Marta o'qildi
Дўст қардош туркий халқлар. Саломат Вафо.
Азалдан тили,маданияти,санъати,дини бир,бир дарёдан сув ичган қардош туркий халқлар минг йиллардан буён қўшни,қуда-анда бўлиб яшаганлар.Қардош халқларимизни бир-бирига яқинлаштириш, ёшларимизни аждодларимизга муносиб руҳда тарбиялаш шу куннинг устивор вазифасига киради.
Шу йилнинг 11 ноябр санасида бўлиб ўтган "Умрбоқий мерос" Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази қошидаги "Оҳу" ижодкорлар клуби раҳбари Зилолабону Холиқова лойиҳаси асосида "1-Турк дунёси адабиёти ва санъати форуми-2024 " тадбири бу дўстликни янада яқинлигини кўрсатди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси катта залига мамлакатимиз ижодкорлари, қўшни Республикалардан келган турли касб эгалари, ижодкор шоир ёзувчилар,акдемиклар,филологлар,адабиётшунос,олималар, санъаткорлар ташриф буюришди.
Ушбу форумдан кўзланган мақсад, Туркий халқларни бир ерга тўплаш, ўз диёридаги санъат ва маданият адабиётга қаратилаётган эътибор, камчиликлар ва муаммолар билан танишиш, Марказлар раҳбарлари билан суҳбат қилиш, ҳамкорликларга кенг йўл очиш ва Туркий давлатларда Форумни ўтказиб бориш ҳисобланади.
Форумда 13 нафар спикерлар:Абдурауф Абдуғаффор (Қозоғистон) ,Гуландом Субҳанова ( Тожикистон),Саваш Сарикая ( Туркия),Саиджон Очилов ( Ўзбекистон), Амир Худойберди( Ўзбекистон),
Холида Мусурмон ( Ўзбекистон),Ҳакима Вилямова ( Ўзбекистон, “Уйғур” маркази.),Азада Карлибай ( Қорақалпоғистон),Лутфия Мирзаева (Ўзбекистон),Зилолабону Холиқова( Ўзбекистон),Зиёдахон Ғаффорова (Ўзбекистон), Барно Исакова ( Қирғизистон),Каримулла Маммадзаде ( Озарбайжон) лар сўзга чиқиб ўз марказлари фаолиятлари билан таништириб ва турли мавзулар бўйича фикр юритдилар.
"1-Турк дунёси адабиёти ва санъати форуми-2024 " форумининг диққатга сазовор нуқтаси " Умрбоқий мерос" тарғибот маркази директори Лутфия Мирзаева ва Туркия жумҳуриятидан келган "Ойдин ёзувчилар ва шоирлари" уюшмасининг вице президенти ўринбосари Саваш Сарикая ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Ушбу форумга 120 нафарга яқин делегатлар ташриф буюрди улар сафида, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Қорақалпоғистон, Ўзбекистонда истиқомат қиладиган турли миллатлар вакиллари ўз жамолари, ансамбллари билан чиқиш қилишди.
Тадбирда Гулбаҳор бахши Фозилова, Дилноза Азизова, Нигина Наво, Фарруҳ Усмонов, "Мийрас" қорақалпоқ дуторчи қизлар ансамбли, " Элнур" уйғур ансамбли, "Саҳв" дуторчи қизлар ансамбли, Тожикистон маданий маркази ансамбли,шунингдек Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази қошидаги ансамблар ранг-баранг репертуарлари билан қатнашдилар.
“Оҳу” ижодкорлар клуби раҳбари Зилолабону Холиқова ва "Умрбоқий мерос" Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази раиси Лутфия Мирзаева қўшни Республикадан ташриф буюрган спикерлар томонидан ташаккурнома ва дипломлар билан тақдирландилар.
Миллий кутубхонада бўлиб ўтган форумдан сўнг " Самарқанд зиғир оши" кафесида эллик нафар меҳмонга дастурхон ёзилди.
Куй-қўшиққа уланган даврада бир қанча меҳмонлар сўзга чиқиб форум ташкилотчиларига ва бутун туркий дунёга, табриклар ва гўзал тилаклар билдиришди.
Зиёфатдан сўнг, меҳмонлар Тошкент шаҳрида хунармандлар уйига айланган " Наврўз боғида" сайр қилиб, Миллий маданий меъросимиз, хунармандларимизнинг қўл меҳнатлари махсулотлари билан таништирилди.
“Наврўз боғида” хунарманд, тадбиркорлар билан самимий сухбат, жонли қўшиқлар, мушоиралардан сўнг, форум ўз ниҳоясига етди.
Бундай йиғинларни тез-тез ўтказиш,туркий мамлакатлар дўстлигини мустаҳкамлаш ва туркий халқлар санъат ва адабиётини кенг тарғиб қилиш мақсадида меҳмонлар бир-бири билан хайрлашди.
- - -