Саломат Вафо асарлари

Бой хотин ёҳуд Анор серка. янги ҳикоянинг давоми. Саломат Вафо


Marta o'qildi

Бой хотин ёҳуд Анор серка. янги ҳикоянинг давоми. Саломат Вафо

  Тоғасининг кайфияти кўтарилганига Раҳматулло ҳам қувониб,  рюзагидан чиқарган монитори катта телефони билан чор атрофни “диринг.. диринг..” деган ёқимли сасга тўлдириб  расмга оларди.

  “Ака, элатимиз  ёқдими?”.

  “..зўр..зўр...” дейди ҳаяжонланиб Омон рассом. 

“Сизлар ҳали анови уйнинг ёнида эдинглар” деб  Шовон фермер билимдонлик билан рассомлар улоқтирилган Бой хотиннинг қизил томли уйини кўрсатади.

  “..анови тизилган уйлар  янги дачаларми..электр ҳам бор экан..Шуми Зарни  чу – чунинг уйи?. ”..

   “Менимча WiFi ҳам бўлса керак..У ёққа бир бориб келишим керак экан” дейди Раҳматулло тоғасини  чақириб.

  “Дойи... Шовон фермерингиз..анви қўйлар подасини бошқардиган анор серкага ўҳшайди. Учар . Мақсади ва кайфияти ҳар дақиқада ўзгариб  туради.  Ва уни сира тутиб бўлмайди..” дейди болохона четига келиб.

  “Булар, ака,  банк қурган намунали уйлар.. шаҳарлик   бойлар яшайди.. ана кўрдингизми баланд деворлар билан ўрашган..” дейди мехмонхонаси деворига авайлаб қўл теккизиб..

Бой хотин.. икки мамлакатнинг ўртасида ва яъни чегара ҳудудида дарё ва ирмоқ, тоғлар орасида қолиб кетган  Суҳ элати: қўйлар ва қўзилар, чойхона  ва уй мехмонхоналарининг  эгаси  эди. Бой хотин,  ёшлигидан тоққа  тирмашавериб,  гавдасига нисбатан оёқлари калтароқ аҳолининг орасида... рус  эртагидаги бўйдор маликалар:  Василиса,  Артемида, Европага ва  от минган шарқ маликалари  Тумарисми,  Заринага ўҳшаб кетар эди. Ёши элликлардан ошиб қолган, аллақандай ялтироқ тўн кийган, гўё тунда  бошқа сайёрадан келиб қолган хотинга ўҳшарди.

  1990 йилларда.. Бой хотинни  Сух тоғининг кунчиқар тамонидаги элатлардан келиб қолган дейишади. Айтишларича, у 1989 йилларда Росиянинг шимолий шаҳарларида паҳта толаларидан тикилган чойшаблар, кўрпа жилдлар, ёстиқ жилдлар ва болалар кийимларини сотган экан. Элат қарияларига: “қор уюмларини ковлаб, ҳудди иккинчи жаҳон уруши давридагидай окопда  савдо қиладиган жой очардик. Қор ва  музнинг ичида етти – саккиз соат тик оёқда  туриб савдо қилганим учун суягим шамоллаб, музлаб,  илик ишлаб чиқмайдиган бўлган экан.. ”деб ҳикоя қилган экан.  

  “.Так. Бизга ҳозир Бой хотин ҳақидаги информация керак эмас. Радикнинг ўзи бу мавзуда аста – секин ишлайверади.  Шобонбой, Сиз кўрингчи, биз бу ерга келиб,   Суҳ тоғлари фонида беш – ўнта иш ишлаганмиз. Агар шулар  маъқул бўлса...қолганларини қўшамиз..”..

     “Эээ..ака, ўзи билардим, шаҳарлик одамларнинг ҳаммаси апирис..мошенник  бўлишини..ўтган йили биттаси келиб..Аҳмадбойми...Маҳматбойми деганига элатдаги машинларни йиғиб олиб кетиб, бир тийин ҳам бермади. Нима эмиш Аҳмадбой синиб қолдимиш. Энди..ака..бунақаси кетмайди..ҳой Гулсар.. сволоч..бу ёққа чиқ...Қолиб кетган расмларингизни савдо пишганидан сўнг   тиқиштираяпсизми?. Мен сизга уйимдан жой бердим, ака. Болаларимни ичига оиламга олдим...Сиз эса ...Гулсаар.. кар бўлганмисан?.. ” ён – атрофга айвоннинг олисларига жойлашган тоғлардан “ар..ар..” деган  акс – садо келарди.  

    Омон рассом фермернинг важоҳатидан , оғзидан тупук сочиб, кўзлари олайиб кетганидан  саросимага тушиб қотиб қолади. Аллақандай ёш болага айланиб нажот тилаб Раҳматулло тамонга қараб қўяди.

  “Ука, Шобон..ука..Тушунмадингиз..”.

  “Мен сизга Шобон эмасман, отам қўйган номи Шовон, Шовон деб қўйибди. Гулсар қара, нима эмиш, энди ҳар расмга бир қўй олишини билиб,  ўзларининг эски – туски расмларини  тиқиштираяпти. Ака, аҳир, биз емай -  ичмай шу мехмонхонани қурдик. Болаларимиз қиш бўйи эски курткада ўтди..баҳоргача бой хотиннинг дўконларидан 1 миллионча қарз бўлдик.. Краскасини олиб берсам , Зойчининг дўконидан холос деган бўз тортилган таҳтасини олиб берсам..”.

  Тоғда ҳаво сийраклигидан  қисилиб озиб қолгандай фермернинг хотини Гулсара  икки боласини етаклаб остонада пайдо бўлади. Унинг  енги шимарилган қўллари сузмами, қатиқни юқи эди. Икки боланинг лаби чети ҳам  оппоқ, ҳали қотиб улгурмаган  думалоқланган  сузма ейишарди.

  “Опа, сиз кўринг..нима бало бўлди дебман, нега  бақирасиз. Кетаврлигингиз тўғри экан. Гулсара опа сиз кўринг” дейди Раҳматилла  фермерга ўдағайлаб..

  “Нимавр..нимавр..”.

  “Кентавр, кетнавр..” чуғурлайди фермернинг  болалари.

  Фермернинг  хотини сузма юқи қўлларини артиб, гўё тушунадигандай Раҳматулло столга қўйган портретларни.. бир – бир тамоша қилади. Сўнг янгидан таҳлайди.

  “Чиройликан, чиройликан..” дейди болалар.

  “Шу учтаси бўлади. Келиб кўринг, Фотима кампирнинг хўрозидай ҳурпайиб турмасдан..Ҳозир ясади нима, кейин ясаса нима фарқи бор..қайтанга  вақтимиз тежалади” дейди Гулсара.

  Вазият ўзгарганига фермернинг ҳам чеҳраси  очилиб   портретларни кўриб кулимсирайди. “Яҳши танлабсизлар...менга  “Шовон шаршара” мехмонхонамиз кўрингани ёқди. Ака, билгандай чизибсиза.. ”.

    Шовонинг олчоқлигидан Омон рассомнинг  тили калимага келмайди. У   фермерга қадим замонлар музликлари орасида қолиб кетан ваҳший диназаврдай қарайди.

  “Дойи, ҳаммаси жойига тушди. Ана Гулсара бийига 5  портрет ёқди, қолган 15 тасини   бир ойда чизиб  ташлаймиз. Орасида ўзимнинг ишимни ҳам битириб оламан.  Шу билан  “чокнутийлар.. элати Сухдан қутуламиз қўямиз”.

     Омон рассомнинг фермердан кўнгли қолган бўлсада, айвондан  ястланиб ётган  тўрт  тарафида тўрт фасл ҳукмрон Сух тоғларига боқиб яйраб кетарди. Болохонанинг шимол тамонида ишлаётган Раҳматуллонинг “келманг, келманг” деган ишорасига бўйсуниб, сигарет тутунларини  ичига тортганича  сукут билан сурат чизишга киришарди.  Улкан борлиқнинг қоқ марказига жойлашган  Омон рассомнинг молбертидан шу тоғларга дарча очилган эди.  Рассом  ястланган тоғлар, булут чулғаган қорли чўққилар, минг йиллик арчазорларни ва ҳатто ўтлаб юрган  Анор серка подасини ҳам аллақандай қоришиқ ҳолатда булутларми, эгилган уфқлар тарзида ..учаётган соч  ўримлари, табассумли нигоҳларни сочлари булутга айланган гўзал сиймосида тасвирларди.

  “Дойи, шу Шовон кетавр сизнинг сюреализм, авангардми, Клод Моне, Ренуарлар йўналишидаги суратингизни тушунармиди?” деган саси эшитилади.

  Омон рассом  холостда пайдо бўлайтган ранглар, чизиқлар, сирли нигоҳлар ва табассум  қиёфасига  меҳр билан қарайди.

  “..мен фермерга ёқиш учун чизолмайман..” дейди.

  Раҳматуллонинг қувноқ кулгуларини тоғнинг қаҳрли ва сирли шамоллари олиб, Хималой, Тяньшан  тоғлари  ортидаги  қўшни хорижий мамлакатлар томон олиб кетади.

   Суҳ дарёси тошдан – тошга урилиб, бутун оламга турли – туман зарралар мисол сочиларди. Сўзана ва бўз билан тўсилган супада Омон рассом  Раҳматулло билан ўтирар, йўл ҳалталари, сув қоғоз ҳалталарнинг ёнда ҳалигина Шовон фермер олиб келган портретлар ётарди. Турли – туман тоғ манзаралари чизилган катта – кичик портретлар кўк майсалар устида намиқиб ётарди.

   “У фермернинг иблис қиёфасида чизсанг  ҳам бўларкан, Радик. Мен бошида айтдим, у маълунга дўконингдаги муддати ўтган бўёқлар бўлмайди деб.  Совет даври дохийлари туширилган холостлар ҳам ярамайди деб. Агар  ҳозирги  мойбўёқ бўлганда.. билинмасди. Энди, ярамаснинг  жанжал чиқариб ҳайдаганини қара. Портрет остидан эски ранглар чиқиб қолмасди.  Қара, Радик,  энг зўр манзаранинг остидан бароққош Леонид  Брежнев, ёвуз Сталин  ҳатто Лениннинг суврати чиқиб турибди. Ука, бу краскангиз бўмайди, десам. Мени масҳара қилгандай семичка ёғ қўшасиз,Чой қўшасиз дейди. Аҳмоқ.  Ана ҳар бир манзарадан совет тузуми доҳийларининг башараси мўралаб турибди.. Серкача ақли йўқ, қавоқ бош пермер.. ”.

   “..чунки...дойи..совет тузуми тугаб битган  бўлса ҳам, шу давр авлодлари тирик. Уларнинг қалбида яшайди бу давр, уни ҳеч қаёққа делайтет қилиб бўлмайди..Сталинни билардим, аммо бароққош Леонидни билмас эканман. Олинг, қисинаверманг, овқатингизни енг. Сухни қозон кабобини бир ей дебсизда, кетар жафосига..”.  Яйраб кулади, жингалак сочи Радик.

  “Қазон кабоб емай ҳар бало бўлай.. Энди уй тўловлари, солиқлар, газ, электр тўловлари. “Зарафшон” майдони патталарининг пули  нима бўлади?”.

  “Бир гап бўлар, дойи. Яна “Абу сахийчи хотинларни чизарсиз..” Сизга бир иш  кўрсатаман.Мана.. Дойи... ановини қаранг.. ээ.. Анор серка..подалари билан..қушхонагами..воҳ..”.

  Сухнинг уч – тўрт нафар чўпонлари Анор серка бошлик подаларни сой бўйи тамон ҳайдаб кетишарди.  Думбалари лосиллаган ҳисор қўйлари, баҳмал терили қўзичоқлар сувга интилар, Анор серканинг қўнғироғи жиринглар,   аммо уларнинг бошига чўпоннинг таёғи келиб тушарди. “Қурей..қурей..юр, ҳаром ўлгур.. сени машина кутиб турармиди?..”.

  “Бугун жумами..демак, машиналар шаҳардан қушхонага гўшт олиб келишга келган”.. деган Омон рассомнинг товуши шарқироқ сувлар, қушлар чуғури, олис – олислардан келаётган шовурлар орасида элас – элас эшитилади.  Аллақандай тезлик билан кичик ҳарсангга чиқиб олган Анор серканинг  ҳафу – ҳатар ва кулфатдан дарак берувчи қўнғироқ саси эшитилади. “Жаранг...жарангг..”. Қушхонанинг эшигига бориб қолган, қўйларни оёғидан осадиган айлана машиналар мотори товуши эшитилиб қолган жойда...баланд ҳисори қўйлар, қўзилар бир муддат бошини кўтариб  налокор “ба..ба..”лаб, Анор серкани излашди...Ва пода олдида турган қўчқорлар туйқус  баландда  ҳарсанг устидаги серкани кўриб жон – жаҳди билан ўзларини тоғ тамонга отишди.  Чўпонларнинг “тут..ушла...қайтар.. ярамас Анор серка, Анор серка пастга тушсанг этингни сихга тортаман..”.. Чанг – тўзон, бақир – чақир ва баҳмал қўзичоқларнинг нолакор овози  қоришиб, подалар, сурувлар... яшин тезлигида  Анор серка турган ҳарсанг тамонга оқиб кетди.  Анор серка гўё бу тола – тумда тўзонида илгари ҳам қатнашгандай..туёқларини тошга қаттиқ – қаттиқ уриб, бу яқин орадаги тоғларнинг ҳукмдори архарлар яшайдиган чўққилар тамон учиб кетади..

   “Вооо...дойи..уни қаранг..воов..Анор серка қушхонага келган қўйларни чўққи тамонга олиб кетди..Бунинг олдида менинг ишларим ва портретларим ҳеч нарса эмас, дойи..Мана..аҳир бу.. чинакамига қаҳрамонлик..”.

   Ҳаяжондан олислашиб кеаётган қўй сурувларига қараб турган Омон рассомнинг кўзларидан ёш чиқади. У узукли бармоқлари биланёшларини  артади. Шаршаранинг миллион – миллион томчилари орзуманд рассомларнинг юзларига урилади.

  Радик портретлар ёнидан замокли ҳалтадан бир портрет чиқаради. Расмда қорли тоғлар, оқ булутлар, бургутлар, суғд овчилари..ва дарёлар  фонида сочлари шаршарага айланган бир аёл ўйчан қараб туррди.

  “Кимнинг иши бу? Тўра Қуриёзов ёки Баҳодир Жалоловнинг девор расмларига ўҳшар экан. Шуларнинг бирида  Свердлов зали деворида   таназзулга учраган “Баҳор” рақс ансамбли гўзал раққосалари тасвирланган эди. ”.

  “Дойи, бу менинг ишим... қарангчи.. танидингизми?.. Ким бу?”.

  “Бу.. Бойхотинми.. уни  маликаларга ўҳшайди дейишган..Бу Бойхотин..”.

  “Дойи... қандай билдингиз..Демак, унинг сиймоси сизнинг  қалбингизда ҳам бўлган.  Дойи..Сиз уни мендан минг карра яҳшироқ чизасиз, деб ўйлайман..Сизга сюрпириз қиламан дегандим..Энг муҳими бу ёқда...оригиналдан нусҳа кўчиргандим. Аслини Бойхотинга совға қилдим.  Сизга ўҳшаб  4 март 2017 йил деб санъа қўйдим . Ва Р. Вапаев деб имзо қўйдим... Сал кейинроқ жарангдорроқ исм топарман. Энди кимсан  Бойхотиннинг расмини ясаганимдан сўнг...”.

  Омон рассом аввал қувонади, сўнг бир оз маюс тортади. Яна Сух тоғининг  чўққилари.. Анор  серка кетган тамонга қаради.  Ич – ичидан ҳис қилардики, агар у Бойхотинни чизса..балки суратини олишмасди..  Раҳматуллодан ёш ва ҳушмуомила бўлгани учун сотиб олишган.

  Чойхоначи  Раҳматуллонинг севимли қазон кабобини олиб келади. Омон рассом  изтироб билан жиянига қарайди.

   “Дойи энг муҳимини айтмабман, буни Бой хотин берибди.  Жияни.. бизни томдан улоқтирган Элму шапка олиб келди. Ҳали очиб кўрмадим”.

   Раҳматулло катта қора  салафан ҳалтачани очади.  Столда  белига елим резинка боғланган  пуллар уюми пайдо бўлади.

  “Радик, бу  пул, жуда кўп-ку..яна нима қилдинг?.

  “Дойи, ҳеч нарса қилмадим. Бойхотин  томни бўяганимиз пулини ҳам қўшиб берибди.   Баҳорда кўкқарғалар келгач келинглар, бека, баҳорда элатнинг ҳамма томларини  ноформон рангга бўятаман, дебди”.

    Узун сочарини шамол учираётган Омон рассом ва Раҳматулло кулиб юборишади.  Қорли тоғлар, ерга туташиб кетган уфқлар, алланелардан силкинаётган минг йиллик арчазорлар узра Сухнинг абадий сукунати чўккан эди. Олис – олисларда  ўз подасини эргаштирган Анор серка тоғларнинг абадий музликларига қўшилиб учиб борарди. Яна тоғ ёнбағирлари узра алланедан ҳурккан майда қушлар дув – дув  қанот қоқишарди.

       5 март    2017 йил     “Гўзал” маҳалла.

   

   

 

 

   

 

 

 

 

 

- - -


< Orqaga qaytish