Marta o'qildi
Инсон жонининг табиати ҳақида янги ва қадимий эзотерика. Шаҳноза Қаҳҳорова.
Инсон жони қувват-маълумот асосига эга. У Худонинг Онги фаолияти жараёнида Ундан муайян қувватнинг ажралиб чиқиши тарзида ҳосил бўлади. Демакки, унда Худога тааллуқли хусусиятлар: ҳаётийлик, англамоқлик(билиш) - имконият тарзида мавжуддир!
Унда қувват қуйилмаси (нутфа, уруғ) сифатида мавжуд имкониятлар Борлиқнинг ҳар бир даражасида секин-аста амалга оша боради. Эзотерик асарларда (масалан, Насафийнинг “Зубдат ул-Ҳақойиқ” рисоласида) қайд этилишича, бу жараён 7 босқичдан иборат бўлади. Бу босқичларнинг ҳар биридан бирма-бир ўтиб (нузул этиб, моддият дунёсига тушиб) бориш жараёнида Жон энг оддий қувват қуйқа даражасидан, токи инсондаги қувват Матрицасига (инсондаги фикрий-хиссий қолип босқичига) етгунига қадар ривожлана боради.
Бу жараёнда (ЯЛПИ УМУМИЙ) Жон энг олдин ўз танасини (элементар заррачалардан тортиб токи инсон танасига қадар бўлган моддий қобиғини) бунёд этади. ... Агар бу жараёнда тўхталиш бўлиб қолса эди, Жон тана билан бирга чангга айланиб, йўқ бўлиб кетган бўшлиққа (вакуумган) айланган бўларди. ...
Оламнинг етти Даражасидан бирма-бир ўтар экан, Жон Уларнинг ҳар биридан ўтиб тараққий этиб бориши мобайнида муайян тажриба ҳосил қилади, у бу тажрибаларини нафақат ўз қувват-онги бўлмиш Моҳиятига, балки бутун Олам (Коинот) Энерго-информацион Майдонига ҳам фиксирлайди (муҳрлайди), бамисоли унга ўз изларини туширади. Ана шу из бамисоли Жоннинг имтиҳондан ўтиши хужжати (зачет дафтарчаси) вазифасини бажаради. (Ҳозирги эзотерика буни “голограмма” деб атамоқда).
Бундан хулоса қилиш мумкинки, Жоннинг прообрази бор. (Изоҳ: Бадиий адабиётда “прообраз” тушунчасига “прототип” тушунчаси мувофиқ келади. Протитоп асар қаҳрамони образини яратишга хизмат қилган муайян инсон типи, қиёфаси. Бу матнда эса гап Жоннинг аввалги (бош) асоси назарда тутилмоқда. Яъни шу асосдан келиб чиқиб, унинг навбатдаги (босқичдаги) қиёфаси бунёд бўлади.) Бундан кўринадики, Жоннинг Олам ҳар бир Даражасига мувофиқ келувчи хотираси бор, Жон Улардан ҳар бири билан узвий боғлиқ бщлади. Боз устига Жон ўз мавжудлигининг ҳар онида Худонинг, Унинг фаришталарининг жуда сезгир (хушёр) диққат-эътибори остида бўлади. Жон ҳамиша Ҳаёт оқимида бўлади ва унинг ўз табиатига сингиб кирган ритмига бўйсунади.
Жон тараққий эта бораркан Худога энг яқин “маскандан” (бениҳоя нафис вибрациялар “фазо”сидан, ёки Нафосат(мусаффолик) оламидан) тобора нафислиги (мусаффолиги) камайиб (зичлашиб) борувчи - Ердаги қаттиқ вибрациялар сари кўчиб (нузул этиб) боради. Бу ўтиш зарурий ҳолдир, зеро айни шу Ерда (дунёда) моддий қобиққа ўралган Жон ўз тараққиётини якунлай олади! Бу бамисоли теплицадаги (иссиқхонадаги) ўсимликни тупроққа кўчириб ўтказилишига ўхшайди. Ерда Жон инсон вужудини шакллантиради ва ўзига хос онглиликка ва оламни англашга (билишга) эришади.... (Бу ҳолатлар Азизиддин Насафийнинг “Зубдат ул-Ҳақойиқ) номли рисоласида ҳам батафсил баён этилганини биламиз. Шу маънода келтирилган бу лавҳа шайх Насафий асарини тушунишга ёрдам берувчи қўшимча сифатида қаралиши мумкин.)
(Давоми бор)
Мақола олима Шаҳноза Қаҳҳорованинг Фаэйбук саҳифасидан олинди.
- - -