Энг сара асарлар

Сиз  Юлдуз Даврон кимлигини биласизми?.            Саломат Вафо тайёрлади.


Marta o'qildi

Сиз Юлдуз Даврон кимлигини биласизми?. Саломат Вафо тайёрлади.

Юлдузхон Тошкент Давлат Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетида ўқиб юрган даврида ҳам либос яратишга, кўйлаклардан янги бичимлар яратишга интиларди. Аслида  рангларга, либосларга бўлган меҳр Юлдузда болалигидаёқ сезиларди. "Сиз дизайнер бўлишимга қарши бўлгансиз" дея ўпкалаб юради ҳамиша.

  Ўша вақтда, яъни 1990 йилларда  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи лавозимида ишлаб юрганимда, баъзан тадбирларга қатнашиб кеч келсам Юлдуз эшикни ёнида йиғлаб ўтирган бўларди. "Нимага йиғлайсан, болам, бошқалардай кўчада ўйнаб юрсанг бўлмайдими?" дердим, гоҳ жаҳлим чиқиб, гоҳ раҳмим келиб.

  "Сизни уйга келмай қолмаслигингиздан қўрқдим, аям кечқурун келмаса нима қиламан деб, фотиҳа ўқидим" дердим қизим. Юлдуз у вақтларда беш - олти ёшларда бўлиб, Хоразм тамонларда дуо сўзи ўрнига фотиҳа, яъни "бир потиё ўқиб баринг" деган сўзлар бўларди. Ҳаётим давомида ишда муваффоқиятим ва ижодий ютуқларимни чин дилдан тилаган саноқли одамларни айта оламан. Раҳматли ўқитувчи онам Раҳимажон Душамова, отам Матёқуб Вапаев ва қизим Юлдуз Даврон ва укаларим Шуҳратбек, Эргашбек. 

  Ўша даврдан менда гўзаллик яратишга интилиш жуда кучли эди. Болаларимни рассомлик, рақс, спорт тўгараклари ва хорижий тиллар гуруҳларига етаклаб юрардим. Журналлардан олиб пишириқлар, ширинликлар пиширардим. Бундай пишириқларни еган, студентлигида ёнимда яшаган  Шуҳрат укам ҳазиллашиб, "апика, ана шу писсаларингизни еган одам кало бўлмайди" дер ва дастурхон устида кулишардик.

  Эрталаблари, болаларим уйғонгунча газ духовкасида  кичик - кичик  сутли ва шакарли кулча, чўраклар пишириб қўярдим. 90 йилларда кийим - кечаклар таҳчил эди. Мен Москвага қатнайдиган қўшниларимизга айтиб, Юлдузга тирикотаж кўйлаклар, хорижий жимперлар, алламбало тўқилган шапкалар, рўмоллар олдирардим. Ва ясанган уч -  тўрт ёш Юлдуз изимдан қолмасдан пилдираб юрарди.  

  Ҳозир эса..Юлдузхон Авезова ўзи истаган бичим ва дизайндаги адрас либослар яратиб, Тошкентдаги Кадешева бозори, 3 блок 25  дўконига сотувга чиқармоқда. Дизайнер Юлдуз,    жиянимиз алоҳида гўзал Зарнигор, ҳусусан  Замира ва Феруза исмли дизайнер дугоналари билан биргаликда адрас либослардан кўзни оладиган, ҳар бир қизнинг хуснига ўн хусн қўшадиган ёзги либослар туркумини тайёрлади. Бу хил хилма - хил ва ранг -  баранг либослардан кичик 25 дўкон тўлиб кетди. Келсангиз, кўрасиз. 

  Дизайнер қизларга боғлиқ бир воқеани ёзмасам бўлмайди. Юлдуз  билан бирга ишлайдиган жияним Зарнигор қизим  хабар олишга борганимда шундай  деди. "Амма, дўконимизда олд - орқасига адрас қўйиб тикилган  Феруза  дизайнер топширган кўйлакни тўй ва туғилган кун, қолаверса  совғага ҳам кўпроқ сотиб олишади. Шу бичимдаги адрас кўйлакни  ўзимиз тикиб кўпироқ сотайлик десам, қизингиз рози бўлмайди" деди. Мен ҳайронлигим ошиб "нима учун" дедим.

  "Бизга бошқа кўйлакларимизнинг ҳам сотилгани етади. Ферузанинг оиласи катта, касал онасига қарайди, ўзи яратган фасоннинг фойдасини ўзи кўрсин дейди". 

   Шунда менинг қалбимда ниш урган уруғнинг, инсонийлик, адолат ва бағрикенглик туйғуларининг қизимнинг қалбида мева тукканига бошим осмонга етди.

  Тўғриси, ҳато ва камчиликлари ҳам кўп, аммо бу ҳақида бошқа сафар.

  Қизим Юлдузхон ҳақида сўз айтаётганимда қайғу - аламлар ҳақида сўйлашни истамайман. Юлдуз қийинчиликларда эгилмаган  ва мени ҳам ҳамиша курашга илҳомлантирган замонавий қиз. Демоқчи эдимки, ҳаёт ва турмушнинг оғирчиликларини кўрган шахс сифатида,  балки инсонни ота -  онасининг дуоси билан фарзандининг дуоси ҳам, яратганга бўлган илтижоси ҳам асрар экан, албатта.

  Биз она, қиз Юлдуз ва мен, ҳаёт  сўқмоқларида гоҳ қоқилиб, гоҳ йиқилиб ва яна туриб, ўз мақсадларимиз сари шижоат билан келмоқдамиз.  Тақдиримизда бўлган қийинчиликлар, баъзан кўз ёшлар биз икки хотин -  қизни тобора чиниқтирди, курашчан этди. Мақсад сари интилишни, умуман  яшашни, ҳаётни ўргатди.

  Ақлли, саховатли ва гўзал қизим Юлдузхон ўз ҳаётида умр йўлини, умр йўлдошини танлаш, топишга интилмоқда. Юлдузхон бахт йўллари сари сабр билан йўл босди.  Ва бу йўлларда бошқалардан кўпроқ машаққатлар кўрди.  Болам ҳаракатларинг, танловларинг хайрли бўлсин. Бахтли, тахтли бўлгин.   Орзу -  ниятингга Аллоҳ ёр, пирлар мададкор бўлсин.  

                                Дуоларим ила аяжонингиз Саломат Вафо

- - -


< Orqaga qaytish