратли давлатига айланди.

   Жалолиддиннинг отаси  Султон Муҳаммад, мўғуллардан қочиб,   ҳозирги Касбий  денгизининг жанубий –шарқ   қисмидаги  Абискин оролларидан бирига яширинди.  Шох у ерда хасталаниб, қашшоқлик ва хор-зорликда 1220 йили вафот этди.

   Гарчанд, Жалолиддин Хоразмшоҳ  кўпчиликка таниш бўлса ҳам қўйидаги парчаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  Жалололиддиннинг зафарларидан мўғуллар ҳам ҳайиқиб қолади.  Мангуберди 1227 йилнинг сентябрида асосий душман  билан тўқнашди. Жанг аёвсиз кечади. Унда, айниқса, мўғуллар кўп талафот кўрадилар. Бироқ жангнинг энг қизғин палласида Жалолиддиннинг укаси Ғиёсиддин Пиршоҳ ҳам  хоинлик қилиб, қўшинларини олиб  қочиб кетади. Ана шундай оғир шароитда  ҳам Жалолиддин зафар қозонади, мўғуллар талафот кўриб, қочишга тушадилар.

  Аммо  кучлар тенг эмас эди.

  1231 йил август ойида тушкунликка тушган Султон  Жалолиддин айш-ишрат ва сархушликка берилади.  Ва дунё халқларининг энг қаттол ёви мўғулларни зир титратган Жалолиддин..  тасоддифий  сабаблар туфайли вафот этади.

  Манъбаларда айтилишича иккинчи жаҳон уруши даврида фронтга отланаётган йигитларга Мақсуд Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди” спектакли  намойиш этиларкан. Асардаги Жалолиддиннинг ватанпарварлиги ва  инсон ишонмас қаҳрамонликлари урушга отланаётган йигитларни беиҳтиёр жасорат кўрсатишга чорлаган экан.

  Жалолиддиннинг  ғаройиб тақдири ва мислсиз қаҳрамонлиги ҳақида Мирзо Улуғбекнинг шундай фикри бор.

  Олим ўзининг   “Тўрт улус” асарида:  “Жалолиддин хоразмшохдай буюк жангчи..  унгача ва ундан кейин ҳам бўлмаган. Хоразмшоҳ Жалолиддин  шундай буюк эдики, унинг олдида   буюкликнинг ўзи ҳам бош эгарди", дея улуғ баҳо берган экан.  

     Менинг  ўзим хоразимлик бўлганим учун ушбу фикрларни ёзмаяпман. Ж.Мангуберди фаолияти ва қаҳрамонликларини дунё оламлари эътироф этмоқда. Тахлил қилмоқда.

  Султон Жалолиддиннинг мислсиз қаҳрамонликлари  бобомиз Амур  Темурдай ..бугунги 21 аср авлодларига  ифтихор ва ғурур  манбаи бўлади.  Шу маънода, халқ қаҳрамони  Ж. Мангуберди  номини абадийлаштириш учун   ҳукумат қарори тайёрланиши  режага киритилса яҳши бўларди. Қаҳрамон номида фондлар, музейлар  очилиши лозим.  Тошкентда хоразмшох Жалолиддинга  улкан хайкал  ўрнатилмоғи лозим. Ҳайкал ўрнатилган майдон ёшлар йиғиладиган, қасамиёд қиладиган ва халқаро сайёхлар марказига айланади деган умиддамиз.  Зеро, Ж.Хоразмшохдай улуғ баболаримиз  халқимизнинг мангу  озиқ томирлари  ва суянч тоғлари ҳисобланади.

   оригинал матнда ҳеч қандай ҳато йўқ.

- - -


< Orqaga qaytish