Marta o'qildi
Дунёни қалбим билан тинглайман. Шоира Зилолабону Ҳолиқова билан суҳбат. Саломат Вафо.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,Тэквандо 1-дан қора белбоғи
Соҳибаси,2-гуруҳ ногирони.
Муаллифлик китоблари :
“ Унутмоқ осонмас ” 2010 йил назм
“Лайли қўшиғи ” 2011 йил назм
“ Гавҳарим бор ” 2012 йил назм
“ Кўнгилга йўл...” 2016 йил. Назм
“ Сукунат маликаси” 2017 йил назм
“ Ёлғиз қуш” ўзбек ва озарбайжон тилида. 2020-2024 йил.
Савол: Зилолабону ижод қилишингизга нима туртки бўлади,не истаклар билан қўлингизга қалам оласиз?.
9 ёшда ўзимда шеъриятга қизиқиш борлигини сезганман.
Аммо қалбимга муҳаббат кириб келгач 14 ёшимда ўз -ўзидан жуда кўп ёзадиган бўлганман.
Худди башорат қилгандек ҳаётимни олдиндан кўргандек тинимсиз ёзган эканман.
Кўпроқ назмда ижод қилганман.
Шеърларимда негадир муҳаббат, бахтли лаҳзалардан кўра, ҳиёнат, эътиборсизликдан сиқилган қиз ноласи, ёлғизлик ҳақда бўлар эди. Йиллар ўтиб ростан ҳам ҳаётимда. Муҳаббатим билан боғлиқ жуда кўп воқеа содир бўлдику шулар мени росмана шоирга айлантириб юборди.
Балки ёзувчи ҳамдирман. Жуда кўп дил изҳорларим, бўлган воқеаларни монолог тарзида ёзиб кундаликлар деб ўша вақтлари интернетга жойлар эдим. Бир сўз билан айтган фақат муҳаббатим учун ёздим.
Укетди. Қалбимда бўшлиқ пайдо бўлди ва мен ижодни тарк этган эдим.
Қайсидир устоз ёзувчи шоиримиз айтган эди: “Муҳаббат ўлгани заҳоти, ижод ҳам ўлади" деб менда ҳам шу ҳолат содир бўлди.
Мана йилларки ҳеч нарса қоралай олмайман.
Савол: Узр,эшитмайдиган одамнинг ижод қилишига нималар тўсиқ бўлади,эшитмаслик қалб билан борлиқ орасида чегара бўла оладими?.
Истеъдоди бор одамга ҳеч нарса тўсиқ бўлолмайди. Туғма эшитмайдиган инсонлар одатда илмсизроқ бўлади. Чунки уларда талаффуз ҳам, имо ишорадан бошқа. Сўзлар ҳақда тушунча ривожланмаган бўлади.
Ижод бу-яратиш.
Мендаги ҳолат бошқа. Мен 14 ёшимда эшитмаганман унгача эса доим ижод қилиб 6 ёшдан тиниисиз китоб ўқиб юрганман. Иштиёқ бўлган. Шундан қобилият шаклланиб борган. Менга илҳом келиб турса ҳеч нарса ижод қилишимга ҳалақит қила олмайди.
Айтганимдек насрда ижод қилиш учун анча илмли бўлиш керак. Фақат шу томондан озроқ қийналишим мумкин. Бу энди ўз устимда ишлашимга боғлиқ.
Борлиқдаги гўзаллик ва бор нарсаларни ифодаси руҳимга кўчади. Руҳим эса уларни қулогимга шивирлайди. Қалбимдан оқиб келган сўзлар ақлимни ҳаракатга келтиради. Ақлим эса ёз дейди. Қарабсизки қўлларим ноёб сатрларни оқ дафтар юзига қоралайди.
Демак тўсиқни ва қобиқларни енгиб келаяпман экан.
Савол: Ижод қилиш кўнгил эхтиёжи ҳисобланадими?.Қайси асарларингизни руҳингиз фарзанди деб ҳисоблай оласиз?.
Уйингизда аҳлат тўпланса. Уни тўкиб келишга, йўқотиб тозалашга эҳтиёж бўлганидек, кўнгилда йиғилиб қолган дардларни, изҳорларни, ҳам ёзиб енгиллашиб олишга эҳтиёж катта.
Уни маҳорат билан асарга айлантириш эса ижоддир.
Ҳар бир сатрларимда руҳим қичқириқлари бор. У бўлмаганида мен шоир бўлмасдим.
" Хаёлимда қичқирди руҳлар,
Битиб қолди икки қулоғим.
Олам сақлаб келмоқда сукут... "
Савол: Ижод қилиш билан пулсизликни енгса бўладими?.
Ижод қилган одам пулни ортидан югирмайди.
Пул топадиган одам эса бизнесмендир.
Бир асарни рағбатлантириш уни тарғиб қиладиган инсон адабий агентдир.
Шоир ёзувчи пулни кўзлаб ижод қилдими у юраги билан эмас ақл ҳукумронлиги билан ижод қилаяпти.
Агар битта асари пул чақирса ўз- ўзидан содир бўлса ана шундан сўнг у Ҳақиқий ижодкордир.
Ҳар бир ижодкорни пул топиш учун бошқа касби бўлиши керак. Масалан мен ижодимни ҳеч қачон пулга чақмайман.
Савол: Ҳозир қандай ишлар билан бандсиз? .
Бугунги кунда. Санъат ва маданият адабиёт соҳасида барча ижодкорларга ҳар томонлама шароитлар яратиб, янги чўққиларга олиб чиқиш учун ҳаракатлар бошлаганман.
Афсуски Ўзбекистондаги баъзи рахбарларнинг лоқайдлиги боис кўп ишларни қилишимда. қийинчиликларга учрайман. Бу кўпчиликда бўлаётган англаб етган ҳолатлиги учун, бизда. Бу касблар ривожланмай бир қобиқ ичида айланиб юрибди.
Биргина портлаш билан Ўзбек адабиёти ва санъатини юқори чўққига олиб чиқиш мумкин.
Ана шу изланишларимни ҳаётда тадбиқ этишга оз фурсат қолди.
Устозимиз журналист,шоир,таржимон Аъзам Обид айтганидек аввал Адабий агентликларни ташкил қилиб, санъат менежерларини тарбиялашимиз лозим.
Бунинг муҳокамаси кузнинг сўнгги ойида илк бор бўладиган "1-Турк дунёси адабиёти ва санъати анжумани" мизда илк бор кўриб чиқилади.
Ушбу нуфзли тадбирга тайёргарлик ишлари билан бандман.
Савол: Қандай орзуларингиз,режаларингиз бор.
Орзулар ҳамиша бор, режалар эса тузилаверади. Уни олдиндан айтиш режани пучга чиқариш демакдир.
Саломат Вафо суҳбатлашди.
САКИНАТ
Ҳар кун ўзимдаги ўзгаришдан,қалбимдаги пуртанадан тулғониб ухлолмайман.Қандайдир жўшқинликни ,қандайдир мужизани кутади бу дил. Жонсарак хуркиб ,сакраб тушади,илҳақ бўлади, умидвор бўлади.Яхшилик қилгиси келади дилгинамнинг.Ўйладим , узоқ ўйладим... Гуноҳкор кунларимни , исёнкор, баджаҳл асабларимни, бидир -бидир қилиб ўзганинг дилига озор берган тилгинамни ҳаммасини ўйлайман. Надомат чека бошлайман. Китобларни ўқидим,фалсафа аҳтардим,ҳақиқат аҳтардим. Йўқ,аслида юрагимдаги оловни ўчирадиган малҳам излаган эканман, топдим... «Надомат чекаяпсанми демак бу тавбадир» Ҳа, ҳа айнан тавба шивирлайман ўзимга ўзим... Уни мукаммал қилмоқ даркор. Савоб-гуноҳим қоришиб кетган йиллар тўзонида чангга ботиб, кирлана бошлаган қалбимни оҳларини камайтириш учун қилинган тавбамни сенгина , Аллоҳим фақат сенгина қабул қиласан. Узоқ йўлга чиққан йўловчи эдим , кўп юрдим,мўл юрдим…аҳийри сенга яқинлашдим. Пойингда тиз чўкдим. Саждага бош қўйдим.Аллоҳ,…қандай гўзал калима. Сўзлагим келади сўзлар бисёр. Юрагимдаги маҳзунлик,ношукурлик,ичиқоралик,аламзадалик иллатларини , каломларинг билан ортига қайтариб юбора бошладим. Енгил тортдим , елкамни босиб турган,нафас олишимгада тўсқинлиқ қилаётган оғир юклардан халос бўлганим мени шодлантирди. Яхшилик қилгим келади . Ҳайрли амалларни қилиш ҳар биримиз учун буюрилганлигини англаган ҳолда кимгадир нафим тегса мен шодланмай ким шодлансин?
Гоҳида хориб қоламан. Йўқ синовларингдан эмас , шунчаки инсонлар билан тўқнаш келганда уларнинг дунёқараши билан меники мос тушмай қолиб ўртада нифоқ бошланиб қолаверишидан. Илоҳий бир муждалар кўтиб қулоғимни динг қилганча атрофга боқаман. Бирор сас тинглаб қоларман дейман. Оғриқли андаккина ҳаяжонли онни тортиқ қиладиган тундан гоҳ зада бўлсам, гоҳ шукур қиламан. Зада бўлишим шундаки…Мен тинглашни истаганимда барибир мужиза содир бўлмайди. Миямдаги шовқиннинг вижирлашинигина тинглаб ётавераман. Мақул келгани эса мен фикрлайман ҳа ,айнан тун қўйнида осудалик чўккан заҳоти онгимда фалсафалар яралади ,қоғозга тўкилади. Дил уйғонади. У илоҳий куйни тинглай бошлайди…
Аллоҳ ,Аллоҳ дейман.
Не тонг менга гўзал қалб ато этмишсан ,жисмимдаги биргина аъзони ишламас қилганинг билан менга қанча иқтидор ,қанча бахтларни ҳадя этдинг. Эшитиш бахтидан ,инсон овозини тинглаш бахтидан бенасибман,аммо яхши тарафи ҳам разолатга ,ғийбат -бухтонга қоришган дунёни кирлантираётган баъзи бир инсонларни сасини тинглашга балки сабрим етмасди.
Қулоғимдаги шовқинни жим тинглайман,тажанг ,исёнкор қалбимга бу мурувватинг баъзида хуш ёқади. Қулоқдаги шовқиндан миям карахт қотади аммо мен ўзимча мусиқага соламан,куй басталайман. Бу шовқин дунёда шовқин солаётган қалбим ,гаранг Инсонлардан кўра менга қадрлироқлир. Яшаш неъматинида ато этдинг. Мен шукур қилмай ким қилсин? Саодатманд инсонларда ҳам бир дард бўлади. Менинг дардим битта…бунда ҳам сенинг каломингни муқаддас китобингни Қуръон овозларини эшитишдан бенасиб ,ўқий олмаганим. Сен буюрган аммаларни ўз вақтида бажара олмаганим. Болалигим ,ғур ёшлигим беҳуда гуноҳлар билан ўтиб кетгани учун гоҳ надомат чекаман ва сени англатган синовларга шукур қиламан. Бахтлилар рўйҳатига мен ўзимни мажбуран қўшганим йўқ. Бу танлов сеникидир. Сен менга борлигимни,ўзлигимни танишни ўргатдинг Аллоҳ!... ёмонга ҳам бирдек муносабатда ,жафоларига сабрда бўлишни ўргатдинг. Бу ато этилган неъматлар учун мусулмон қилиб яратганинг учун Алҳамдулиллаҳ. Яхшилар сафида қилдинг ,ёмонларни йўлимдан олиб ташладинг кераксиз инсонларни ёнимда пилдираб юришидан не мани?Кетган кетди ,келганлар эса илоҳим қалбимдан ҳам жой олсин. Уларга бир калом кифоя ! Биласанми мен жуда хотиржамман Аллоҳим,жудаям бахтлиман. Ўзингдангина орзуларим рўёбини сўраяпман. Сен эса менга нима керак нима керак эмас биласан. Сен ниманики истасанг бўлади ниманики истамасанг бўлмайди. Ваъллоҳи алам. Қалбимга сокин тун тилаб уйқуга ётаман. Тинчлан юрагим тинчлан…
ТУШДАГИ ИСТИРОҲАТ.
Билмадим тушни айтиш керакми йўқми... Лекин шунақанги гўзал оламда бўлдимки... Тил билан тарифи йўқ гулларни, боғларни кўрдим. Бир ой бўлиб қолаяпти аммо ҳали хануз ёдимдан чиқмади... Саёҳатга дўстлар билан чиқибмиз, аммо афтобусимиз негадир осмонда ўчиб юрибди,бирданига атрофга тикилиб ,яни пастга қарашим билан гўзалликдан ҳаммамиз нафас ололмай қолибмиз. Турфа ҳил рангли гуллар (аммо қандай ранг била олмадим...) Ўзимиз билган рангларга ўхшаш, барибир нимасидир бошқача... тоғлар, баланд чўқилар секин- аста ўтаяпмиз , шаршаралар оппоқ нималардир сизиб юрибди... (Булут эмасди) Офтоб ярақлаган, чарақлаган деса ҳам бўлади..роҳатландим. Бемалол чордона қурволиб куй - қўшиқ айтаётганлар тинчиб, сўнгра қий - чув билан кимдир "Вой нега пастга тушмаяпмиз, қаер бу деса, кимдир Чинобод бу ер сизларга мумкин эмас. бошқа сафар олиб келаман деган овоз келди." Шофёрми? ким гапирди била олмадим ...аммо, пастлатдик автобусни. Кичик кўприкчалар, қушлар овози. Ё Аллоҳ ! Чинобод санаториясими бу шунақа гўзал жойми? Бўлди дадамга айтаман, келаман дермишман, ич- ичимдан ховлиқиб, " туша қолайлик ,ташлаб кетинг бироз айланайлик, оёғимиз увушиб қолди ,хали масофа узоқ десак ҳам кўнмади. "хозир тухтасам жарга тушиб кетасизлар бу ер хавфли жой яхшилаб ўрнашиб тўгрига қаранглар бундан ҳам зўр жой бор ,кейинги йил ўзингни олиб келаман деди." Мен жудаям хурсанд бўлдим. Автобус ойнаси яни олди тарафдагиси каттарди, кенгайиб кетди ,бутун манзара пастки ер, ҳақиқий гуллар билан (хозир тўйхоналарда безатиб қўйишади ,шундай ҳар ҳил фантазиялар қилинган эди) Дооод девордик, сакраб тапилатиб " илтимос қолайлик шу ерда..." десак ҳам унамади шофёр ва бирдан орқа тарафни булут қоплади ва ҳамма манзара ўзгарди. Аммо уйғониб кетдим, кўзим тўла ёш эди. Шундан бери нафасим қисадиган. Салга юрагим ўйнайдиган бўлиб қолди. Ўша манзарага юрагим талпиниб об ~ҳавосини соғиниб тинчланолмай уйқим қочиб кетаяпти. У ер қаер шунча Ўзбекистон бўйлаб айланиб нега кўрмаганман? Бир қараса "яшил водий" деган овоз келади. Билмадим гулчамбарларни кўргим келаяпти. Табиатан умуман гулларни ёқтирмайман, аммо у гўзаллик қаршисида тиз чўкиб юборсам керак. Юрагимдаги укинч аримаяпти. Юрагим оғрияпти. Шофёрни юзини кўрмаганман у йўқ эди хатто... аммо овоз қаердан чиқди~ю автобусни ким бошқарди? Нега у учаяпти. Нега уйғонгач ўзимни ёмон ҳис қилиб ҳамма билан жанжалашиб , кун ора мазам бўлмаяпти. ХУЛЛАС хатто тушим билан ўнгимни адаштириб қўйдим бу ёқимли масканда бир умр яшашни истайман.
******
Инсон умидсиз,қалби сўникми,руҳияти синганми? Билингки унинг атрофи ҳамиша ўз дунё қарашига мос келмаган инсонлар билан ўралган.Инсон йиғлаяпти,СИЗ билан диллашгиси келяптими ,билингки яқинларидан зада қалбини овутмоқ учун сизни танлади. Унга ҳамроҳ бўлинг ишларингизни йиғиштиринг. Сиз у учун "танланган " инсон эмас сирдош,ҳамроҳ,ҳамфикр бўла олишингизни туйгани учун ҳам сизни танлади. Унга насиҳат эмас демак дўст керак.Дўстмисиз ? Нега ҳар нарсани баҳона қиласиз. Жамиятда сиз сиз ҳам ишлар қалашиб кетган бўлаверади,ҳаёт давом этаверади. Аммо дўст қалби синса ,совуган ошдек бўлиб қолса,унинг меҳридан баҳраманд бўла олмайсиз. Вақт ғанимат деб билинг. Инсонларга талпининг ва кўнгилни обод қилишга шошилинг. Икки ҳамфикр инсон ўтириб қилган ишлар ,якка ўзингиз куйиб пишиб ,шатолоқ отиб ховлиқиб қилган ишларингиздан фойдалироқдир. Қалбни дунё ташвишларига ўраманг. Дўст кўнглига боғланг. Кўнгил нима? Нега у озорланади. Шунчаки кўпми-я ташвиши? Нима қилиб овутмоқ лозим. Атроф-муҳитнинг танг ҳолатидан ўзи ҳам хароб аҳволда қолаётир. Мен кўнглимни эркалашни билмай ўзга кўнгилларни овлашга устаман. Бу худди ўз эр хотини бўлатуриб бошқасига югургилаб "Пахта" қўйгандек туюлади менга. Кўнглимиздан бир гул унсин. Ифоридан олам ҳам одам ҳам баҳра олсин. Баҳор бўлиб яшнасин. Бунинг учун ўзимиз ўзгарайлик. Кўнгилга сўз ва нигоҳ орқали етиб борилади бу узун йўл ,бу масофани кесиб ўтишга ҳамма ҳам қодир эмас. Сизга берилган кўнгил ўзингизники уни омонат деб билинг.
Омонат нима?
Нега биз унга хиёнат қилаяпмиз?
Тубанлашиб кетдикми шунча....
Сирлар фош қилинди.
Инсон инсондан қўрқиб қолди.
Омонатга берилган пуллар кўкка соврилди. Эгасига етиб бормаган омонатлар қанча...
Лафз ,бебурдлик авж олди.
Кўнглимизни омонат деб тутгандик,ўзгага қўшиб тортиқ қилишди.
Нақадар бадбахтмиз,нақадар жирканч...
Бахтсизлик бу- Жазо!
Ҳа қилмишимизга ярашасини олдик.
Чунки биз на фазилатларимиз устида ишладик,
На бир оманатни асрадик,
На кўнгилни.Дунёни ташвиши деб югурганлар ,Дунёга берилганлар кўнгилни унутди. Асрашни ,эъзозлашни билмадик. Бахт қачон яралади.
Ўзимизни англаганда.
Онг остидаги фикрларни жамлаганда.
Уни яхшилик йўлида сарфлаганда...
Сўзлар,ҳиссиётлар,
Кўнгиллар,фикрлар ,характерлар бир бўлмас экан,биз ўз- ўзимизга атроф-муҳитга мослашолмаймиз.
Бахтсизлик чегарасида отишмада ҳалок бўлган аскардек қолаверамиз.
Келинг бугун ўзгарамиз,
бирлашамиз.
Бир -биримизга яхшилик тилаймиз.
Ҳар кун ўзимизга ва ўзгалардан вақтимизни аямаймиз.
Ҳаёт гўзаллигини пайқаш учун кўз ҳам сўз ҳам,муҳими ёниқ қалб берилди.
Биз бор йўғи бу меҳанизмни қандай ишлаб чиқишни ва юритишни билмаяпмиз.
Руслар "Шагом марш " дейди.
Бугун ,хозир.... биринчи қадамни ишонч билан ташланг!
Натижа кўп куттирмайди.
Биз мулоҳаза қилдик,кўп ўйладик.
Старт ортидан финиш сари олға деганчга мен сўзимни якунлайман.
2022 йил.
- - -