Саломат Вафо асарлари

Саломат Вафо  АҚШда халқаро


Marta o'qildi

Саломат Вафо АҚШда халқаро "Бадиий ижод" дастурида қатнашганди

http://photos.state.gov/libraries/uzbekistan/104189/dostlik-uz/du-2010-03.pdf

  Америка Қўшма Штатлари Элчихонаси  ДЎСТЛИК газетаси

   2004 йили чоп этилган ҳамда ўзбек адабиётида эркак ва аёл ўртасидаги интим муносабатларнинг аёл ёзувчи томонидан тадқиқ этилиши билан янгилик бўлган “Тилсим салтанати” романи муаллифи Саломат Вафо яқинда, 2010 йилда  бутун дунё ёзувчиларига мўлжалланган дастурда иштирок этиб қайтиб келди. Айова университетида ташкил этиладиган ушбу дастур дунёга машҳур бадиий ижод дастурининг таркибий қисмидир. “Бадиий ижод” халқаро дастури ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан Давоми 10-бетда Ўзбек ёзувчиси “Бадиий ижод” халқаро дастурида иштирок этди. 30 га яқин пешқадам ёзувчини Айова штатидаги ЮНЕСКО “адабиёт шаҳри” деб атаган Айова шаҳри университетида ўтказиладиган уч ойлик семинар ва лекцияларга йиғади. Саломат Вафо дастурда  Жанубий Корея, Арманистон, Янги Зеландия ва Либерия сингари турли мамлакатлардан келган шоирлар, сценарийнавислар, романнавислар ва ҳужжатли асарлар ёзувчилари билан бирга иштирок этди. С.Вафонинг қайд этишича, у ердаги фикр алмашувлар бадиий ижод ва адабиёт ҳамда улар дунёнинг турли маданиятларида ўйнаши мумкин бўлган роль билан боғлиқ қарашларнинг ғаройиб қоришмаси бўлди. Унинг бу тадбирда иштирок этишига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳомийлик қилди. “Бу дастур менинг интеллектуал ёзувчи сифатидаги қарашларимни бутунлай ўзгартириб юборди, - деди у Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг ёзувчи. – Дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёзувчилар билан учрашиш, ҳозирги замон адабиёти ҳусусида улардан мулоқот олиб бориш  жуда қизиқарли бўлди... Уйимга қайтгандан сўнг орадан икки ҳафта ўтсада  ўзимга келиб олишим анча қийин бўлди”. Унинг наздида, семинар ёзувчиларга жуда катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатиб берди.

“Умид қиламанки, кўпчилик билан алоқа боғлаганим асарларимни таржима қилиб, инглиз тиллик  китобхон учун чоп этишимга ёрдам беради, чунки ўзим ҳам  шунга ҳаракат қиляпман”, деди у.

   С.Вафо асли – Ғарбий Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятидан. У иккита роман, бир неча ҳикоялар тўплами муаллифи, ҳужжатли фильмлар ва теледение дастурларни суратга олишда раҳбарлик  муаллифлик қилган, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқларидаги хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоли билан шуғулланган.

  Ёзувчи  “Бадиий ижод” халқаро дастурининг “Орзудаги адабиёт” семинарида у 2004 йили чоп этилган “Тилсим салтанати” романини муҳокамага қўйди. Китобда Орол денгизи бўйида яшаган жангчи аёллар – амазонкалар жамиятидаги эркак-аёл муносабатлари тасвирланади. Китоб нашр этилиши билан муаллиф ўзбек тилида илк роман ёзган аёл ёзувчи сифатида танилди. Ўзининг айтишича, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси роман муҳокама қилиниши ва нашр этилишига қаршилик қилган, чунки замонавий адабиётнинг зарур унсурларидан бўлган тақиқланган мавзулар  анъанавий ўзбек адабиётига хос бўлмаган. "Бироқ  “Шарқ” нашриёти “Тилсим салтанати”ни нашр этди ва у, айниқса, ёш ўқувчилар орасида машҳур бўлиб кетди, “Йилнинг энг яхши романи” деб тан олинди ва рус тилига ҳам таржима қилинди”, деди у.

  С.Вафо ижоди, асосан, қаҳрамонларнинг ички диалоглари ва кечинмалари тавсифидан иборат, бу ҳолни унинг “9/1” ҳикоясидан келтирилаётган парчада ҳам кўриш мумкин”: “Фаришта монанд Людмила мана шу кўпқаватли уйда тинчгина турмуш кечирар эди. У бошқаларнинг ишларига аралашмас, шу боис ҳеч ким уни ғийбат қилмас эди. Ҳар сафар кўришганимизда у менга табассум қилар ва бу табассум худди нур сингари бутун юзига ёйилар эди. У жуда дилбар, оддий ва очиққўнгил аёл эди. Яқинда шу аёл тўсатдан ўлиб қолди. Мен илгари ҳеч қачон христианларнинг дафн маросимида қатнашмаган эдим. Шўрлик ва бир тутам бўлиб қолган Людмила қора қутида ётар эди. У худди бундан минг йил олдин ўлиб кетган одамдай эти суягига ёпишиб кетган эди. Яқинига бориб, унинг умрбўйи нур аримаган юзини яна бир кўриш умидида эдим, аммо тобутда бадбашара бир аёл ётарди. Юрагим орқага тортиб кетди!. Тўғриси, бу аёлни таний олмадим.  Худди бир кун келиб, Люда хонадонидан кулиб чиқадигандай эди. Нега одамзод жасаддан бунчалик кўрқишини тушуна олмайман: ўлик ҳамма нарсадан маҳрум бўлгани учунми ёки марҳум бўлгани учунми?. Людмиланинг уйида анча вақт ҳеч ким турмади..”. С.Вафо “Бадиий ижод” халқаро дастурида шоирлар Аъзам Обидов ва Собит Мадалиевдан (2004) сўнг иштирок этган учинчи ўзбек ёзувчисидир. А.Обидовнинг айтишича, уларнинг ҳар бири семинарларда иштирок этди, бадиий ижод билан шуғулланди, саёҳат қилди, Америка ва жаҳон адабиёт мухлисларини Марказий Осиёнинг бой адабий анъаналари билан таништирди. “Дастур кечинмаларга жуда бой бўлди, ҳозир ҳам унинг таъсиридан қутула олганим йўқ”, дейди у.

 

 

- - -


< Orqaga qaytish