Тасвирий санъат

Ўзбекистон тасвирий санъат гулшани


Marta o'qildi

Ўзбекистон тасвирий санъат гулшани

Шаҳноз Абдуллаева 1965 йилда Тошкентда туғилган. 1989 йил Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Унинг илк ва бош устози профессор Чингиз Аҳмаров бўлади. Ш.Абдуллаева Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси. Унинг ижодида Шарқ аёллари, афсонавий образлар, шоиралар етакчилик қилади. Айниқса, фаришталар мавзусига кўп мурожаат қилган. Сабаби рассом фаришталар кўринмас бўлса-да, уларнинг мавжудлигига, бизнинг ёнимизда бўлишига ишонади.

Ш.Абдуллаеванинг асарлари Ўзбекистон давлат санъат музейи, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Урганч ва Тошкентдаги тасвирий санъат галереяларидан, шунингдек, АҚШ, Германиядаги галереялар, Япония, Ливан, Финляндия, БАА, Россия, Буюк Британия, Ҳиндистон каби мамлакатлар элчихоналаридан ўрин олган.

9. Алишер Алиқулов

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Шуҳрат” медали соҳиби Алишер Алиқулов устоз рассомлар — Ғафур Қодиров ва Рустам Худойбергановдан рангтасвир сирларини ўрганди. Унинг талабалик йилларида ишлаган “Буюк империянинг ҳалокати” номли диплом асари ҳозирда Миллий рассомлик ва дизайн институтида сақланмоқда.

Алишер Алиқулов рангтасвирнинг маҳобатли ва дастгоҳли жанрларида бирдек ижод қилади.  Мусаввирнинг 1996 йили пойтахтимизда бунёд этилган Олимпия шон-шуҳрати музейига ишланган “Қадимги Бақтрия спорт ўйинлари” номли панносини сара асарлар сирасига киритиш мумкин. Шунингдек,“Улоқ”, “Кураш”, “Пойга”, “Ёяндозлик”, “Найза улоқтириш”, “Тош кўтариш” каби асарларида ҳам миллий ўйинларимиз ранг-баранг, мураккаб композицияга эга реалистик йўналишда яратилган.

Ижодкор 1996 йили Темурийлар тарихи давлат музейи учун “Самарқанд бозори” асарини ишлаган. Музей залига ишланган яна бир асарда “Амир Темурнинг Тўхтамишхон устидан қозонган ғалабаси” акс этган.

2002 йили Ўзбекистон тарихи давлат музейи учун “Амир Темур ва жаҳон тарихи” панносини ишлаган. Ҳозирда унинг маҳобатли рангтасвир асарлари ватанимизнинг турли маданий ва маъмурий биноларини безаб турибди.

10. Рустам Худойберганов

- - -


< Orqaga qaytish