Marta o'qildi
ҚИЁФАСИЗ АЁЛ ..ЁЗУВЧИ САЛОМАТ ВАФОНИНГ МУРОЖААТИ: ЯШАШГА РУҲСАТ БЕРИНГ..
Ассалому алайкум олис – яқиндаги ҳайриҳоҳ дўстларим.
Бу сўзларни қиёфасиз, қиёфаси фақат қалби хотирасида қолган одам ёзаяпти деб билгайсиз. Мен, Сизга ФБ саҳифамда бурнимнинг қирра бурун бўлгани, ҳозир бурним узуни ва энига 2 см ва 2,5 смига қисқаргани, кўзим қисилиб қолаётгани ҳақида “Қирра бурун мағрурлик белгисими?.. “ деган постда ёзгандим. Сизга тақдим этаётган расмларни қиёслашдан, тўғри аргумент келтираётганимни ва нега бундай фактлар ҳақида ёзаётганимни сўзим сўнггида тушуниб оласиз, деган умиддаман.
Астафрулло..деб ёзай.. тирик одамнинг юзидаги ўзгариш ва бошқа бир одам қиёфасига айланиш жараёни.. Тушунган одамга аянчли ҳолат.
Астафрулло...болалигимда эртакларда гўзал парини ёсуман кампирга айланиб қолганини ўқигандим.
"Товба" дея такрорлай, четдан қараган ва бу постларни ўқиган одам, ушбу сатрларни нормал одам ёзганмикан деб ўйлаши тайин. Аммо...Не қилайки, мен 21 асрнинг ноно технологиялари қурбони бўлмоқдаман.
Пробиркаларда инсонларнинг клонлари яратилаётган, 30 – 40 тонналик китларнинг спутник орқали ер шарининг қайси океанида сузиб юргани ва юрак уришини эшита оладиган техника даврида бутун бошли институтлар фаолиятига ... аллақандай шўрпешона ёзувчининг бурни ёки кўзини ўзгартириш, бошини кичрайтириш нима бўлибди?. Аммо, нега келиб - келиб айнан менинг юзим ўзгартирилади?. Ёки бошим кичрайтирилади.
Мен аёл сифатида ҳаётнинг қора синовлари...қариндошлар ҳуружи, рухий касалликлар диспансерига ётқизиш, рухий касал сифатида рўйхатга олишлар, 2016 йил 7 январда Ёзувчилар уюшмасидан чиқарилиш ҳолатлари.. Паспортимнинг ўзгартирилиши, уйда қўлёзма архивларим йўқотилиб, ўрнида 7 нотариуснинг ҳужжатлари пайдо бўлиб қолгани, 2016 йил апрелида "Гап" йиғинида менга ёпишган ёлланган хотинлар билан.. бир – бир курашиб, оч бўлсамда, ҳақоратлансамда йиқилиб - суриниб қаддимни тик тутиб келаётгандим.
Аммо, 2016 йил 30 май куни тунда уйдаги компютерим, қўл телефони хотираси, интернетдаги ва ҳатто “Навоий -30” иш жойидаги(ҳаммасида интернет бор) компютердаги расмларда кўзим, асосан бурним ўзгартириб тўтибурун аёлга айлантирилганим лол этди.
Энди мен на расмда ва на қиёфада ўзимга ўҳшар эдим. Вужудумдаги бундай ўзгаришлар ҳақида кўпдан бери ФБ саҳифамда ёзиб келаётгандим. Шунга ҳам ота - гўри қозихонами, дерсиз?. Бу бир кичик одам, кичик ёзувчининг дарду – ҳасратлари бўлса.. Аммо.. Ҳаётда ҳам янада кичраяётган бошим, кўзим, узунлиги учдан иккига қисқараётган бурнимдаги ўзгаришар ( бу ҳақида ФБ саҳифамда ёзган эдим) мени шок ҳолига тушириб қўйди. Энди илгарига қиёфамдан фақат юзимнинг тузилиши қолган ва ҳатто лабларим ҳам кичрайтирилган эди.
Ушбу матнни ўқиётган одамда савол тўғилиши мумкин. Нега айнан бу воқеалари Сиз билан содир бўлади?. Агар, сиз келтирган фактларга ишонадиган бўлсак, Саломат, юз – кўзингизнинг ўзгартирилиши кимга керак?. Бундай ўзгаришлар қиладиган одам пластик хирургга мурожаат қилади, дейишингиз мумкин.
Аммо.. қани эди, ҳаётимда бўлаётган..чексиз кулфатлар келтирган шу жараёнларни тўла англаб етолсам. Тўҳтата олсам. Мен ҳам барча ўзбекларай оддий ишонувчан, дунёдан яхшилик кутиб, ҳар бир кунига шукрона қиладиган бечора аёлман.
Илгари ҳам, 2015 йилда менинг фаолиятим, ёзувчилигим ва оилам халқаро қора гуруҳларнинг нишонига тушиб қолгани ва шунинг оқибатида бир нечта ака - сингилларим “двойникларга” алмаштирилгани ҳақида ёзгандим. Ва алмаштирилган қариндошларим, акам, сингилларимнинг рўйхатини илова этгандим.
Ушбу ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистондаги хорижий элчихоналар, инсон ҳуқуқлари ҳимояси марказлари ва Ўзбекистон ИИВ ва пракратурасига ҳам ёзган эдим. Менинг фикрим исботи сифатида, 2016 йил 7 апрелда “Сокин” кўчаси 6 берк 18 уйда мен “двойник” деб атаган Турсуной В.нинг уйидан 100 минг доллорлик халқаро кантрабанда моллари Ўзбекистон ИИВ, Ўзбекистон пракратураси ва МХХ тезкор гуруҳи тамонидан мусадора этилди. Бу ҳолат менинг фаолиятим қора гуруҳлар нишонига тушиб қолгани ва қариндошларимнинг "двойниклар"га алмаштирилганини исботлайди.
Хабарингиз борки, ушбу фактлар ҳақида Фасебук саҳифалирда ёзганим учун “қариндошларим”, мени 2015 йил 28 майдан - 14 июнгача бўлган муддатда Тошкент шаҳар рухий касалликлар диспансерига ташлашганди...
Ҳаётимда содир бўлган ва айнан шу кунда бизга қарши социал урушлар уюштириб мени ёлғизлатиб, изолация қилиб ташлашгани ва бошқа фактларни такрорлаш ниятим йўқ. Бу менга жуда оғир..
Агар, келажакда икки йилми, уч йилми ичида менинг номим атрофида бирон халқаро воқеа ёки сиёсий тадбир содир бўладиган бўлса, шу кунда юз - кўзим ва бурнимнинг ўзгартирилиши, бу менинг ҳам “двойник” ка алмаштирилишга тайёргарликдан далолат беради. У ҳолатда, ўрнимга, ҳозир мен унинг қиёфасига киришга мажбурлашаётган “ двойник “ хотин Саломат Вафо номи билан яшайди.
ЯХШИЛАР, қайси худо қарғаган кун.. менинг номимни белгилаб олишган..Айтишим мумкин, бу жараён жуда олдин бошланган. Малол келмаса, сизга айтар сўзим бор. Орангизда ўзбеклар, ўзбекчани тушунадиган одамлар бормикан?. Аҳир, сизнинг ҳам мендай кўз ойнакларини тақиб, тинчгина яшаб, ёзиб - чизиб юрган онангиз, опангиз бордир?.
Мен ҳам Хоразмнинг Моноқ қишлоғида туғилган оддий аёлман. Бошқа миллионлаб ўзбек хотинлари қатори пахта далаларида ғўзани ягона қилдим, пахта терганман. Хоразмда шоли экилгани учун шоли ўтаганман, шолининг туриб қолган сувларида қуртлар ва ҳашоратлар оёқларимни чақиб, оёғим кечаси билан ловуллагач, пахта ёғи суриб йиғлаб чиқардим. Ўқитувчи, хожи онам Раҳимажон бошчилигида тонгги соат 4да туриб маккажўхори ўрганман, жўҳориларнинг бошини қайириб қанорлаганман. Мен ҳам барча ўзбек қизчалари, болалари каби рўзиғорнинг қаттиқ нонини еб борига шукур этиб улғайганман.
Тошкентда полидан сув чиқадиган ижара уйларда туриб ўқидим, кундузи ишладим, икки нафар фарзанд боқдим. Эгаси қамалган ижара уйда яшаб, 5 йил дайди, каззоб, алкашлардан болаларимни ҳимоя қилиб курашдим. 1990 йилларда.. Икки норасида боламни етаклаб “Эрк” партияси ташкил қилган Ўзбекистон мустақиллиги ва ўзбек тили Давлат тили мақомини олиши учун майдонларда сарғайдим. Оломоннинг оёғи остида қолиб топталдим. 24 соат ишлайдиган штабларда ишладим, ёшлигимни сиёсатга совурдим.
ЎзТВда ишлаганимда ҳам бошқалар катта –катта пуллар топиб, банк уйлари олганда, дамларнинг дуолар, яхши сўзлари учун мухтожларга ёрдам бердим. Кўчада қолган одамларга уй олишга кўмаклашдим.
Ўзимдан қаҳрамон ясаш ниятим йўқ, яхшилар. Мен ҳаёт ва яшаш учун курашиб келаётган бир манглайи шўр ижодкор хотинман. Ҳаёт ва момот орасида чорасиз қолган одамга, шуҳрат эмас, фақат жон керак бўлади.
Югура -югура, урина - урина ҳоридимми?. 21 асрда яшайдиган хотин - қиз мен чеккан қайғуларни ўндан бирини ҳам кўрмаган. Илоҳим, кўрмасин ҳам. Бугун келган жойимда тўҳтадим. Нима ҳам дердим, буюк куч вакиллари қошида шўрпешона ёзувчининг қўлидан нима ҳам келади?.
Икки йилдан бери ёзиб ва айтиб келаётган “двойник” ларга алмаштирилган қариндошларимнинг бир -бири билан қиёслаш имкони бўлган расмларини хорижий элчихоналар: Америка Қўшма Штатлари, Эрон Ислом республикаси, Хитой, Туркия ва Буюк Британия хизмати маъмурларига топширдик. Бошқа жойларга мурожаат қилмаслигим ва ҳеч қандай фактни исботлай олмаслигим учун компютерлардаги расмлар юз фойизга ўзгартирилдимикан?. Билмасам..
Энди кўз ёш тўкиш ва эрталаблари бамдодда “Аллоҳим, мени ва жигарларимнинг ҳаётини асрагин” дея илтижо қилишдан ўзга йўл йўқми.. Ер қаттиқ, осмон олисми.. Мен ҳали романлар ёзишим, китоблар чиқаришим керак эди..
Бошига иш тушган одам сифатида шундай мурожаатим бор эди. "Ҳой, менга кўринмас жойда ўтирганлар, оғир олмасангиз айтар сўзим бор. Сиз, нега мени фалокат сари йўлламоқдасиз?.Нега, мени номсиз, нишонсиз, кафансиз, жанозасиз кўммоқчимисиз?. Аҳир, менинг не гуноҳим бор, бошқалардай яшашга ҳақи бўлган яратганнинг бир ожиз бандаси бўлган аёлман.
Менинг номим, Хоразмда туғилганим, боболаримнинг Хоразм шохларига алоқадорлиги, тўғрилигим, аҳлоқим, умримнинг еган курашлар хронологияси керакми Сизга...Керакми...Олинг.. мендай бечоралар номсиз ҳам яшайверади...Тонг арафасими, бир қаро тундами алмаштириб юборишмаса бўлди.. ўша мудхиш..айтишга тил бормайдиган..қудратли тангрининг иродасига қарши яратилган.. "двойник"ларга..
Фақат ..ўтинаман.. ўз тақдирим билан яшашга руҳсат беринг..
2 июнь. 2016 йил Тошкент .
Паспортим ўзгартирилгандан сўнгги ҳолати... юз қисмида доғлар, чизиқлар, бўйин қисмида катта оқ доғ пайдо этилиб яроқсиз ҳолатга келтирилган.
(Сайтдаги фото аслиятга яқин расм)
- - -