Marta o'qildi
Ҳамиша мотивация бўлиб қолади. Меҳрибон Қурбонниёзова.
Севимли адибимиз Эркин Аъзам жудаям қойилмақом таъриф берибдилар Шарофиддин Тўлаганов оғамизга!
Айникса бир гапи - "журналистлар аслида бунчалик некбин ширинзабон бўлавермаслар", деганида юз фоиз хақлар. Чунки, Шарофиддин акамиз беғубор, самимий инсон. Ҳатто қаттик, танқидлари ҳам на ҳукуматни, на оддий халкни кўнглини оғритади. Сабаби, Шарофиддин ака ҳамиша холис ва адолатли фикрлайди, таъбир жоиз, жонкуярлик билан, ичи ачишганидан гапиради. Буни унча бунча манфаатхўр одам ҳам дарров тушунади.
Мен Шарофиддин аканинг эркин ва очиклигига хавас қиламан.
Кўнгли очиқнинг йўли очиқ дейишади. Шу боисми, неки хорижга сафарлар, тадбиру тантаналар ва мукофоту-совға, саломлар бўлсин, акамизга насиб этади. Чин дилдан беришади. Менга ўхшаган хасадгуйлар хам "миқ" этолмаймиз.
Шарофиддин акага ўхшаб фаолмасмиз, қойиллатган ишимиз йук.
Эндиям Шарофиддин акамизнинг ижтимоий тармоқлардаги ёзганлари "Тафаккур" журналида мақола ва яна китоб бўлиб чоп этилиши бу жуда зўр иш.
Ижтимоий тармоқ ҳам бугунги кунда энг оммавий ахборот, матбуот майдони сифатида намоён бўларкан, унда телевидение ва газета, журналлар орқали билдиргансизу, аммо кўпчиликка етиб бормаган фикр мулохазаларингизни айта оласиз, киши.
Фейсбук саҳифаларидаги ҳаволаларингиз босма-ёзма нашрларда чоп этилиши бу вақти келиб тарихда қолади. Керак пайтда топиб ўқийверасиз.
Шу маънода Шарофиддин Тўлаганов ижодий фаолияти биз учун жуда мухим намуна, мотивация бўлиб колади, ҳамиша!.
Материал Меҳрибон Қурбонниёзованинг Фэйсбук саҳифасидан олинди.
- - -