Хабар

Озарбайжон - Ўзбекистонда.Жаваншир Фейзиев. Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати.


Marta o'qildi

Озарбайжон - Ўзбекистонда.Жаваншир Фейзиев. Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати.

   

   Уюшмамиз томонидан Ўзбекистонда ўтказилаётган Озарбайжон маданияти кунлари, дўстлигимиз ва биродарлигимизнинг гўзал декларациясидир. Озарбайжон-Ўзбекистон илмий-адабий ва маданий алоқалари кўп асрлик қадимий тарихга бориб тақалади ва буюк анъаналарга эга. Ибн Сино, Хоразмий ва Бухорой, Улуғбек ва уларнинг асарлари Озарбайжонда қадимдан ўқилиб, доимо катта қизиқиш уйғотиб келган эди. Айни пайтда Низомий, Хогоний, Насимий, Фузулий асарлари Ўзбекистонда ҳамиша ўқилган ва қадрланган. Туркий тилда “Хамса” яратган даҳо шоир Алишер Навоий ўзбек адабиётининг бир қисмидир ва адабиётнинг тимсоли сифатида қабул қилдик, асарларини ўз адабиётимиздек севдик. Тарихи, дини ва маданияти муштарак халқларимизни насл-насаби бир. Улар ўртасидаги муносабатлар тарихи қадимги илдизларга асосланади. Даҳо ўзбек мутафаккири Алишер Навоий ўзининг “Хамса”сини Низомийга ёзгани бежиз эмас. Ганжавийнинг “Хамса”сидан илҳомланиб ёзган. Бу маданий муносабатлар совет даврида ҳам давом этган бўлсада, хусусан, икки давлат мустақилликка эришгандан кейин тарихнинг оғир синовларидан ўсган боғлар янада мустаҳкамланиб, ривожланиб, бугунги кун даражасига етиб келди. Мустақиллик йилларида икки қардош давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида ва давлатлараро муносабатларни шакллантиришда, Буюк Йўлбошчи Ҳайдар Алиев ва Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг алоҳида хизматлари бўлган. Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш даврида ва биз Озарбайжон халқи ўзбек халқининг энг оғир даврида биз бир -биримизни қўллаб-қувватладик, биродарлик ёрдамларимизни ҳис қилдик. Бу биз учун жуда қадрли ва ҳеч қачон унутиб бўлмас воқеалардир.

   Ўша йилларда Ўзбекистон, Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатмаган ва Озарбайжонни қўллаб-қувватлаган ягона мамлакат эди. Буюк Йўлбошчи Ҳайдар Алиев сиёсатини муваффақиятли давом эттирган Президент Илҳом Алиев даврида Ўзбекистон билан дўстлик, қардошлик муносабатлари барча соҳаларда муваффақиятли ривожланди. Бу борада Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёевнинг бугунги олиб бораётган сиёсатлари албатта, тасодиф эмас. Президентлар давлат ташрифлари ва расмий ташрифларидан ташқари турли халқаро тадбирлар доирасида тез-тез учрашиб турадилар. Шу муносабат билан айтишимиз керакки, жаноб Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга президент этиб сайланганидан кейинги илк расмий ташрифи, икки мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва стратегик шерикликни ривожлантириш нуқтаи назаридан анчагина муҳим. Босқиндан озод бўлган Қорабоғ ерларини ривожлантириш ишларида дейсизми, Фузулий шаҳрида Ўзбек халқининг даҳо фарзанди Мирзо Улуғбек номи билан аталадиган мактаб очилишида Ўзбекистон ҳукумати Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маросимда шахсан иштирок этиши кўпроқ мана шу биродарликликнинг туҳфаси сифатида қурилган Озарбайжон халқи қалбида чексиз муҳаббат уйғотди. Ўша мактабнинг очилишида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев “...бу мактаб нафақат таълим муассасаси, балки Ўзбекистон ва Озарбойжон дўстлиги ва биродарлигининг яна бир маркази бўлади”. Шунинг учун биз буни ишонч билан айтишимиз мумкинки, аждодлари бир бўлган, илдизлари тарих билан боғланган мамлакатлар замон воқелигига кўра ривожланади. Албатта, икки давлат маданий-адабий соҳа ўртасидаги кундалик алоқалар фан тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.

- - -


< Orqaga qaytish