Саломат Вафо асарлари

Шимолий вокзал ортидаги ҳасратхона.  кундалик.   Саломат Вафо


Marta o'qildi

Шимолий вокзал ортидаги ҳасратхона. кундалик. Саломат Вафо

Панжарали темир эшик қарсиллаб ёпилди. Шифт неон чироқлари туссиз ёритаётган, ярми оқиш рангга бўялган йўлакнинг ўртасида қақайиб турардим. Вужудимда бир карахтлик бор эдики, ҳали ҳам Тошкент шаҳрининг 1 руҳий касалликлар касалхонаси, яъни телбалар уйига тушганимга ишонолмай турардим. Аллақаердан ачиган овқатлар , хожатхона иси ва дориларнинг ҳиди келарди. Бу манзарани қачондир қаерлардадир  кўрганимни эсладим. Ўз Тв “Сиёсат” студиясида ишлаганимда.. 2005 йилларда Қорақалпоғистонга Оролга яқин Қораўзак туманига қишлоқ касалхонасига тасвирга олишга борганимда, шундай ғарибона манзарага дуч келгандим.   У ерда барча хоналарни сариқ касалига учраган болалар ётишарди.

  Йўғон – йўғон темир панжаралар ўрнатилган деразаларда кўм – кўк осмон, дарахтлар ва хуши ўзида бўлмаган  бемор қизларнинг ювилган  иштонча ва  ички кийимлари шамолда  ослиб  учиб турирди. Бу ерда беморлар бир – бирини буғиб ўлдирмаслиги,ўзини осмаслиги учун бюзгалтер тақишга,ичқири бор,резинкали иштон кийишга руҳсат берилмасди. Жуда кўп нарсалар мумкин эмасди. Бу ҳақида кейинроқ ёзаман.

  Жуда ғалати эди. Бутун вужудимда 1962 йил 15 январдан бери мавжуд бўлган вужудимда ғалати шовуллаш пайдо  бўлиб, ич – ичидан қалтирардим.  Мен барча ўзбек аёллари қатори ўз уйимда  тинч – осойишта яшаб  ўрганган одам эдим.

  2015 йил 28 май куни туш пайтида уйда  осма шўрва пиширдим. Аммо..негадир юрагим ғаш эди. Қўлимдан ҳамма нарса тушиб кетарди. Чой тузлар тўкилиб кетди. Сўнг анализ қиламанки, назаримда менинг   2010 йилда вафот этган шижоатли онажонимнинг рухи нариги дунёдан ёрдамга келган эди. У менга “балки, Саломат, чиқиб кет, қоч бу уйдан” дерди.Онам вафотига қадар ҳаётимнинг барча қийин дамларида ёнимда турган. “.Тур бу қандай ётиш касалман деб ётиш сенга ярашмас экан. Сен Саломат Вафосан аҳир”...дерди раҳматлик онам ҳали ҳеч ким бўлмаган пайтларимда.  Аммо мен ҳеч нарсани эшитмасдим., кўнглим жуда ғаш эди, балки ўша пайтда  биров бирон нарса деса йиғлаб юборардим.Нима бўлаяпти дердим ўзимга...ва гўё бу жараёнга аниқлик киритмоқчи бўлгандай 2 қаватга чиқиб деразасидан   пастга қарадим. Ҳеч ким йўқ. Кўча бўм – бўш эди.  Соат 13 га яқин эрим Даврон уйимизга яқин жойдаги нотариус офесидан келди. У тинмай жиринглаётган телефонига жавоб бериш учун  тез – тез ҳовлига чиқиб гаплашиб келарди. Ичимда бир безовалик пайдо бўлди.Столларга чой нон қўйиб юрганимда орадан ўн минутлар  ўтмасдан 80 ёшга яқинлашган аммо ҳали тетик отам келди. Отам келганидан сўнг яна осойишта бўлиб бошқа нарсани ўйламасдим.

    Аммо яна нарсалар қўлимдан тушиб кетарди. Ҳатто, тошкентча ёпган нон ҳам қўлимдан тушиб юмалаб кетди.  Онам бечора “болам, Саломат..Саломаат..” дея нидо қиларди, аммо  онамнинг овозини эшитмасдим. Отам ва эрим Давронга  шўрва суздим. Ўзим ҳамюрт  хоразмлик ёзувчи Эркин Самандарнинг 80 йиллик юбилейида нутқ сўзлаш учун Миллий кутубхонага боришим керак эди. Шунга кийиниш учун ётоқхонага кийинишга кириб кетдим. Ётоқхонадан чиққанимда отам ва Давроннинг ёнида  бир оқ ҳалатли рус аёл ва массажчи йигитларнинг кийимига ўҳшайдиган мовий ранг кийимда икки нафар ўзбек йигит ўтирарди.  Қўнғироқ ҳам чалинмаган эди. Ҳайрон бўлдим,  булар ким бўлди?. Салом бериб уларнинг ёнига бордим. Эрим Давронга “булар  ким дедим” аста. У “менинг мазам йўқ, 16 горбалницага олиб кетишмоқчи..” деди. Эрим мени чиқиб қочиб кетмасин деб тез ёрдамчилар билан гаплашиб дарвозани очиб қўйган эди. Шу вақт афтидан  ўзбекчани тушунадиган, рус врач аёли суҳбатга қўшилди. “Садитесь” деди.   Даврон “сен ҳам 16 горбалницага мен билан боргин” деди. “Иожим йўқ, Миллий кутубхонага Эркин Самандарнинг юбилейига боришим керак” дедим. “Сен ҳам касалсан, осмотрдан ўтасан... интернетга турли  одам ишонмайдиган нарсалар ёзаяпсан..” деди. “Борсангиз ўзингиз бораверинг, мен касал эмасман..” дедим. Рус врач хотин ҳам “16  гор балницага борасиз, осмотр қиламиз. Ярим соатдан сўнг уйга руҳсат берамиз ” деди. Мен “касал бўлмасам 16 горбалницада нима қиламан”. Ичимдан  “Булар билан бораверсанми ...миллий кутубхонага таксида қайтарман” деб ўйлардим. Шунда  шу йил 2015 йил  чиққан “Номсиз кема” номли китобимни  олиб чиқиш учун ётоқхонам тамонга юрдим. Балки китобимни кўриб менга ёпишишмас деб  ўйлардим. Назаримда буларнинг  ҳаммаси англашилмовчилик  ва тасоддиф деб ўйлардим. Дунёда майиб – мажруҳлар,  телбалар, шизофренниклар тўлиб ётибди, булар мени нега касалхонага  ташлайди?. Хонамга кирсам, изимдан ҳалиги  ўзбек йигитлар киришди. “Китобни олиб чиқинг” дейишди. Рус хотин “нам  ненужна книги, давайте быстро одевайте”  деди. Отам  ҳам ”кийин Саломат борсанг бориб кела қол” деди. Ётоқхонамга кириб кийинаётсам изимдан ҳалиги 2 йигит кирди. Энди ўйлаяпманки, бу санитар йигитларга мени қочирмаслик топширилган эди. Уларнинг бири шивирлаб “опа, енгилроқ кийининг футболка тапочка, сизни 16га эмас, Сарикулскийдаги псих бальницага олиб кетаяпмиз” деди. Мен қотиб қолдим. Ва холга югуриб чиқиб, “мен психбольницага бормайман. Ака, акажон..” деб йиғлардим. Хоразмда “дада”сига ака дейилади.   Отам “бор дедим, Саломат сенга, нервимни чиқарма..” деди. Отамни сингилларим ва оғам   “Саломат касал, унинг томи кетган, йўмасам интернетга   қариндошлар  ҳақида ҳар нарса  деб ёзармиди?” деб алдашган эди. Навқрон 50 ёшимда  қартайган отамдан кўмак истардим. Йиғлаб куйиб-  ёниб кўзда ёш билан  отамга мурожаат қилардим.“Ота, янглишасиз, мен касал эмасман, ота..Ака, онам бўлганда мени жиннихонага ҳеч қачон юбормасди..Ота..”. Шунда мени ҳалиги мовий кийимли бақувват икки йигит бақириб – чиқиришимдан қўрққандай оёғимни ерга теккизмай  машина тамонга судраб кетишди.

    2015 йил 28 май куни соат 1.30  да “Сокин” кўчамизда ҳеч ким йўқ эди.Чиндан жуда сокин эди. Олисларда маҳалланинг почталиони ўтиб борарди. Шу вақт шамол уйғонди ва  бирдан шок ҳолатдан ўзимга келдим. “Мен псих болницага бормайман” дедим. Орқамга тисарилдим. Мени санитар йигитлар судраб “Дамас” машинасининг эшигини олдига олиб келишган эди. Кейинчалик  дўстларим кўп маротаба таъкидлашган эди. Қочиш  керак эди. Шовқин солиш керак эди. Ҳар қандай ҳолатда касалхонага ётмаслигингиз керак дейишди.

  Мен орқамга тисарилиб “Дамас”дан икки – уч метр орқага чекинган эдим. Санитарлар қўлтиғимдан кўтариб машинага миндиришмоқчи бўларди. Қаршилик қилиб кўлимнинг тирсаклари, тиззлари шилиниб, асфальтга қон томарди. Шунда  бирдан қаттиқ зарб билан ичкарига отилиб кирдим. Қарасам Даврон менинг орқамдан итариб ойналари оқартирилган “Дамас”га миндиришди. Атрофга қарадим, отам кўринмасди. У қачон кетган ҳеч қаерда кўринмасди. “Онажон, онажон” деб йиғлардим. Юлдуз Истанбулга иш билан кетган эди. Ҳумоюн хотини билан Хоразмга кетганди. Мен кўпдан буён тортишиб жанжал қилиб келаётган  қариндошларим ҳеч ким йўқ пайти ушбу ситуацияни уюштирган эди. Машина ўрнидан қўзғолди.Олдинда рус врач хотин, мени ёнимда  Даврон, олдимда санитар йигитлар ўтирарди. Юрагим шув этди. Энди бу уйларга қайтармиканман, бу  кўчалардан,йўллардан юрармиканман. Энди ўйлайман, барибир ишонувчан, барча ўзбеклардай содда эдим. Мен ҳатто овоз чиқариш, дод солишдан ҳам уялган эдим. Гўё ўз ўлмини бўйнига олиб дор остига кетаётган тутқундай иложсиз эдим. Машина озроқ юрганидан сўнг шарқ мамлакатларининг элчихонасида ишлайдиган бир танишимга қўнғироқ қилдим. “Менга ёрдам беринг”. Бутун вужудим қалтирарди, Самсунг  телефонимнинг катта маниторида ёниб  турган исм ва  фамилялар орасидан керакли номерларни тополмасдим. Менинг асарларимни инглизчага тарима қилан таржимон  Аъзамжон Обидовнинг номери ўчирилган эди. Уни хотирама  тикламоқчи бўлдим, қаттиқ ҳаяжонланаётганим учун бирон рақамни эслай олмасдим.   5 дақиқаларда ўзгартирилиб ёзилган “қабулхона” деган сўзни топдим. Телефонимдан номерлар ўчиб кетаётгани учун баъзи номларни ўзгартириб ёзган эдим.     Яна бир оз юрганимиздан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар қабулхонасига қўнғироқ қилдим. “Мени қутқаринглар, мен Саломат Вафоман. Мени псих болниицага олиб кетишаяпти. Илтимос..”. Гўшакни олган  котиба “раис обедда, келганидан кейин айтаман..” деди. Ва  гўшакни қўйиб қўйди.  Шу маҳал олдиндаги рус врачи “какой ёзувчи уюшма, отнимайте с него телефона..”деди.Санитарлар оғир гавдаси билан босиб, қўлларимни қайиришди. Ва телефонни олиб, эрим Давронга  узатишди.  “Дамас” ўнгдаги йўл қолиб, негадир  маҳалла фуқаролар йиғини биноси тамонга қайрилиб йўл четида тўҳтади. Врач хотин мобил телефонидан кимгадир қўнғироқ қилди. Орадан 5 дақиқалар ўтмай милиция формасидаги участкавой Жамшид етиб келди. Унинг қўлидаги ҳужжатга аввал эрим Даврон, участковой Жамшид  ва сўнг машинанинг олдида  ўтирган врач хотин  имзо  қўйди. Кейинчалик билишимча,  бу қариндошларим тамонидан “Гўзал” маҳалла фуқаролар йиғини, участка нозирига ёзилган  ариза экан. Аризанинг мазмуни “мен  руҳий касал бўлганим учун келинга ва қўшниларга болта  олиб югурган эканман”. Улар мендай бечора ёзувчига бундай даҳшат туҳмат қилишлари билан қаноатланмай ..бу аризанинг бир  нусҳасини участка нозирига ҳам беришган эди. Бунинг маъноси шундай эдики, руҳий касалхонада муқаррар олиб қолинишим учун “Гўзал” маҳалла участка нозирининг хулосасини олишган эди. Мен ҳеч нарсадан хабари йўқ ёзувчи одамнинг  устидан руҳий касалхонага ташлаш учун “загавор ” қилинган эди.

 

   Давоми бор.

- - -


< Orqaga qaytish